Назорат учун саволлар: Тиббий терминология масалалари ҳақида маълумотлар беринг



Download 16,35 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi16,35 Kb.
#165643
Bog'liq
14-мавзу


 НАЗОРАТ УЧУН САВОЛЛАР:
1. Тиббий терминология масалалари ҳақида маълумотлар беринг.
Тушунча ва сўз муносабатини «тиббиёт» лексемаси мисолида кўриб чиқамиз. Қадимда “тиббиёт” сўзи соғлиқни ислоҳ қилиш мазмунида ишлатилган. Мусулмон дунёсида тиббий соҳасининг тараққиётига алоҳида эътибор бериб қаралган.
Айримлар сўзни терминга қарши қўйишади. Лекин терминни лексикология ва грамматика категориялари асосида ўрганиш унинг имкониятлари кенглигини ифодалайди.
2. Тиббий терминологиясидаги янги атамалар мисоллар билан айтиб ўтинг.
Термин сўз сингари айрим хусусиятларга эга:
1) полисемантика, яъни метонимия ва синекдоха терминларга ҳам хос: диагностика – таҳлил, ҳарорат – температура, диета- парҳез;
2) тиббий терминларнинг айримларида омонимия ҳодисаси бор: пластинка; парда,
3) тиббий терминларда синонимия мавжуд: асфиксия-чақалоқларда нафас олишнинг қисиши, хирургия – жарроҳлик, педиатрия- болалар касалликлари, лор- отолоринголог, кардиолог – юрак касалликлари шифокори,
4) сўз ясовчи аффикслар тиббий терминларни ясашда қатнашади: ренгенолог, қисқич, лаборант, гинекология, термометр.
Сўз бирикмаси маъно хусусиятига кўра икки турли бўлади:
1) эркин бирикма; 2) турғун бирикма.
Эркин бирикмада тиббий сўзлар маъно ва грамматик жиҳатдан бирикади: касаллик варақаси, қон томири, лимфа тугуни;
Турғун бирикмада сўз ёки термин кўчма маънода бирикади: соч ўрамаси, умуртақа поғонаси, бурун пардаси, кўз соққаси, юрак соҳаси,
Тиббиёт лексикаси умумхалқ тилининг ривожланишига, бойишига кучли таъсир қилади. Шартли равишда ўзбек тиббиёт лексикасини икки гуруҳга бўлиш мумкин:
1) умумистеъмолдаги тиббий сўзлар;
2) тиббий терминлар.
Умумистеъмолдаги тиббий сўзларга – терапевт, тиббиёт ҳамшираси, пахта, бинт, шифобахш гиёҳлар, бурун, қулоқ, мушаклар, кўзлар каби ҳамма яхши тушунадиган сўзлар киради.
Тиббий терминлар эса умумистеъмолдаги тиббий сўзлардан қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилади:
1) тиббий терминлар ўзича пайдо бўлмайди, вазифасига ва хусусиятига кўра яратилади. Тиббий терминнинг маъноси битта бўлса, сўз эса бир неча маъноларда қўлланади. Ўзбек тиббий терминлари тиббиётнинг барча соҳа-ларига тегишлидир.

3. Бугунги шароитда ўзбек тиббий терминолоигяси олдида қандай долзарб муаммолар турибди?


Тиббий терминларни ўзбек тилида ишлатилишида қуйидаги ҳолатларни кузатиш мумкин:
1) тилимиз имкониятлари асосида кўплаб терминлар ўзбекчалаштирилган. Бир гуруҳ терминлар ўзбек тилидаги муқобиллари билан берилмоқда, маълум қисми эса таржима қилиниб берилмоқда, бир қисми эса ўзбек тили қонун-қоидалари асосида ясалмоқда: хирургия- жарроҳлик, офтальмология- кўз касалликлари, анализ – таҳлил;
2) дунёнинг кўпчилик мамлакатларида ишлатилиб келинаётган байналмилал терминларнинг ҳам ўзбек тилида ўз ҳолича ўзлаштирилишидир. Уларнинг асосий қисми дунёнинг мамлакатлари тилларида бир шаклда ўз асл ҳолича ишлатилади ва бу дунёнинг барча тиббиёт мутахассислари учун қулай: неврология, аритмия, гипоксия;
3) терминларнинг маълум қисми турли муқобилларда ҳар хил қўлланади. Жумладан, рус тилидаги “органы выделения” терминини ўзбек тилида ажратиш аъзолари, ажратиш органлари шаклларида, «кровеносные сосуды» қон томирлар вариантларида, «органы кравообращения» ўзбекчада қон айланиш аъзолари ёки қон айланиш органлари шаклларида берилади. Кўриниб турибдики, бунай ҳар хилликлар соҳа мутахассисларини анча чалкаштиради. Ахборот билан таъминланишни камайтиради. Шу туфайли тилшуносликдаги битта асосий принцип «битта тушунчага битта термин» га эришиш барча терминлар учун жуда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Download 16,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish