106
Ўзбекистонда суғориш иншоотлари қуришга ҳам эътибор кучайди. 1939 й. 1 ав-
густда бошланган Катта Фарғона канали ( 270 км) 45 – кунда ҳашар йўли билан қазил-
ди. Шундай йўл билан яна Шимолий ва Жанубий Фарғона, Тошкент каналлари, Кам-
пирравот туғони ишга туширилди. Каттақўрғон сув омбори қурилиши бошланди.
Натижада, 1937 - 40 йилларда суғориладиган ерлар республикада 260 минг гектарга
кўпайди. Бироқ, саноат ва қишлоқ хўжалиги экстенсив ривожланиб, маълум ютуқларга
эришилган бўлсада, меҳнаткашларнинг умумий турмуш даражаси яхшиланмади.
Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида
маданият ва таълим тизимида баъзи
демократик тамойиллар сақланиб қолган бўлсада, маъмурий буйруқбозлик тизими ку-
чайгач, болъшевикча ―
маданий инқилоб”ни амалга оширишга эътибор кучайди. Таълим
тизими сиѐсий манфаатлар йўлига бурилиб, эски миллий зиѐлиларни йўқ қилиш эвази-
га янги зиѐли кадрларни шакллантиришга киришилди. 30-йилларда янги мактаблар
дарсликларга муҳтож бўлиб турган бир пайтда, жадид муаллифлар ѐзишган ва мусул-
мон болалари психологиясига мос тушадиган дарсликлардан фойдаланиш ҳақида ўйлаб
ҳам ўтирилмади. Кўп ҳолларда мактабларда махсус тайѐргарликдан ўтмаган, малакасиз
кишилар муаллимлик қилдилар. Шунга қарамасдан, 30-йилларнинг бошларида савод-
хонликка интилиш кучайди. 1932 йилда 707 минг киши, шу жумладан, қишлоқларда
615,4 минг киши саводсизликни тугатиш курсларида ўқиди.
Совет давлати статистик маълумотларига кўра, 1925-41 йилларда халқ таълимида
мактаблар сони муттасил кўпайиб борган. Масалан, 1924-25 ўқув йилида Ўзбекистонда
160 та совет типидаги мактабларда 17209 ўқувчи таълим олган бўлса, 1941 йилга келиб
мактаблар сони 5504 тага, улардаги ўқувчилар сони эса 1 млн. 315 минг кишига етган.
Бу даврда республикада олий ўқув юртлари сони ҳам ошиб борди. Самарқандда Ўзбе-
кистон Давлат университети, Бухоро, Фарғона, Наманган, Андижон, Тошкент, Нукус,
Хива, Урганч шаҳарларида олий мактаблар ташкил этилди. Агар 1932 йилда республи-
кадаги 31 та олий ўқув юртида 12,2 минг талаба ўқиган бўлса, 1941 йилга келиб уларда
таълим олаѐтган талабалар сони 18 минг кишига етди. Шу йили олий ўқув юртларини
7373 мутахассис битириб чиқди. Бироқ, рақамлар ортидан қувиш ва шошма-шошарлик
оқибатида таълим тизимида жиддий хатоларга йўл қўйилди.
“Маданий инқилоб‖ тадби-
ри жамиятнинг барча жабҳалари қатори фан ва маданиятни ҳам қамраб олиб, уларни
ўта мафкуралаштирди. Ўзгача фикрлашга уриниш
”синфий душман қаршилиги‖ деб
баҳоланиб, улардан жамиятни
“тозалаш‖ ҳаракати кучайди. Бундай ―тозалаш‖
натижасида биргина Қорақалпоғистонда мавжуд 700 ўқитувчидан фақат 120 таси мак-
табларда ишлашга лойиқ деб топилди.
20-йиллар охирида партия маданий меросни инкор қилиш ғоясини илгари сурди.
Бу ғоя
араб ѐзувини лотин графикаси билан алмаштириш ҳақидаги қарорда ҳам ўз ак-
сини топди. СССР МИҚ ва ХККнинг ушбу қарори 1929 йил 7 августда қабул қилинди.
1940 йил май ойида ЎзССР Олий Совети III сессиясида Т.Н.Қориниѐзовнинг маърузаси
асосида ѐзувни рус графикасига ўтказиш ҳақида кўрсатма берилди. Қарорда кирилли-
цага ўтиш ‖
халқлар дўстлигини мустаҳкамлаш‖ воситаси, бу иш ―
ўзбек халқнинг
ҳоҳиш-истаги‖, деб алоҳида таъкидланди.
Do'stlaringiz bilan baham: