Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


Ерга эгалик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг маълум ер участкасига тарихан



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Ерга эгалик жисмоний ва ҳуқуқий шахсларнинг маълум ер участкасига тарихан
таркиб топган асослардаги ёки қонун
ҳужжатларида
белгиланган тартибдаги эгалик
ҳуқуқини тан олишини билдиради.
Ерга эгалик деганда аввало ерга бўлган мулкчилик
ҳуқуқи ва уни иқтисодий жиҳатдан реализация қилиш кўзда тутилади. Ерга эгаликни ери
бўлган мулкдор (бизда давлат) амалга оширади. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида
таъкидланганидек «Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли
эгалик қилиш ҳамда улардан фойдаланиш учун берилиши мумкин».
Ердан фойдаланиш ҳуқуқи -
бу ўрнатилган урф-одатлар ёки қонуний тартибда
ундан фойдаланишни билдиради. Ердан фойдаланувчи ер эгаси бўлиши шарт эмас. Реал
хўжалик ҳаётида ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланишни кўпинча ҳар хил жисмоний ва
ҳуқуқий шахслар, хусусан ҳозир бизда асосан деҳқон ва фермер хўжаликлари амалга
оширади.
Хулоса қилиб айтганда, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳам тўрт омил - ер,
капитал, тадбиркорлик имконияти ва ишчи кучи қатнашиб, бунда ер муҳим ишлаб чиқариш
воситаси сифатида иштирок этади. Аммо биз аввал айтганимиздек, ишлаб чиқариш
жараёнида ҳам ишлаб чиқариш воситаларини, жумладан, ерни ҳаракатга келтириб, ундан
унумли фойдаланадиган, унинг иқтисодий унумдорлигини оширадиган омил - инсон омили,
яъни тадбиркорлик имконияти ва ишчи кучидир.
Аграр муносабатларни ўрганишда ҳам ишчи кучининг, жонли меҳнатнинг фаол роль
ўйнашини, уни барча моддий воситаларга жон ато этиб, ҳаракатга келтирувчи ролини
тушунмаслик, гўё капитал фойда ёки фоиз, ер эса рента яратади, деган кўпгина хато фикр-
мулоҳазаларга, ёлғон тасаввурларга олиб келади. Бу масалаларни тўғри тушунишда рента
муносабатларини ўрганиш муҳим роль ўйнайди.
2. Рента муносабатлари
Ер рентаси ер эгалигини иқтисодий жиҳатдан амалга ошириш (реализация
қилиш)нинг шаклидир. Ер рентасининг бир қанча тарихий кўринишлари мавжуд. Масалан,
уч шаклдаги: баршчина (ишлаб бериш), оброк (натурал солиқ) ва пул солиғи шаклларидаги
феодал ренталари шулар жумласидандир. Ҳозирги пайтда турли мамлакатларда мавжуд
рента вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларига қараб қуйидаги турларга ажратилади:
абсолют ер рентаси, дифференциал (табақалашган) рента I ва II, монопол рента, қазилма
бойликлар, қурилишлар жойлашган ерлардан олинадиган рента.


114
Рентанинг моҳиятини тушунишдаги асосий қийинчилик тадбиркорлар ўртасида қайта
тақсимланмайдиган қўшимча соф даромаднинг вужудга келиши шарт-шароит ва
сабабларини очиб берилиши ҳисобланади. Бундай ҳолат вужудга келишининг сабабларидан
бири самарали хўжалик юритиш учун яроқли бўлган ерларнинг чекланганлиги ва қайта
тиклаб бўлмаслигида ўз ифодасини топади. Иккинчи сабаби - ерга ёки бошқа табиий
ресурсга мулкчилик объекти ёки хўжалик юритиш объекти сифатидаги монополиянинг
мавжуддиги ҳисобланади. Учинчи сабаби эса, кўп мамлакатларда қишлоқ хўжалигидаги
капитал узвий (органик) тузилиши, яъни доимий ва ўзгарувчи капитал ўртасидаги
нисбатнинг пастлиги ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалигида энг муҳим ишлаб чиқариш воситаси - ернинг миқдори ва
сифатини табиатнинг ўзи чеклаб қўйган, уни инсон кўпайтиришга кодир эмас.
Шунинг учун қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини фақат яхши унумдор ер
участкаларида тўплаш мумкин эмас. Агар ишлаб чиқарилган маҳсулот тўловга қодир талаб
билан таъминланган бўлса, ернинг маҳсулдорлиги ёки жойлашуви жиҳатидан ёмон шароит
Қишлоқ хўжалик товарларига нарх шаклланишини тартибга солувчи ижтимоий нормай
шароит ҳисобланади. Натижада ўртача ёки яхши ерларда хўжалик юритувчи ишлаб
чиқарувчилар қўшимча маҳсулот ва фойда ҳам оладилар.
Демак, дифференциал рента ҳосил бўлишининг табиий шарти миқдори чекланган
ернинг сифати (унумдорлиги) даги фарқлардир, унинг ижтимоий-иқтисодий сабаби эса
фойдаланиладиган ерларда иқтисодий жиҳатдан алоҳидалашган тарзда мустақил хўжалик
юритишдир.
Дифференциал рента ўзининг келиб чиқиш шароитларга қараб дифференциал рента I
ва дифференциал рента II га бўлинади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish