Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Саволлар
1. Иккинчи жаҳон уруши қандай сабабларга кўра бошланди?
2. Урушда қозонилган ғалабага ўзбек халқи қандай ҳисса қўшди?
3. Уруш йилларида Ўзбекистонда фронтга ѐрдам учун қандай ишлар қилинди?
4. Уруш қандай оқибатларга олиб келди? 
17-Мавзу: 1946-80-ЙИЛЛАРДА ПАхтаЯККАҲОКИМЛИГИНИНГ КУЧАЙИШИ
ВА УНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ОҚИБАТЛАРИ. 
 
1. Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқариши ва унинг бир томонлама ривожланиши. 
2. Ўзбекистон қишлоқ хўжалигининг экстенсив ривожланиши ва унинг оқибатлари. 
3. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаѐти. Фан ва маданият. 
4. Турғунлик йилларидаги қатағонлик. ―Ўзбеклар иши‖, ‖Пахта иши‖ деб ном олган 
жараѐнлар. 
АДАБИЁТЛАР: 2,9,10,79,90,99,100,102,103. 
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда пахтачиликни ривожлантириш мақса-
дида ―Тошқишлоқмаш‖, ―Ўзбекқишлоқмаш‖, ―Красний двигатель‖, ―Подъѐмник‖ каби 
заводларда ускуналар ва эҳтиѐт қисмлар ишлаб чиқарила бошланди. Чирчик электро - 
кимѐ комбинати қисқа вақт ичида минерал ўғит ишлаб чиқаришга киришди. Урушдан 
кейинги дастлабки йилларда 150 та саноат корхонаси, Чоржуй - Қўнғирот темир йўли 
ишга туширилди. Республика саноати салоҳияти асосан оғир саноат ҳисобига ўсди. 
Урушдан кейинги ҳар беш йилликда 100 га яқин саноат объектлари қурилди. 1985 й. 
республикада ишлаб чиқариш, илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари, комбинат ва кор-
хоналар сони 1500 дан ошди. Саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш 1940 йилга нисбатан 


116 
21 баробар, электр энергияси ҳосил қилиш 180 баробар кўпайди. Республикада кўпгина 
фойдали қазилмалар: олтин, мис, қўрғошин, руҳ, вольфрам, уран, табиий газ, тошкўмир 
ва б. конлар, Навоий – Учкудуқ, Сирдарѐ - Жиззах, Самарқанд - Қарши, Қўнғирот-
Бейнов (1972) темир йўли ишга туширилди.
Индустрияга моддий ресурсларнинг қудратли оқими келиб туриши, хўжалик-
бошқарув тузилмалари механизмини ислоҳ қилишга уринишлар, шунингдек тинкани 
қуритувчи социалистик мусобақалар тизими ва халқнинг зўр бериб қилган меҳнати 
Ўзбекистон саноати потенциалини сезиларли суръатда ошириш имконини берди. 
Урушдан кейинги ҳар беш йилликда ўрта ҳисобда 100 га яқин саноат объекти ишга ту-
ширилди. 1985 йилга келиб Ўзбекистонда 1500 дан ортиқ йирик ишлаб чиқариш, илмий 
бирлашмалар, комбинат ва корхоналар бор эди. Бу даврга келиб, саноат маҳсулотлари 
ишлаб чиқариш 1940 йилдагига нисбатан 20 баравардан зиѐдроқ ошди. Айниқса, пахта-
чилик эҳтиѐжларига мўлжалланган тармоқлар жадал ривожлантирилди. 80- йилларнинг 
ўрталарига келиб уларнинг умумий саноат ишлаб чиқариш ҳажмидаги салмоғи деярли 
75 % га етди. Булар асосан енгил ва озиқ-овқат саноати тармоқлари суръатлари ва сал-
моғини қисқартириш (1984 йилда 25,2% гача) ҳисобига содир бўлди. Асбоб-ускуналар 
йиллар мобайнида янгиланмади, янги технологиялар жорий этилмади. Енгил саноатда 
ишлаб чиқариладиган истеъмол молларининг ўсиши тобора қисқариб, уларни четдан 
келтириш кўпайди. Бу ҳол ижтимоий муаммоларнинг кўпайиши, аҳоли бандлик дара-
жасининг пасайиши, миллий муносабатларнинг кескинлашувига шароит яратди. 
Марказ Ўзбекистонда енгил ва озиқ-овқат саноатига қараганда, кўп тармоқли ма-
шинасозлик индустрияси (жумладан, тракторсозлик), кимѐ, нефть, кўмир, газ, кон-руда, 
олтин қазиб олиш ва айниқса энергетика саноатларини ривожлантиришга эътиборини 
кучайтирди. 60-80 йилларда Ангрен, Навоий, Чорвоқ, Тошкент ва б. йирик электр стан-
циялар ишга туширилди. Шунингдек, Чирчиқ-Бўзсув гидроэлекторстанциялар каскади 
тикланди, унинг умумий қуввати 300 минг квт.дан ортиқроқ эди. Марказий Осиѐ мин-
тақасида энг йирик бўлган ва қуввати 3 млн.квт. бўлган Сирдарѐ ГРЭСи барпо этилди. 
Натижада республикада электр қуввати ишлаб чиқариш 1985 йилда 1940 йилдагига 
нисбатан деярли 180 баравар кўпайди. Ўзбекистонда энергетика тармоғининг бу дара-
жада ривожлантирилишига сабаб Марказнинг хом ашѐга бўлган талабининг ортиб бо-
риши, республика ҳудудидаги ер-ости ва ер-усти бойликларини қазиб олиш ва қайта 
ишлаш учун эса катта миқдорда электр қуввати керак бўлганлигида эди. 
Машинасозлик ва металлга ишлов бериш Ўзбекистон саноатининг етакчи тармоғи-
га айланиб, уларнинг улуши республикадаги ялпи маҳсулотнинг 57,7%га, асосий ишлаб 
чиқариш фондларининг 1-3 қисмидан кўпроғи – 35,1%ига тўғри келди. Саноат ишлаб 
чиқаришида банд бўлган аҳолининг 66,3%и машинасозлик заводларида меҳнат қилди. 
Лекин, республикадаги машинасозлик том маънодаги машинасозлик бўлмасдан, бу 
соҳа учун зарур бўлган барча эҳтиѐж қисмлар СССРнинг ғарбий қисмидан олиб кели-
ниб, Ўзбекистонда йиғилар эди. Металлга ишлов бериш соҳасида ҳам аҳвол шундай 
бўлиб, метал Ўзбекистонга асосан Россиядан келтирилар эди. 
80-йилларнинг бошларида республикада эҳтиѐж қисмлар олиб келиниб йиғилади-
ган 100 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатди. Улар орасида пахтачиликка мўлжаллан-
ган тракторлар ишлаб чиқарадиган Тошкент трактор заводи (ТТЗ), пахта териш маши-
налари чиқариладиган «Тошқишлоқмаш» заводи, қишлоқ хўжалик қуроллари ва ас-
боблари ишлаб чиқарадиган «Ўзбекқишлоқмаш» ва «Чирчиққишлоқмаш», Тошкент 
экскаватор заводлари ва б. кўпгина корхоналар бўлиб, уларнинг маҳсулотларига рес-
публикада ва унинг ташқарисида талаб катта эди. 
Ўзбекистон иқтисодиѐтида кимѐ саноати етакчи ўринлардан бирини эгаллар эди. 
Республикада биринчи бўлган Чирчиқ электр кимѐ комбинати 1940 й. ишга туширилди. 
1947 й. Қўқон суперфосфат заводи, 1955 й. Самарқанд суперфосфат заводи, кейинчалик 
Фарғона азотли ўғитлар заводи, Навоий кимѐ комбинати ва Олмалиқ кимѐ заводи ишга 
туширилди. 1985 й. Ўзбекистоннинг кимѐ корхоналари умуман СССРда жойлашган 


117 
корхоналарнинг 10%ини ташкил этар эди.
Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришини механизациялаштириш ва автоматлашти-
риш даражаси паст бўлиб, қўл меҳнати билан банд бўлган ишчиларнинг салмоғи ўртача 
47%ни ташкил этган. Кўпгина корхоналарда ишлаб чиқариш қувватининг кўпи билан 
70%идан фойдаланилган. 180 та корхонанинг меҳнат унумдорлиги 1981-85 йилларда 
олдинги йиллар даражасида турган бўлсада, 270 корхонада сезиларли даражада па-
сайди. Бу ўз вақтида кўплаб ижтимоий муаммоларни келтириб чиқарди. 
Урушдан кейинги йилларда республикада пахтачиликка эътибор кучайиб, унинг 
моддий техника базасини яратишга киришилди. 1948 й. ―Ташсельмаш‖ заводида даст-
лабки пахта териш машиналари яратилди. ―Ташавтомаш‖ заводида трактор ва тир-
кагичлар ишлаб чиқиш йўлга қўйилди. 1949 й. биринчи марта ―СХМ-48‖ пахта териш 
машиналари далага чиқарилди. 1953 й. 13813 та пахта териш машиналари мавжуд эди. 
1950 йилларнинг бошларидан республикада минерал ўғит ишлаб чиқаришга эъти-
бор кучайди. Агар Ўзбекистонда 1951 й. 0,9 млн. т. минерал ўғит ишлатилган бўлса, 
1980 й. унинг миқдори 5 млн. тоннадан ошди. Зарарли химикатларнинг кўпайиши 
натижасида 70 йилларда одамларнинг заҳарланиши кучайди, қишлоқ аҳолисининг са-
ломатлигига путур ета бошлади. Шунга қарамасдан, марказ пахта етиштиришни 
кўпайтириш бўйича изчил сиѐсат олиб борди.
Пахтадан олинадиган ялпи ҳосилни оширишга қаратилган сиѐсатнинг яққол ифо-
даси янги ўзлаштирилган ерларда пахта етиштирадиган хўжаликларни жадаллик билан 
ташкил этиш бўлди. Иттифоқ директив органларининг «Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон 
ССРда Мирзачўлнинг қўриқ ерларини суғориш ва ўзлаштириш тўғрисида»ги қарори 
(1956 й. 6 август) асосида пахтачилик хўжаликлари ташкил этиш янада кучайди. Маз-
кур қарорга биноан 1962 йилга келиб Мирзачўлда 300 минг гектар қўриқ ерлар 
ўзлаштирилиши ва 34 пахтачилик давлат хўжаликлари ташкил этиш мўлжалланган эди. 
Қўйилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун ЎзССР Министрлар Кенгаши 
хузурида 
Мирзачўлнинг 
суғориш 
ва 
ўзлаштириш 
бўйича 
бошқарма-
«Главголодностепстрой» ташкил этилди. Унинг негизида ирригация ва совхозлар қури-
лиши бўйича Ўрта Осиѐ Бош бошқармаси - «Главсредазирсовхозстрой» юзага келди. 
Колхоз-кооператив мулкини жадал давлат тасарруфига ўтказиш стратегиясининг 
яққол намунаси оммавий савхозлашириш йўлида ўз ифодасини топди. 1957 йилдаѐқ 
республикадаги 479 жамоа хўжалиги негизида 82 та совхоз (давлат хўжалиги) ташкил 
этилди. 1960 йилга келиб Ўзбекистондаги жамоа хўжаликлари сони 1950 йилдагига 
нисбатан қисқартирилиб, 3316 тадан 978 тага тушди. Совет хўжаликлари сони эса ак-
синча 98 тадан 192 тага ортди, 1965 йилга келиб 297 тага етди. Бу ҳол деҳқонларни 
«ишчиларга айлантириш» дан иборат сунъий жараѐнларни кучайтирди, деҳқонлар-нинг 
азалий турмуш тарзига путур етказилди. 
МТС ихтиѐрида бўлган техникаларни қишлоқ хўжалик артелларига мажбуран топ-
шириш соҳасида 1958 йилда амалга оширилган тадбир жамоа хўжаликлари иқтисодиѐ-
тига жиддий зарар етказди. Марказий ҳукумат ташаббуси, маъмурий сиқуви билан 
Ўзбекистоннинг «қолоқ» жамоа хўжаликлари 358,8 млн. сўм миқдорида қарздор бўли-
шларига қарамай, 1958 й. 1 майгача 78 та МТС ўзлари хизмат кўрсатадиган 700 та жа-
моа хўжалигига техникани тўлиқ сотиб бўлдилар. 
Пахтачиликни ривожлантириш мақсадида ғўза селекцияси ва уруғчилик соҳаларига 
ҳам бир қатор ишлар қилинди. Ўзбекистон ФА Экспериментал биология институтида 
истиқболли ва вильтга чидамли «Тошкент-1», «Тошкент-2», «Тошкент-3» каби чигит 
навлари яратилди. СоюзНИХИ мутахассислари чигитнинг яхши сифатли тола беради-
ган юқори ҳосилли навларини етиштирдилар. 
Республиканинг қўриқ ерларида 160 та давлат хўжаликлари (совхоз) ташкил этил-
ди, 7,7 млн.кв.метр уй-жой бинолари, 37 минг ўринли мактабгача болалар тарбия муас-
сасалари, 102 минг ўринли умумтаълим мактаблари барпо этилди. Ўзлаштирилган ер-
ларда асосан пахтазорлар, боғлар бунѐд этилди, озиқ-овқат экинлари етиштирилди. 


118 
Қўриқ ерларда йирик қишлоқ хўжалик туманлари (Пахтакор, Ильич, Дўстлик, Арнасой, 
Оқолтин, Меҳнатобод ва б.) вужудга келтирилди, янги шаҳарлар ( Янгиер, Гулистон, 
Пахтакор, Дўстлик, Ширин, Бахт ва б.) қад кўтарди.
50–йилларда пахтачиликни ривожлантириш мақсадида республикада ирригация-
мелиорация ишлари кенг кўламда олиб борилди. Жанубий ва Шимолий Мирзачўл ка-
наллари ва коллекторлар қурилди. Аму-Қоракўл ва Аму-Бухоро каналлари, Жиззах сув 
омбори, Қарши магистрал канали, Куюкмозор, Тўдакўл ва Таллимаржон сув омборла-
ри, сиғими 2 млрд м
3
ли йирик Андижон сув омбори ва б. қурилди. Улар орасида Ўрта 
Осиѐда энг йириклари Чорвоқ сув омбори, Туямўйин сув омбори, Андижон сув омбор-
лари эди. 
Ўзбекистонда сунъий суғориш тизимига эътибор кучайтирилиши натижасида 1985 
йилда республикада 900 та суғориш тизими, 92 та гидротехника иншооти ишлаб тур-
ган. 23 та сунъий денгиз – сув омбори камсувликка мустаҳкам тўсиқ бўлиб, уларда ер-
ларни суғориш учун қарийб 10 млрд куб метр сув жамланган. Бу вақтга келиб жуда 
катта ер массивлари қишлоқ хўжалик оборотига киритилди. Масалан, агар 1946-1965 
йилларда 600 минг га ер ўзлаштирилган бўлса, 1966-1985 йилларда 1,6 млн. га ер 
ўзлаштирилди. Бу тадбирлар натижасида республикада пахта етиштириш муттасил 
ошириб борилди. Масалан, Ўзбекистон 1946-1950 йилларда жами 7 млн. 729 минг тон-
на пахта берган бўлса, 1981-1985 йилларда эса бу кўрсаткич 28 млн. 617,6 минг тоннага 
етди.
Пахта экиладиган майдонларининг йилдан йилга кенгайиб бориши республикада 
пахта яккаҳокимлигини вужудга келтирди. Агар 1940 йилда 923,5 минг га ерга чигит 
экилган бўлса, бу кўрсаткич 1987 йилда 2107,7 минг гектарга тенг бўлди. Демак, пахта 
экиладиган майдонлар 1987 йилда 1940 йилдагига нисбатан 1 млн. 184,2 минг га ѐки 
икки баробардан зиѐдроқ кўпайди. Бунинг ҳисобига боғ-роғлар, полиз экинлари, яй-
ловлар кескин камайиб, аҳолини гўшт, сут, мева-чевага бўлган эҳтиѐжини кескин оши-
риб юборди. Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиѐжини маълум даража-
да қондириш мақсадида 6,9 млн.га ердаги яйловларга сув чиқарилди. Канал ва сув 
омборларининг ишга туширилиши иқтисодий самара беришдан ташқари атроф – 
муҳитга ҳам жиддий салбий таъсир кўрсатди: ер ости сувлари кўтарилиб, ерларнинг 
шўрланиши кучайди, боғлар қурий бошлади. 1946 - 65 йилларда қарийб 600 минг га, 
1966 - 85 йилларда 1800 минг га янги ерлар ўзлаштирилди. Буларнинг оқибатида Орол 
денгизи қурий бошлади. 
80-йиллар ўрталарига келиб Орол денгизининг сатҳи 13,8 метрга пасайди, сув 
ҳажми 390 млн. куб метрга камайди, майдони 40 минг кв. метрга қисқарди, сувнинг 
минераллашуви бир метр ҳисобига 21 граммга етди. Амударѐ ва Сирдарѐнинг қуйи 
оқимида дарѐ сувлари ниҳоятда камайиб, ичишга яроқсиз ҳолга келди. Натижада, турли 
юқумли касалликларнинг кўпайишига имкон яратилди.
Пахтачиликка ихтисослашиш натижасида, 70-80-йилларда Ўзбекистон Умумитти-
фоқ фондига жами етиштирилган пахтанинг 2/3 қисмини етказиб берарди. Фақат, 1976-
1985-йилларда давлатга республикадан 15345 минг тоннадан ортиқ пахта толаси олиб 
кетилди. Шу йилларда Болгария ва Венгрия тўқимачилик корхоналарининг 80%, 
Полша тўқимачилик корхоналарининг 70%, бошқа ―социализм мамлакатлари‖нинг ҳам 
кўпчилиги ўзбек пахтаси ҳисобига ишлади. Бироқ, ўзбек деҳқонларининг ижтимоий 
аҳволида деярли ўзгариш бўлмади.
Мамлакат қишлоқ хўжалигини ўзбошимчалик билан ихтисослаштирилиши иқтисо-
дий самарадорликнинг пасайишига, аграр соҳага сарфланаѐтган маблағнинг бефойда 
кетишига олиб келди. Жумладан, 1971-1985-йилларда республика аграр секторини ри-
вожлантиришга 32,2 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилган бўлса, шундан 2063 млн. 
сўми ерларни мелиоратив ҳолатини яхшилашга сарфланди. Шунга қарамасдан, ҳар 100 
га ер майдонидан Украинага нисбатан 3 баробар, Белоруссияга нисбатан 4 баробар кам 
ҳосил олинган. Аниқроғи, бир тонна пахта етиштиришга 340 ишчи-соати сарфлангани 


119 
ҳолда, бир тонна ғаллага бор-йуғи 12 ишчи-соати сарфланган. Кўриниб турибдики, ха-
ражатлардаги фарқ қарийб 30 бараварни ташкил этган. Лекин маҳсулотларни сотишдан 
олинадиган даромад ўртасидаги фарқ бор-йўғи 4-5 баравардан ошмаган. 
Пахтанинг нархи маълум мақсад асосида атайлаб пасайтирилган. Бунда иш кучи-
нинг тўлиқ қиймати ҳам, истеъмол қилинган табиий ресурсларнинг қиймати ҳам ўз ак-
сини топмаган. Тўғри, ҳар йили Ўзбекистонга иттифоқ бюджетидан 1,5-2 млрд. сўм ма-
блағ дотация тарзида қайтарилган. Бироқ, бу халқ учун таҳқирли бўлиб, республика-
нинг ―умумиттифоқ жамғармаси‖га қўшган ҳиссасидан бир неча баробар кам эди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга экстенсив ѐндашув натижасида 
вазият фожиавий тус ола бошлади. Қишлоқда кескин эпидемиологик шароит вужудга 
келди, вирусли гепотит билан оғриганлар сони кўпайди, б. хавфли касалликлар ҳам 
тарқала бошлади. Масалан, 80-йилларнинг ўрталарига келиб Хоразм, Бухоро ва 
ҚҚАССРда катта ѐшдагиларнинг 70% дан ортиқроғи ва болаларнинг 80% дан кўпроғи 
битта ѐки бир нечта касалликлар билан оғриган эди. Ўзбек қишлоқларида дизентерия, 
туберкулѐз (сил) каби касалликлар тез тарқала бошлади. Хусусан, 1980-1985 йилларда 
ҳар 10 минг киши ҳисобига зарарли ўсимталар билан оғриган беморлар сони 204 киши-
дан 242 кишига, сил касали билан касалланиш 1985 йилга келиб қишлоқ жойларида 5,4 
минг кишига етди. Болалар ўлимининг ортиши чидаб бўлмайдиган ҳолга айланди. 
80-йилларда экологик танглик янада кучайди. Бу даврда бир га. пахта майдонига 
24,5 кг заҳарли кимѐвий моддалар тўғри келди, холбуки иқтисодиѐти ривожланган 
мамлакатларда у 0,5 кг дан ошмаган. Агар дунѐ миқѐсида бир га ерга 300 г пестицид 
ишлатилган бўлса, Ўзбекистонда фақат ғўзанинг ўзига 54 кг дан ортиқроқ, яъни йўл 
қўйилган нормадан деярли 51 марта кўп заҳарли моддалар ишлатилган.
Заҳарли кимѐвий моддаларнинг кўп миқдорда тўпланиши хавфли касалликларни 
тарқалишини кучайтирди. Республикада ичбуруғ, сил, сарик касаллиги, ич терлама, 
аѐллар ва болалар орасида эндокрин касалликлар ва камконлик (анемия) кескин 
кўпайди. Фақат 1980-1989-йилларда ҳар 100 минг аҳоли ҳисобига ўлкада хавфли ўсим-
та касалликлари билан оғриганлар 204 кишидан 276 кишига, қишлоқларда сил касали 
билан оғриганлар 6,6 минг кишини ташкил этди. Республика бўйича бу кўрсаткич ҳар 
100 минг кишига 45,6 дан 50,4 нафарга кўпайган. Шунингдек, оналик ва болаликни 
муҳофаза килиш жиддий муаммога айланди. Бу даврда ҳар минг аѐлдан 254 нафари 
камқонлик касали билан оғриган. Иттифоқ бўйича бу кўрсаткич 84 нафарни ташкил эт-
ган. Касалликдан вафот этган ҳомиладор, туққан ва болали аѐллар сони ҳар 1000 
туғилган бола ҳисобига 48,6 нафарга етган. Бу кўрсаткич Грузияда-22,5, Литвада-22,4, 
Белоруссияда-17,0 нафарни ташкил этган. Республикада соғлиқни сақлаш соҳаси аҳоли 
эҳтиѐжи талабларига жавоб бермай колди. 
1946 - 85 йилларда республикада турар жой фонди 4 баравардан зиѐд кўпайди. 1966 
йилги Тошкент зилзиласидан кейин йирик микрорайонлар барпо этилди. Бироқ, ҳашар-
га келганларнинг кўпчилиги қурган биноларига ўзлари жойлашиб олдилар, уй-жой ма-
саласи эса Ўзбекистонда долзарблигича қолаверди. 
Мустабид тузумнинг 70 йилдан ошиқ вақт мобайнида давом этган мустамлакачи-
лик сиѐсати, республикалар хом ашѐ ресурсларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш 
таббий мувозанатни издан чиқарди, экологик муаммоларни вужудга келтирди. Ай-
ниқса, Орол ва Оролбўйи муаммоси кучайди. Биргина Ўзбекистонда экин майдонлари-
ниг 60%, Туркманистонда экин майдонларининг 80% шўрланди. Бу вақтга келиб пахта 
яккаҳокимлиги миллий иқтисодиѐтни ва қишлоқ аҳолиси саломатлигини кемираѐтган 
эди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, 80-йилларда ўзбек пахтасининг харид нархи жаҳон 
нархларидан 5 баравар камроқ эди. Бунинг ҳисобига ҳар йили иттифоқ бюджетдан 1,5-2 
млрд. сўм дотация сифатида қайтарилган. Натижада, Ўзбекистон ишлаб чиқариш рен-
табеллиги таъминланмаган ‖боқиманда‖ республика сифатида талқин қилинар эди.
Республикада пахта яккаҳокимлиги, иқтисодиѐтнинг хом ашѐ ишлаб чиқаришга 
йўналтирилганлиги, иш кучи қиймати ва харид нархларининг пастлиги айниқса қишлоқ 


120 
аҳолисининг моддий аҳволига жиддий таъсир кўрсатди. Пахтакорлар меҳнати етарли 
қадрланмади. Масалан, Ўзбекистонда колхозчи бир иш кунига 80-йилларда 5 сўм 88 
тийин олгани ҳолда, РСФСР колхозчиси 8 сўм 03 тийин, Эстония колхозчиси 14 сўм 04 
тийин олган. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг пастлиги аҳоли турмуш даражасининг кўтари-
лишига имкон бермади. Республикадаги оғир ижтимоий-иқтисодий вазият аҳолининг 
ўз ҳақ-ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат учун курашнинг зарур палласига чиқариб қўйди. 
Халқимизда миллий ўзлигини англаш ҳиссиѐти кучайиб борди. 
Урушдан кейинги йилларда коммунистик мафкура ўзининг халқаро ва ички 
миқѐсдаги барча тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борувчи механизми фаолиятини яна-
да кенгайтирди. 1946-85-йилларда бутун мамлакатда бўлганидек Ўзбекистонда ҳам 
маориф, олий таълим, илм-фан ва санъатни сиѐсийлаштиришга эътибор кучайди. Ма-
даният, айниқса миллий маданиятни ―махсус қолип‖ асосида ривожлантиришга эътибор 
кучайди. Шунга қарамасдан, ўзбек халқининг шу даврдаги маданияти ўз миллийлигини 
сақлаб қолди ва халқнинг маданий-маърифий савиясини оширишга хизмат қилди. 
Марказ пролетар байналмилаллигини кучайтириш мақсадида миллий мактабларда 
рус тили ва адабиѐтига эътиборни кучайтирди. Натижада, 60-йилларда Ўзбекистон та-
рихи, ўзбек тили ва адабиѐти, мусиқа ва қўшиқчилик дарслари кескин қисқарди. Мак-
табларда тарбия европа тарихи мисолида олиб борилди. Оқибатда, ўзбек ўқувчиларида 
миллий ўзликни англаш, урф-одат, миллий анъаналарга содиқлик кайфиятидан ажра-
лиш ҳоллари рўй бера бошлади. 
Республикада таълим тизимига маълум даражада эътибор кучайди. Ўқувчилар ва 
талабалар сони тобора кўпайиб, ўтган давр мобайнида 3,5 баравар ортди, мактаблар со-
ни 7000 га, 1990 йилда эса 9000 га етди. 1885 й. олий ўқув юртлари 42 тага етди. 1980 й. 
қишлоқ хўжалиги техникумлари сони 44 тага етди. Шу йили республика қишлоқ хўжа-
лигида 10 мингдан ортиқ ўрта махсус маълумотли ва 5 мингдан зиѐд олий маълумотли 
мутахассислар тайѐрланди. Мутахассислар сон жиҳатидан ўсиб борсада, бироқ улар-
нинг сифатига етарли аҳамият берилмади. Қиѐслаш учун шуни таъкидлаш лозимки, 
республикада фан, маданият ва халқ таълимига қилинадиган харажатлар бюджет ма-
блағларининг 2,7 % дан ошмаган. Бу рақам 1989 й. АҚШ да фақат таълим учун 6,4 
%ни, Европа мамлакатларида 5,5 % ни, Африка мамлакатларида 5,4 %ни ташкил этди. 
Урушдан кейинги йилларда олий таълим тизимига ҳам эътибор кучайди. Янги ин-
ститутлар-Андижон медицина институти, Ўрта Осиѐ Медицина-педиатрия институти, 
Тошкент физкулътура ва электротехника институтлари очилди. 1985 йилда олий ўқув 
юртлари сони 42 тага, талабалар сони эса 285,5 минг кишини ташкил қилди. Шунинг-
дек, республикадаги 249 та ўрта махсус билим юртларида 281,7 минг ўқувчи билим ол-
ди. Бироқ, таълим муассасалари кўпайса-да, ўқув жараѐнларида демократик жиҳатлар 
инобатга олинмади. Натижада, олий таълим тизимида масъулиятсиз, ташаббуссиз 
―ўртамиѐна‖ мутахассислар тайѐрлашга чек қўйилмади.
Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ишларига ҳам эътибор кучайди. 50-60-йилларда яд-
ро физикаси, кимѐ, пахтачилик, сув муаммолари ва гидротехника, нефть ва газ, ўлка 
медицинаси, астрономия, биохимия, кибернетика, электротехника, сейсмология, фал-
сафа ва ҳуқуқ, санъатшунослик, археология, Қорақалпоғистон комплекс илмий 
тадқиқот институти каби илмий даргоҳлар ташкил топди. Уларнинг сони 1960 й. 64 та-
га, 1970 й. 90 тага етди, 80-йиллар ўрталарида эса 100 дан ошди.
1945-80- йилларда Ўзбекистонда фан, маданият ва адабиѐт турли босқичлардан 
иборат мураккаб даврни босиб ўтди. Булар Иккинчи жаҳон урушидан кейинги тикла-
ниш йилларини (1945-56); Cталин шахсига сиғинишнинг фош этилиши; ―Ривожланган 
социализм‖ ғояси илгари сурилган йилларни (1964-85) ўз ичига олган бўлиб, шу давр-
ларда рўй берган ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий жараѐнларга муносабат мафкуравий 
характерга эга бўлган. 1946-48 йилларда партия санъат ва адабиѐтга оид бир неча 
қарорлар қабул қилиб, уларда асосий эътиборини советлар даврини гуллаб –яшнашини 
кўрсатиш, реал ҳаѐтдан эса четлаб ўтиш вазифалари топширилди. Ўша даврда бошлан-


121 
ган янги қатағон сиѐсати М.Шайх-зода, М.Исмоилий, Шуҳрат, Саид Аҳмад, Шукрулло 
сингари ѐзувчиларни ўз домига тортди. Ойбекнинг ―Олтин водийдан шабадалар‖ рома-
ни ―реал ҳаѐтни қийшиқ ойнада кўрсатганликда‖ айбланди. 
Хрушчев даврида советлар жамиятида пайдо бўлган баъзи ижобий ўзгаришлар ай-
рим адабиѐт ва санъат намояндаларини ―социалистик реализм‖ қобиқларидан чиқиб 
‖дунѐвий реализм‖ сари юз тутишига имкон берди. Жумладан, Ойбекнинг Амир Темур 
ва Бобурга бағишланган достонлари тугалланмай қолди. Коммунистик мафкура бу до-
стонларни адибнинг 20 жилдлик ―Мукаммал асарлар тўплами‖нинг сўнгги жилдига ки-
ритишга ҳам рухсат бермади. Э.Воҳидов ―Ўзбегим‖ қасидаси, А.Орипов ‖Мен кимга 
суянгайман, биринчи муҳаббатим‖ сатрлари учун танқид қилинди. Шунга қарамасдан 
1960-70 йилларда советлар сиѐсатига мухолиф тарзида пайдо бўлган баъзи асарлар ўз 
қийматларини сақлаб қола олди.
Урушдан кейинги йилларда ўзбек санъати ҳам мураккаб ва зиддиятли даврни 
бошдан кечирди. Театрга социалистик реализм услубларининг чуқур кириб бориши, 
унинг миллий-анъанавий асосларда ривожланишига имкон бермади. Бу даврда саҳнага 
қўйилган ―Тоҳир ва Зуҳра‖, ‖Фарҳод ва Ширин‖, ‖Алпомиш‖, ‖Навоий Астрободда‖, 
‖Муқимий‖ каби миллий-тарихий асарлар ‖синфийлик‖ка мослаштирилиб, уларда 
―эзувчи синфлар‖нинг ―зўровонликлари‖ бўрттириб кўрсатилди. Айни пайтда 
‖Тошболта ошиқ‖, ―Олтин девор‖, ‖Келинлар қўзғолони‖ ва б. миллий руҳдаги омма-
боп асарлар яратилиб, улар халқ эътиборини қозонди. 1971 - 80 йилларда 14 жилдлик 
Ўзбек энциклопедияси нашр этилди. Бироқ, маъмурий – буйруқбозлик тизими 
маънавият ва фаннинг эркин, ижодий ривожланишига имкон бермасдан уларнинг та-
наззулини чукурлаштирди. Айниқса, ижтимоий-гуманитар фанларни мафкура ―андоза-
си‖дан чиқармасликка ҳаракат қилинди. Бу фанлар олимларига ―ривожланган социа-
лизм‖ даври, унинг ‖тарихий аҳамияти‖ни ўрганиш ҳақида ‖кўрсатмалар‖ берди. Бу 
даврда матбуот ―социалистик маданият‖нинг тарғиботчиси, сифатида партиянинг 
‖ўткир‖ мафкуравий ‖қуроли‖га айланди. 
Турғунлик йилларида сиѐсий ақидапарастликка эътибор янада кучайди. Бу ҳол, ай-
ниқса, давлат ва жамоат арбоби, ѐзувчи, ЎзР КП МҚнинг биринчи котиби Шароф Ра-
шидов вафоти (1983 й. 6 ок-тябр)дан сўнг сиѐсий ҳокимиятни эгаллаган 
И.Усмонхўжаев маъмурияти даврида яққол намоѐн бўлди. Республиканинг янги 
раҳбарияти, асосан, Марказнинг ―кўрсатмаси‖ билан иш тутиб, унинг топшириқларини 
сўзсиз бажариш билан машғул бўлди. Бу даврда намоз ўқиш, ислом фарзларига риоя 
қилиш, ―Қурбон‖ ва ‖Рўза‖ ҳайитлари, ‖Наврўз‖ байрамлари ―эскилик қолдиқлари‖ си-
фатида қораланди. Коммунистик мафкура ўз ғояларини сингдириш учун барча усул ва 
воситалардан фойдалансада, бироқ улар халқнинг қалбидан жой ололмади.
Қатағонлик ҳаракатлари Иккинчи жахон уруши (1939-1945) дан кейин ҳам тўхта-
мади. 1949-1952 йил зиѐлиларга қарши ҳужум бошланди. Ўз КП (б) МК нинг 1949 й. 25 
июнида қабул қилинган ―Ўзбекистон ѐзувчилар союзининг иши ҳақида‖ номли қарори-
да айрим ўзбек ѐзувчиларида миллатчилик ва миллий чекланиш, ўтмишни идеаллашти-
риш ва эски феодал маданиятга сиғиниш элементлари пайдо бўлаѐтганлиги танқид 
қилинди. ―Миллатчилик кайфиятларига берилган‖ликда айбланган бундай ѐзувчилар 
орасида А.Қаҳҳор, Ойбек, Миртемир, Ж.Шарипов, М.Бобоев, Ҳ.~улом, А.Қаюмов, 
М.Шайхзода, Туйғун ва б. бор эди. Адабиѐтда ўз йўлини топишга, ва ўзбек адабиѐти 
тарихи анъаналарини ривожлантиришга интилган ѐзувчилар таъқиб қилинди. Матбуот 
саҳифаларида ―миллатчилар‖, ―панисломчилар‖га қарши курашлар авж олди. ―Жиддий 
ғоявий хатолари ва бузғунчиликлари учун‖ И.Султон, Т.Тўла С.Абдулла, Ҳабибий ва б. 
айбландилар. 1951 й. 25 январда Шукрулло, Г.Алимов, Ёнғин Мирзо, М.Шайхзода ва б. 
қамоққа олиниб 25 йилга озодликдан маҳрум қилиндилар. 
Қатағонлик ҳаракатлари ўзбек фольклорчилигини ҳам четлаб ўтмади. Жумладан, 
ўзбек халқи эпоси ‖Алпомиш‖ достонига ҳам ўтмишни идеаллаштириш ва миллатчи-
лик кайфиятларини ѐйиш каби айблар қўйилди. Шунингдек, файласуф В.Зоҳидов 
―буржуа - миллатчилигига хос жиддий хатолар қилганликда‖, тарихчи олим 


122 
А.Бобохўжаев ―пантуркизм ғояларини ѐйишга уринганликда‖, таниқли иқтисодчи олим 
А.Аминов ―буржуа миллатчилари билан алоқа қилганликда‖ айбланишиб, партиядан 
ўчирилдилар. 
1960-йилларнинг охирларида партия ва давлат аппаратлари ходимлари ўртасида 
ўзини халқдан устун қўйиш ва бойлик ортдиришга уриниш ҳаракатлари авж олди. Бу 
ҳол хавфсизлик хизмати ва ички ишлар хизмати раҳбар ходимлари ўртасида ҳам тез 
тарқала бошлади. Собиқ иттифоқда бўлгани каби, республикада ҳам давлат хазинасига 
қўл уриш, хизмат лавозимларини суистеъмол қилиш, порахўрлик ва б. салбий ҳолатлар 
кучайди. Ўзларини янги бир қатлам сифатида ҳис қилган мансабдор шахслар 
меҳнаткаш омма шаънига доғ тушира бошладилар. Ўзбекистон КП МК нинг ХУ1 пле-
нуми (1984 йил) бу қатламга зарба беришга уриниб кўрди, бироқ собиқ раҳбар ходим-
ларнинг кўпчилиги енгилгина қўрқув билан қутулиб қолишга муваффақ бўлдилар. Рес-
публиканинг янги раҳбарлари бутун айбни бошқаларга (жумладан, марҳумларга ҳам) 
ағдаришдан тоймадилар. Улар марказга кетма-кет мурожаат қилишиб, республикада 
қаттиқ тартиб ўрнатиш учун марказдан кадрлар юборишни илтимос қилдилар. Бу 
раҳбарлар эгаллаб турган лавозимларини ва жонларини асраб қолиш учун қўйилган 
айбларни Ш.Р. Рашидовга ва ўз халқига ағдаришга ҳаракат қилдилар. 
Ўз навбатида марказ ҳам узоқ кутдириб қўймади. Ўзбек халқи онгида рўй бераѐт-
ган миллий уйғониш туйғулари марказни ташвишга солаѐтган, собиқ СССРнинг парча-
ланиб кетишига жиддий хавф туғилаѐтган эди. Чунки, йиллар давомида қилинган 
меҳнатга яраша ҳақ олмаслик, миллий ғурур, ифтихор туйғусининг поймол қилиниши, 
бошқа халқлар қатори ўзбек халқи қалбида ҳам оғир асоратлар қолдираѐтган эди. Ай-
ниқса, Осиѐнинг бир қатор мамлакатлари (Жанубий Корея, Индонезия, Сингапур, Тай-
ван, Гонконг каби собиқ мустамлака мамлакатлар) да содир бўлаѐтган иқтисодий ўзга-
ришлар советлар тузумига ишончсизликни кучайтира бошлади. Бундан ташқари, 
Афғонистондаги уруш ҳаракатлари, Эрон халқ революциясининг ғалабаси Ўрта Осиѐ 
халқлари маънавиятига ҳам жиддий таъсир кўрсатди. Уларнинг қалбларида мустақил-
ликка интилиш кайфиятлари тобора кучайиб борди.
Марказнинг мамлакат миқѐсида содир бўлаѐтган тушкунлик ҳолатидан халқни 
чалғитиш мақсадида вазиятни ―оқартириб‖, ―бўяб‖ кўрсатиш тактикаси танглик ҳола-
тини бартараф эта олмади. Шундай вазиятда, ―пахта иши‖, ―ўзбеклар иши‖ деган баҳо-
налар ўйлаб топилди. Натижада, 80 -йилларнинг ўрталаридан Ўзбекистонда қонунсиз-
лик, яширин қатағонлик ҳаракатлари кучайди. 
Собиқ СССР прокуратураси, Хавфсизлик комитети ташаббуси билан бир неча тер-
гов гуруҳлари тузилди. 1983-1989 йилларда Т.Гдлян ва Ивановлар раҳбарлигида ту-
зилган тергов гуруҳлари республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳам-
корликда Ўзбекистонда пахта етиштиришда қўшиб ѐзиш билан боғлиқ 800 дан ошиқ 
тергов ишлари олиб бордилар. Шу ишлар бўйича 5 минг киши қамоққа олинди, улар-
нинг 600 дан ошиғи раҳбар ходимлар, 10 таси социалистик меҳнат қаҳрамонлари эди-
лар. ―Айбдорлар‖дан 100 млн. сўмдан ошиқ пул йиғиб олинди. Қамоққа олинганлар-
нинг кўпчилиги қонунга хилоф равишда судсиз, белгиланганидан ошиқ муддатларда 
қамоқхоналарда ушлаб турилди. Уларнинг фуқаролик ҳуқуқлари поймол этилди. Мар-
казий матбуот органлари ўзбек халқи шаънига ҳар хил бўҳтонлар ѐғдиришдан тойма-
дилар. Бу ўзбек халқининг мавжуд тузумга нисбатан ишончсизлигини, раҳбар ходим-
лар ва ҳуқуқ-тартибот органларига нисбатан норозилигини кучайтирди. Қудратли рас-
миятчилик тўсиқлари, умумиттифоқ расмий йўриқномалари, совет тизимининг жами-
ятни буғувчи механизми иқтисодий янгиланишларга ғов бўлиб турарди. Тўсиқларни 
дадиллик билан ѐриб ўтиш учун бутун ҳокимият тузилмаларини, ишлаб чиқариш муно-
сабатларини сифат жиҳатидан янгилаш, империяга хос тузумни барҳам топтириш ло-
зим эди.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish