Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш тушунчаси ва турлари


Объектив томондан жиноятнинг



Download 67,81 Kb.
bet13/48
Sana26.05.2022
Hajmi67,81 Kb.
#609001
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48
Bog'liq
13-мавзу.маъруза

Объектив томондан жиноятнинг: жиноий йўл билан топилган мулк­ни олиш ёки сотишдан ифодаланади.
Жиноий йўл билан топилган мулкни олиш деганда мулкни жиноий йўл билан топган шахс ўша мулкни ўз эгалигига ва тасарруфига ўтказишга қаратилган ҳар қандай (ҳақ эвазига ёки бепул) битим тузилиши тушинилади.
Жиноий йўл билан топилган мулкни била туриб олиш турли усулларда (арзон нархда сотиб олиш, бошқа буюмга айирбошлаш, ҳадя тариқасида олиш, қарзга олиш ёки бериш ва ҳ.к.) амалга оширилиши мумкин.
Жиноий йўл билан топилган мулкни олган шахс унинг эгаси бўла олмайди.
Жиноий йўл билан топилган мулкни ўтказиш деганда мазкур мулкни бошқа шахсга ўтказишнинг барча усуллари (сотиш, ҳадя қилиш, қиморда ютқазиш, айирбошлаш ва ҳ.к.) тушунилмоғи лозим.
Ушбу қилмиш жиноий йўл билан топилган мулк олинган ёки ўтказилган пайтдан тамом бўлган деб ҳисобланади.
Бу жиноят субъектив томондан қасддан содир этилади. Айбдор била туриб жиноий йўл билан топилган мулкни олаётганлигини ёки ўтказаётганлигини англайди ёки ишнинг объектив ҳолатларига кўра англаши лозим бўлади ва бундай ҳаракатлар содир этилишини хоҳлайди ёки имконият яратиб беради.
Шу билан бирга мазкур мулк қайси жиноий йўл билан топилганлиги, ким, қачон ва қайси ҳолатларда ушбу жиноятни содир этганлигини аниқлаш мажбурий аҳамият касб этмайди. Агар мулк бундай муайян жиноятни содир этиш орқали қўлга киритилганлигини шахс билганлиги аниқланадиган бўлса, унда унинг ҳаракатлари жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш сифатида, шунингдек, айбдорнинг ҳаракатларида ЖК 241-моддасида назарда тутилган жиноят ҳақида хабар бермаслик ёки уни яшириш каби белгилар мавжуд бўлганда, жиноятлар жами бўйича квалификация қилиниши лозим.
Одатда, жиноят мотивлари ғаразли, шунингдек, ўзгача ҳам бўлиши мумкин, бироқ улар жиноятни квалификация қилишга таъсир кўрсатмайди. Масалан, шахсий характердаги мо­тивларга таяниб, шахс била туриб жиноий йўл билан топилган мулкни ўтказиши мумкин.
Мулкни жиноий йўл билан топган шахсга уни аввалдан сотиб олиш ёки ўтказишга ваъда берилмаганлиги ҳам жиноятни квалификация қилишда зарурий шарт ҳисобланади.
Жиноий йўл билан топилган мулкни олдиндан ваъда бермаган ҳолда олиш ёки ўтказиш деганда, агар субъект бундай ҳаракатларни содир этишга, жиноят содир этиш йўли билан мулк топувчи шахсларга ваъда (розилик) бермаган бўлса, шунингдек, улар томонидан содир этилаётган жиноятлардан олдин ёки ўша вақтда ваъда бермаган (масалан, доимий равишда била туриб айнан бир шахслардан жиноий йўл билан топилган мулкларни олиш) ҳамда уларга унинг ёрдамига ишонишига имконият берадиган ҳаракат қилмаган ҳолатлар тушуниланади.
Агар айбдор жиноий йўл билан топилган мулкни олишни аввалдан, яъни талон-торож ёки бошқа жиноят содир этилишидан илгари ваъда қилган бўлса, айбдор шахс содир этган жиноятда иштирок этганлик учун жавобгар-ликка тортилиши керак. Шунингдек, шахс ўғриланган нарсаларни мунтазам равишда сотиб олган ва ўғрини жиноий йўл билан топилган ҳар қандай мулкни олишга ишонтирган бўлса, бундай шахс ўзганинг мулкини талон-тарож қилишнинг иштирокчиси деб ҳисобланади.
Мазкур жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган, ҳар қандай ақли расо жисмоний шахс бўлиши мумкин.
Мансабдор шахс ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда жиноий йўл билан топилган мулкни олса ёки ўтказса, унинг қилмиши жиноятлар жами бўйича ЎзР ЖК 171- ва Жиноят кодексида ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилганлик учун жавобгарлик белгиланган 205-модда билан квалификация қилинади.
ЎзР ЖК 171-моддаси 2-қисмида қуйидаги:
а) такроран ёки жиноятни хавфли рецидивист томонидан;
б) кўп миқдорда содир этилган жиноят йўл билан топилган мулкни олиш ёки ўтказиш жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар учун жазо белгиланган.
ЎзР ЖК 171-моддаси 3-қисмида:
а) жуда кўп миқдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган қилмишлар учун янада оғирроқ жазо назарда тутилган.
3. МУЛКНИ ҚЎРИҚЛАШГА ВИЖДОНСИЗ МУНОСАБАТДА БЎЛИШ

Download 67,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish