Мавзу: Ринолалик болалар билан операциядан кейинги олиб бориладиган коррекцион иш



Download 37,96 Kb.
bet7/9
Sana07.03.2022
Hajmi37,96 Kb.
#485951
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
макола

Оғизнинг ҳолатини назорат қилиш
Дизартрияда оғизнинг ҳолатини назорат қилмаслик ихтиёрий
артикулятор ҳаракатларнинг ривожланишини қийинлаштиради. Дизартрияда,
одатда, боланинг оғзи очиқ, сўлак оқиши кузатилади.
Олиб бориладиган ишлар 3 босқичга бўлинади.
Биринчи босқич – лаблар учун машқларда тактил сезгиларни боланинг
оғзини пассив ёпиши билан биргаликда ривожлантириш. Асосий диққат
боланинг оғзини ёпиш сезгиларига қаратилади, бола бу ҳолатларни ойна
орқали кўриб туради.
Иккинчи босқич – пассив фаол йўллар орқали оғизни ёпиш. Оғзини
ёпиш аввал бошни пастга эгиш ва оғзини очиш, бошни орқага ташлаш
ҳолатида осон бажарилади. Ишнинг бошланғич босқичларида ушбу
осонлаштирилган усуллардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш мумкин.
Учинчи босқич – оғизни фаол очиш ва ёпиш машқлари сўз кўрсатмаси
бўйича ўтказилади.
Овозни ривожлантириш. Дизартрик болаларда овозни ривожлантириш
ва коррексиялаш учун турли хил ортофоник машқлардан фойдаланилади, бу
машқлар нафас фаолияти, фонотсия ва артикулятсияни ривожлантиришга
йўналтирилган бўлади.
Овоз устида ишлаш артикуляцион гимнастика ва массаждан сўнг олиб
борилади. Булар билан бирга яна бўйин мускулларини бўшаштирувчи,
бошнинг ҳар томонлама ҳаракатини бажариш бўйича махсус машқлар, шу
машқ билан бир вақтнинг ўзида и-э-о-у-а унли товушларни талаффуз этиш
мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Овозни коррекциялаш учун юмшоқ танглай ҳаракатини фаоллаштириш
катта аҳамият касб этади. Бунинг учун сув томчиларини ютиш, йўталиш,
эснаш имитатсияларини бажариш, қаттиқ атакада «а» унлисини талаффуз
этиш машқларини бажариш тавсия этилади. Ушбу машқлар ойна олдида
ҳисоб остида ўтказилади. Қуйидаги усуллардан фойдаланилади: тилни орқа
қисмини қўзғатиш ва тил ёрдамида танглайни тақиллатиш ҳаракатини
бажариш; ихтиёрий ютиш ҳаракатини бажариш; бунда логопед томизғич
билан ҳалқумнинг қарши деворига сув томизади, бу вақтда боланинг боши
бироз орқага эгилган бўлади.
Нутқий нафасни коррексиялаш. Нафас гимнастикаси умумий нафас
машқларидан бошланади. Унинг асосий мақсади нафас ҳажмини ошириш ва
унинг ритмини нормаллаштиришдир.
Боланинг оғзи ёпиқ ҳолда бурун тешикларини навбатма-навбат ёпиб
нафас олишга ўргатилади. Нафас олишни чуқурлаштириш учун боланинг
бурун тешиги ёнида «нафас елпиғичи» ҳосил қилинади.
Бурундан нафас чиқаришни ўрганиш бўйича машқлар ўтказилади.
Болага оғзини очмасдан «чуқур нафас ол ва чўзиб бурун орқали чиқар» деб
кўрсатма берилади.
Кейинги машқлар оғиздан нафас олишни ривожлантиришга қаратилади.
Логопед боланинг бурнини ёпиб алоҳида унли товуш ёки бўғинларни
талаффуз қилишни сўрашга қадар оғиздан нафас олиш таклиф қилинади.
Нутқий нафасни коррексиялашда «қаршилик машқларидан» ҳам
фойдаланилади. Бола оғиздан нафас олади. Логопед нафас олишга қаршилик
қилгандек, 1 – 2 секунд давомида қўлини боланинг кўкрагига қўяди. Бу анча
чуқур ва тез нафас олишга ва узоқ нафас чиқаришга имкон яратади.
Нафас машқлари ҳар куни 5 – 10 минут давомида ўтказилади. Ушбу
машқларни бажаришда нафас чиқариш вақтида логопед унли товушларнинг
турли қаторини талаффуз қилади ва болани унга тақлид қилишга ундайди ва
бунда овозни баландлигини ўзгартиради. Сўнгра болани ундош товушларни
алоҳида ва унли товушлар билан биргаликда талаффуз қилишга ундайди.
Динамик ва статик нафас машқлари мавжуд.
Нафас машқларини ўтказишда боланинг толиқиб қолмаслигига елка ва
бўйин мускулларини таранглаштирмаслигига аҳамият бериш лозим.
Машқлар саноқ остида ёки мусиқа жўрлигида бажарилиши лозим.
Нафас машқлари овқатланишга қадар яхши шамоллатилган хонада
ўтказилади.
Артикулятсион ҳаракат сезгилари ва артикулятсион праксисни
ривожлантириш.
Ҳаракат-кинестетик боғланишларни ривожлантириш учун қуйидаги
машқларни ўтказиш зарур.
Пастки жағни юқорига кўтариш ва пастга тушириш. Тилни юқори ва
пастки милкларга теккизиш. Логопед машқларни аввал ойна олдида, сўнгра
ойнасиз бажаради, боланинг кўзлари юмиқ, логопед у ёки бу ҳаракатларни
бажаради, бола эса уларни номлайди.
Қуйидаги артикулятор сенсор схемада машқ қилиш зарур:
– лаблараро: лаблар пассив жипслашади ва шу ҳолатда ушлаб туриш.
Боланинг диққати жипслашган лабларга қаратилади ва ундан лаблар
ўртасидан уларнинг жипсловини бузиб пуфлаш таклиф қилинади;
– лаб-тиш аро: чап қўлни кўрсаткич бармоғи билан логопед боланинг
юқори лабининг тепа тишларини кўрсатиб кўтаради, ўнг қўлининт кўрсаткич
бармоғи билан пастки лабни юқори милкларигача кўтаради ва болага пуфлаш
таклиф қилинади;
– тил-тиш аро: тил тишлар ўртасига қўйилади ва шу ҳолатда ушлаб
турилади;
– тил-танглай: боланинг боши бирмунча орқага эгилади, тилнинг орқа
қисми қаттиқ танглайга кўтарилади, боладан йўталиш ҳаракатларини
бажариш сўралади ва диққати тил ҳамда танглай сезгиларига қаратилади.
Артикулятсион праксисни ривожлантиришда эрта бошланган логопедик
иш, боланинг нутқий тажрибасини кенгайтириш ва бойитиш, махсус бўйин
машқлари катта аҳамият касб этади.

Download 37,96 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish