Тошкент ахборот технологиялари университети карши филиали ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси Х. Ж. Рузиев «Иқтисодиёт назарияси»


Вақтбай иш ҳаки ходимнинг малакаси, меҳнатининг сифати ва ишлаган



Download 3,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/247
Sana27.04.2022
Hajmi3,65 Mb.
#585531
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   247
Bog'liq
2 5404326549346324413

Вақтбай иш ҳаки ходимнинг малакаси, меҳнатининг сифати ва ишлаган
вақтига қараб тўланадиган иш ҳақидир.
У одатда меҳнатнинг натижаларини аниқ
ҳисоблаб бўлмайдиган, балки улар аниқ вазифалар доирасини бажариш билан


108
белгиланадиган вақтда (масалан. инженер-техник ходимлар ва хизматчилар, созловчилар,
электромонтёрлар ва шу кабиларга ҳақ тўлашда) ёки маҳсулот ишлаб чиқариш технологик
жараёнининг бориши билан белгиланадиган ва бевосита ишчига боғлиқ бўлмаган пайтларда
(масалан конвейерлар ва автомат линияларида ишлаш) қўлланилади.
Ишбай иш ҳақи ишчининг ишлаб чиқарган маҳсулот миқдори ва сифати ёки
бажарган ишинииг ҳажмига қараб бериладиган иш ҳақидир.
Маҳсулот бирлиги учун
тўламадиган иш ҳақи миқдори, таъриф ставкасидаги ҳақни ишлаб чиқариш меъёрига
тақсимлаш йўли билан аниқланади. Ҳак тўлаш шаклларининг аниқ меҳнат шароитларини
ҳисобга оладиган турлари иш ҳақининг тизимини ташкил қилади. Чунончи, ишчиларнинг
бир қисмига тўғри ишбай тизими бўйича ҳақ тўланади. Бунда ишлаб чиқариш норма қай
даражада бажарилишидан қатъий назар, иш ҳақи ягона маҳсулот бирлиги учун белгиланган
тариф бўйича тўланади.
Ишбай-мукофот
тизими бир қанча кўрсаткичлар учун мукофот беришни назарда
тутади.
Ишбай-прогрессив ҳақ тўлашда
ишчининг белгилаб қўйилган меъёр доирасида ишлаб
чиқарган маҳсулотига унинг бирлиги учун белгиланган тариф бўйича иш ҳақи берилади,
нормадан юқорисига эса оширилган ҳак (тариф) бўйича пул тўланади. Ишбай иш ҳақи
тизимида якка тартибдаги, жаъмоа ва ижара пудратида қўлланиладиган меҳнатга ҳақ тўлаш
фарқланади. Бунда олинган тайёр маҳсулот учун унинг сифати ва ишлаб чиқариш
чиқимларини ҳисобга олиб ҳақ тўланади. Ҳақ тўлашнинг жаъмоа шаклида иш ҳақи бригада.
цех ва бошқа бўлинманинг пировард меҳнат натижаларига боғлиқ қилиб қўйилади. Бунда
ҳар бир ходим фақат ўзига берилган шахсий топшириқларгагина эмас, балки шу билан бирга
бўлинманинг бутун иш ҳажмини ҳам бажаришдан манфаатдор бўлади.
Ишчиларнинг иш ҳақини табақалаштириш энг аввало давлат тариф тизими ёрдамида
амалга оширилади.
Тариф тизими
ёрдамида тармоқлар ва мамлакат минтақаси бўйича, улар
ичида эса ишлаб чиқариш турлари, турли тоифадаги ходимлар малакаси ва меҳнат
шароитларига қараб ишчи ва хизматчиларнинг иш ҳақи даражаси тартибга солиб турилади.
Тариф тизими тариф-малака маълумотномаларини ва иш ҳақига ҳар хил
коэффициентларини ўз ичига олади.

Download 3,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   247




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish