Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш тушунчаси ва турлари



Download 67,81 Kb.
bet12/48
Sana26.05.2022
Hajmi67,81 Kb.
#609001
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48
Bog'liq
13-мавзу.маъруза

Кўп миқдордаги зарар деганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баробаридан уч юз баробаригача бўлган миқдордаги зарар тушунилади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда қамоқ тариқасидаги жазо қўлланилмайди. (ЖК 170-модда, 3-қисм).
2. ЖИНОИЙ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН МУЛКНИ ОЛИШ ЁКИ ЎТКАЗИШ
Жиноятнинг бевосита объекти эгалик ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, жамиятда шаклланган ва қонунчиликда акс эттирилган мулкни тасарруф этиш бўйича муносабатлар ҳисобланади.
Фақат жиноий йўл билан, яъни жиноий фаолият натижасида топилган, масалан, ҳар қандай шаклдаги талон-торож қилиш натижасида топилган, пора, божхона қонун ҳужжатларини бузиш натижасида ва ҳ.к. тарзида олинган мулк жиноятнинг предмети бўлиши мумкин. Фуқаролардан тортиб олинган ўқотар қуроллар, гиёвандлик воситалари жиноятнинг предмети бўлиши мумкин эмас. Бундай қилмиш учун айбдор Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан жавобгарликка тортилади.
Жиноий жавобгарлик субъекти бўлолмайдиган ёш болалар ёки бошқа шахслар томонидан жабрланувчидан яширин равишда қўлга киритилган мулклар жиноий йўл билан топилган деб ҳисобланмайди. Шундай қилиб, мазкур жиноят предметининг зарурий белгиси олишнинг жиноий характери ҳисобланади (масалан, маъмурий жавобгарликка тортиладиган майда талон-торож қилиш содир этиш натижасида қўлга киритиладиган мулк жиноят предмети ҳисобланмайди).
Шу билан бирга, уни ишлаб чиқариш жиноят ҳисобланса ҳам, ишлаб чиқарилаётган мулкни қўлга киритиш жиноий йўл билан қўлга киритилган мулк сифатида тан олиниши мумкин эмас (ма­салан, қалбаки ҳужжатлар, пуллар). Бироқ, ушбу ашёлар ўғрилик, талончилик ҳужуми орқали қўлга киритилган бўлса ёки ўзгача талон-торож қилиш, ёхуд бошқа ғайриқонуний жиноий йўл билан қўлга киритилса ва қўлга киритилиши ишлаб чиқариш нати­жаси ҳисобланмаса, уларни жиноий йўл билан топилган деб тан олиш лозим.
Бундай мулкни сотиб олиш ёки ўтказишда айбдор ҳаракатлари жиноятлар мажмуи бўйича жиноий йўл билан топилган мулкни олиш ва ўтказиш сифатида квалификация қилинади. Шунингдек, уни тарқатиш ижтимоий хавфли ҳисоблангани ҳолда, бундай мулкни тарқатиш ушбу модда билан квалификация қилинади (масалан, квалификация қилишга ўғирланган порнографик материалларни олиш ва кейинчалик тарқатиш тегишлидир).
Шунингдек, жиноий йўл билан топилган маблағларга сотиб олинган мулклар ушбу жиноят предмети сифатида тан олиниши мумкин эмас.

Download 67,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish