Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

4. Агробизнес ва унинг турлари
Қишлоқ хўжалик соҳаларидаги тадбиркорлик фаолияти агробизнес дейилади.
Агробизнес тушунчасига бевосита қишлоқ хўжалиги соҳасига кирмайдиган, бироқ у билан
боғлиқ бўлган фаолият билан шуғулланувчи бизнес турлари ҳам киритилади. Бу қишлоқ
хўжалигига техникавий, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, унинг маҳсулотларини қайта ишлаш
ва истеъмолчиларга етказиб бериш билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятидир.
Қисқача қилиб айтганда, агробизнес агросаноат интеграцияси натижасида вужудга келган
агросаноат мажмуасининг барча бўғинларни қамраб олади. Агробизнес фаолиятининг
мақсади истеъмол бозорини етарли миқдорда сифатли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари,
саноатни эса хомашё билан узлуксиз таъминлаш орқали фойда кўришдан иборат.
Агробизнеснинг асосий шакли ва бирламчи бўғини
фермер ва деҳқон
хўжаликларидир.
Чунки, улар бевосита қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаради.
Бу хўжаликлар ўз ерида ёки ижарага олинган ерда иш юритиб. унда мулк эгаси ва ишлаб
чиқарувчи фермернинг ўзи ва оила аъзолари ҳисобланиб, айрим ҳолларда ёлланма меҳнатдан
фойдаланиш ҳам мумкин. Фермер хўжалигининг афзаллиги шундан иборатки, унда мулк ва
меҳнат бевосита қўшилади, бу эса ишлаб чиқаришнинг юқори самарадорлигини
таъминлайди. Фермер хўжаликлари мустақил тузилма бўлгани сабабли ўз фаолиятини бозор
конъюнктурасига тез мослаштира олади. Буларнинг ҳаммаси фермер хўжалигининг
яшовчанлигини таъминлайди. Ўз-ўзидан тушунарлики бундай ҳолат фақат бозор
иқтисодиётига мос бўлган хўжалик механизми яратилгандагина вужудга келиши мумкин,
яъни фермерлар ҳам бошқа тармоқ корхоналарига ўхшаб рақобатчилик муҳити, ишлаб
чиқаришни режалаштиришда талаб ва таклиф қонунларига асосланиб қарорлар қабул қилиш
имкониятига эга бўлсалар, албатта.
Республикада ислоҳотларни амалга оширишнинг дастлабки босқичларидаёқ,
Президентимиз Ислом Каримов фермер хўжаликлари Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришини
ташкил этишнинг асоси сифатида фаолият кўрсатиши лозимлигини таъкидлаб ўтган эди. Шу
сабабли республикамизда қишлоқ хўжалигини фермерлаштириш аграр ислоҳотларнинг
таркибий қисми ҳисобланади. Республикада бу жараён зарар кўриб ишлаш натижасида оғир
аҳволга тушиб қолган давлат хўжаликларининг таркиби фермер хўжаликларидан иборат
ширкатлар уюшмасига айлантириш, мавжуд давлат ва жаъмоа хўжаликлари таркибида улар
ресурслари ҳисобидан фермер хўжаликлари ташкил этиш ҳамда деҳқонларнинг мол-
мулклари негизида деҳқон хўжаликларини таркиб топтириш йўли билан боради. Фермер
хўжалигининг барча ташкилий шаклларининг умумий томони шундаки, улар ижарага
олинган давлат ерида фаолият кўрсатади. Фермер ва дехқон хўжаликларини ташкил қилиш ,
ривожлантириш ва улар фаолиятини тартибга солиш Ўзбекистон Республикасининг «Фермер


119
хўжалиги тўғрисида»ги. «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги, «Қишлоқ хўжалиги кооперативи
(ширкат хўжалиги) тўғрисида»ги қонунларга ҳамда қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни
чуқурлаштиришга қаратилган бошқа ҳуқуқий битимларга ва ҳукумат қарорларига
асосланади.
Хўжалик учун ерларнинг унумдорлигини сақлаш ва оширишда давлат томонидан
кафолатлар яратиш йўли билан уларни ҳимоялаш тизими вужудга келтирилди. Шундай
қилиб, фермер хўжаликларини ривожлантиришни рағбатлантириш учун ҳам ҳуқуқий, ҳам
ташкилий шарт-шароитлар яратилди. Натижада, Республикада 2008 йил бошига келиб
фермер хўжаликлари сони 200000 дан зиёдни ташкил қилди. Уларга бириктирилган қишлоқ
хўжалик фойдаланишидаги ерлар майдони 3000,0 минг гектарни ташкил қилиб, бир хўжалик
ихтиёридаги ер майдони 15,0 гектарга тўғри келди.
Республикада фермер хўжаликлари самарали ишлаши учун зарур хизмат кўрсатувчи
инфратузилма - агрофирмалар, машина-трактор парклари, таъмирлаш устахоналари,
тайёрлов пунктлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи кичик корхоналар
тизими шаклланди.
Шунга қарамасдан, фермерчилик ҳаракатида ўз ечимини топмаган муаммолар жуда
кўпдир. Мисол учун, пахта ва дон маҳсулотлари давлат буюртмалари асосида ишлаб
чиқариши бу соҳага бозор иқтисодиётига хос механизмни жорий этишда катта тўсқинлик
қилмоқда. Пахтанинг харид нархлари ерларнинг сифатига қараб алоҳида зоналарга
бўлинмаганлиги сабабли самарадорлиги паст ерларда фаолият кўрсатадиган фермер
хўжаликлари ночор аҳволга тушиб қолмоқда ва шу билан бирга яхши ерларда жойлашган
фермерлар асосссиз катта фойда эгаси бўлмоқ.далар. Солиқ тизими ҳам етарли даражада
асосланган эмас, катта фойдани ернинг табиий хусусиятлари ҳисобига қўлга киритаётган
фермерлар ва сифати паст бўлган ерларда хўжалик юритаётган фермерлар деярли бир хил
солиқ тўлайди.Фермер ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотга эгалик қилолмайди, эркин нарх
белгилаш ҳуқуқига эга эмас, минерал ўғитлар ва ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш
монопол мавқеъга эга бўлган ташкилотлар томонидан амалга оширилади, фермерлар танлаб
олиш ҳуқуқига эга эмас. Яхши ерларда фаолият юритувчи фермерлар имтиёзли
кредитлардан фойдаланиб катта даромадларга эга бўлаётганини ҳам ижобий ҳол деб
бўлмайди. Ерлар сифатини белгилаб берувчи бонитет кўрсатгичларини ҳисоблаш узоқ
йиллар давомида охиригача етказилмаган. Фермер хўжаликларининг катта қисми майдони
катта бўлмаган ерларда жойлашганлиги сабабли, уларнинг йиллик фойдаси керакли техника
воситаларини сотиб олишга етарли бўлмаётганлиги, қишлоқ хўжалигини механизациялаш
ишлари пасайиб бораётганига гувоҳ сизлар.
Республикамиз Президенти И.А.Каримов 2008 йилнинг октябр ойининг бошида
Тошкент ва Хоразм вилоятларининг қишлоқ хўжалик ходимлари билан учрашувида ана
муаммоларга ўз эътиборини қаратди ва уларни ечишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб
чиқиш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ҳам
мустақил фаолият кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас, ваҳоланки улар ишлаб чиқарадиган
маҳсулотларга жаҳон бозорларида юқори талаб сезилмоқда. Мавжуд нуқсонлар борлиги,
уларни бартараф этишдаги қийинчиликлар мамлакатда эски замондан сақланиб келаётган
маъмурий- буйруқбозликка асосланган тизим асоратлари бартараф этилмаганидан далолат
беради.
Агробизнес турларидан бири агрофирмалардир.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish