|
Ўзбекистон Республикаси саноатда, кончиликда ва коммунал - маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини
назорат қилиш давлат инспекцияси
“ С а н о а т к о н т е х н а з о р а т ”
ГАЗДАН ХАВФЛИ ИШЛАРНИ ХАВФСИЗ ОЛИБ БОРИШНИ
ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА НАМУНАВИЙ
ЙЎРИҚНОМА
СТҲ 15-25-08
ТАшкент
|
|
Ўзбекистон Республикаси саноатда, кончиликда ва коммунал - маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини
назорат қилиш давлат инспекцияси
“ С а н о а т к о н т е х н а з о р а т ”
ташкиллаштириш бўйича намунавий
йўриқнома
СТҲ 15-25-08
Тошкент
«Саноатконтехназорат»
Давлат инспекциясининг
2008 йил 02.12
274 - сон
буйруғи билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб боришни
ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқнома
СТҲ 15-25-08
I боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу, Газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб боришни ташкиллаштириш бўйича намунавий йўриқнома (бундан кейин матнда – Намунавий йўриқнома) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 28 сентябрдаги ЎРҚ-57- сонли «Хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб, газдан хавфли ишларни хавфсиз олиб бориш ва ташкиллаштириш тартибини белгилайди.
2. Газланган муҳитда олиб бориладиган ёки газ қувурлари, идишлар ва агрегатлардан ёнувчи газ чиқиши натижасида инсонларнинг заҳарланиши, портлаш ёки ёнғинга олиб келиши мумкин бўлган муҳитда олиб бориладиган ишлар, газдан хавфли ишлар ҳисобланади.
Агар иш зонасида умумий ҳажмдаги кислород миқдори 16 % дан кам бўлса ёки рухсат этилган концентрация чегарасидан (РКЧ-ПДК) юқори газланиш бўлса ёки пайдо бўлиши мумкин бўлса, очиқ олов ва олов воситаларидан фойдаланмай олиб бориладиган ишлар, газдан хавфли ишлар ҳисобланади.
3. Агар иш зонасида умумий ҳажмдаги кислород миқдори 16% дан кам бўлса, ҳажмли идиш, аппарат, цистерна, коллектор, қудуқ, туннел, траншея, чуқурлик, блок-бокс ва бошқа шунга ўхшаш жойларда бажарилаётган ишлар, шунингдек қуйидаги ишлар газдан хавфли ишларга киради:
а) янги қурилган газ қувурларини ишлаётган газ тармоғига улаш;
б) фойдаланишга топшириш, таъмирлаш ва консервациялашдан сўнг газ қувурларига ва газ таъминоти тизимининг бошқа объектларига газ бериш, шунингдек ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш;
в) газ қувурлари, газ тартиблаш мосламалари (бундан кейин матнда - ГТМ), газ тартиблаш қурилмалари (бундан кейин матнда - ГТҚ), газдан фойдаланувчи агрегатларга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, шунингдек портлашдан ҳимояланган электр ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш;
г) газ қувурига тиқилиб қолган жисмларни олиб ташлаш, тиқинларни ўрнатиш ва олиш, ва ишлаётган газ ускуналари, асбоблари ва аппаратларини газ қувурларидан ажратиш;
д) газ қувурларини узиб қўйиш, уларнинг ичидаги ҳавони сиқиб чиқариш (продувка) ва демонтаж қилиш;
е) газ тўлдириш шохобчаси (бундан кейин матнда - ГТШ), газ тўлдириш пункти (бундан кейин матнда - ГТП), автомобилга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаси (бундан кейин матнда – СУГ АГТШ), резервуарли қурилмаларидан суюлтирилган углеводород газни (бундан кейин матнда - СУГ) тўкиш ишларини бажариш, шунингдек носоз баллонларни СУГдан бўшатиш;
ж) қудуқларни таъмирлаш, кўздан кечириш ва шамоллатиш, ташқи газ қувурларидан сув ва конденсатни чиқариш, буғланиб кетмаган СУГ қолдиқларини ҳайдаб чиқариш ва тўкиш;
з) резервуарларни техник кўрикдан ўтказишга тайёрлаш ва ўтказиш;
к) газ сизиб чиқишини бартараф этгунга қадар, газ сизиб чиқаётган жойлардаги ерни кавлаш;
л) ГТМ, ГТҚ, ГТП ва СУГ АГТШ да олов билан боғлиқ ишларни олиб бориш;
м) газ баллонли автомобилларга газ тўлдириш.
4. Ҳар бир газ хўжалиги корхонасида ушбу Намунавий йўриқнома асосида муайян газдан хавфли ишларга мос келувчи маҳаллий йўриқномалар ишлаб чиқилиши керак. У йўриқномалар корхона раҳбарияти томонидан тасдиқланиши ва касаба уюшмаси билан келишилган бўлиши керак.
5. Ушбу Намунавий йўриқноманинг талабларини бажармаслик ишлаб чиқаришда интизомни бузиш деб кўрилади ва ўз ўрнида бу интизомий, маъмурий айрим ҳолларда эса жиноий жавобгарликка олиб келиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |