Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Тариф-малака маълумотномалари
айрим касблар ва мехнат турларининг батафсил
таърифи, у ёки бу аниқ
ишни
бажарувчининг билим ва кўникмаларига қўйиладиган
талаблардан иборат бўлади, шунингдек, унда бу ишни тарифлаш учун қўйиладиган
разрядлар ҳам кўрсатилади.
Тариф сеткасида
разрядлардан ташқари тариф
коэффициентлари ҳам бўлиб, улар биринчи разрядли ишчига хақ тўлаш билан кейинги
разрядли
ишчилар
меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзаро нисбатини кўрсатади (биринчи
разряднинг тариф коэффициенти ҳам вақт бирга тенг бўлади).
Тариф ставкалари
тегишли разрядга эга бўлган ишчининг меҳнатига тўланадиган
ҳақ миқдорини белгилаб беради.
Меҳнат қилиш шароити оғир ва зарарли бўлган ишчиларга тариф ставкасига
қўшимча ҳақлар
белгиланади. Тариф ставкаларига устамалар шаклидаги ҳақ , (разрядлар
бўйича фарқлантирилган) профессионал маҳорат учун белгиланади.
Алоҳида тармоқнинг иқтисодиётдаги аҳамиятига қараб амалда иш ҳақини ва мансаб
маошларини фарқлантириш ишлари амалга оширилади. Бунда мамлакат учун муҳим
аҳамиятга эга бўлган етакчи тармоқларга тажрибали, малакали кадрларни жалб этиш, бу
тармоқларда ишчи ва хизматчилар таркиби барқарор бўлишини таъминлайдиган
шароитларни вужудга келтириш мақсади кўзланади.
Республикамизда ҳам тариф тизими орқали иш хақи табақалаштирилиб, турли
касблар ва иш турлари учун иш ҳақи тўлашнинг ягона разрядлари аниқланган. Нархлар
ўсиши билан минимал иш ҳақи даражаси (1-разряд) ҳамда барча разрядлар улар ўртасидаги
нисбат сақланган ҳолда ошириб борилади. Масалан охирги ўзгариш, 2008 йил 1 сентабрдан
бошлаб Республикамизда иш ҳақининг минимал даражаси 25040 сўм қилиб белгиланиб,
бошқа разрядларга тўғри келадиган иш хақи суммаси ҳам шунга мос равишда оширилади.


109
3. Меҳнат муносабатлари ва шартномалари.
Меҳнатни ташкил этиш - бу меҳнат жараёнини амалга оширишнинг шундай
тизимики, бунда ходимнинг ривожланиши ва меҳнат салоҳиятини рўёбга чиқариш
таъминланади, меҳнат фаолияти жараёнидаги шахсий ўзаро муносабатлар оптималлашади,
меҳнатдан қониқиш ҳосил бўлади. Бу тизимнинг шундай ҳолатики, аввало у ишлаб чиқариш
мақсадларига жавоб беради ва одамларнинг амалдаги меҳнатини ташкил этишларига
янгиликларни қўллаш, уни фан, техника, технология ривожланишининг эришилган
даражасига мувофиқ ҳолга келтириш учун доимий фаолиятларга ёрдамлашади. Ҳар қандай
меҳнат мос равишда ва адолатли тақдирланиши, унинг шароитлари ходимнинг соғлиғи учун
хавотирсиз бўлиши лозим. Ходимларга меҳнат жараёнида шахсий қобилиятларини қўллаш
ва ривожлантириш имкониятлари берилиши ва бандлик имконияти, моддий рағбатлантириш,
ходимнинг касбий ўсиши кафолатланган бўлиши зарур. Меҳнат жамоасида социал
ҳамкорликни таъминлаш зарур. Меҳнатни ташкил этишда, қарорлар қабул қилишда
иқтисодий, социал ва психологик-физиологик мезонларга амал қилиш лозим.
Иқтисодиёт самарадорлигини ошириш учун меҳнат ресурсларидан оқилона
фойдаланишни ташкил этиш ва меҳнат сарфини камайтириш муҳим роль уйнайди. Меҳнат
сарфини, яъни корхона харажатларини режалаштириш, ҳисобга олиш ва таҳлил этишнинг
муҳим воситаси меёрлаштириш ҳисобланади. Меҳнат меёрини қўллаш маҳсулот
харажатларини қисқартиришга ва иш вақтидан тежаб фойдаланишга олиб келиб, бу ишлаб
чиқаришнинг кам харажатли бўлишига ва албатта фойданинг ўсишига таъсир этади.
Меҳнатни меъёрлаштириш иқтисодий ролдан ташқари, яна муҳим социал ролни ҳам
бажаради. У ходимларни ҳаддан ташқари жадал меҳнатдан ҳимоялаб, бутун меҳнат даври
давомида иш қобилиятларини сақлашларини таъминлайди. Меҳнатни меъёрлаштириш уни
рағбатлантириш билан узвий боғлиқдир.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish