Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Саволлар
1. Амир Темур қандай сабабларга кўра ҳокимиятни эгаллади? 
2. Амир Темурнинг ўз ватани олдидаги буюк хизматлари нимада? 
3. ―Темур тузуклари‖нинг мазмун ва моҳияти нимага қаратилган?
4. Темурийлар даврида фан ва маданият қай даражада эди?
11-Мавзу: ТУРКИСТОННИНГ ХОНЛИКЛАРГА БЎЛИНИБ 
КЕТИШИ, УНИНГ САБАБЛАРИ ВА 
ОҚИБАТЛАРИ. 
Режа: 
1.Шайбонийлар давлатининг сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаѐти. 
2. Аштархонийлар давлати, унинг сиѐсий ва иқтисодий ҳаѐти. 
3. Ўрта Осиѐнинг хонликларга бўлиниб кетиши: 
а) Бухоро амирлиги; 
б) Хива хонлиги; 
в) Қўкон хонлиги.
АДАБИЁТЛАР: 9,17,27,31,34,42,50,58,62,73,75,97,99,101,102. 
Дашти Қипчоқ ҳукмдори Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510) темурийлар давла-
тига қарши 1499-1500 йилларда уюштирган ҳарбий юришлари натижасида 1501 й. Бо-
бурни енггандан кейин Самарқандда шайбонийлар ҳукмронлиги ўрнатилди. Шайбо-
нийхон 1503 й. Сирдарѐ нинг юқори оқимида Маҳмудхон, Аҳмадхон ва Бобур бошлиқ 
туркийлар, мўғуллар ва қалмиқларнинг бирлашган кучларини енгиб, Тошкент ва 
Шоҳруҳия шаҳарларини, 1504 й. эса Фарғонани қўлга киритди. Туркистоннинг катта 
қисмини эгаллаган Шайбонийхон Самарқандни ўзига пойтахт қилиб олди. Бухорони 
укаси Маҳмуд Султонга, Тошкент блиан Сирдарѐ бўйларини амакилари Кўчкинчихон 
ва Суюнчихонларга берди. 1506 й. Шайбоний-хон жанубда- Ҳисор, Балх, ғарбда- Хо-
размни эгаллаганидан кейин бутун Туркистон унинг ихтиѐрига ўтди. Шундан кейин 
Шайбоний-хон эътиборини Хуросонга қаратди. 1507 й. унинг қўшинлари Ҳиротни 


83 
эгалладилар. 1508-09 йилларда Шайбонийхон шимолда қозоқларга зарба бергач, ўзини 
олий қўмондон деб эълон қилди. 
1510 й. Эрон шоҳи Исмоил Сафавий Хуросонга юриш бошлади. Шайбонийхон ҳам 
ўз навбатида Мовароуннаҳр келиши кутилган ѐрдамчи кучларни кутмасдан Сафавийга 
қарши уруш эълон қилди. Мурғоб дарѐси воҳасида бўлган ҳал қилувчи жангда Шайбо-
нийхоннинг 17000 кишилик қўшини енгилди, унинг ўзи асир олиниб қатл этилди. 
Бундан фойдаланган Бобур Исмоил Сафавий ѐрдамида Самарқандни эгаллади ва Жоме 
масжидида шоҳ Исмоил номини хутбага қўшиб ўқитди.
Шайбонийхон ўлдирилгандан кейин ҳокимиятни шайбонийлар хонадонига мансуб 
Кўчкинчихон (1510-1530), Абдусаидхон (1530-1533) ва Убайдуллахон (1533-1539) лар 
бошқардилар. Убайдуллахон лаѐқатли ва шижоатли сиѐсатчи сифатида мамлакат бир-
лигини таъминлашга ҳаракат қилди, Хуросон учун курашларда эронликлар ҳужумини 
қайтариб турди. Аммо, унинг ворислари ўртасидаги ўзаро низолар натижасида марка-
зий ҳокимият бўлинди ва заифлашди. 1540-йилга келиб Бухорони Убайдуллохоннинг 
ўғли Абдулазизхон (1540-1550), Самарқандни эса Кўчкинчихоннинг ўғли Абдулатиф 
(1540-1551) бошқардилар. 1550 й. Абдулазизхон ўлимидан кейин Бухорода ҳокимиятни 
Бароқхон эгаллади. 
Ниҳоят, Абдуллахон II ҳукмронлиги даврида (1557-1598) минтақада марказлашган 
қудратли давлат ташкил топди. 1584 й. Бадахшон, 1588 й. Ҳирот, 1593-94 йй. Хоразм 
бўйсундирилди. Бироқ, Абдуллахон II ҳукмронлигининг сўнги йилларида мамлакат 
аҳолисининг юқори қатламлари ўртасида низолар кучайди. Абдуллахоннинг ўлимидан 
кейин тахтни эгаллаган ўғли Абдулмўмин 6 ойдан кейин ҳокимият учун курашлар 
натижасида ўлдирилди. Шундан кейин, Абдуллахон II нинг амакиваччаси Пирмуҳам-
мад (1598-1601) мамлакатни бошқарди. Бироқ, у ҳам ўлдирилгандан кейин шайбоний-
лар сулоласининг ҳукмронлиги тугади.
Шайбонийлар сулоласидан кейин Бухорода ҳокимиятни 1601 й. асли Ҳожитархон 
(Астрахон) лик Жонибек Султоннинг ўғли Боқи Муҳаммад (1601-1605) эгаллади. Шу 
тариқа мамлакатда Аштархонийлар (Жонийлар) сулоласи ўрнатилди. 1605 й. ҳокими-
ятни эгаллаган Валимуҳаммадни сарой аѐнлари ва зодагонлар тил бириктиришиб, 1611 
й. тахтдан туширдилар. Унинг ўрнига Динмуҳам-маднинг ўғли Имомқулихон (1611-
1642) ўтқазилди. У қалмиқлар, қорақалпоқлар ва қозоқ бийлари билан бўлган жанглар-
да ўз мавқеини анча мустаҳкамлаб олди. Имомқулихондан кейин тахтни эгаллаган ука-
си Нодирмуҳаммадхон (1642-1645) даврда ички зиддиятлар авж олди. У мухолифлар 
тазйиқи билан тахтдан воз кечишга мажбур бўлди. Ҳокимият унинг ўғли Абдулазизхон 
қўлига ўтди (1645-1680). Бу даврда мамлакатда ички зиддиятларга барҳам берилмади, 
аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи яхшиланмади. Абдулазизхоннинг укаси 
Субҳонқулихон даврида (1680-1702) ички низолар ва феодал тарқоқликлар янада ку-
чайди. Унинг ўғли Убайдуллахон (1709-1711) даврида ҳам вазият ўзгармади. 
Тинимсиз ички низолар, аштархонийлар давлатига путур етказди. Айрим нуфузли 
амирлар мамлакатдаги оғир аҳволдан фойдаланиб, Абулфайзхонни тахтга ўтқаздилар 
(1711-1747). Журъатсиз Абулфайзхон амирлар қўлида бамисоли қўғирчоқ бўлиб, 
маишатбозликка берилди. Бундан фойдаланган Эрон шоҳи Нодиршоҳ Бухорони эгал-
лади ва манғит уруғи бошлиғи Муҳаммад Ҳакимбийни ўзининг Бухородаги вакили 
(оталиқ) қилиб қолдирди. 1747 йили Нодиршоҳ ўлдирилгач, Муҳаммад Ҳакимбийнинг 
ўғли Муҳаммад Раҳимбий томонидан Абулфайзхон ҳам ўлдирилиб, ўрнига унинг ўғли 
Абдулмўмин, бир йилдан сўнг, укаси Убайдулло хон деб эълон қилинса-да, амалда 
ҳокимият Муҳаммад Раҳимбий бошчилигидаги янги, манғитлар сулоласи ихтиѐрига 
ўтди (1753). 
Аштархонийлар даврида ўзаро низолар туфайли ҳокимият заиф-лашган сари ху-
сусий ер эгалиги ва ўзбек уруғлари ҳукмронлиги кучайиб борди. Давлат бошқарувида 
Оталиқдан девонбеги (молия вазири), ундан кейин парвоначи (шикоятларни қабул 
қилувчи ва кўриб чиқувчи), кўкалдош, иноқ (ўзбек уруғларидан чиққан амирлар), қуш-


84 
беги (хон қароргоҳининг бошлиғи), миршаббоши, меҳтар, дастурхончи, тўпчибоши, 
шайхулислом, қозикалон ва б. лавозимлар бўлган.
Бухорода Муҳаммад Раҳимбий бошчилигида қарор топган манғитлар сулоласи 
даврида (1753-1920) олиб борилган урушлар ва аҳоли бошига солинган оғир иқтисодий 
зулмлар амирлик иқтисодиѐтини издан чиқарди. Айниқса, Дониѐлбий оталиқ даврида 
(1758-1785) феодал тарқоқлик кучайди, кўтарилган қўзғолонлар қийинчилик билан бо-
стирилди. 1785 й. Кекса Дониѐлбий ўрнига ҳокимиятни унинг ўғли Шоҳмурод эгалла-
ди. Ўзининг халқпар-варлиги билан Амири Маъсум деган ном олган Шоҳмурод талай 
сиѐсий ва ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар содир бўлди. Унинг вориси Амир Ҳайдар 
даврида (1800-1826) ички урушлар нати-жасида Туркистон, Марв шаҳарлари қўлдан 
кетди. 1821-1825 йиллар мобайнида давом этган қўзғолонлар зўрға бостирилди. Амир 
Ҳайдар вафотидан кейин унинг ўғли Насрулло ҳокимиятни эгал-лади (1826-1860). У 
тахтга ўтиргач бошқа даъвогарларни ўлдир-тириб юбориб, тарихда ―жаллод амир” 
деган ном олди. Бу даврда авж олган урушлар туфайли мамлакатда паракандалик ҳукм 
сурди. 
XIX асрнинг I ярмида Бухоро амирлигида 2 млн атрофида аҳоли истиқомат қилар 
эди. Уларнинг асосий қисми Зарафшон водийсида (350 мингга яқин), Қашқадарѐ 
воҳасида (500 минг), Сурхондарѐ воҳасида (200 минг), Шарқий Бухорода (500 минг) 
яшаган. Энг йирик шаҳарлар-Бухорода 60 минг, Самарқандда 50 минг киши истиқомат 
қилган.
Амирлик якка ҳокимлик тизимидаги давлат бўлиб, амирдан кейинги энг катта 
амалдор қушбеги (бош вазир) эди. Вилоят ва туман бошлиқлари қушбеги тавсияси би-
лан тайинланган. Амирликда 27 та беклик бўлган. Манбаларга кўра маҳаллий маъмур-
лар 30 минг кишидан иборат бўлган. Қўшинлар асосан отлиқлар ва сипоҳлардан иборат 
бўлиб, уларни юзбоши, мингбоши ва лашкарбошилар бошқарган. Ҳарбий таълим бе-
ришга лаѐқатли кишилар ва марказлар деярли бўлмаганлиги учун қўшинлар кўпроқ 
жисмоний меҳнат билан банд бўлишган. 
Амир Музаффар даврида (1860-1885) Ўрта Осиѐга Россиянинг ҳужуми авж олди. 
Самарқанднинг руслар томонидан эгаллаб олиниши, Китоб, Шаҳрисабз ва б. 
бекликларнинг мустақиллик учун курашлари амир Музаффар ҳокимиятини қийин 
аҳволга солиб қўйди. Бу даврда амирликда ер эгалигининг уч тури: амлок, мулк ва вақф 
ерлари мавжуд бўлган. Дехқонларнинг бир қисми (25 %) ерсиз бўлиб, ижарага олган 
ерлари ҳисобига кун кечиришган. Улар ўз меҳнатлари учун 10 сўмдан 20 сўмгача ҳақ 
олишган. Ҳунармандларнинг ҳам аҳволи оғир бўлиб, улар асосий солиқ (закот)дан 
ташқари, бошқа солиқлар ҳам тўлашган.
Шайбонийхон ўлимидан фойдаланган Хоразм аҳолиси 1511 й. Берка султоннинг 
ўғли Элбарсхонни ўзларига хон қилиб кўтардилар. Шу тариқа Хива хонлигига асос со-
линди. Элбарсхон Хива, Қиѐт шаҳарларини, 1524 й. Исмоил Сафавий ўлимидан кейин 
Хуросоннинг шимолий вилоятларини эгаллаб олди. Элбарсхон вафоти(1525)дан кейин, 
ўзаро курашлар натижасида тахтни эгаллаган Аванишхон Бухоро хони Убайдуллахон 
билан бўлган жангда ўлдирилди, Хоразм Бухоро хонлигига бўйсундирилиб, Убайдул-
ла-хоннинг ўғли Абдулазизхон унинг ҳокими этиб тайинланди. Кўп вақт ўтмай, Хоразм 
яна мустақилликка эришди. Бироқ, 1593 й. Абдуллахон Хоразмни яна Бухорога тобе 
этди. 1598 й. унинг ўлимидан кейин Хива ўз мустақиллигини қайта тиклади. 
1602 й. тахтни Хива ҳокими Ҳожи Муҳаммаднинг ўғли Араб Муҳаммадхон эгалла-
ди. Бу даврда ҳам ички ва ташқи курашлар тўхтамади. Араб Муҳаммаднинг ўғли Эл-
барс отасини тахтдан ағдариб тахтни эгаллади. Элбарсхоннинг акаси Асфандиѐрхон 
туркманлар ѐрдамида укасидан тахтни тортиб олди ва ўз ҳукмронлиги даври (1623-
1644)да асосан туркман зодагонларига таяниб иш юритди. Асфандиѐрхон даврида ички 
тарқоқлик ва зиддиятлар оқибатида халқнинг норозилиги кучайди. Бундан фойдаланган 
зодагонлар Абулғози Баҳодирхонни унга қарши қўйдилар.
Шайбонийлар сулоласидан бўлган Абулғози Баҳодирхонни 1630 й. Асфандиѐрхон 


85 
Эрон билан муносабатларини бузмаслик мақсадида Эрон шоҳи Таҳмасп I ҳузурига га-
ров тариқасида юборган эди. Абулғози Баҳодирхон 10 й. Эронда тутқунликда яшаган. 
1639 й. тутқунликдан қочиб, Манғишлоққа келган. 1643 й. Оролбўйи ўзбеклари уни хон 
қилиб кўтаришган. У икки йилдан кейин Хива тахтини эгаллаган. Абулғози Баҳодир-
хон даври (1645-1663)да мамлакат тарқоқлигига барҳам бериш, ҳокимиятни му-
стаҳкамлаш ҳаракати бошланди. Бироқ, у дардга чалиниб тахтни ўғли Анушахонга 
топширди ва бир йилдан кейин вафот этди. Анушахон даври (1663-1687)да бир неча 
ҳимоясиз шаҳарларга ва ҳатто Бухорога ҳам ҳужумлар уюштирилди, Самарқанд шаҳри 
эгалланди. Бухоро қўшинлари ~иждувон яқинида Хива қўшинларини енгдилар. Бухоро 
хони Субҳонқулихон босқинчилик урушларига барҳам бериш мақсадида, Хивадаги му-
холиф кучлар ѐрдамида Анушахоннинг кўзини кўр қилдирди ва эшик оғаси Шоҳниѐзни 
тахтга (1688-1702) ўтқаздирди.
1714 й. Хива тахтини Шерғозихон эгаллайди. 1717 й. Пѐтр I ташаббуси билан Хи-
вага Бекович-Черкасский бошчилигида қарийб 1750 кишидан иборат ҳарбий экспеди-
ция уюштирилди. Шерғозихон ҳийла билан экспедиция аъзоларини қириб ташлади. 
1728 й. Шерғозихон мадраса қурилишида ишлаѐтган машҳадлик қуллар томонидан ўл-
дирилган. Шундан кейин қозоқ ва қалмиқларнинг хонлик худудига ҳужуми кучайди. 
Хиванинг нуфузли кишилари ѐрдамида тахтни қозоқ султони Элбарсхон (1728-1740) 
эгаллади. 1740 й. Эрон шоҳи Нодиршоҳ Хивага юриш қилди ва Хоразмда Эрон ҳукм-
ронлиги ўрнатилди. 1741 й. хиваликлар Кичик Жуз хони Абдулхайрхоннинг ўғли Ну-
рали ѐрдамида кўзғолон кўтариб мустақилликни тикладилар. 
1763 йилдан Хивада кўнғирот уруғи иноқлари ҳукмронлиги бош-ланди. Тахтга бир 
неча хонлар келишган бўлса-да, давлатни асосан Муҳаммад Амин иноқ бошқарган 
(1763-1790). Унинг набираси Элтўзар 1804-1806 йилларда хон унвони билан мамлакат-
ни бошқарди. Муҳаммад Раҳим I(1806-1825) вақтида Орол аҳолиси бўйсундирилди. 
Оллоқулихон (1828-1842) туркманлар қўзғолонини аѐвсиз бостирди. Муҳаммад Амин 
даврида (1845-1855) Хива қўшинлари бир неча маротаба Хуросонга юриш қилиб Марв-
ни эгалладилар. Сайид Муҳаммад ҳукмронлиги даврида (1856-1864) туркманлар ва 
қорақалпоқлар яшаган худудларга ҳужумлар уюштирилди. 
Бухоро амирлигидаги вазият Хива хонлигига ҳам хос бўлиб, хонлик жанубда Эрон, 
шарқда Бухоро амирлиги, ғарбда Каспий денгизи ва шимолда қозоқ жузлари билан че-
гарадош эди. Амударѐ соҳилларида жойлашган Хива, Урганч, Қиѐт, Кўҳна Урганч, 
Ҳазорасп, Қўнғирот, Хўжайли хонликнинг йирик шаҳарлари эди. 1598 йилдан бошлаб 
Хива хонликнинг пойтахти бўлган. Шаҳар Ичон қалъа ва Дишон қалъадан иборат 
бўлиб, Ичон қалъда хон қароргоҳи ва ҳарами, 17 та масжид, 22 та мадраса, карвонсарой 
ва бозор жойлашган. 1842 й. Дишан қалъа девор билан ўралган. Унда ҳунармандлар, 
савдогарлар, мардикорлар ва қисман деҳқонлар истиқомат қилишган.
Хива хонлига маъмурий-худудий жиҳатдан Ҳазорасп, Гурлан, Хонқа, Қўҳна Ур-
ганч, Қўшкўприк, Питнак, ~азовот, Қиѐт, Шоҳаббос, Шовот, Тошҳавуз, Урганч, 
Хўжайли, Шуманой, Қўнғирот каби бекликларга бўлинган. Хонликда 40 мингга яқин 
қўшин бўлиб, улар солиқдан озод қилинган. Ҳарбий мансабдорларга лавозимига қараб 
ойига 10, 20, 50, 100 олтин танга маош берилган. Бухоро қўшинлари каби, улар ҳам 
қилич, ўқ-ѐй, найза билан, қисман пилта милтиқлар билан қуролланишган.
XVIII аср бошларида Бухоро хонлигидаги иқтисодий ва сиѐсий тушкунликдан 
фойдаланган Фарғона водийси аҳолиси мустақилликка эришди. Ҳокимиятни минг 
уруғидан бўлган Шоҳруҳбий қўла киритиб (1710-1722) Қўқон хонлигига асос солди. 
Унинг ўғли Абдураҳимбий даврида(1722-1734) Қўқон шаҳри пойдевори қўйилди, 
Хўжанд, Ўратепа, Жиззах шаҳарлари эгалланди. Кейинчалик, бу шаҳарлар Бухоро 
амирлиги билан қўлдан-қўлга ўтиб турди. Абдураҳимбий вафотидан кейин унинг укаси 
Абдукаримбий (1733-1748) даврида Қўқонда қароргоҳ, сарой, мадраса ва б. иншоотлар 
қурилди. Қўқон шаҳри девор билан ўралиб, Исфара, Қатағон, Марғилон, Тошкент ва 
Ҳайдарбек номли дарвозалари бўлган. 1745-1747 йилларда хонлик худудига қалмиқлар 


86 
бостириб киришиб Ўш, Андижон ва Марғилон шаҳарларини таладилар. Қўқон хонли-
гининг Ботир-қипчоқ ва Фозилбек бошчилигидаги қўшинлари қийинчилик билан қал-
миқларни ҳайдаб юборди. 
Абдукаримбийдан кейин Эрдонабий ҳокимиятни 14 йил бош-қарди. Унинг вафоти-
дан кейин Қўқон аслзодалари Норбўтабийни хон қилиб кўтардилар (1770-1800). У хон-
лик ҳудудини кенгай-тириб, Чуст, Наманган, Хўжандни бўйсундирди, Тошкентга 
уюштирган ҳужуми муваффақиятсиз тугади. Норбутабий ўрнига тахтга ўтирган ўғли 
Олимбек 1807 й. Тошкентга 12 минг кишилик қўшин юбориб, уни эгаллади. Олимбек 
хон унвонини жорий этди. Унинг даврида Чимкент, Сайрам, Туркистон шаҳарлари 
бўйсундирилди. 1810 й. Олимхон ўлдирилгач, тахтга укаси Умархон (1810-1822) ўтир-
ди. Унинг ҳукмдорлиги даврида хонлик худуди янада кенгайди. Умархон даврида 
адабиѐт, халқ таълими ва санъатга эътибор кучайди. Унинг ўғли Муҳаммад Алихон 
(Мадалихон) даврида (1823-1842) босқинчилик урушлари кучайди. 1834 й. Қоратегин, 
Кулоб, Ҳисор, Бадахшон, Дарвоз ва Матчо бўйсун-дирилди. XIX асрнинг 20-30 йилла-
рида Еттисув қўлга киритилиб, Бишкек, Тўқмоқ ва б. бир неча ҳарбий истеҳкомлар қу-
рилди. Булар вақт ўтиши билан савдо - ҳунармандчилик марказларига айланди. Қозоқ 
ерларида эса 1817 й. Оқмачит қалъаси, кейинроқ Авлоѐота шаҳри бунѐд этилди. 
Бу даврда Қўқон ва Бухоро ўртасида муносабатлар кескинлашди. 1842 й. Бухоро 
амири Насрулло Ўратепа, Хўжанд ва Қўқонни эгаллаб, Мадалихон, укаси Султон 
Маҳмуд, онаси-шоира Нодира-бегим ва уларнинг оила аъзоларини ўлдиртириб, шаҳар-
ни талон-тарож қилдирди. Бироқ, тезда Қўқонда бухороликлар ҳукмронлиги ағдарилиб, 
Шералихон (1842-1845) ҳокимиятни эгаллади. Мусул-монқул қипчоқ мингбоши қилиб 
тайинланди. 1845-1875 йилларда хонликда тахт учун кураш авжига чиқди. Худоѐрхон 
уч маротаба (1852-1858, 1862-1863, 1865-1875) тахтга ўтирди. Қўқон хонлигида олиб 
борилган доимий урушлар хонликни инқирозга олиб келди.
XIX асрнинг I ярмида Қўқон хонлиги шарқда Шарқий Туркистон, ғарбда Бухоро 
амирлиги ва Хива хонлиги билан чегарадош, нисбатан йирик давлат эди. Хонликда 
аҳоли нисбатан зич жойлашган бўлиб, унинг худудида тахминан 3 млн киши яшаган. 
Жумладан, Қўқон шаҳрида 80 минг, Тошкент шаҳрида 60 мингга яқин аҳоли истиқомат 
қилган. Қўқон хонлигида Бош вазир хондан кейинги иккинчи шахс ҳисобланган. 
Давлат бошқарувида қушбеги, оталиқ, девонбеги, мингбоши, шайхулислом, қозикалон, 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish