Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш тушунчаси ва турлари



Download 67,81 Kb.
bet5/48
Sana26.05.2022
Hajmi67,81 Kb.
#609001
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48
Bog'liq
13-мавзу.маъруза

Объектив томондан товламачилик жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб ўзгадан мулкни ёки мулкий ҳуқуқни топширишни, мулкий манфаатлар беришни ёхуд мулкий йўсиндаги ҳаракатлар содир этишни талаб қилиш ёхуд жабрла­нувчини ўз мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқини беришга мажбур қиладиган шароитга солиб қўйишда ифодаланади.
Субъектив томондан товламачилик тўғри қасд билан содир этилади. Бунда айбдор жабрланувчидан мол-мулкни ёки мулкка бўлган ҳуқуқни ўзига ёки бошқа шахсга беришни қўрқитиш билан талаб қилиши асосланмаганлигини ва ноқонунийлигини билади. Айбдор ғаразли мотивларга амал қилади ва ашёни ноқонуний равишда қўлга киритиш мақсадини кўзлайди. Жиноятни содир этишдан мақсад – ғараз (тамагирлик)дир.
Жиноятнинг субъекти 14 ёшга тўлган, ҳар қандай ақли расо шахсдир.
Оғирлаштирувчи ҳолатларда содир этилган товламачи­лик ЖК
165-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ва қуйидаги ква­лификация қилиш белгиларини қамраб олади:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан товламачилик содир этилиши;
б) жиноят кўп миқдорда содир этилиши;
в) қилмишнинг бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши.
4.ТАЛОНЧИЛИК
Талончиликнинг бевосита объекти ўзганинг мол-мулкини муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлар ва шу мулкка бўлган мулк ҳуқуқи.
Талончиликнинг предмети бўлиб айбдор ҳақиқий ва фараз қилинган ҳуқуқлар асосида ҳам эгалик қилиши мумкин бўлмаган ўзганинг мулки ҳисобланади.
Объектив томондан талончилик ўзганинг мулкини ошкора талон-торож қилишда ифодаланади.
Объектив томондан талончилик ўзганинг мол-мулкини очиқдан-очиқ талон-торож қилишда ифодаланади. Мулкни очиқдан-очиқ талон-торож қилиш усули иккита: объектив ва субъектив хусусиятларга эга.
Очиқдан-очиқ талон-торож қилиншнинг объектив хусусияти айбдор томонидан ўзганинг мулкини мол-мулк эгаси ёки мол-мулк ихтиёрида ёхуд муҳофазасида бўлган шахсларнинг, ўзганинг мулки талон-торож қилинаётганлиги англаб турган бегона кишиларнинг кўзи олдида талон-торож қилишда намоён бўлади.
Очиқдан-очиқ талон-торож қилишнинг субъектив хусусияти шундаки, талончи ўзганинг мулкини очиқ-ойдин талон-торож қилаётган вақтида ўзининг хатти-ҳаракатлари мулк эгаси томонидан ёхуд мол-мулк тасарруфида бўлган ёки бегона шахслар томонидан кузатиб турилганлигини англайди.
ЎзР ЖК 166-моддасига мувофиқ талончиликнинг:
1) зўрлик ишлатмасдан содир этилган;
2) зўрлик ишлатиб содир этилган; турлари мавжуд.
Ўзганинг мол-мулки талон-торож қилинган ва айбдорда талон-торож қилинган мол-мулкни ўз ихтиёрига кўра тасарруф этиш имконияти пайдо бўлган пайтдан эътиборан талончилик тамом бўлган жиноят, деб ҳисобланади.

Download 67,81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   48




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish