Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Саволлар


123 
1. 1950-80 йилларда Ўзбекистонда саноатнинг қайси турлари кўпроқ ривожланди? 
2. ЎзбекистонқҚишлоқ хўжалигини экстенсив ривожланиши деганда нимани тушуна-
сиз?
3. Республикада таълим тизими, фан ва маданият қандай йўл билан ривожланди?
4. Турғунлик йилларида марказга маънавий ва маданий қарамлик қандай оқибатларга 
олиб келди? ―Ўзбеклар иши‖, ‖Пахта иши‖ қачон ва нима учун бошланди? 
18-Мавзу: СОВЕТ ҲУКУМАТИНИНГ ТАНАЗЗУЛИ ВА 
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ СИЁСИЙ ЖАРАЁНЛАР 
(1985-1991 йиллар). 
1. Социализм ислоҳ қилиш ҳаракати ва ―қайта қуриш‖ сиѐсати. 
2. Марказнинг собиқ иттифоқдош республикалар (жумладан, Ўзбекистон) билан зид-
диятларининг кучайиши. 
3. Халқ миллий онгининг ўсиши, ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтнинг демократиялашуви ва 
совет давлати инқирози. 
АДАБИЁТЛАР: 1,2,79,99,100,102,103. 
70-йилларда бошланган турғунлик ҳолати 80-йилларнинг биринчи ярмида ижти-
моий-сиѐсий тангликни янада кучайтирди. Бу моддий бойликларни тақсимлаш жараѐ-
нида давлат монополияси ва бошқарув тизими ҳукмронлигининг кучайиши натижасида 
ишлаб чиқариш суръатлари ва меҳнат унумдорлигининг пасайишига, меҳнаткашлар-
нинг ўз меҳнатлари самараларидан бегоналашувига олиб келди. Бошқарув тизимининг 
ўта марказлаштирилганлиги, ижтимоий адолат принципларининг бузилиши ва иқтисо-
диѐтда жиддий нуқсонларга олиб келиши натижасида сарф-харажатлари тобора ошиб 
борган совет ҳукумати бир қатор ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўлди. Партия раҳбар-
лиги ва маъмурий буйруқбозлик тизимига бўйсундирилган тизим доирасида иқтисоди-
ѐтнинг мафкура измига тўла бўйсундирилиши шароитида қилинган ислоҳотлар ку-
тилган натижани бермади. ―Аксинча,-деб таъкидлайди Президент И.Каримов,-сўнгги 


124 
йиллар мобайнида сохта обрў орттириш мақсадида қабул қилинган ва мавжуд имкони-
ятларни ҳисобга олмаган ижтимоий, озиқ-овқат, аграр, энергетика, экология ва бошқа 
соҳалардаги кўпгина дастурлар иқтисодий қарама-қаршиликларни чуқурлаштириб 
юборди. Натижада иқтисодиѐтни батамом издан чиқариб, моддий ва молиявий ма-
блағлар тақчиллигининг даҳшатли тарзда ўсишига олиб келди‖
1

Советлар даврида хўжаликни бошқариш тизимига ўрнашиб олган бундай иллатлар 
Ўзбекистон иқтисодиѐтига янада кўпроқ зарар келтирди. Йўл қўйилган жиддий хато-
лар, хўжаликда маданий иш юритиш принципларининг қўпол бузилиши натижасида 
иқтисодиѐтнинг муҳим йўналишлари барбод бўла бошлади. Оқибатда, 80-йилларнинг 
ўрталарида асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсатгичлар бўйича республика иттифоқда 
охирги ўринларга тушиб қолди. Аҳоли жон бошига миллий даромад олиш Ўзбекистон-
да иттифоқ даражасидан икки баробар кам эди. 
Республикада саноатнинг хом ашѐга бирламчи ишлов бериш тармоқлари риво-
жланганлиги туфайли саноатдаги тайѐр маҳсулотнинг тармоғи иттифоқ даражасидаги 
умумий маҳсулотларнинг фақат 25%ни, халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш эса 
ўртача 40% ини ташкил қилар эди. Ишлаб чиқаришнинг ихтисослашувида иттифоқ 
миқѐсидаги хатоликлар Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммолар-
нинг ортишига, аҳолининг моддий ва молиявий аҳволининг ѐмонлашувига олиб келди. 
Ўзбекистон саноат ишлаб чиқариши асосан пахта тозалаш, ѐқилғи саноати, ресурс 
соҳалари, қора ва рангли металлургия тармоқлари ҳисобига таъмин этилди. Қора ва 
рангли металлургия тармоқларининг улуши 60-65%га етди.
Республика халқ хўжалигининг бир томонлама ( пахтачиликка) ихтисослашганли-
ги, инсон соғлиғи учун зарарли бўлган кимѐвий моддалар ишлаб чиқарувчи корхонала-
рнинг аҳоли зич яшайдиган жойларда қурилиши, пахтачиликда кимѐвий ўғитлардан 
кенг фойдаланиш атроф муҳит, атмосфера, аҳоли яшаш жойларининг экологик ҳолати-
ни мураккаблаштириб юборди. Орол денгизининг қуриб бориши Марказий Осиѐда 
эколок муҳитни янада оғирлаштирди. Халқ хўжалигида танглик ҳолатининг ошиб бо-
риши ижтимоий кескинликнинг авж олишига, социалистик тизим негизига хавф со-
лувчи сиѐсий тангликнинг кучайишиги олиб келди.
Шундай шароитда мамлакатни иқтисодий инқироздан чиқаришни ўзда тутган 
«қайта қуриш» концепцияси бошланди. Илмий жиҳатдан асосланмаган бу концепция 
жамият ҳаѐти талабларига жавоб бера олмасдан тезда мағлубиятга учради. Қайта қу-
риш борасидаги дастлабки тажрибаларнинг кўрсатишича, мамлакат сиѐсий раҳбарияти 
биринчи кунданоқ «қайта қуриш» концепциясида қўйилган масалаларга ниҳоятда 
нуқтаи назар билан ѐндошди. Қайта қуриш «концепцияси»да «қардош», иттифоқдош 
республикаларнинг манфаатлари ва муаммолари ҳаѐтий нуқтай-назардан чуқур таҳлил 
қилинмаган эди. Ўша даврда совет социалистик тузуми иқтисодий, сиѐсий жиҳатдан 
улкан имкониятларга эга деб ҳисобланиб, тарихий истиқбол социализм томонида деб 
қаралди. Социализмга сунъий равишда демократик қиѐфа берилиб, мустабид тузум-
нинг мавжуд иллатларини «тасодифий ҳол», улар учун «социалистик жамиятда асос 
йўқ», шунинг учун «уларни бошқарув тизимидан олиб ташлашнинг ўз кифоя» деган 
хулосага келинди. Шу билан бирга, совет иқтисодиѐтининг, бутун хўжалик тизимининг 
ана шу иллатлари келиб чиқиши жиҳатидан социалистик ишлаб чиқариш муносабатла-
рининг хусусиятига, бозор иқтисодиѐти имкониятларидан тўла-тўкис фойдаланишни 
инкор қилувчи коммунистик мафкура монополиясига боғлиқ эканлиги инобатга олин-
мади. 
И.А.Каримов қайта қуриш сиѐсати даврида иқтисодиѐтида рўй берган бузилишлар-
ни таърифлаб қуйидаги фикрларни билдиради: ―Инқироз сабаблари ва омилларини 
тўлиқ тасаввур этмаган, ўзгар-тиришларнинг аниқ-равшан дастурига эга бўлмаган бу-
тун иқтисодий сиѐсат эмпирик характерда бўлиб, авантюрадан иборат экспериментлар-
дан, ҳар томонга оғишлардан бошқа нарса эмас эди. Иқтисодиѐтни барқарорлаштириш 
1
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиѐсат, мафкура.-Т.:Ўзбекистон, 1996, 280-бет.


125 
ва бозор муносабатларига ўтишнинг турлича ѐндошувларга асосланган дастурлари 
лойиҳаларининг кўпчилиги ислоҳатларнинг аниқ мақсади йўқлигидан, уларни рўѐбга 
чиқариш муддатлари-«беш юз кун» деб белгилаб қўйилиши эса зарур ўзгартиришлар-
нинг туб моҳияти ва ниҳоятда мураккаблиги тўла англаб етилмаганлигидан далолат бе-
рар эди». Шу билан бирга, иқтисодиѐтда, ижтимоий-маданий соҳада амалга оширила-
ѐтган, ҳатто энг юзаки «қайта қуриш» жараѐнлари ҳам одатда шунчаки, ошкора сиѐсий 
тус берилган жараѐнлар эди.
Зиддиятли «қайта қуриш» сиѐсати оқибатида республика иқтисодиѐтида танглик 
ҳолати чуқурлашиб, аввало саноат ишлаб чиқаришининг самарадорлиги пасайиб кетди. 
Меҳнат унумдорлигининг кўрсаткичлари ҳам кескин ѐмонлашди, фондлар ҳисобидан 
келадиган фойда камайди. Республика иқтисодиѐтининг, шу жумладан, саноат тар-
моқларининг ривожланиши мутасил экстенсив омиллар, уюштирилган қийин-қистов 
ҳисобига амалга оширила бошланди. Шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ҳам се-
зиларли равишда пасая бошлади. Масалан, ишчилар ва хизматчиларнинг иш ҳақи 
Ўзбекистонда умумиттифоқ бўйича 1975 йилдаги 93,7% дан 1987 йилда 81,3% га ту-
шиб қолди, аҳоли жон бошига истеъмол фонди ҳажми тегишли равишда 66% дан 58% 
га камайди. Натижада давлат томонидан эълон қилинаѐтган ўзгаришларга аҳолининг 
қайта қуришга бўлган муносабати ўзгариб, унга нисбатан ишончи йўқола борди. Бу-
ларнинг ҳаммаси иттифоқ ҳукуматини 1988 йилда «турғунлик»нинг ҳақиқий сабабла-
рини аниқлашга объективроқ ѐндошишга, янгиланиш «концепцияси»ни янада чуқурроқ 
ишлаб чиқишга ундади. Бошқача айтганда, қайта қуриш мантиғи ва ижтимоий-
иқтисодий вазиятнинг кескинлашуви бутун иқтисодий тизимда ва хўжаликни 
бошқариш механизмида жиддий ўзгаришлар қилиш зарурлигини тушунишга олиб кел-
ди.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish