Мавзу: Ринолалик болалар билан операциядан кейинги олиб бориладиган коррекцион иш



Download 37,96 Kb.
bet1/9
Sana07.03.2022
Hajmi37,96 Kb.
#485951
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
макола


Мавзу: Ринолалик болалар билан операциядан кейинги олиб бориладиган коррекцион иш.

Исманова Шоира Турсунпулатовна Наманган вилояти, Янгиқўрғон тумани МТБга қарашли 3-сонли МТТ дефектолог-логопеди



Аннотация: Мақолада ринолалия турлари ва ринолалик болалар билан операциядан кейинги олиб бориладиган коррекцион иш хақида ёритилган.
Калит сўзлар:

1. Ассиметрия (грекча фсймметриа – номутаносиблик) – номутаносиб
қисм, симметриянинг йўқлиги ёки бузилиш
2. Обтуратор (лотинча обтуро,обтуратум бекитмоқ) – қаттиқ ёки юмшоқ танглайдаги камчиликни бекитиш учун мослама.
3. Ринолалия (лотинча «ринос» – бурун, «лалио» – нутқ) – бурунлинутқ тушунчасини англатади.
4. Уранопластика – қаттиқ танглай ёриқлигини бартараф этиш
мақсадида қилинадиган операция.
5. Хейлопластика – лабдаги ёриқликни бартараф этиш мақсадида
қилинадиган пластик операция.
Ринолалия (грекча сўздан олинган бўлиб, рҳинос – бурун, лалиа – нутқ)
нутқ аппаратининг анатомик ва физиологик камчиликлари сабабли овоз тембри ва товушлар талаффузидаги бузилишдир. Ринолалияни ўрганиш тарихи жуда узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтди. Муаммони ўрганишда врачлар, психологлар, дефектологлар ўзларининг катта ҳиссаларини қўшдилар.
Ринолалия ҳосил бўлишга кўра дислалиядан фарқ қилади, яъни ринолалияда товушларни бурун-димоғ билан талаффуз қилиш ҳоллари кузатилади. Ринолалияда товушлар артикуляцияси, фонация, товуш ҳосил бўлиш механизмлари жиддий равишда нормадан четга чиқади. Нормал фонация бўлганда кишида бурун товушларидан ташқари нутқдаги ҳамма товушларни талаффуз қилиш вақтида бурун-халқум ва бурун бўшлиғининг бўғиз ва оғиз бўшлиғидан ажралиш рўй беради. Рилолалия уч шаклга ажратилади.
Ёпиқ ринолалия. Ёпиқ ринолалия нутқ товушларини талаффуз қилиш вақтида физиологик бурун резонансининг пасайиши натижасида юзага келади. М, н бурун товушлари талаффузида энг кучли резонанс бўлади. Бу товушларнинг нормал талаффузида бурун-ҳалқум йўли очиқ бўлади ва ҳаво оқими тўғри бурун бўшлиғига ўтади. Агар бурун товушлар талаффузида
бурун резонанси бўлмаса, унда бурун товушлари б, д товушларига ўхшаб
талаффуз этилади.
Орқа ёпиқ ринолалия – болаларда аденоидларнинг кўпайиб кетиши,
бурун-ҳалқумда полипларнинг, фиброма ва ўсмаларнинг пайдо бўлишида
кузатилади.
Функсионал ёпиқ ринолалия болаларда кўп учраб туради, лекин доимо
аниқлаш қийин. Чунки у бурун бўшлиғининг яхши ўтказувчанлигида ва
бурундан нафас олиш бузилмаган ҳолларда кузатилади. Бунда бурун тембри
ва унли товушлар талаффузи қўпол бузилган бўлади.
Органик ёпиқ ринолалиянинг сабаби – бурун бўшлиғида
ўтказувчанликнинг бузилишидир. Бунда бурундан тўғри нафас олиш йўлга
қўйилса, яъни бурун бўшлиғидаги ўтказувчанлик яхшиланса ҳамма камчилик
йўқолади.
Ёпиқ ринолалияда олиб бориладиган логопедик ишнинг самарадорлиги
бурун-ҳалқум ҳолатига, унинг функсиясига ва боланинг ёшига боғлиқ.
Логопедик машғулотнинг бошланғич даврида нафас машқларини олиб
бориш тавсия этилади. Бундан мақсад оғиз ва бурундан нафас олиш нафас
чиқаришни дифференциатсия қилишдир. Бу машқлар аввал пуфлашдан
бошланиб, кейин бурундан қисқа ва чуқур нафас чиқариш билан
алмаштирилади. Шу билан биргаликда юмшоқ танглай ва ҳалқумнинг орқа
девор мускуллари ҳаракатини нафас чиқаришни мувофиқлаштириш устида
иш олиб борилади. Бу машқлар м, н бурун товушларининг талаффузини
тўғри йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга имкон яратади. Якунловчи даврда
унли товушларни жарангдорлиги ва бурун товушларига қарама-қарши
қўйилган товушлар (п, б-м; т, д-н) устида иш олиб борилади.

Очиқ ринолалия. Ринолалиянинг очиқ формасига оғиз бўшлиғида ҳосил


бўлувчи товушлар димоғда талаффуз этилади.
И ва у унли товушларида тембр сезиларли даражада ўзгаради, бу унли
товушлар артикулятсиясида оғиз бўшлиғига ҳамма товушлар
артикулятсиясига кўра торайган бўлади. А унли товушлар талаффузида
юқоридаги ҳолат камроқ учрайди, чунки бу товуш талаффузида оғиз
бўшлиғига кенгроқ очилади.
Ундош товушлар талаффузида тембр бузилишлари кузатилади.
Шовқинли ва қоришиқ товушлар талаффузида хириллаган товуш
қўшилиб келади. Портловчи п, б, т, к ва г товушлари ноаниқ талаффуз
қилинади, чунки оғиз бўшлиғида етарли даражада ҳаво босими ҳосил
бўлмайди, натижада бурун бўшлиғи тўлиқ бекилмайди.
Очиқ ринолалияни аниқлаш учун функсионал текшириш усуллари
мавжуд. Энг оддий текширишлардан бири Гуттсман усулидир. Бунда
логопед болага галма-гал а ва и унли товушларни қайтаришни буюради ва
боланинг бурун йўлини бир бекитиб, бир очиб туради. Очиқ ринолалияда бу
унли товушларнинг жарангдорлигида сезиларли даражада фарқ бўлади.
Айниқса, а унлиси бурун йўлини бекитиб талаффуз қилингандан и товуш
талаффузи эшитилмайди, шу билан биргаликда логопеднинг бармоқлари
бурун қанотларидаги кучли тебранишни сезади.
Яна аниқлаш усулларидан бири, бу фонендоскоп билан текширишдир.
Бунда текширувчи фонендоскопнинг бир учини ўзининг қулоғига, иккинчи
учини боланинг бурнига тутиб туради. Бола унли товушларни, айниқса у ва а
унлиларини талаффуз қилганда кучли шовқин эшитилади. Ундош ф, с, ш
товушлар талаффузида хириллаган овоз эшитилади.
Очиқ ринолалия органик ва функсионал бўлиши мумкин.
Органик очиқ ринолалия туғма ва ҳаёт давомида орттирилган бўлади.
Очиқ ринолалиянинг туғма шаклининг сабаби юмшоқ ва қаттиқ
танглайдаги ёриқликлардир.
Функсионал очиқ ринолалиянинг пайдо бўлиш сабаблари турли хил
бўлади. Масалан, болаларда овознинг ҳосил бўлишида юмшоқ танглай
ҳаракатининг суст бўлиши. Функсионал очиқ ринолалия асаб касалликларида
ҳам намоён бўлиш ҳоллари кузатилади. У аденоидларни олиб ташлагандан
сўнг камроқ кузатилса, дифтериядан кейинги фалажланишда камроқ
кузатилади. Ринолалиянинг бу шаклини текширишда қаттиқ ва юмшоқ
танглайда бирон-бир ўзгаришларнинг борлиги аниқланмайди. Функсионал
очиқ ринолалиянинг белгиларида асосан унли товушлар талаффузи бузилган
бўлади. Ундош товушлар талаффузида танглай-ҳалқум бирлашиши яхши,
нормада бўлади.
Функсионал очиқ ринолалия органик ринолалияга нисбатан енгил
кечади. Овоз машқларидан сўнг бурунланиш тембри йўқолади, товушлар

талаффузидаги камчиликларни одатдагидек, яъни дислалияни бартараф


этишда қўлланадиган усуллар орқали бартараф этиш мумкин.
Ринолалияда кузатиладиган туғма лаб ва танглайдаги камчиликлар
логопедия ва тиббиёт фани олдига жиддий муаммоларни қўяди.
Юқори лабдаги туғма ёриқликлар: яширин ёриқлик, тўлиқ бўлмаган
ёриқлик:
а) бурун бўлимида тери-тоғайнинг ўзгармаганлиги; б) бурун
бўлимида тери-тоғайнинг ўзгарганлиги.

Download 37,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish