129
жамиятни ташкил этган аҳоли умумий дунѐқарашини ўзида мужассам этади. Ҳар
қандай давлат ўз ҳуқуқий асосига, сиѐсий режимига, бошқарувидаги аниқ тамойилла-
рига эга бўлмаса, фуқаролар эса ўз ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан бирга жамият
ва давлат олдидаги, ўз мамлакати истиқболи йўлидаги вазифалари ва бурчларини тўла
англаб олмаган тақдирда демократия том маънодаги мазмунига ва жаҳон тажрибасида
исбот қилинган моҳиятига эга бўла олмайди.
Давлат ўз вазифаларини бажаришда ҳокимиятни кучайтириш ҳисобига эмас, ак-
синча демократик омилларни кучайтириш, кенг халқ оммасини бошқарувга жалб этиш
йўли билан амалга ошириши лозим. Бунинг учун демократик жараѐнларни чуқур-
лаштириш, жамият ҳаѐтининг барча соҳаларида фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини кенгайти-
риш, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ижтимоий-маданий ўсишини
таъминлаш, сиѐсий ва
мафкуравий хилма-хиллик асосида давлат монополиясини тугатиш лозим. Давлат
фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлайдиган механизмга айланиши керак.
Бунинг
учун қуйидаги тамойилларга амал қилиш муҳим аҳамиятга эга:
1. Миллий анъаналарга, аҳоли барча қатламлари ва ижтимоий гуруҳлари эҳтиѐжла-
ри, халқ ҳаѐтининг тарихий тажрибаларига таянган ҳолда демократик асосларни му-
стаҳкамлаш.
2. Ҳокимият бўлинишининг энг демократик, энг халқчил шакллари ( ҳозир Ўзбеки-
стонда қонунчи чиқарувчи, ижро ва суд ҳокимияти мавжуд) ни жорий этиш.
3. Бошқарувни марказлаштирмаслик, республика ва маҳаллий ҳокимиятлар вази-
фаларини аниқ белгилаш, уларни чегаралаб қўйиш. Бироқ, марказдан узоқлашиш, ҳар
қандай муаммони ўз хоҳишича ҳал этиш имконини бермаслигини эсдан чиқармаслик
лозим.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 105-моддасида таъкидланишича,
―Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллалар ҳамда
шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини-ўзи бошқариш
органи
бўлиб, улар икки ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини
сайлайди. Ўзини-ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби,
фаолиятини ташкил
этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади‖. Халқ депутатлари Маҳаллий
кенгашларининг барча бўғинлари ҳуқуқий шахс ҳисобланадилар ва улар қонун билан
ўз ихтиѐрига берилган масалаларни мустақил ҳал қилишга ҳақли-дирлар. Маҳалла ўзи-
ни-ўзи бошқаришнинг асосий бўғини бўлиб, у аҳолини ижтимоий масалаларини ҳал
этишда муҳим рол ўйнайди.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳокимият вакиллик органларининг
ѐрдамчилари тариқасида фаолият кўрсатиб, фуқаролар
тинчлиги ва тотувлигини
таъминлашда, кам даромадли оилаларга ва муҳтож кишиларга ѐрдам кўрсатишда, обо-
донлаштириш ишларида кўмаклашади. Маълумотларга кўра, мамлакат қишлоқлари ва
овулларида фуқароларнинг 1436, шаҳарларида 3305 ўзини-ўзи бошқариш органлари
бўлиб, уларнинг раислари жамоатчилик асосида иш олиб борадилар.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларини такомиллаштириш кундалик ҳа-
ѐтимизда демократияни чуқурлаштиради, давлат вазифасини аста-секин маҳаллий ор-
ганлар зиммасига юклайди. Бу ҳозирги давр талабларига мос келади ва дунѐвий давлат
тамойилларини бойитади.
Ўзбекистон давлат мустақиллигини қўлга киритгандан кейин янгиланган жамиятда
яшовчи кишиларнинг сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий тараққиѐтини
таъминлашга қаратилган асосий йўналишлар И.Каримовнинг «Ўзбекистоннинг ўз ис-
тиқлол ва тараққиѐт йўли» номли китобида кўрсатиб берилди.
Жумладан,
сиёсий
Do'stlaringiz bilan baham: