Жиноятнинг предмети мулк шаклидан қатъий назар ҳар қандай мулк бўлиши мумкин.
Объектив томондан жиноят, талон-торож аломатлари бўлмагани ҳол-да, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкдорга анча миқдорда зарар етказишдан иборат.
Ушбу моддада кўрсатилган жиноят бир қатор белгилари бўйича фирибгар-лик билан ўхшашдир. Айбдор таҳлил қилинаётган жиноятни содир этишда ўз мақсадига эришиш учун, фирибгарлик жиноятидаги каби, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилишдан фойдаланади, бироқ фирибгарликдан айбдорнинг мулкий фойдани ноқонуний равишда қўлга киритиш механизми билан ажралиб туради. Агар фирибгарликда талон-торож қилишнинг бошқа шакл-лари каби мулкдордан мулкни қўлга киритиш ва уни айбдорнинг ёки бошқа шахсларнинг фойдасига ноқонуний ўтказиш содир этилса, алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказишда мулк қўлга киритилмайди. Ушбу жиноятда талон-торож қилишнинг у ёки бу мулкдор-нинг мулкини шахсий фондидан қўлга киритиш каби белгиси мавжуд эмас, яъни мулкдорга тегишли ёки бошқа қонуний эгаси қўлида бўлган мулкнинг мавжуд массаси камайиши содир бўлмайди. Одатда айбдор мулкий фойдани ўзганинг мулкини эгаллаб олиш орқали эмас, балки лозим бўлган суммани тўламаслик орқали қўлга киритади.
Талон – тарож қилишнинг ўзига хослигини белгиловчи хусусият мол-мулкни қонуний эгаликдан айбдорнинг эгалигига ўтиш жараёнидир. Ўзганинг мулкини ишончни суисътемол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш жиноятида мулк эгаси ёки қонуний мулкка эгалик қилаётган шахснинг мол-мулки ҳисобининг камайиши орқали айбдор ёҳуд мулкий манфаатлар кўриши мумкин бўлган шахснинг мулкий ҳолати ошиб боради.
Суд тергов амалиётида ушбу жиноятни содир этишнинг турли шакллари учрайди. Масалан, электр ҳисоблагични тармоқдан узиб қўйиш ва электр энергиясидан бепул фойдаланиш, кассир ёки проводникнинг чиптасиз юрганлиги учун йўловчилардан пул олиши; бажарилган иш учун мижозлар тўлаган пулнинг турли хизмат кўрсатиш ходимлари томонидан ўзлаштирилиши ва ҳ.к. шаклларда содир этиш мумкин.
Алдаш ёки ишончни суисътемол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш шакллари турли хил бўлиши мумкин. Масалан, қонунда белгиланган тартибда хизмат ёки топшириқ асосида фойдаланиш учун берилган таранспорт воситасидан ўз шахсий манфаатлари йўлида фойдаланиш шаклида алдов ёки ишончни суистеъмол қилиш ишониб топширилган мулкни белгиланмаган тартибда эксплатация қилишда кўринади. Ушбу ҳолатда шунга эътибор бериш лозимки, корхонага тегишли бўлган материаллар, моддий, қурилиш молларидан ўзининг манфаатлари йўлида ишлатиш шарҳланаётган жиноят таркибига кирмайди ва тегишли шаклда ўзганинг мулкини талон-торож қилиш (растрата ёки ўғрилик) сифатида қўшимча квалификация қилиниши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |