Халқаро ҳисоблашувлар банки (ХҲБ)
Швейцариянинг Базель шаҳрида жойлашган
бўлиб, у халқаро молиявий ташкилот ҳисобланмасада, банк фаолиятини халқаро тартибга
солишда етакчи мовқега эга. ХҲБ Европанинг деярли барча мамлакатларини, Канада,
Австралия, Япония ҳамда АҚШ тижорат банклари гуруҳини ўз таркибида бирлаштиради. 70
дан ортиқ Марказий банклар ўзларининг олтин-валюта заҳираларини ХҲБ ҳисоб-
варақларида сақлайдилар.
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)
Шарқий Европа ҳамда собиқ
Иттифоқ мамлакатларига валюта-молия соҳасида кўмаклашишни мувофиқлаштириш
мақсадида 1990 йилда ташкил этилди. Унинг асосий фаолияти Марказий ва Шарқий Европа,
МДХ, мамлакатларини ислоҳ қилиш жараёнлари билан боғлиқ турли кўринишдаги дастур ва
214
лойиҳаларни молиялаштиришга, бу мамлакатларнинг жаҳон хўжалигига мослашувини
жадаллаштиришга кўмаклашишга йўналтирилгандир.
Бугунги кунда санаб ўтилган бу каби давлатлараро ташкилотларнинг халқаро валюта-
молия соҳасидаги муносабатларни тартибга солиш ва янада такомиллаштиришга каратилган
фаолиятининг аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Шу билан бир қаторда мазкур
тузилмаларнинг ривожланаётган мамлакатларга молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини
такомиллаштириш, бунда кўмак берилаётган мамлакатларнинг миллий манфаатларига путур
етказмаслик. фаолият йўналиши сифатида кўпроқ иқтисодий мақсадларнинг илгари
сурилиши каби жиҳатларга эътибор кучайтириш зарур бўлади.
Такрорлаш учун саволлар:
1. Халқаро иқтисодий муносабатлар нима учун турли шаклларга эга бўлади? Уларнинг
асосий шаклларини санаб кўрсатинг.
2. Халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солишни нима зарур қилиб қўяди? Ҳозирда
халқаро иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи қандай халқаро тузилмаларни биласиз?
3. Халқаро иқтисодий интеграция нима ва унинг қандай шакллари мавжуд?
4.Эркин савдо ҳудудларининг моҳиятини тушунтиринг. Бундай тузилмаларнинг
интеграциялашув жараёнидаги ўрни қандай?
9. Божхона иттифоқи ва тўлов иттифоқи бир-биридан нимаси билан фарқ қилади?
10. Умумий бозорнинг амал қилиш тамойиллари қандай ва бугунги кунда унинг фаолияти
учун қандай шарт-шароитлар талаб қилинади?
11. Интеграциянинг қандай турларини биласиз? Ҳар бирига мисоллар келтиринг.
12. Халқаро валюта тизимини тушунтиринг. Ҳар бир тизим қандай устунлик ва
камчиликларга эга?
Адабиётлар:
1. Каримов И.А. Асарлар тўплами. 1-15 жилдлар. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996-2007 йй.
2. Абдурахмонов К. и др. Экономическая теория. Учебник для студентов высших учебных
заведений. - Т.: «Шарк», 1999.
3. Абулқосимов Х.Р. Иқтисодиёт назарияси. – Т., 2006.
4. Грегори Мэнкью Н. Принцпы экономикс. - Санкт-Петербург: «Питер», 1999.
5. Камаев В.Д. Экономическая теория. Учебник. - М.: «ВЛАДОС», 1999.
6. Маккониел К., Брю С. «Экономикс». – М.: «Республика», 1992.
7. Расулов М. Бозор иқтисодиёти асослари. – Т.: Ўзбекистон, 1999.
8. Саидов К.С., Сейтмуратов Р.А., Асланова Д.Х. Социал иқтисодиёт. Ўқув қўлланма. – Т.:
Ўзбекистон, 2006.
9. Собирхонова Ю. Иқтисодиёт назарияси. – Т., 2006.
10. Шодмонов Ш.Ш., Алимов Р.Х., Жураев Т.Т. Иктисодиёт назарияси. – Т.: «Молия», 2002.
Document Outline - ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
- ЎЗБЕКИСТОН АЛОҚА ВА АХБОРОТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ
Do'stlaringiz bilan baham: |