Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

ундирма саноатда
ҳам қўшимча даромад
олинади. Маълумки фойдали қазилма конлари жойлашуви (ва демак, ишлаш учун
қулайлиги) жиҳатидан ҳам, коннинг бойлиги жиҳатидан ҳам бир-биридан фарқ қилади.
Худди қишлоқ хўжалигидаги сингари, ўрта ва яхши конлардаги корхоналар қўшимча фойда
оладилар, у ҳам дифференциал рентага айланади.
Ижара хақи.
Рента муносабатларини қараб чиқишда рентанинг ижара ҳақидан
фарқига эътиборни қаратиш зарур. Агар ижарага бериладиган ерга олдин бино, иншоот ва
шу кабилар қуриш билан боғлиқ равишда капитал қўйилмалар сарфланмаган бўлса, ижара
ҳақи ва рента миқдоран бир-бирига тўғри келади. Акс ҳолда, ижара ҳақи ер рентасидан фарқ
қилади. Ижара ҳақи қуйидагилардан иборат: ердан фойдаланганлик учун тўланадиган рента
(Я), ерга илгари сарфланган капитал учун фоиз (г); ер участкасини ижарага бергунга ҳадар
унга қурилган иншоотлар амортизацияси (А). Буни формулада қуйидагича ёзиш мумкин:
Маълумки, бозор иқтисод иёти шароитида ер фақат ижара объекги эмас, балки олди-
сотди объекти ҳамдир. Ер ҳам қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш ва табиий қазилма
бойликлар қазиб олиш учун, ҳар хил ишлаб чиқариш ва турар жой бинолари, иншоотлар,
йўллар, аэропортлар ва ҳоказолар қуриш учун сотиб олинади. Бундай ҳолларда ернинг нархи
нима билан белгиланади?


117
Маълумки, ер инсон меҳнати маҳсули бўлмаганлиги сабабли алмашув қийматга эга
эмас. Шунга кўра, назариётчилар ер ва бошқа табиат инъомлари нархини
иррационал
нархлар
деб атайдилар. Ер участкасининг эгаси уни сотишда олинган суммани банкка
қўйилганда, у келтирадиган фоиз тарзидаги даромад шу ер участкасидан олинадиган
рентадан кам бўлмаган тақдирдагина ерни сотади. Бошқача айтганда, ернинг нархи
капиталлаштирилган рентадир. Бошқа шароитлар тенг бўлганда, худди шу рента миқдори ер
нархини белгилайди. У рента миқдорига тўғри ва ссуда фоизи меъёрига тескари
мутаносибдир. Шундай қилиб, ернинг нархи иккита миқяорга боғлиқ: 1) ер участкаси эгаси
олиши мумкин бўлган ер рентаси миқдорига;
2)
ссуда фоизи нормага.
Шундан келиб чиқиб ернинг нархи қуйидаги формула бўйича аниқланади:
бунда Б - ер нархи; К- рента; г - ссуда фоизи меъери.
Фараз қилайлик, К - 15 минг долл., г' = 5%. Бунда Б=ЗОО минг долл. га тенг бўлади.
Ер эгаси фақат шу нархдагина ерини сотиши мумкин, чунки муайян миқдордаги капиталдан
олинадиган фоиз унга банкдан шундай йиллик даромад олишга имкон берадики, у рентага
тенг бўлади.
Рента миқдори ўсиб. ссуда фоизи норма пасайиб борган тақдирда ернинг нархи ўсиб
боради.
Ер нархини аниқлашнинг бу усули назарий аҳамиятга эга. Амалда ер нархи, ер
участкасига талаб ва таклифга таъсир кўрсатувчи кўплаб омилларга боғлиқ. Жумладан, ерга
нархнинг ўсишини, унга ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун фойдаланишга талабнинг
ўсиши билан тушунтирилиши мумкин. Инфляция ва асосан гиперинфляция шароитида ерга
талаб кескин ўсади, бу тегишли равишда ер нархининг ўсишига олиб келади. Бозор
иқтисодиётига асосланган ғарб мамлакатларида XX аср бошларидан то ҳозирги давргача ер
нархи барқарор ўсиш тамойилига эга бўлиб, фақат айрим даврлардагина унинг пасайиши
кузатилади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish