1862 йил - Рус қўшинлари томонидан Бишкек ва Тўқмоқнинг босиб
олиниши.
1864 йил - Рус қўшинларининг Авлиѐота, Туркистон ва
Чимкент шаҳарларини босиб олиши.
1865 йил, 17 май - Тошкентнинг рус қўшинлари томонидан босиб олиниши.
1866 йил, май - Хўжанднинг босиб олиниши.
1866 йил - Худоѐрхоннинг учинчи марта ҳукмронлиги.
1866 йил, 2 октябрь - Ўртатепанинг босиб олиниши.
1866 йил, 18 октябрь - Жиззахнинг босиб олиниши.
1867 йил, 18 июль - Туркистон генерал-губернаторлиги ва Турки-
стон округининг ташкил топиши.
1867 йил - Тошкентда метеорологик станциянинг ташкил
қилиниши.
1868 йил, 2 июнь - Бухоро амири қўшинларининг Зирабулоқ тепаликларидаги
мабғулияти.
1868 йил, 23 июнь - Бухоро билан Россия ўртасида тузилган битимга кўра Бухоронинг
қарам давлатга айлантирилиши.
1868 йил - Тошкентда биринчи тило ва литографиялар қуриб, ишга туширил-
ди.
1869 йил - Тошкентда биринчи ҳарбий босмахона бўлими ташкил топди.
150
1870 йил - Тошкентда кимѐ лабораторияси очилди. Тошкентда биринчи бор
шаҳар низоми жорий қилинди. Тошкентда Туркистон
оммавий кутубхонаси очилди.
1871 йил - А.П.Федченко томонидан Олой чўққисининг текшириб ўрганили-
ши.
1873 йил, 18 сентябрь - Помирга туташ бекликларни Бухоро ихтиѐрига ўтказиш ҳақида
Россия ва Бухоро ўртасида тузилган шартнома.
1873 йил, 29 май - Рус қўшинлари томонидан Хиванинг босиб олиниши.
1873 йил, 12 август - Хива билан Россия ўртасида Гандамиѐн шартномасининг
тузилиши. Хиванинг Россияга қарам давлатга айлантири-
лиши.
1873-1876 йиллар - Фарғона водийсида Пўлатхон қўзғолони.
1874 йил - Туркистон хунармандларига закот ўрнига ишлаб
чиқариш солиғи жорий қилиниши.
1874 йил - Туркистонда Россия давлат банки бўлимининг
очилиши.
1876 йил, 19 февраль - Қўқон хонлигининг тугатилиши ва унинг худу-
дида Туркистон генерал-губернаторлиги Фарғона вилоятининг ташкил топиши.
1876-1885 йиллар - Хива хонлигида деҳқонлар ғаллаѐни.
1876 йил - Янги Марғилон (Фарғона) шаҳрига асос солини-
ши.
1877 йил - Рус қўшинлари томонидан Қизиларвотнинг забт
этилиши.
1877 йил - Тошкентда махсус шаҳар Низомининг жорий
этилиши.
1880 йил - Ахалтекин ҳарбий экспедицияси томонидан Ми-
хайловский бўғозидан Қизил Арватгача темир йўл қуришга киритилди.
1881 йил - Каспий орти вилоятининг ташкил топиши.
1884 йил - Фарғона водийсида Америка пахтаси навларини
экиб, тажрибада синаб кўрилиши.
1885 йил - Кўлоб вилоятида деҳқонлар қўзғолони.
1885 йил - Панжикент тошкўмир конида маҳаллий миллат
ишчиларининг дастлабки чиқишлари.
1885 йил - Фарғона меҳнаткашларнинг ғалаѐнлари.
1885-1889 йиллар - Бухоро хонлигида деҳқонлар қўзғолони.
1885-1910 йиллар - Сайид Абдулаҳад ҳукмронлиги.
1885 йил, 30 ноябрь - Поезд йўли Ашгабатгача етказилди.
1886 йилнинг охири - Поезд йўли Чоржўй шаҳри ва Амударѐгача
етказилди.
1886 йил - Фарғонада буғ ѐрдамида ишлайдиган биринчи
пахта тозалаш заводининг қурилиши.
1887 йил - Зарафшон округининг Самарқанд вилоятига ай-
лантирилди.
1887 йил - Амударѐ флотилиясининг таъсис этилиши.
1888 йил - Темир йўл Самарқандгача етказилди.
1891-1892 йиллар - Туркистон ўлкасига рус деҳқонларининг
оммавий кўчириб келиниши.
1892 йил, июнь - Тошкентда маҳаллий аҳоли томонидан кўта-
рилган «Вабо исѐни».
1892 йил - Чор маъмурлари зўровонликларига қарши Қўқон
уездидаги қўзғлон.
151
1893 йил - Наманган ва Андижон уездларидаги деҳқонлар
ғалаѐнлари.
1894 йил - Бухорода биринчи рус-махаллий мактабининг
очилиши.
1894 йил - Бухоро хонлигида Россия давлат банки бўлими-
нинг (Янги Бухоро шаҳрида)очилиши.
1894 йил - Бухоро амирлиги ва Хива хонликларининг рус
божхонаси доирасига жалб қилиниши.
1895-1897 йиллар - Андижон ва Фарғона уездларида деҳқонлар
ғалаѐни.
1895 йил - Туркистонда илк бор сиѐсий сургун қилинганлар
ва социал-демократларнинг пайдо бўлиши.
1895-1899 йиллар - Самарқанд-Андижон темир йўлининг қўрили-
ши.
1896йил - Тошкентда ҳунар билим юртининг очилиши.
1897 йил, июнь - Самарқанд ва Қўқонда ишчилар ғалаѐнлари.
1898 йил, май - Андижонда Дукчи эшон қўҳғолони.
1898 йил - Марвдан Кушкага қадар темир йўл шохобчаси
ўтказилди.
1899 йил - Андижон ва Янги Марғилон шохобчалари билан
Самарқанд, Тошкент темир йўлнинг қуриб битказилиши.
1899 йил - Каспий олди вилоятининг Туркистон генерал-
губернатолигига қўшиб олиниши.
1899 йил - Давлат саноат солиғини жорий қилиниши.
1899 йил - Бухоро ва Хива хонликларидан деҳқонлар ғала-
ѐни.
1900 йил - Биринчи ўзбек алифбоси «Устоди аввал»нинг
яратилиши.
1900-1906 йиллар - Тошкент-Оренбург темир йўлининг қурилиши.
1900 йил - Мирзачўлда суғориш ишларининг йўлга қўйили-
ши.
1901 йил - танга зарблаш хусусида Россия-Бухоро битими.
1903 йил - Жамоа маблағларига Туркистонда биринчи рус-
маҳаллий аѐллар мактабининг очилиши.
1903-1904 йиллар - Тошкентда, Ашхабатда, Қизиларвотда, Чо-
ржўйда социал-демократик ташкилотларнинг пайдо бўлиши.
1905 йил, 12-25 январь - Тошкентда ва Туркистоннинг бошқа шаҳар-
ларида ишчиларнинг оммавий чиқишлари, митинглар.
1905 йил, 22 май – 4 июнь - Тошкент шаҳрида боғида ишчиларнинг
оммавий намойиши.
1905 йил, 23-30 май - Тошкент конкаси (трамвай) ишчиларининг иш
ташлаши.
1905 йил, май-сентябрь - Туркистонда деҳқон ғалаѐнлари.
1905 йил, 15-16 ноябрь - Тошкент қўрғони резерв батальони ва артил-
лерия склади аскарлари қўзғолони.
1905 йил, октябрь-декабрь - Ишчи касаба уюшмасининг пайдо бўлиши.
1905-1907 йиллар - Туркистон ўлкасида жадидлар харакатининг
ривожланиши.
1906 йил, февраль - Тошкентда туркистон социал-демократик таш-
килотларининг биринчи анжумани.
1906 йил - Тошкент темир-йўлининг ишга туширилиши.
Ўрта Осиѐ ва Тошкент-Оренбург темир йўлларининг қўшилиши.
152
1906 йил, 3-4 июль - Туркистон сапѐрлар батальони қуролли чиқи-
шлари.
1906 йил,12-19 сентябр - Тошкент эски шаҳри Жоме масжиди олдида
маҳаллий меҳнаткашларнинг оммавий чиқишлари.
1907 йил, 17 апрель - Тошкентда иккинчи Давлат Думасига сай-
ловлар.
1908 йил - Қадимшунос В.Л.Вяткин томонидан Улуғбек ра-
садхонаси (Самарқанд) харобаларининг очилиши.
1908 йил, 13 июль, 1909 йил бошлари - Туркистонда К.П.Пален тафтиши.
1910 йил, 31 январь - Тошкентда «Тўлқин» хаваскор жамияти та-
шаббуси билан «Халқ театри»нинг очилиши.
1910 йил - Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий педагогик фаолияти-
нинг бошланиши, Қўқонда болалар мактабини ташкил этилиши.
1910 йил - Орол денгизида кема қатновининг очилиши. Ур-
ганчда Рус-Осиѐ банки бўлимининг очилиши.
1910-1920 йиллар - Бухоро амирлигида Сайид Олимхоннинг ҳукм-
ронлиги.
1910-1911 йиллар - Подшо қўшинлари томонидан Туркистонда ян-
ги усул мактабларининг оммавий тарзда ѐпилиши.
1912-1914 йиллар - Туркистонда Қўқон-Термиз, Қўқон Андижон-
Фарғона-Жалолобод темир йўллари қурилиши.
1912 йил - Бухорода Сибир савдо банки бўлимининг очи-
лиши.
1912 йил - Горчаково-Скобелев, Қўқон-Наманган, Когон-
Бухоро темир йўл шохобчаларининг ишга туширилиши.
1914 йил - Бухоро ва Хивада ғалаѐнлари.
1914 йил, 14 июнь - Давлат Думасининг қўшма мажлисида «Бухоро
масаласи» муҳокамаси.
1914 йил, 24 июнь - Туркистон ўлкасининг «Фавқулодда мухофа-
за» холатида деб эълон қилиниши.
1915 йил - Гуручбозор-Жалолобод-Когон-Қарши, Қарши-
Амиробод, Қарши-Самсоново, Қарши-~узур-Китоб ва Бухоро темир йўллари шохобча-
сининг ишга туширилиши.
1915 йил, 29 февраль-3 март - Тошкентда аѐллар қўзғолони.
1916 йил, ѐзи - Бухоро амирлигида солиқларнинг оғирлашувига
қарши деҳқонлар қўзғолони.
1916 йил, июль бошлари - Фронт орти ишларига мардикорликка сафар-
барликка қарши Ўрта Осиѐда халқ ғалаѐнлари.
1916 йил, 13-29 июль - Жиззахда қўзғолон.
1916 йил, 17 июь - Туркистонда харбий ҳолатининг жорий қили-
ниши.
1916 йил,28-29 июль - Қорақалпоғистондаги ғалаѐнлар.
1917 йил, 3 март - Тошкентда ишчи депудатлари Советининг таш-
кил топиши.
1917 йил, 7-8 март - Чоржўйда солдатлар гарнизони билан бирга-
ликда ўтказилган умумшаҳар йиғилишида ижроия қўмитасининг сайланиши. Янги Бу-
хорода, Петро-Александровскда (тўрткўл) кўпкишили оммавий митинг.
1917 йил, 9 март - Тошкентда «Шўрои Исломия» ташкилотининг
расмийлашуви. Ташкилот ишида жадидлар бошлиғи Мунаввар қори Абдурашидов, шу-
нингдек II Давлат Думаси аъзоси Абдул Воҳид Қори, йирик тадбиркорлар Миркомил-
бой Мўминбоев, Аҳмаджон Темирбеков ва бошқа йирик савдо-саноат вакиллари фаол
қатнашган.
153
1917 йил, 12 март - Янги Бухоро, Фарғона ижроқўмларининг сай-
ланиши.
1917 йил,14 март - Шўрои исломия тузилиши.
1917 йил, 31 март - Тошкент ишчи ва солдат деҳқонлари иттифоқи
вакиллари ва депудатлари советининг жамоа ташкилотлари ижрокўми, мусулмон депу-
датлари советлари билан қўшма мажлисининг Куропаткинни лавозимидан олиб ташлаш
тўғрисида қарори.
1917 йил, март - Скобелев «мусулмон меҳнаткашлари итти-
фоқи»нинг яратилиши.
1917 йил, март-июнь - Туркистоннинг бир қанча шаҳарларида маҳал-
лий ерли аҳоли иттифоқлари «мусулмон қурувчи ишчилар иттифоқи»нинг пайдо бўли-
ши.
1917 йил, 8-15 апрель - Туркистон Советларининг I Ўлка съезди.
1917 йил, 5 апрель - Хива хони Асфандиѐрнинг «Конституция
тортиқ» этиш тўғрисидаги Манифести.
1917 йил, 7 апрель - Бухоро амирлигида Россия сиѐсий резидентли-
ги ходимлари иштирокида ислоҳатлар ўтказиш тўғрисида амир манифестининг эълон
қилиниши.
1917 йил, апрель бошида - Туркистон генерал-губернатори Куропаткин
лавозимидан олиб ташланди.
1917 йил, 7 апрель - Муваққат ҳукуматининг қарори билан ўлкани
кадет Н.Н.Шчепкин бошлиқ рус ва маҳаллий буржуазия вакилларидан тузилган 9 киши-
дан иборат муваққат ҳукуматининг туркистон комитети бошқара бошлади.
1917 йил, 8 апрель - Амир «тортиқ қилган» ислоҳот муносабати
билан Бухоронинг Регистон майдонидаги намойишларнинг сарбозлар томонидан
ҳайдаб юборилиши.
1917 йил,8 апрель - «Шўрои исломия»нинг ўлка съезди бўлиб ўтди.
Съездда Туркистоннинг буржуа Россияси таркибида миллий-диний мухторият бўлиб
қолиши, аҳоли турмуши ва маориф соҳасида ислоҳат ўтказиш, хусусий мулкни сақлаб
қолиши масалалари кўрилди.
1917 йил, 3 май - Фронт ортига юборилган мардикорларнинг
қайтиб келиши.
1917 йил, май-июнь - Мусулмон ишчи депудатларининг пайдо
бўлиши.
1917 йил, июнь - «Шўрои Уламо»нинг вужудга келиши.
1917 йил, 2 июнь - Фронт ортидан қайтган мардикорларнинг Тош-
кентда Шайхонтохур майдонида ўтказилган биринчи мажлис. Мусулмон ишчи депу-
датлари Совет бошқармасининг сайланиши. Совет Низомининг қабул қилиниши.
1917 йил, июнь ўрталари - Тошкентда касаба уюшмалари марказий бю-
роиснинг ташкил этилиши.
1917 йил, август - Туркистон ўлкаси пахта тозалаш, ѐғ ва совун
ишлаш заводлари ишчи ва хизматчиларининг Қўқон шаҳридаги съезди.
1917 йил,февраль-сентябрь - Ўлка демократик ташкилотларининг Тош-
кентда бўлиб ўтган съезди.
1917 йил, 12 сентябрь – 3 октябрь - Тошкентдаги «Сентябрь воқеалари».
1917 йил, 12 сентябрь - Тошкентнинг Александровск боғидаги
кўпминг кишилик митингда Муваққат инқилобий кўмитанинг сайланиши.
1917 йил, 17-20 сентябрь - Шўрои уламочиларнинг Тошкентдаги съезди.
Съездда Россиядан ҳоли Туркистонда «соф исломчилик ақидалари» асосида қурилган
турклар давлатини барпо этиш талаб қилинди. Улар ҳар қандай ислоҳларга қарши эди-
лар.
1917 йил, 30 сентябрь-10 октябрь - Ишчи ва солдат депудатлари Советининг II
154
Ўлка съезди. Съездда барча вилоятлардан 97 делегат қатнашди. Кун тартиби: 1.Тошкент
воқеалари; 2.Ўлка Советига сайловлар; 3.Ўлка ҳокимиятини тузиш; 4.Таъсис мажлисига
сайловлар.
1917 йил, ноябрь - Тошкентда ноябрь тўнтариши. Унда маҳаллий
аҳоли вакиллари ниҳоятда оз бўлиб, давлат тўнтаришини амалда оширишда ҳал қилувчи
роль ўйнамаган.
1917 йил, ноябрь - Туркистон Ўлка Советларининг II съезди.
Съездда ҳал қилдувчи овоз билан 114 делегат қатнашди. Кун тартибидаги асосий масала
«Ўлка ҳокимиятининг ташкил этиш» масаласи бўлди. Съезд большевик Ф.И,Колесов
бошлиқ Туркистон совет ҳукумати (ХКС) ни сайлади. Унга маҳаллий халқлар вакиллари
киритилмади.
1917 йил, 26-29 ноябрь - Қўқонда IV умум мусулмонлар съезди Турки-
стон «мухторияти ҳукумати»ни тузиш тўғрисида қарор қабул қилди. Қўқон муҳторияти-
га М.Чўқаев, М.Тинишбоев ва бошқалар раҳбарлик қилдилар. Бу муҳторият больше-
виклар сиѐсатидан норози эди.
1917 йил охири ва 1918 йиллниг - Туркистон ўлкасидаги барча шаҳар дума ва
биринчи ярми бошқармалари бирин-кетин тарқатиб юборилди.
1917 йил, 12 декабрь - Петро-Александровскда (Тўрткўл), Шўрахон,
Шоббоз, Сарбий ва Тўрткўлга туташ бошқа жойларда ҳам совет ҳокимияти ўрнатилди.
1918 йил, 1январь - Амударѐ музофининг барча ҳудудларида совет-
лар ҳокимияти ўрнатилди.
1918 йил, 19-26январь - Ишчи ва солдат депудатлари советларининг
фавқулотда IV-Ўлка съезди. Съезд кун тартибидаги марказий масала Совет Туркистон-
нинг сиѐсий қурилиши масаласи бўлди. IV-съезд III-съезд йўл қўйган хатони такрорлаб,
маҳаллий миллат вакилларини ўлка давлат ҳокимияти ва олий органларига жалб қилма-
ди.
1918 йил, 18-19февраль - Туркистон муҳториятининг тор-мор қилини-
ши.
1918 йил, февраль - Туркистон Халқ Комиссиялари Советининг
халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган корхоналарни национализация (давлат ихтиѐрига
олиш) қилиш тўғрисидаги декрети.
1918 йил, 20-30 апрель - V-Бутун Туркистон советлари съездининг
очилиши. Мандат комиссияси 263 мандатни ҳақиқий деб топди. Маҳаллий аҳолидан 50
яқин делегат қатнашган. Асосий масала совет автономиясини тузиш эди. Съезд РСФСР
таркибида Туркистон Совет Автоном республикаси тузилганлигини эълон қилди.
1918 йил, май - Ишчи-деҳқон мусулмон советларининг ташкил
топиши.
1918 йил, 4 июнь - Туркистон Республикаси халқ хўжалиги марка-
зий совети (ЦСНХ)ни тузиш тўғрисида Туркистон АССР ХКСнинг қарори.
1918 йил, ѐзи - Туркистонда «босмачилар» ҳаракатининг бости-
риши учун Қизил Армия Қозон отряди. 20-қўшма Москва полки, Оренбург кавалерия
полки, Самара коммунистлари жанговор полки, байналмилалчилар легиони, Челябинск,
Липецк, Нижегород, Сарикўл ва бошқа отрядларни жўнатдилар. Бутун Россия қуролли
кучлари бўлими бош штаби артиллерия Бош бошқармасига Туркисонга 300 пулемѐт, 14
минг милтиқ, 2000 қилич, 1000 тўпонча, 20 мингдан ортиқ ўқ беришни буюрди. Қизил
Армия сони 1918 йил октябрига келиб Туркистонда 10000 кишидан ортиб кетди, уфақат
Фарғонанинг ўзидагина 9000 кишига етди. 1920 йил охирига келиб Қизил Армия
қўшинлари Туркистонда 150 минг кишига етди.
1918 йил, 5-14 октябрь - Туркистон Автоном Республикаси Советла-
рининг VI-Фавқулодда съезди. Съезд ТАССР нинг олти бўлимдан иборат. Биринчи Кон-
ституциясини қабул қилди. Ўнга РСФСР нинг 1918 йил 10 июлдаги Конституцияси ан-
доза қилиб олинган эди.
155
1919 йил, кузи - Туркистон фронти қўшинлари томонидан
«Оренбург тиқини»нинг тугатилиши ва Туркистоннинг Россия билан қайта қўшилиши.
1920 йил, февраль - 1 февралда Қизил Армия Хивага бостириб кир-
ди. Саид Абдуллахон тахтдан воз кечди. Хива ҳамда Бухорода «халқ инқилоби» деб
аталмиш давлат тўнтаришлари уюштирилди ва армия томонидан амалга оширилган эди.
1920 йил, 26-30 апрель - Халқ вакилларининг биринчи Бутун Хоразм
Қурултойи давлат ҳокимиятининг олий органларини (Халқ нозирлар Кенгашини) сайла-
ди. 30 апрелда Хоразм Халқ Совет Республикасининг биринчи Конституциясини тас-
диқлади.
1920 йил, 22 июнь - РКП(б) Марказий Қўмитасининг «Туркистон
Республикаси тўғрисида»ги лойихаси. Унда Туркистонни Ўзбекистон, Қозоғистон ва
Қирғизистонга бўлиш Турккомиссияга топширилди. Шу тариқа Ўрта осиѐда миллий
давлат чегараланишини ўтказиш 1920 йилдаѐқ илгари сурилган эди.
1920 йил, 2 сентябрь - Бухоро «Халқ инқилоби» натижасида амир
тахтдан ағдарилиб Халқ-демократик республикаси тузилди. Бухорода 20 минг Қизил ас-
карлар қолдирилди. Кейин I маҳсус Туркистон кавалерия бригадаси ва I-Туркистон ўқчи
дивизияси келтирилди.
1920 йил, 7 сентябрь - Ўрта Осиѐ Давлат университетининг очилиши.
1920 йил, 14 сентябрь - БХСРнинг Халқ Нозирлар Кенгаши (Совет)
тузилди.
1920 йил, декабрь - Туркистон АССР таркибида Амударѐ музофоти
тузилди ва шу йили Амударѐ вилоятига айлантирилди. Шу билан Қорақалпоғистон мил-
лий-ҳудудий автономиясига пойдевор қўйилди.
1921 йил, 4 март - РСФСР билан Бухоро Халқ Совет Республикаси
ўртасида «Иттифоқ Шартномаси» имзоланди.
1921 йил, 20 май - Советларнинг II-Бутунхоразм Қурултойи қатор
масалаларни ҳал қилди. Конституция матнига қўшимча ва ўзгаришлар киритди. 60 ки-
шидан иборат Бутунхоразм марказий ижроия Қўмитаси сайланди.
1921 йил, 23 сентябрь - Советларнинг II-Бутунбухоро съезди Бухоро
халқ Совет Республикаси Конституциясини қабул қилди.
1922 йил, бахор - «Мусулмонлар миллий бирлиги» ташкилоти.
Анвар подшонинг шарқий Бухородаги тарқоқ тўдаларни бирлаштириши, «босмачи-
лик»ка ташкилий ва диний тус берилиши.
1922 йил, 15 август - Ховаланг ва Балжувон ҳудудларида Қизил Ар-
мия томонидан Анвар пошшо гуруҳларининг тугатилиши ва Анвар пошшонинг ўлдири-
лиши.
1923 йил, 11-17 октябр - Советларнинг IV-Бутунхоразм қурултой Хо-
разм Халқ Совет Республикаси деб эълон қилди.
1924 йил, 11 май ва 2 июнь - РКП(б) МК сиѐсий бюроси «Ўрта Осиѐ рес-
публикаларинингмиллий давлат чегараланиши тўғрисида»ги қарори лойиҳаси РКП(б)
МК Ўрта Осиѐ бюроси мажлисида маъқулланди.
1924 йил, 19 сентябрь - Советларнинг V-Бутунбухоро қурултойи Бу-
хоро Халқ Совет Республикасининг Ўзбекистон ССР, Туркманис-тон ССР, (Ўзбекистон
таркибида Тожикистон АССР) ни тузиш ҳақидаги масалани маъқуллаб қарор қабул қил-
ди.
1924 йил, 11октябрь - РКП(б) МК Сиѐсий бюросининг қарорига
мувофиқ РКП(б) МК Ўрта Осиѐ бюроси қошида тузилган тугатиш комиссияси янги Рес-
публикаларга қўшилади-ган аҳоли сонини ҳисобга олиб, Туркистон, Бухоро ва Хоразм-
нинг моддий фондларини тақсимлашга киришди.
1924 йил, 14 октябрь - Бутунроссия МИҚ II-сессияси Туркистон
АССР МИҚ фавқулотдда сессиясининг (1924 йил 15 сентябрь) ҳамда хоразм ССР совет-
лари V-съезди (1924 йил 30 октябрнинг) ҳудудий чегараланишни ўтказишва янги рес-
156
публикалар тузиш тўғрисидаги қарорларини тасдиқлади. ЎзССР инқилоб қўмитаси ту-
зилиши билан БХССР, ХССР ва Туркистон АССР давлат ҳокимияти олий органлари ўз
фаолиятини тўхтатдилар ва ҳокимиятни янги бунѐд бўлган инқилоб кўмиталарига топ-
ширдилар.
1924 йил, 27 октябрь - СССР МИҚ II-сессияси Ўзбекистон ССр ва
унинг таркибида Тожикистон АССРО тузилганлигини, таркибига Қорақалпоғистон ав-
тоном области кирган Қирғизистон (Қозоғистон АССР) ва РСФСР таркиби- да
Қорақирғиз (Қирғистон) автоном области тузилганлиги тўғрисида қарор қабул қилди.
1924 йил, 2 декабрь - Москвада СССР МИҚ ва ХКС қошида Ўзбеки-
стон ССР нинг доимий ваколатхонаси таъсис этилди.
1924 йил, 13 декабрь - ЎзССР МИҚ Президиуми қарорига мувофиқ
РСФСР Олий судининг Туркистон бўлими тугатилиб, ўрнига Ўзбекистон ССр Олий су-
ди ташкил қилинди.
1924 йил, 15 декабрь - Қорақалпоғистон Олий суди тузилди.
1925 йил, 13 февраль - Эски Бухорода ишчи деҳқон ва қизил аскар де-
пудатлари Советининг Биринчи Бутун ўзбек (Таъсис съезди) Қурултойи чақирилди.
Қурултой ишига М.И,Калинин бошчилик қилди. Съездда ЎзССРнинг олий ҳокимият
органи Марказий Ижроия Кўмитаси сайланди. Унинг таркиби 160 та аъзо ҳамда 44 та
аъзоликка номзодлардан иборат эди.
1925 йил, 17 февраль - ЎзССр МИҚ I-сессияси очилиб, унда ЎзССР
МИҚ нинг 26 аъзо ва5 номзоддан иборат Президиуми сайланди. Сессияда шунингдек
Ўзбекистон ССР ҳукумати – ХКС тузилди. Ўзбекистон Ссрни СССРга киришини қону-
ний расмийлаштириш мақсадида СССР Советларининг III-съездига 71 кишидан иборат
(улардан II тасимаслаҳат овози билан) вакиллар юборилди. Вакиллар бошлиғи
Й.Охунбобоев эди.
1925 йил, 29 январь - Ўзбекистон инқилоб қўмитасининг қарорига
кўра Республиканинг бутун ҳудудида тўрт босқичли маъмурий бўлиниш: область (вило-
ят), уезд, волость ва қишлоқ советларига бўлинди.
1925 йил, 12-19 февраль - Тўрткўл шаҳрида деҳқон, батрак ва Қизил ар-
миячи депудатларининг I таъсис съездида Қирғизистон (Қозоғистон) АССР таркибида
Қорақалпоғистон мухтор тузилганлиги қонуний расмийлаштирилди.
1925 йил, 17 февраль - I Таъсис съезди Ўзбекистон ССР тузилганлиги-
ни қонуний расмийлаштирди. Ва «ўзбекистон ССР ташкил топганлиги тўғрисида Де-
кларация» қабул қилди. Инқилоб қўмитаси эса барҳам топди.
1925 йил - Ўзбекистон ССр да 51 махсус ўрта ўқув юртлари
(педагогика, иқтисод, музика, қишлоқ-хўжалиги, тиббиѐт, техник ва хокази), шунингдек
Ўрта Осиѐ давлат университети (САГУ) ишлаб турарди.
1925 йил - Ўзбекистон ССРда аҳолининг кўпчилигини (72,4%)
ташкил этган, ўзбеклар билан бир қаторда тожиклар (11,1%) қозоқлар (3%), Қирғиз-
лар(1,8%) ва бошқа қавмлар яшарди. ЎзССР аҳолиси Тожикистон АССР билан бирга 5
млн.ортиқ кишидан иборат бўлган. Унинг ҳудуди 312 394 км
2
ташкил этади. Ўзбекистон
аҳолисининг 82,,5% деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланган. Аҳолисининг
17,5% шаҳарларда яшаган. Маъмурий ҳудудий жиҳатдан 7 вилоятдан иборат эди:
1.Бухоро (Нурота, Кармана ва Бухоро) ҳамда 18 волостдан; 2.Қашқадарѐ учта уезд (қар-
ши, ~узор ва Шаҳрисабз) ва 13 волостдан; 3.Самарқанд уч уезд (самарқанд, Жиззах ва
Каттақўр-ғон) ва 50 волостдан; 4.Сурҳандарѐ (Маркази–Шеро-бод) учта уезд (Бойсун,
Шеробод ва Юрчин) ва 10 волостадан; 5.Тошкент икки уезддан (Тошкент ва Мирзачўл
ҳамсда 28 волостдан; 6.Фарғона (Маркази-Қўқон) ва бешта уезддан (Хўжанд, Андижон,
Қўқон, Наманган ва Фарғона000) ва 77 волостдан; 7.Хоразм (Маркази-Хива) тўрт уезд-
дан (Гурлан, Хива, Янгиқўрғон, Янгиурганч) 28 волостдан иборат эди.
1927 йил, 30 март - Ўзбекистон Советларнинг самарқанд шаҳрида
бўлиб ўтган II-Қурултой Ўзбекистон ССР биринчи Конституцияси лойихасини маъқул-
157
лаб, уни бир овоздан тасдиқлади.
1929 йил, апрель-май - Ўзбекистон Советларининг IIIҚурултойи
Ўзбекистон ССР таркибидаги Хўжанд округини Тожикистон АССР га қўшиб беришга
қарор қилди.
1930 йил, 20 июль - Қорақалпоғистон мухтор вилояти Қозоғистон
АССР таркибидан чиқарилиб, бевосита РСФСР таркибига киритилди. (Бутунроссия
МИҚ Президиуми қарори).
1930 йил, 17 август - Ўзбекистон ССР МИҚ Ўзбекистоннинг пой-
тахтини Самарқанддан Тошкентгакўчириш тўғрисида қарор қабул қилди. Самарқанд
1924 йилдан буѐн Ўзбекистон ССР пойтахти бўлиб келган эди.
1930 йил, 30 сентябрь - ЎзССР Советлари МИҚ «Округларни тугатиш
ва ЎзССР районларини таъсис этиш тўғрисида» қарор қабул қилди.Қарорда округлар
1930 йил 30 сентябргача тугатилиши белгилаб қўйилди.
1934 йил, 7-11 март - Ўзбекистон ѐзувларининг I Қурултойида
ѐзувчилар уюшмаси ташкил этилди.
1937 йил, 12-14 февраль - Ўзбекистон ССР Советларининг VI-съезди
бўлиб ўтди. Съездда 800 депутат қатнашди. Қорақалпоғистондан 50 депутат иштирок
этди. Съезд 182 кишидан иборат таҳрир комиссиясини сайлади. Съезд Ўзбекистон ССР
Конституциясини қабул қилди. Конституцияда Қорақалпоғистон АССР нинг Ўзбеки-
стон ССр таркибига кирганлиги тасдиқланди.
1940 йил, январь - СССР Фанлар Академиясининг Ўзбекистн фи-
лиали (ЎзФА) очилди. Ўша кезлари Ўзбекистонда 109 фан ва 510 фан номзодлари бор
эди.
1941 йил, июль-ноябрь - Ўзбекистонга ва Қозоғистонга 250 йирик кор-
хона кўчириб келтирилди.
1941 йил, ноябрь - Ўзбекистон 43 минг эвакуация қилинган бола-
ларни қабул қилиб олди.
1943 йил - Ўзбекистон йирик саноати ишчилари орасида
аѐллар, ишчилар умуминсонининг 63,5 фоизини ташкил қилади.
1943 йил, 4 ноябрь - ЎзССР Фанлар Академияси очилди. Унинг би-
ринчи президенти қилиб Т.Н,Қори-Ниѐзий сайланди. Ўша йиллар Академия институт-
ларида 3 фахрий,15 ҳақиқий аъзолар, 20 мухбир-аъзолар 1265 илмий ходим, жумладан
54 фан доктори ва 172 номзодлари ишларди.
1943 йил - Республикада 41 олий ўқув юрти бўлиб, улардан
12 таси фронт бўсағаларидан кўчириб келтирилган.
1944 йил, 5 март - Бекобод ўзбек металлургия заводи ишга тушди.
1965 йил - Ўзбекистоннинг 146 мутахассисликларида 16,3
минг илмий ходимлар, жумладан 314 фан докторлари ва 3879 фан номзодлари бор эди.
1965 йилда 2141 номда 27,5 нусхада турли китоблар чоп этилди.
1959-1965 йиллар - Тошкентда Осиѐ
ва Африканинг 30 мамлакатидан ѐшлар келиб билим олди.
1966 йил - Узунлиги 500 км
келадиган Муборак-Тошкент йирик газ қувури қуриб ишга
туширилди.
1977 йил, 6 ноябрь - 12 километрлик
Тошкент метрополитенинг биринчи линияси ишга туши-
рилди.
1978 йил, 19 апрель - Тўққизинчи
чақириқ Ўзбекистон ССР Олий Советининг навбатдан
ташқари VI-сессияси Ўзбекистон ССРнинг 1978 йил Кон-
ституциясини қабул қилди.
1983 йил, сентябрь - Тошкент шаҳри-
158
нинг 2000 йиллиги нишонланди.
1989 йил, 28 май - Тошкент шаҳрида
ўтказилган таъсис қурилтойида. «Дирлик» халқ ҳаракати
ташкил этилди.
1989 йил, 21 октябрь - Ўзбекистоннинг
давлат тили ҳақида Қонун қабул қилинди.
1989 йил, 1 декабрь - Қорақалпоғистон
АССР нинг давлат тили тўғрисида Қонун қабул қилинди.
1990 йил, 24 март - Ўзбекистон Рес-
публикасининг Олий Кенгашида Ўзбекистоннинг биринчи
Президентлигига Ислом Абдуғаниевич Каримов сайланди.
1990 йил, 20 июнь - Ўн иккинчи
чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 2-
сессиясида Ўзбекистон Республикаси-нинг мустақиллик
Декларация эълон қилинди.
1990 йил, 20 июнь - Ўзбекистон Рес-
публикаси Ер тўғрисида Қонун қабул қилди.
1990 йил, 14 сентябрь - Тошкентда ислом
дини таълимоти арбобларидан Муҳам-мад Исо Ат Терми-
зий таваллудининг 1200 йиллигига бағишланган Бутун-
жаҳон Ислом конференцияси очилди. Ўзбекистон Респуб-
ликасида Конституцион назорат тўғрисида Қонун қабул
қилинди.
1990 йил, 31 октябрь - Ўзбекистон ССРда
мулкчилик тўғрисида Қонун қабул қилинди.
1990 йил, 14 декабрь - Қорақалпоғистон
Автоном Совет Социалистик Республикаси Олий Совети-
нинг тўртинчи сессияси Қорақалпоғистон республикаси
давлат суверенитети тўғрисида Декларация қабул қилди.
1991 йил, 1 январь - «Халқ сўзи» ва
«Народное слова» газетасининг 1-сони чиқди.
1991 йил, 15 февраль - Ўзбекистон Рес-
публикасидаги корхоналар тўғрисида Қонун қабул қилин-
ди; Банклар ва банк фаолияти тўғрисида Қонун қабул
қилинди.
1991 йил, 31 март - Тошкент шаҳрида
Декрет вақтидан Минтақа вақтига ўтилди ва соат мили 1
соат орқага сурилди.
1991 йил, 14 июнь - Ўзбекистон ССР да
кооперация тўғрисида Қонун қабул қилинди; Ўзбекистон
Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти тўғрисида
Қонун қабул қилинди; Ўзбекистон ССР да чет эл инвести-
циялари тўғрисида Қонун қабул қилинди; Виждон эркинли-
ги ва диний ташкилотлар тўғрисида Қабул қилинди.
1991 йил, 31 август - Ўзбекистон Рес-
публикасининг Давлат Мустақиллиги асослари тўғрисида
Қонун қабул қилинди; Ўзбекистон Республикасининг
навбатдан ташқари 6-сессиясида Ўзбекистон Республика-
сининг Давлат Мустақиллиги эълон қилинди ва 1-сентябрь
бундан буѐн Мустақиллик байрами куни сифатида нишон-
ланадиган бўлди.
1991 йил, 1ноябрь - Ўзбекистон халқ
159
демократик партияси ташкил топди.
1991 йил, 18 ноябрь - Ўзбекистон Рес-
публикаси олий Кенгашининг ўн иккинчи чақириқ сакки-
зинчи сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайлови тўғрисида Қонун қабул қилинди.
1991 йил, 21декабрь - Мустақил
Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкил топди. Ўзбекистон МДҲни
таъсис этувчи муассислардан бири ва унинг тўла ҳуқуқий
аъзоси бўлди.
1991 йил, 29декабрь - Биринчи марта
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги тўғриси-
даги масала бўйича референдум, Ўзбекистон Республикаси
Президенти лавозимига сайлов ўтказилди. И.Каримов
муқобиллик асосида Ўзбекистон Республикасининг Прези-
денти қилиб сайланди. Шунингдек сессияда Ўзбекистон
республикаси Давлат байроғи ҳақида Қонун тасдиқланди.
1992 йил, 14 январь - Ўзбекистон Рес-
публикаси Қуролли кучлари ташкил этилди.
1992 йил, 2 март - Ўзбекистон Бир-
лашган Миллатлар Ташкилоти аъзолигига қабул қилинди.
1992 йил, 24 май - Ўзбекистон «Ватан
тараққиѐти» партияси таъсис съезди бўлиб ўтди.
1992 йил, 2 июнь - Ўзбекистон Рес-
публикаси Олий Кенгаши ўн иккинчи чақириқ ўнинчи сес-
сиясида Ўзбекистон Давлат герби (нишон) ҳақидаги Қонун
тасдиқланди.
1992 йил, 28 ноябрь - Ўзбекистон Марка-
зий Осиѐ давлатлари Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг
аъзоси бўлди.
1992 йил, 8 декабрь - Ўн иккинчи
чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн
биринчи сессияси Ўзбекистон Республикасининг Консти-
туциясини қабул қилди.
1992 йил, 10 декабрь - Ўзбекистон Рес-
публикасининг Давлат мадҳияси тасдиқланди.
1993 йил - Ўзбекистон-АҚШ
ҳамкорлигида олтин қазиб олиш бўйича «Зарафшон-
Ньюмонт» қўшма корхонаси ташкил этилди.
1993 йил, 7 май - I ва II даражали
«Соғлом авлод учун» ордени таъсис этилди.
1994 йил, 5 май - «Ўзбекситон
Қаҳрамони» унвони ва «Олтин Юлдуз» медали таъсис
этилди. Бу унвон ва орден билан биринчи бўлиб Ўзбеки-
стон Республикаси Президенти И.А.Каримов тақдирланди.
1994 йил, 5 май - «Мустақиллик ор-
дени» таъсис этилди.
1994 йил, 5 май - «Дўстлик ордени»
таъсис этилди.
1994 йил, 5 май - «Жасорат» ва
«шуҳрат» медаллари таъсис этилди.
1994 йил, 1 июль - Ўзбекистон Рес-
публикасининг миллий валюта – Сўм муомалага киритил-
160
ди.
1995 йил, 18 февраль - «Адолат» социал-
демократик партиясининг таъсис қурултойи бўлиб ўтди.
1995 йил, 29 март - Ўзбекистон Рес-
публикаси референдумини ўтказувчи Марказий комиссия
референдум якунлари тўғрисида қарор қабул қилиб, унда
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг
ваколат муддати умумхалқ овоз бериши натижасида 1995
йилдан 2000 йилгача узайтирилган деб хисобланди.
1995 йил, 6 май - «Меҳнат шуҳрати»
ордени таъсис этилди.
1995 йил, 6 май - I ва I даражали
«Шоншароф» ордени таъсис этилди.
1995 йил, 27 май - Ўзбекистон «Халқ
бирлиги» ҳаракати ташкил топган кун.
1995 йил, 3 июнь - «Миллий тикла-
ниш» партияси ташкил топди.
1996 йил - Амур Темур йили.
1996 йил, 26 апрель - «Амир Темур» ор-
дени таъсис этилди.
1996 йил, 22 май - Ўзбекистоннинг
дастлабки минглаб тонна товарлари Транскавказ магистра-
ли орқали Қора денгиз портларига етказиб берилди.
1996 йил, 19 июль - Асакада «Ўз ДЭУ
авто» заводининг расмий очилиши.
1996 йил, 28 август - Ўзбекистон Рес-
публикаси Президенти И.А.Каримов фармони асосида Са-
марқанд ва Шаҳрисабз шаҳарлари «Амир Темур» орденла-
ри билан мукофотланди.
1996 йил, 21 октябрь - Тошкентда
Озарбайжон, Қозағистон, Қирғиситон, Туркия, Туркмани-
стон ва Ўзбекистон Республикаси Президентларининг олий
даражадаги учрашувида Декларациясига имзо чекдилар.
1997 йил - Бухоро ва Хива
шаҳарларнинг 2500 йиллиги нишонланди.
1997 йил - Президент
И.А.Каримовнинг «Ўзбекистон XIX аср бўсағасида: хавф-
сизликка тақдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт кафо-
латлари асари» нашр этилди.
1997 йил - Президент
И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис
IX сессиясида «барқарор авлод-Ўзбекистон тараққиѐтининг
пойдевори» мавзусидаги нутқи (23 август) асосида қадрлар
тайѐрлашнинг миллий дастури қабул қилинди.
1997 йил, 25 декабрь - Президент
И.А.Каримов Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Х
сессиясида «Қишлоқ хўжалиги тараққиѐти-тўкин ҳаѐт ман-
баи мавзусида нутқ сўзлади.
161
Do'stlaringiz bilan baham: |