Ўзбекистон тарихи маърузалар матни


Хива хонлигининг тугатилиши. ХХСРнинг ташкил топиши



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Хива хонлигининг тугатилиши. ХХСРнинг ташкил топиши. 1917 й. воқеалари 
таъсирида 5 апрелда Хивада Ёш хиваликларнинг талаби билан Хива хони Асфандиѐр-
хон хон ҳокимиятини чекловчи манифест эълон қилган бўлсада, бироқ кейинчалик, хон 
Ёш хиваликларга қаттиқ зарба берди. Бу вақтда хонликда ўзбеклар ва туркманлар ўрта-
сида рақобат кучайди. Туркманларнинг ѐвмут уруғ сардори Қурбон Мамед-Жунайдхон 
(1857-1938) туркман қабила-ларини бирлаштириб Хива хонлигига жиддий хавф сола 
бошлади. Маишатпараст Асфандиѐрхон большевиклар тажовузидан мамлакатни сақлаб 
қолиш ва жанговар туркман уруғлари билан келишиш ниятида 1918 й. бошида 
Жунайдхонни Хива қўшинларининг қўмондони этиб тайинлади. 1918 й. 1 октябрида 
Жунайдхоннинг ўғли Эшим бошчилигидаги бир гуруҳ суиқасдчилар хонни саройда 
пичоқлаб ўлдирдилар. Ўлдирилган хон ўрнига унинг акаси, мулойим табиатли Саид 
Абдулло тахтга ўтқазилди. Аслида эса ҳокимият Жунайдхон қўлига ўтди. 
Жунайдхон қисқа вақт ичида қўшинлари сонини 10000 кишига етказди. Унинг 
қўшинлари Қизил Арват, Қозонжиқ, Марв ва б. жойларда қизил армия қўшинларига 
қарши жангга кирдилар. Бироқ, 1918 й. сентябр-1919 й. мартидаги ҳарбий ҳаракатлар 
Жунайдхон қўшинларининг жангга тайѐр эмаслигини кўрсатди. 1920 й. январ ойидаги 
жангда унинг қўшинлари мағлубиятга ўчради. Жунайдхоннинг қароргоҳи-Тахта 
қалъаси қўлдан кетди. Қизил армиянинг Н.Шчербаков бошчилигидаги Амударѐ гуруҳи 
қўшинлари 1920 й.1 февралда Хивани эгалладилар. 
1920 й. апрелида Хивада халқ вакилларининг I Умумхоразм қурултойи бўлиб, унда 
ХХР ташкил этилди. Шу йили 13 сентябрда РСФСР ва ХХР ўртасида 24 моддадан 
иборат ‖иттифоқ шартномаси‖ ва 15 моддадан иборат ‖Иқтисодий битим‖ имзоланди. 
Уларда ХХРга ҳарбий, иқтисодий ва маданий ѐрдам бериш кўзда тутилган эди. 4 ап-
релда Хивада бўлиб ўтган партия-совет фаолларининг йиғилишида Хива коммунистла-
ри қўмитаси тузилиб, ѐш хиваликлар партияси тарқатиб юборилди. Ёш хиваликлар ян-
ги ташкилот сафига кирган бўлсаларда мамлакат сиѐсий-ижтимоий ҳаѐтига раҳбарлик-
ни давом этдирдилар. Жумладан, П.Юсупов Халқ Нозирлар Кенгаши раиси, 
Ж.Султонмуродов ва Қўшмамедхон Сапиевлар унинг муовинлари бўлдилар. Янги 
ҳукуматнинг Хоразмда муътадил ислоҳатларни ѐқлаб, вақф ерларни тугатилишига 
қаршилик кўрсатишлари ва мустақил давлат сифатида миллий-демократик йўлдан бо-
риш тарафдори бўлганликлари РСФСР ҳукумати раҳбарларига ѐқмади. Шу туфайли бу 
ҳукумат 1921 й. мартида ағдарилди. 
1921 й. 15-23 майда Хивада халқ вакилларининг II Умумхоразм қурултойи бўлиб 
ўтди. Хоразм республикаси МИҚ раиси қилиб Муҳаммадрайим Оллоберганов, Халқ 
Нозирлар Кенгашининг раиси қилиб қорақалпоқ Менглихўжа Ибнияминов сайланди. 
Бироқ, янги сайланган ҳокимиятнинг фаолияти ҳам узоққа бормади. Сентябр ойида 
М.Оллоберганов ―ўз вазифасини бажара олмаганлиги ва ишни чалкаштиргани‖ учун 
лавозимидан олиниб, ўлимга ҳукм қилин-ди. Хоразм МИҚ раиси қилиб О. Муҳаммад-
раҳимов тайинланди. У ХХСРнинг мустақил ривожланишини таъминлаш мақсадида 
Афғонистон, Бухоро ва б. давлатлар билан дипломатик алоқалар ўрнатишга киришди, 
большевиклар чизиб берган чизиқдан юрмасдан вақф ерлари тўғрисидаги қарорни ва 
вақф ерларидан олинадиган солиқни бекор қилди. 
Маълумки, Хива хонлиги ағдарилгандан кейин Хоразмнинг беҳисоб бойликлари 
Россияга ташиб кетилаѐтган эди. Республика ҳарбий ишлари нозири М.Миршаропов 
ташаббуси билан бойликларни олиб чиқиб кетишни таъқиқлаш тўғрисида 1921 й. 18 
октябрда ХХСР МИҚнинг буйруғи эълон қилинди. Бу большевикларга ѐқмади. Улар 


99 
ХХСР раҳбарларини ―Хоразм халқининг душманлари‖ деб эълон қилдилар. Больше-
виклар бу билан чекланмасдан, мамлакатнинг иқтисодий мустақиллигига ҳужум 
бошладилар. Ерсиз, кам ерли деҳқон хўжаликларини ер, иш ҳайвонлари билан таъмин-
лаш мақсадида ер фонди ташкил қилинди. Ер фонди томонидан 1922 й. октябрдан- 
1923 й. апрелгача хон, амалдорлар, йирик ер эгаларидан тортиб олинган 62400 таноб 
ердан 7250 таноби 1170 камбағал деҳқон хўжаликларига бўлиб берилди. 1920 й. октябр 
ойида саноат (асосан ҳунармандчилик) корхоналари давлат секторига ўтказилди. 1923 
йилга келиб, давлат тасарруфига ўтказилган корхоналардан 6 та пахта заводи, 4 та тери 
заводи, 10 та ғишт заводи ишга туширилди. Шу йили биргина Хива шаҳрида 120 га 
яқин темирчилик устахонаси, 131 та дурадгорлик устахонси, 50 та бўѐқчи-лик ҳамда 
136 та терини қайта ишлаш корхонаси фаолият кўрсатиб, уларда 2058 киши ишлаган. 
1923 й. мартида Хоразм ҳам Бухоро каби Ўрта Осиѐ Иқтисодий Кенгаши (СредазЭКО-
СО) га бирлаштирилди. Шу тариқа сиѐсий ва иқтисодий назорат Россий ихтиѐрига ўтиб 
бу иккала республика армиясидан кейин мустақилликнинг муҳим белгиси бўлган мил-
лий валютасидан ҳам маҳрум бўлдилар.
Туркистон мухториятининг ағдарилиши, советларнинг зўровон-ликка асосланган 
сиѐсатларидан норози бўлган маҳаллий аҳоли вакиллари қўлларига қурол олиб, ис-
тиқлол ҳаракатига кўтарилдилар. Истиқлол учун кўтарилган қуролли ҳаракат му-
стамлакачилик давридаги халқ - озодлик курашларининг давоми бўлиб, бу ўша вақт-
даги ―Туркистоннинг озодлиги учун‖, ―Золимларсиз Туркистон учун!‖, ―Туркистон - 
Туркистонликлар учун!‖ каби сиѐсий талабларда яққол ифода этилди. Истиқлолчилик 
ҳаракати уч босқичдан иборат бўлди: 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish