77
лос, Хўжанд вилояти Боязид Жалойир, Балх вилояти амир Қозағоннинг набираси Амир
Ҳусайн, Хоразм сўфийлар сулоласи, Шибирғон Муҳаммад Апар Найман қўлига ўтди.
Хутталонда Кайхусравлар ўзларини мустақил деб эълон қилдилар. Шунингдек, Бухоро
ва унинг атрофларини садрлар, Термизни саййидлар, Чочни маликлар қўлга олган эди-
лар.
Мовароуннаҳр ва Хуросонда сиѐсий ва феодал тарқоқликлар кучайган даврда, 1336
й. 9 апрелда Кеш вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида Амир Темур дунѐга келди.
Унинг отаси Амир Тарағай барлос уруғи бекларидан бири, онаси Тегина Моҳ Бегим
Бухорои шариф Садр аш-шариатининг қизи эди. Ёшлигидан сиѐсий
курашлар майдо-
нига кирган Амир темур 20 ѐшларидаѐқ бу курашларга фаол аралаша бошлади. У фео-
дал тарқоқликлардан усталик билан фойдаланиб, 1365 й. Сарбадорлар ҳаракати ѐрда-
мида Самарқанд ҳокимлигини, 1370 йили Амир Ҳусайн устидан ғалаба қозониб, бутун
Мовароуннаҳр ҳукмронлигини қўлга киритди ва тушкунликка юз тутган Чиғатой улуси
ўрнида марказлашган мустақил давлат тузишга киришди.
Амир Темур ўз давлатини мустаҳкамлашни дастлаб мамлакат ичидаги қарама-
қарши кучларни бартараф қилишдан бошлади У даст-лаб уруғ-қабила бошлиқлари ва
дин пешволарининг эътиборини қозон-ди. Амир Темур шайх Шамсиддин Кулол, кейин
шайх Сайид Барака ва шайх Зайниддин Тайободийларни ўзининг пирлари деб билди.
Амир Темур мамлакатни туманларга бўлиб идора қилишни ташкил қилди, мулк
даҳлсизлигини таъминловчи қонунлар чиқарди. Тарихчи олим Б.Ахмедовнинг ѐзишича,
Амир Темур Мовароуннаҳрни ўз ихтиѐрида қолдирган. Қолган худудларни тўрт қисм-
мулкка бўлиб, фарзандлари ва набираларига бўлиб берган. Жумладан, Хуросон,
Журжон, Мозандарон, Сеистон (маркази Ҳирот) Шоҳруҳга; ~арбий Эрон, Озарбайжон,
Ироқ ва Арманистон (маркази Табриз) Мироншоҳга; Форс (маркази Шероз бўлган
Эроннинг жанубий қисми) Умаршайхга; Афғонистон ва Шимолий Ҳиндистон (маркази
~азна, кейинчалик балх) Пирмуҳаммадга суюрғол (инъом) қилиб берилган. Суюрғол
қилинган ер-мулклар Олий ҳукуматнинг фармони билан авлоддан-авлодга ўтган. Маз-
кур улус-мулклар марказий ҳокимиятга номигагина бўйсуниб, амалда мустақил иш
юритишган. Бу ҳол, кейинчалик, буюк салтанат парчаланишининг бошланиши бўлди.
Амир Темур давлатида аҳоли асосан 12 та ижтимоий тоифага бўлинган. «Темур ту-
зуклари»да бу тоифалар қуйидагича баѐн этилган: 1. Саййидлар, уламо, машойих,
фозил кишилар; 2.
Ишбилармон донишманд одамлар; 3. Художўй, таркидунѐликка
мойил кишилар; 4. Нўѐнлар ( нўѐн-туман бошлиғи-10 минг кишилик қўшин бошлиғи),
амирлар, мингбошилар, ҳарбий кишилар; 5. Сипоҳ ва раият (раият-солиқ тўловчи халқ);
6.
Махсус ишончли кишилар; 7. Вазирлар саркотиблар; 8. Ҳакимлар (алломалар, до-
нишмандлар); 9. Тафсир ва ҳадис олимлари; 10. Аҳли ҳунар ва санъатчилар; Сўфийлар;
12. Савдогар ва сайѐҳлар.
Тарихий манбаларда кўрсатилишича, Амир Темур давлатида марказий ҳукуматни
асосан давлатнинг уч бош муассасаси-Девони олий (бош ижроия органи), Девони мол
(молия ишлари бошқармаси) ва Девони товочи (ҳарбий ишлар бошқармаси)
идора
қилган. Вилоят ва туманларни марказий ҳукумат ѐки улус ҳукмдорлари томонидан тай-
инланган доруғалар (мансабдорлар) бошқарган. Дин ва шариат билан боғлиқ бўлган
масалалар, шунингдек, суд ишлари қози ва шайхулислом қўлида бўлган. Қўшинлар
бирлигини таъминлаш учун ҳарбий ишларга, асосан, Мовароуннаҳр аҳолисидан олин-
ган. Қўшинлар асосан отлиқ ва пиѐда қисмлардан ташкил топган. Улардан ташқари: 1)
кемачилар ва кўприк қурувчилар; 2)
олов отувчилар; 3) қамал қилувчилар ва манжа-
ниқлардан отувчилар; 4) тоғли зоналарда жанг қилувчилар каби қўшин турлари бўлган.
1370-1405 йиллар давомида Самарқанд тахтини
эгаллаб турган Амир Темур “Уч
Do'stlaringiz bilan baham: