Мен устоз Сотволди Тешабоевни 1966 йил июль ойининг тахминан 24 кунида таниганман. Бу жуда қизиқ бўлган



Download 18,73 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi18,73 Kb.
#39706
Bog'liq
И.Рахматуллаев


Мен устоз Сотволди Тешабоевни 1966 йил июль ойининг тахминан 24 кунида таниганман. Бу жуда қизиқ бўлган. Ўша йили ўрта мактабни ҳам 10-синф, ҳам 11-синф битириб, институтга кирувчи абитуриентлар сони ҳам ҳар йилгидан икки баробар кўп бўлиб, мен топширган биология-химия бўлимига бир ўринга 19 та абитуриент тўғри келган эди. Кириш имтихонлари химия, биология, физикадан оғзаки, ўзбек тили ва адабиётидан иншо бўлган. Биринчи имтихон 1 августда химиядан бўлгани учун хамма химияга консультацияга киришга ҳаракат қилар эди.
Ўша куни мен ҳам консультацияга келдим, консультация асосий бинони 2-этажида соат 10-00да бошланишини айтишди. Соат тўққиз ярим эди. Аудиторияни топиб кирганимда, деярли аудитория тўлиб қолган экан. Биринчи қатор парталарда абитуриентлар зич, сиқилишиб ўтиришибди. Мен охирги партага бориб ўтириш учун озғингина, кўринишидан армияга бориб келган бўлса керак, лекин қўлида на дафтар, на ручкаси йўқ йигитдан бироз сурилишини сўрадим. У туриб менга негадир йўл бериб сиз ўтиб олинг, деди. Мен майли деб ўтиб, ўтирдим. У вақтдаги абитуриентлар ингститутга ота-онасиз келишган, ўзига ишонган, жуда дадил ёшлар эди.
Абитуриентларга эътибор берсам, ҳаммаси қўлида дафтар, нималарнидир ёзишиб, ёнидагилар билан нималарнидир мухокама қилишиб ўтиришар эди.
Мен ҳам вилоят олимпиада ғолиби бўлган эдим. Ўзига ишонган абитуриент сифатида ёнимдагилар билан савол-жавоб қилмоқчи бўлиб, бояги шеригимдан “эритмаларни ўқиганмисиз, эритмалар деб нимага айтилади” – дедим. Шеригим менга бир қараб олдида, бироз кулимсираган холда ўзиз айтинг-чи? деди. Мен ҳа, билмас экан деб, обдон, батафсил қилиб, эритмалар қоидасини ва турларини айта бошладим. У негадир эътиборсиз эшитиб, соатига қараб-қараб қўярди. Мен гапимни тугатишим билан кислородни олнишини ёзинг-чи, деди. Мен кислородни олинишини ёза бошладим. У қараб туриб, водородни олинишини ҳам биласизми, деди. Мен бу жуда осонку, деб уч хил олиниш реакциясини ёзганимда, саноатда қандай олинади, деди. Ўшанда уни ҳа яхши тайёрланибди, деб ўйладим. Шунда аудиторияга ўрта бўйли тўладан келган домла кириб, бир қараб чиқиб кетди. Шунда ўтирган абитуриентлар ичида уни танийдиганлари бор экан, зам.декан Усмонов домла дейишди. Шунда ёнимдаги шеригим ҳам дик этиб туриб, хонадан чиқди-да, яна қайтиб кириб, доска олдида тўхтаганди, аудитория жимий бошлади.
Шунда мени ёнимда абитуриент бўлиб ўтирган бу шеригим “Ҳамма ўтирганлар биология – химия бўлимига ҳужжат топширганларми?” – деди. Шунда соат 1000 бўлиб, консультация бошланиши керак эди. У доскага химия фани .....
Химиянинг асосий қонунлари деб ёзиб қўйди.
Шунда ҳам мен ҳа бу юқори курс талабаси бўлиб, домла киргунча гаплашиб туради шекилли деб ўйладим. Бошқа абитуриентларда ҳам хайронлик холати бўлиб, домлами – домлами деган шивир-шивирлар эшитилди. Чунки домла бизни ичимизда анчадан бери абитуриент бўлиб ўтирган эди.
Бошқа домла кирмади, ўша мени ёнимда мен билан савол-жавоб қилиб ўтирган шеригим жиддий охангда, самимий мухитда, тушунарли нутқ билан дона-дона қилиб химиянинг мақсад – вазифалари, унинг асосий қонунларини тушунарли мисоллар билан уқтира бошлади.
Консультацияда мен билганларим айтиляпти, мустақил тайёрлансам, вақт тежалади деган мақсадда кейинги консультацияларга кирмадим.
1-август куни рўйхат бўйича имтихонга кирсам, қай кўз билан кўрай-ки, мени ўша консультацияда ёнимда ўтирган шеригим имтихон олувчи домлалар қаторида ўтирибди. Ия, бу шеригим талаба эмас эканда, домла эканда, деб ўйладимда ноўнғай холатга тушиб, унга қарамасликка ҳаракат қилдим. Чунки ўша консультацияда ўзимни билимим зўрдай дадил-дадил саволлар берганимдан ранжиган бўлсачи, деб хавотирга тушган эдим (кейин талаба бўлганимда билдим, ўша имтихонда доцент кафедра мудири А.Қурбонов, доцент Н.Ахмадалиев, ассистентлар С.Тешабоев, Х.Хикматов, Н.Исмоилов домлалар эди). Имтихонда ҳар бир ўқитувчи биттадан абитуриентни олдига чақириб, савол-жавоб қилишар, фақат Қурбонов домла гох у ўқитувчини, гох бу ўқитувчини олдига бориб, абитуриентларнинг жавобига эътибор бериб, гох-гох савол бериб ўқитувчиларга ёрдамлашар эди. Шунда менинг консультациядаги шеригим (С.Тешабоев) тайёр бўлдизми, чиқинг деб чақириб қолди. Юрагим шув этди. Хўп деб чиқдим. Қўлимдан билетимни олиб, “хўп, масала қани” деди. У вақтда битта билетда учта савол бўлиб, 3-савол масала, 1,2-савол назарий бўлар эди. Домлага масалани кўрсатдим. Кўриб индамади (масала тўғри ечилган эди). 1-саволни гапиринг деб, қоғозга ёзганларимни кўра бошлади. Мен сульфат кислота ишлаб чиқариш ва ундаги химиявий жараёнларни ёзганларим бўйича, хаяжон билан гапира кетдим. Консультациядаги дадилликдан асар ҳам қолмаган эди. Домла реакцияларга белги қўйиб, иккинчи саволга ўтинг деди. Кўп атомли спиртлар ҳақида гапириб, қоғозга ёзганларимни кўрсатиб кимёвий хоссалари ва олинишларини айта бошладим. Шунда домла Қурбонов домлани чақириб, бу болага савол беринг деди.
Домла келиб, жавобларимни кўриб, қани сахарозани гидролизланиш реакциялар тенгламасини ёзсин-чи? - деди ва ёзишимни қараб турди. Ёзиб бўлганимда ха яхши деди.
Хуллас устоз билан дастлабки танишув ўшандай бўлган эди.
Мени билишимча, ўша даврда кафедрага ўзлари учун билимли талабаларни танлаб олиш ҳуқуқи тўлиқ берилган экан деб ўйлайман. Бунга талаба бўлганимда ишонч хосил қилганман, чунки гуруҳдаги 3,4 та талабани хисобга олмаганда гуруҳдагилар аксарият ғоят билимдон ва мустақил болалар эди. Буни гуруҳдаги 25та талабадан деярли 15, 16 таси доимо аъло стипендия олишлридан ҳам билса бўлар эди.
Устоз С.Тешабоев бизга Аналитик кимёнинг сифат анализ бўлимидан дарс ўта бошлаганда янада яқиндан танишиш имконияти бўлди.
Шунда унинг оддий, самимий ва ўз ўрнида юморга мойил, лекин ўз талабаларига ўта талабчан эканлигини билдим. Талабаларга муомала-муносабатларда, дарс ўтишдаги педагогик махорат, тушунтириш усули томонларидан ўрганадиган томонлари кўп эди.
Бир куни тасодифан дарслар тугагандан анча кечроқ чамаси “Чек-шура”, Фрунзе кўчаси томонга кетишда устоз билан учрашиб қолдим ва саломлашдим. Энди ўтиб кетмоқчи эдим, ўзи гапга тутиб, “ҳа йўл бўлсин бу томонларга” – деди. Ҳа қайтяпман дедим. У вақтдаги устозлар билан гаплашиш салобати анча бошқача эди. Квартира шу томондами деди. Йўқ Мухайё магазини томонда, Фрунзе кўчасида Опоқимларникида тураман дедим. Ия, қўшни эканмизда деди. Ўшанда устоз Мухайё магазини устидаги кўп қаватли уйда туришини айтди. Опоқиз ким деди. Бувимни дадалари Тиллахўжа Эшон дейишади. Фрунзе 115 да ўтиришади, дедим. Дадамлар Андижонни Мархаматидан, мен ўша ерда катта бўлганман дедим. Дадамлар харбий частда хўз.час командири бўлиб хизмат қилаётганда Опоқим колхоз раиси сифатида дадамлардан колхоз буғдойини ўрдириш учун аскарлар олар экан ва танишиб қизини берган экан дедим. Устоз: ҳа, ҳарбийнинг ўғли бўлганлигиз учун ҳам доимо солдатга ўхшаб шахдам қадамлар билан юрар экансизда, деб самимий кулиб қўйди.
Ўшанда нимагадир Тиллахўжа опоқимни номи эсида қолган эканми мени кўпинча кейинги кунларда ҳам адаштириб, Тиллахўжаев деб гапирар эди. Ўша сухбатимизда мен тўртинчи курс бўлсам керак. Устоз уйга яқинлашганда менга кафедрада кечки лаборант бўлиб ишламайсизми деди. Мен айни вақтда физиологя кафедрасида кечки лаборант бўлиб ишлаётганимни айтган эдим. Ия, ана шунақада бизда ишлайман деганлар қанча-ю, сиз бошқа жойда ишлайман дейсиз-а? Деб самимий кулди. Мен минг рахмат домла у ерда анча олдиндан ишлаётган эдим, деб хайрлашдим. Шунда устозни камтарин, самимий ва меҳрибон инсон эканлигини билган эдим.
Мен институтни тамомлагач, Физиология кафедрасига ишга қолдирилдим ва кейинчалик 1975 йилда тақдир – тақозоси билан Тошкент қишлоқ хўжалиги институтининг Фарғона филиалига Кимё кафедрасига ишга таклиф этилдим. Бу филиал 1988 йил ёпилиши муносабати билан мени устоз С.Тешабоев кафедрага ишга таклиф қилди. Шунда устоз билан бир йилдан ортиқроқ ёнма-ён ишлаш насиб этди. Ўша вақтда устоз кафедра мудири бўлиб, кафедрада илмий иш қилиш учун лабораторияни талаб даражасида жихозлаб, айнан микроэлементлар тадқиқоти йўналишида Москвадаги таниқли илмий марказлар билан ҳамкорликда илмий изланишлар олиб борилар эди. Оз фурсат бўлса ҳам бирга ишлаб, мақолалар чиқардик. Шунда устозни нафақат илмий тадқиқот ишлари, балки методик йўналишда ҳам анча салмоқли (монография, рисола ва дарсликлар) ишлари борлигини билдим.
Ўстоз доим, қаранг бу шароитни, энди фақат ёшлар астойдил ишласа бўлди. Бизни сингари бошқа шаҳарларга бориб, қийланиб юришмайди, деб ёшларни доимо илмий ишларини тезроқ якунлашга дават қилар эди.
1992 йили Университет қошида “Тиббиёт маркази” ташкил этилиши муносабати билан ректорат мени Марказ директори ўринбосари лавозимига ўтқазди. Лекин устоз С.Тешабоев домла билан доимо яқин муносабатда бўлиб, устоз қачон учрашганимизда, ҳамма вақт самимийлик табассум билан хол-ахвол ва ишлар ҳақида сўраб-суриштирар ва ҳар доим кафедрадан бекор кетганимни қўшиб қўяр эди
Устоз сермазмун ҳаёт кечирди. Ўзига яраша институт тариҳида сермахсул устоз, олим, педагог сифатида из қолдирди. Устоз хотираси доимо ёдимизда сақланади.
Охиратлари обод бўлсин.
Тошкент тиббиёт академияси
Фарғона филиали
“Биокимё ва биофизика”
кафедраси доценти И.Рахматуллаев
Download 18,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish