Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

категориялар - доимо такрорланиб турадиган иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг
айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунчалар. Услубият - иқтисодий
жараёнларни илмий билишнинг принциплари, йўллари, қонун-қоидалари, аниқ ҳодисалари
тизимидир. Илмий абстракция - иқтисодий жараёнларни илмий билишда қўлланиладиган
усуллардан бири бўлиб, таҳлил пайтида ҳалақит берувчи иккинчи даражали воқеа-
ҳодисаларни эътибордан четлаштириб, фикрни асосий ўрганилаётган ҳодисанинг асл
моҳиятига қаратишдир.
1. Иқтисодий билимларнинг шаклланиши ва ривожланиши.
Иқтисодий ҳаёт сирларини билиш ва шу йўлдаги фаолиятнинг асосий
йўналишларини аниқлашга интилиш жуда қадим замонлардан мавжуд бўлиб, бу интилиш
иқтисодий фаолиятни тартибга солиш, уни кишиларга керак бўлган томонга
йўналтиришга ижобий таъсир этиш заруриятидан келиб чиққан.
Иқтисодиётга оид билимлар антик дунёнинг кўзга кўринган олимлари Ксенофонт,
Платон, Аристотель асарларида, шунингдек, ҳадимги Миср, Хитой, Ҳиндистон ва
Марказий Осиё олимларининг асарларида қараб чиқилган эди.
Лекин Аристотелдан бошлаб бутун дунёнинг, жумладан Ўрта Осиёнинг кўпгина
олимлари иқтисодиётни изчил ўрганиш асосида унинг кўпгина қонун-коидаларини,
тушунчаларини ёритиб берган бўлсалар ҳам, ҳали иқтисодиёт назарияси фан сифатида
шаклланмаган эди.
Иқтисодиёт назарияси мустақил фан сифатида кўпгина мамлакатларда миллий
бозор шаклланган ва жаҳон бозори вужудга келаётган даврларда «сиёсий иқтисод » номи
билан шакллана бошлади.
Сиёсий иқтисод грекча сўздан олинган бўлиб «политикос» - ижтимоий, «ойкос» - уй,
уй хўжалиги, «номос» - қонун дегани. Яъни уй ёки ижтимоий хўжалик қонунлари маъносини


3
беради. 1575-1621 йилларда яшаб, ижод қилган француз иқтисодчиси Антуан
Монкретьен биринчи марта 1615 йилда «Сиёсий иқтисод трактати» номли кичик
илмий асар ёзиб, бу фанни мамлакат миқёсида иқтисодиётни бошқариш фани сифатида
асослади. Кейинчалик классик иқтисодчилар бу фикрни тасдиқлаб, сиёсий иқтисод кенг
маънода моддий ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва айирбошлашни бошқарувчи
қонунлар тўғрисидаги фандир, деб ёзган эдилар.
Иқтисодиёт назарияси фани шаклланиши жараёнида бир қанча ғоявий оқимлар,
мактаблар вужудга келган. Улар Жамият бойлигининг манбаи нима, у қаерда ва қандай
қилиб кўпаяди, деган саволларга жавоб топишга ўринишган. Бундай иқтисодий оқимлардан
дастлабкиси

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish