Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

3- босқич - (1923 - 1924 йиллар)-истиқлолчилар ҳаракатида тарқалишга мойиллик-
нинг ўсиш даври. Бу ҳаракат тажрибасизлик, қўрбошилар ўртасидаги келишмовчи-
ликлар ва тарқоқлик туфайли енгилган бўлсада, озодлик учун амалий курашнинг 
бошлаб бериши билан катта аҳамиятга эгадир. Бухоро Республикаси мустақиллиги 
учун курашганлар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳнинг раҳбарлари Иброҳимбек, 
Мулла Абдулқаҳҳор ва б. бўлиб, уларнинг мақсади Бухорода Саид Олимхон ҳокимия-
тини қайта тиклаш, ―кофирларга сотилган жадидлар‖ ҳукуматини йўқотиш эди. Иккин-
чи гуруҳ раҳбарлари Давлатмандбек, Дониѐлбек, Анвар Пошо, кейинчалик Бухоро Рес-
публикаси МИҚнинг биринчи раиси Усмонхўжа Пўлатхўжаев, ЧК раиси Муҳиддин 
Махсум Хўжаев, милиция бшлиғи Али Ризо Афанди ва б. бўлиб, уларнинг мақсади Бу-
хоро Республикаси худудидан қизил аскарларни олиб чиқиб кетилиши ва ҳақиқий му-
стақилликнинг қарор топиши учун курашдилар. 
Қизил армиянинг босқинчилик сиѐсатидан норози бўлган хоразмликлар Жунаид-
хон қўшинлари сафини тўлдира бошладилар. Натижада, Жунаидхон қўшинлари 30000 
кишига етиб, қуролланган дасталарга Ота Махсум, Мадраимбой, Саъдулла бола, Шо-
кир бола, Мавлонбек ва б. раҳбарлик қилганлар. Истиқлолчилар Кўҳна Урганч, Хўжай-
ли, Иляли ва Тахтани қайта эгаллашиб, кўплаб қизил аскарларни асир олишди. 
1922 й. бошларида Анвар Пошо билан алоқа ўрнатган Жунаидхон большевикларга 
қарши хавфли кучга айланди. 1924 й. 10 январдан бошлаб Жунаидхоннинг 15000 ки-
шидан иборат қўшини Хива шаҳрини қамал қилди. 26 январ кечки жангларда ярадор 
бўлган Жунаидхон чекинди. Бу вақтда Питнак ва Ҳазораспда Оғажон Эшон қўшинлари 
қизилларга зарбалар беришди. 1924 й. март-апрел ойларида Қорақумдаги жангларда 
қизиллар самолѐтлар ѐрдамида Жунаидхон қўшинларини тор-мор қилдилар. Жунаид-
хон 20 та ҳамроҳи билан Ҳиротга чекинди. Шундай қилиб, 1924 й. охирида Хоразмда 


101 
истиқлолчилик ҳаракати мағлубиятга учради. Бироқ бу кураш ҳали тўхтамаган эди. 
Турккомиссия 1920 йилдаѐқ, қадимдан бир маконда яшаб келган Туркистон 
халқларини бўлиб ташлаш, уларнинг миллий тил белгиларига қараб мухтор республи-
калар ташкил этиш масаласини қўйган эди. Туркистонни миллий жиҳатдан қайта чега-
ралаш масаласи марказ ва ТКП МҚнинг 1924 й. 23-24 мартида бўлиб ўтган пленумида 
узил-кесил ҳал қилинди. Пленум Туркистон республикаси худудида Ўзбекистон, Турк-
манистон ва Қозоғистон республикаларини тузиш мўлжалланди. 1924 й. 11 октябрда 
РК(б)П МК Сиѐсий бюроси Ўрта Осиѐни бўлиб ташлаш ҳақида сўнгги қарорни қабул 
қилди. 1924 й. 14 октябрда Бутуниттифоқ МИК миллий чегараланиш ҳақидаги Турк 
МИК қарорини тасдиқлади. Ўзбекистон республикаси таркибида Тожикистон Автоном 
республикаси ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб эътироф этилди. 
1924 й. 27 октябрда СССР БМИҚ II сессияси ТАССР МИҚ, Советларнинг Умумбу-
хоро V қурултойи ва Советларнинг Умумхоразм V қурултойи фавқулодда сессиясининг 
миллий-худудий чегараланишини тасдиқлади. Туркистон, Бухоро ва Хоразм совет рес-
публикалари ўрнида ЎзССР, Туркманистон ССР, Тожикистон АССР ( Ўзбекистон тар-
кибида), Қорақирғиз (қирғиз) вилояти (РСФСР таркибида) ва Қорақалпоқ АО ( 
Қозоғистон АССР таркибида) ташкил этилди. 
1925 й. 13 февралда ЎзССР Советларининг Бухорода очилган 1-съездида ―ЎзССР 
ташкил топганлиги тўғрисидаги декларация‖ни қабул қилди (17 феврал). Декларацияда 
―шу кундан эътиборан ўзбек халқи худудида Тошкент, Самарқанд, Фарғона, Қашқада-
рѐ, Зарафшон, Сурхондарѐ ва Хоразм вилоятларини ўз ичига олган ЎзССР таъсис эти-
лади, унга Тожикистон АССР киради‖, деб қайд этилди. ЎзССР майдони 312394 км

ни, 
аҳолиси 4447,6 минг кишини ташкил этди. Уларнинг 74,2% ўзбеклар эди (1926 й. аҳоли 
рўйхатига кўра). Съездда Ўзбекистон КП ташкил этилди. Унинг масъул котиблари 
қилиб В.И.Иванов ва А.Икромовлар сайландилар. ЎзССР пойтахти қилиб Самарқанд 
шаҳри белгиландИ. 1930 йили пойтахт Самарқанддан Тошкентга кўчирилди.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish