Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш тушунчаси ва турлари


Жиноятнинг бевосита объекти



Download 67,81 Kb.
bet14/48
Sana26.05.2022
Hajmi67,81 Kb.
#609001
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48
Bog'liq
13-мавзу.маъруза

Жиноятнинг бевосита объекти мансабдор бўлмаган шахсга ишониб топширилган ёки унинг муҳофазасида турган ўзганинг мулкидир.
Объектив томондан: шахснинг мулкни қўриқлашга виждонсиз муносабатда бўлиши натижасида мулкнинг талон-торож қилиниши, унга шикаст етказилишида ёки унинг нобуд бўлиши сабабли мулк эгасига кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлишида ва бу қилмишда мансабдорлик жиноятларининг аломатлари йўқлигида ифодаланади.
Виждонсизларча муносабатда бўлиш - бу мулкни қўриқлаш бўйича функцияларни бажармаслик (масалан, қоровулнинг ўз қўриқлаш навбатига келмаслиги, ёки қўриқланаётган мулкни ташлаб кетиши) ёки мулкни қўриқлаш бўйича тегишли бўлмаган мажбуриятларни бажариш­дир.
Шахснинг ҳаракатларини таҳлил қилинаётган модда бўйича квалифи-кация қилиш учун шахснинг мулкни қўриқлаш юзасидан ўз мажбурият-ларини бажаришга виждонсиз муносабатда бўлиши ва унинг талон-торож қилиниши, кўп миқдорда зарар етказилиши натижасида унга шикаст етказилиши ёки унинг нобуд қилиниши ўртасидаги сабабий боғланиш мавжудлигини аниқлаш зарур. Агар сабабий боғланиш бўлмаса, шахсни ЖК 173-моддаси бўйича жавобгар қилиб бўлмайди.
Ишониб топширилган мулкни талон-торож қилиш деганда, уларнинг элементларини ташкил этувчи алоҳида предметлар (масалан, эҳтиёт қисм ва мотор) ёки муҳофазада турган мулкни таш­кил этувчи предметларнинг бутун мажмуаси талон-торож қи­линганлигини тушуниш лозим.
Йўқ қилиш моддий предметга ташқи таъсирнинг шундай усулики, бунинг натижасида мулк ўзининг жисмоний мавжудли­гини йўқотади ёки тўлиқ равишда мақсадли йўналтирилганлиги бўйича ишлатиб бўлмайдиган ҳолатга келиб қолади. Йўқ қилиш – ёқиб юбориш, кислотада эритиб юбориш, бузиш каби мулкни тўлиқ йўқ қилишда ифодаланади ёки мулкни шундай ҳолатга келтириш тушуниладики, бунинг натижасида у ўзининг сифат ва фойдалилик хусусиятларини тўлиқ йўқотади. Йўқ қилишнинг ўзига хос хусусияти шундаки, мулк тиклаш ёки таъмирлаш орқали қайта тикланмайди ва хўжалик муомаласидан тўлиқ чиқиб кетади.
Агар мулкни қўриқлаш мажбуриятини бажараётган вақтда енгиб бўлмас куч (масалан, тўсатдан оғир касал бўлиш, ёнғин, сув тошқини, зилзила) мавжуд бўлиб, бунинг натижасида шахс мулкни талон-торож қилинишига, зарар етказилишига ва йўқ қи­линишига тўсқинлик қилиш имкониятидан маҳрум бўлса, айбдор ЖК 172-моддаси бўйича жавобгарликка тортилмайди.

Download 67,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish