Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


таққослама экспорт ихтисослашуви коэффициенти



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet240/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

таққослама экспорт ихтисослашуви коэффициенти
(ТЭИК)
ҳамда
тармоқ ишлаб чиқаришидаги экспорт бўйича квотадан
фойдаланиш
мумкин. ТЭИК қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
к
о

о

м
,
бу ерда:
Э
о
 -
мамлакат экспортида товар (тармоқ товарлари йиғиндиси)нинг солиштирма салмоғи;
Э
м
 -
жаҳон экспортидаги шу турдаги товарларнинг солиштирма салмоғи.


209
Агар нисбат бирдан катта бўлса, бу тармоқ ёки товарни халқаро жиҳатдан ихтисослашган
тармоқ ёки товарларга киритиш мумкин ва аксинча.
Экспорт бўйича квота миллий саноатнинг ташқи бозор учун очиқлик даражасини
ифодалайди:
к, = э/жм,
бу ерда: Э - экспорт қиймати.
Экспорт буйича квотанинг кўпайиши ҳам мамлакатнинг халқаро меҳнат
тақсимотидаги иштирокининг, ҳамда маҳсулот рақобатбардошлигининг ўсиб боришидан
дарак беради.
Мамлакатдаги аҳоли жон бошига тўғри келувчи экспорт ҳажми унинг
иқтисодиётининг «очиклиги» даражасини ифодалайди.
Экспорт салоҳияти (экспорт
имкониятлари) - бу мазкур мамлакат томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ўз
иқтисодиёти манфаатларига путур етказмаган ҳолда жаҳон бозорида сотиши мумкин
бўлган кисми.
Товарлар экспорти ва импорти суммаси ташқи савдо айланмаси ёки ташқи товар
айланмасини ташкил этади.
Қандайдир мамлакат ишлаб чиқарувчи мамлакатдан
товарни ўз истеъмоли учун эмас, балки учинчи мамлакатга
қайта
сотиш учун олган
такдирда реэкспорт рўй беради.
Реэкспорт билан реимпорт узвий боғлиқ.
Реимпорт
истеъмолчи мамлакатдан реэкспорт товарни сотиб олишни билдиради.
Халқаро савдо бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга:
иқтисодий ресурсларнинг ҳаракатчанлиги мамлакатлар ўртасида, мамлакат ичидагига
қараганда анча паст бўлади;
- мамлакатларнинг турли валюталардан фойдаланиши улар ўртасида ҳалқаро савдони
амалга оширишда муайян қийинчиликларни туғдиради;
- халқаро савдо сиёсий аралашув ва назоратга маҳкум бўлиб, бу ички савдога нисбатан
қўлланиладиган тадбирлардан тавсифи ва даражаси бўйича сезиларли фарқланади.
Халқаро савдони ташкил этиш шакллари ҳам такомиллашиб бормоқда. Анъанавий
кўринишдаги товар биржалари, аукционлар, савдо-саноат ярмаркалари, савдо кўргазмалари
билан бир қаторда икки томонлама битимларнинг қуйидаги шакллари ҳам кенг қўлланмоқда:
1) бартер - товарларни тўғридан-тўғри, пул иштирокисиз бир-бирига айирбошлаш.
Бартерда пул иштирок этмасада, товарларнинг қийматини бир-бирига таққослаш учун
пулнинг қиймат ўлчови вазифаси орқали баҳолаб олинади;
2) экспорт қилувчилар томонидан етаазиб берилган товарлар қийматининг бир қисмига
импорт товарларни ҳарид қилиш;
3) техниканинг янги моделларини сотишда эскирган моделларни сотиб олиш;
4) импорт қилинган асбоб-ускуналар қисм ва деталларини импортга сотувчи мамлакат
томонидан бутлаб бериш;
5) компенсацион битимлари. Мазкур битимлар шартига кўра, технологик асбоб-ускуналар
етказиб берувчи томонларнинг бири тақдим этган кредит (молиявий, товар
кўринишидаги) бўйича тўловлар ана шу асбоб-ускуналарда тайёрланган тайёр маҳсулот
ларни етказиб бериш орқали амалга оширилади;
6) бир мамлакатда ундирилган хом ашёни бошқа бир мамлакат ишлаб чиқариш қувватлари
ёрдамида қайта ишлашда ушбу қайта ишлаш ва ташиб бериш хизматларини қўшимча хом
ашё етказиб бериш орқали тўлаш;
7) клиринг операциялари, яъни ўзаро талаб ва мажбуриятларни ҳисобга олиш орқали нақд
пулсиз ҳисоблашув.
Халқаро савдода иштирок этиш ҳар бир мамлакат учун миллий ишлаб
чикдрувчиларни ташқи рақобатдан ҳимоя қилиш вазифасини долзарб қилиб қўяди. Бу вазифа
мамлакатларнинг савдо сиёсати орқали амалга оширилади. Жаҳон амалиётида бу сиёсатнинг

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   236   237   238   239   240   241   242   243   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish