Ўзбекистон тарихи маърузалар матни


Бухоро амирлигининг тугатилиши



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Бухоро амирлигининг тугатилиши. БХСРнинг ташкил топиши. Россиядаги 
1917 й. Феврал инқилоби Бухоро амирлигида ҳам сиѐсий, ижтимоий-иқтисодий ўзга-
ришларга сабаб бўлди. Ёш бухороликлар демократик ислоҳотлар ўтказиш йўли билан 
амир ҳокимиятини чеклаш, амирлик иқтисодиѐтини хусусий мулкчилик асосида риво-
жлантиришга ҳаракат қилдилар. 1917 й. 7 апрелда Бухоро амири Олимхон чиқарган 
фармонда ҳам баъзи демократик ўзгаришларни амалга ошириш кўзда тутилган эди. Би-
роқ, большевиклар Ф.Хўжаев бошчилигидаги ѐш бухороликлар партиясининг тажриба-
сизлигидан фойдаланишиб, амирни тахтдан ағдариш ҳаракатига тушдилар. 
1920 й. август ойи охирларида М.Фрунзе қўшинлари ―Бухоро меҳнаткашларига ѐр-
дам кўрсатиш‖ ниқоби остида Бухоро амирлигини ағдариш учун 7000 милтиқ ва қилич, 
40 та тўп, 230 та пулемѐт, 10 та зирҳли автомобил, 5 та зирҳли поезд ва 12 та аэроплан 
билан ҳужум бошлади. Амирнинг заиф қуролланган қўшинлари қизил қўшинларга 
қарши тура олмади. Шаҳарнинг катта қисми вайрон этилди, кўплаб кишилар қурбон 
бўлди. Амир Олимхон ўз тарафдорлари билан шаҳарни тарк этишга мажбур бўлди. 2 
сентябрда Бухоро ишғол қилинди. Ҳокимиятни қўлга олган Умумбухоро Инқилобий 
қўмитаси ва Халқ нозирлари кенгашининг мажлиси (1920 йил 14 сентябр)да А. Муҳит-
динов бошчилигида Умумбухоро Инқилобий қўмитаси- олий қонун чиқарувчи орган ва 
Ф.Хўжаев бошчилигида янги ҳукумат тузилди. 
1920 й. 6 октябрда Ситораи Моҳи хосада халқ вакилларининг I Умумбухоро қурул-
тойи бўлди. Унда Бухоро Халқ Совет республикаси (БХСР) тузилганлиги эълон қилин-
ди. Бу вақтда Бухорода аҳвол ниҳоятда оғирлашиб, экин майдонлари 2 баробар, пахта 
етиштириш 26 баробар, қоракўл тери етиштириш 20 баробар қисқарди. Бунинг устига 
амирнинг халқдан тўплаган бойликлари болъшевиклар томонидан таланиб, бир неча 
эшалонларда Москвага олиб кетилди. Шундай вазиятда РСФСР ҳукумати БХСР 
раҳбариятини деҳқонларни совет ҳокимияти тарафига оғдиришга ундади. Бироқ, 
Умумбухоро II қурyл-тойида А.Муҳиддинов таклифи билан ерлардан фойдаланишни 
аввалги ҳолида қолдиришга қарор қилинди. Советларнинг Умумбухоро IV қурултойи 
(1923 й. октябр)да ерга ким ишлов берса, унга ерга эгалик қилиш ҳуқуқи берилди. Со-
ветлар таъсирида деҳқонларни ―социалистик йўлга ўтказиш‖ мақсадида кооператив ту-
зишга эътибор кучайтирилди. 1924 й. ўрталарига келиб, Бухоро республикасида 
қишлоқ хўжалик ширкатлари сони 64 тага етган. Уларнинг 9688 та аъзоси бўлган. 
Совет ҳокимиятининг қуролли босқини Бухоро саноатини ҳам издан чиқарди. 1921 
й. ѐзида БХСРда 4 та ѐғ заводи, 9 та ғишт заводи, 5 та тери заводи, ичак, сопол, қизил-


98 
мия илдизларига ишлов берувчи заводлар, 4 та ун тегирмони, 2 та қоғоз фабрикаси, ме-
ханика устахонаси, электростанция ва оҳак корхонаси бўлиб, уларда 5 мингга яқин 
ишчи ишлаган. 1923 й. 23 та саноат корхонаси давлат тасарруфига ўтказилган. Бироқ, 
бу корхоналардан фақат 6 таси ишлаб, қолганлари ишга яроқсиз бўлган. 1923 й. Тур-
кАССР, БХСР ва ХХСР иқтисодий жиҳатдан бирлаштирилди. Уни бошқариш учун 
Ўрта Осиѐ иқтисодий кенгаши тузилди.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish