Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


иш хақи - ишчининг ишлаган вақти (кун, ҳафта, ой) ҳисобга олиниб, тўланадиган иш ҳақидир. Ишбай иш ҳақи



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

иш хақи - ишчининг ишлаган вақти (кун, ҳафта, ой) ҳисобга олиниб, тўланадиган иш
ҳақидир. Ишбай иш ҳақи - ишлаб чиқарган маҳсулоти миқдорига ёки бажарган иши
ҳажмига қараб тўланадиган иш ҳақидир. Номинал иш ҳақи - пул шаклида олинган иш ҳақи
суммаси. Реал иш ҳақи - номинал иш ҳақи суммасига сотиб олиш мумкин бўлган товарлар
ва хизматлар миқдори ёки номинал иш ҳақининг сотиб олиш лаёқати. Ишбай-мукофот
тизими - бажарилган иш учун ҳақ тўлашни эришилгак турли натижа кўрсаткичларига
қараб мукофот бериш билан қўшиб олиб борилишини назарда тутувчи тизим. Ишбай-
прогрессив хақ тўлаш тизими - ишчининг белгилаб қўйилган меъёр доирасида ишлаб
чиқарган маҳсулотига унинг бирлиги учун белгиланган тариф бўйича, меъёрдан юқори
қисмига эса оширилган ҳақ (тариф) бўйича иш ҳақи тўланишини кўзда тутувчи тизим.
Тариф тизими - ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи даражасини тармоқлар ва мамлакат
минтақаси бўйича, улар ичида эса ишлаб чиқариш турлари, турли тоифадаги ходимлар
малакаси ва меҳнат шароитларига қараб тартибга солиб турувчи меъёрлар тизими.
Тариф-малака маълумотномалари - айрим касблар ва меҳнат турларининг батафсил
таърифи, ишчи ва мутахассисларнинг билим ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар, турли
тавсифдаги ишларни тарифлаш учун қўйиладиган разрядлар мажмуи. Тариф_сеткаси'>Тариф сеткаси -
турли разрядлар ва тариф коэффициентлари мажмуи бўлиб, улар биринчи разрядли ишчига
ҳақ тўлаш билан кейинги разрядли ишчилар меҳнатига ҳақ тўлашнинг ўзаро нисбатини
кўрсатади (биринчи разряднинг тариф коэффициенти ҳам вақт бирга тенг бўлади). Тариф
ставкалари - тегишли равишда белгилаб берилган турли разрядга эга бўлган ишчиларнинг
меҳнатига тўланадиган ҳақ миқдори мажмуи.
Ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва самарадорлигини оширишда, унинг
қатнашчиларини моддий рағбатлантириш муҳим аҳамиятга эга. Олдинги дарслардан
маълумки инсоннинг ишлашга бўлган лаёқати ишлаб чиқаришнинг асосий омилларидан
бири ҳисобланади. Ишлаб чиқариш жараёнида инсон ўзининг ақлий ва жисмоний кучини
сарфлайди. Ишлаб чиқариш жараёни узлуксиз давом этиши учун ишчи ходимларга иш ҳақи
тўланади ва унинг ҳисобига нафақат ишловчининг эҳтиёжлари, балки оила аъзоларининг
ҳам ҳаётий неъматларга бўлган талаблари қондирилади. Иш ҳақи тўлаш қанчалик тўғри ва
иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлса, иқтисодий самарадорлик шунчалик юқори даражада
бўлади.
1. Иш ҳақининг мазмунини тўғри тушуниб олиш учун энг аввало яратилган миллий
маҳсулотнинг тақсимланиши принциплари тўғрисида тасаввурга эга бўлиш лозим. Умуман
олганда миллий даромадни тақсимлаш ҳар доим бир хил бўлмай, балки шу даврда амал
қилиб турган иқтисодий муносабатлар тизимига, жумладан мулкчилик муносабатларига
боғлиқ бўлади. Капиталга мулкчиликнинг турли шакллари мавжуд бўлган, ерга эса давлат
мулки бўлиб турган шароитда яратилган миллий маҳсулот мулк эгалари ва ишчи кучининг
эгаси бўлган ишчи-хизматчилар ўртасида тақсимланади.
Бунда даромадларнинг бир қисми умуммамлакат манфаатларини кўзлаб иш олиб борувчи
давлат ихтиёрига келиб тушади.


107
А) Миллий маҳсулотдан энг аввало шу маҳсулотни яратишга қатнашган ишлаб чиқариш
воситаларининг қиймати, аниқроғи, амортизация суммаси ажратиб қўйилади, чунки бу
сумма асосий капитални қайта тиклаш учун зарурдир.
Б) Миллий маҳсулотдан қариялар, болалар, ногиронлар ва турли бошқа кам таъминланган
оилаларни ҳимоя қилиш учун ижтимоий ҳимоя фондлари ташкил қилинади.
В) Давлатни бошқариш, мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш, аҳолини тинч ҳаётини ва
меҳнатини қўриқлаш учун, мамлакат миқёсида фан-маданиятни, таълим тизимини, соғлиқни
сақлашни ривожлантириш учун фондлар ажратилади.
Миллий маҳсулотнинг юқорида айтилганлардан қолган қисми ҳозирги замон бозор
иқтисодиёти шароитида капитал ва ишчи кучи эгалари ўртасида тақсимланади ва жамият
аъзоларининг ихтиёрига келиб тушади. Натижада ишлаб чиқаришда қатнашган ишчи кучи
эгаси ва мулкдорларнинг миллий маҳсулотдаги улуши аниқланади ҳамда уларни омилли
даромадлари сифатида шаклланади. Шулардан келиб чиққан ҳолда иш ҳақига қуйидаги
таъриф бериш мумкин:
1.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish