1-мавзу. ДИВИДЕНД СИЁСАТИ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ
РЕЖА РЕЖА 1. Корпоратив тузилмаларнинг дивиденд сиёсати тушунчаси 2. Корпорация молиявий стратегиясида дивиденд сиёсатининг ўрни 3. Дивиденд сиёсатининг мақсади 4. Дивиденд сиёсатининг асосий турлари ва дивидендларни тўлаш усуллари
Акция ўз эгасига акциядорлик жамиятини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини ва дивидендлар шаклида фойданинг бир қисмини олиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоғоздир.
Дивидендлар- компаниянинг соф фойдасининг бир қисми бўлиб, акциядорлар ўртасида уларга тегишли акциялар сони ва турига мувофиқ тақсимланади. Бошқача айтганда, дивидендлар акциядорларнинг мавжуд акциялар бўйича оладиган даромадларининг бир қисмидир.
Акциядор (иштирокчи) томонидан солиқ солишдан кейин қолган фойдани (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоиз шаклида) акциядорга (иштирокчига) тегишли акцияларга (улушларга) тақсимлашда ташкилотдан олинган ҳар қандай даромад дивиденд деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасининг "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида" ги қонунига мувофиқ, дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.
Дивиденд сиёсати- бу компаниянинг акциядорларга дивидендлар тўлаши керак бўлган фойдани қўллаш соҳасидаги сиёсати бўлиб, у даромадни тўлиқ тўлаш ёки ундан кейинчалик даромад олиш мақсадида даромадни қайта инвестициялаш билан боғлиқ бўлган ҳаракатлари мажмуидир.
Дивидендларни тўлаш манбаи- ўтган давр учун АЖнинг соф фойдаси бўлиб ҳисобланади. Соф фойда бўлмаса, имтиёзли акциялар бўйича дивидендлар ўтган йиллардаги (тақсимланмаган) фойдадан ушбу мақсад учун махсус яратилган маблағлардан тўланиши мумкин.
Дивиденд акциянинг номинал қийматига нисбатан фоизда ёки ҳар бир акция учун сўмда белгиланади.
Дивидендларни тўлаш қуйидаги шаклда амалга оширилиши мумкин: - Дивидендларни тўлаш қуйидаги шаклда амалга оширилиши мумкин:
- 1) дивидендларни тўлашнинг пул шакли – масалан, кассадан нақд пул, пластик карочка, тўлов топшириғи, почта орқали тўлаш. Бу ҳолда, дивидендлар миқдорини аниқлаш учун турли хил вариантлар қўлланилади;
- 2) бошқа мол-мулк шаклида (агар у компаниянинг Уставида назарда тутилган бўлса): янги чиқарилган акциядорлик жамиятлари, облигациялар, бошқа турдаги қимматли қоғозлар, товарлар.
Дивиденд сиёсати капитал тузилмасини бошқариш каби, компаниянинг капитал бозоридаги мавқеига, хусусан, унинг акцияларининг нарх динамикасига сезиларли таъсир кўрсатади.
Дивидендлар акциядорларнинг пул даромадларини ифодалайди ва маълум миқдорда уларга ўз маблағларини инвестиция қилган шахслар учун АЖнинг муваффақиятли ишлаётганлигини кўрсатиб беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |