“1886 йилги Низом”, “1903 йили Туркистон ўлкасида ер-ўлпон тузилишини жорий
этиш тўғрисидаги қоидалар‖ қабул қилиниши, аҳолини кўчириш тўғрисидаги сиѐсат
ва бошқалар ерга бўлган муносабатлар ҳамда солиққа тортиш тизимига қўшимча ўзгар-
90
тиришлар киритди. Бу тадбирлар халқни талаш имкониятини кенгайтирди. Солиқлар
ўлка меҳнаткаш оммасини эксплуатация қилишнинг самарали усулига айланди. Турки-
стонда солиқ давлат даромадининг катта қисмини берар эди. 80 – йилларда рента со-
лиғи (хирож ва таноби) ердан олинадиган даромадга қараб, капиталистик типдаги ер
солиғи билан алмаштирилди. Солиқлар миқдори тобора ошиб бориб, 1869 йилга нисба-
тан 1899 й. 5 баробар, 1910 й. эса 10 баробар ўсди. Солиқларнинг катта қисми ҳарбий -
полиция аппаратини сақлашга, чор маъмурларининг маошлари ва уйларига сарфланган.
Айни вақтда, маданият ва маориф ишлари учун арзимас миқдорда пул ажратилган. Ма-
салан: маориф тизимининг йиллик харажатлари умумий даромаднинг бор - йўғи 0,76
%идан- 2,33 %игача бўлган.
Чоризм мустаҳкам ўрнашиб олиш учун ўлкага Россиядан ―ортиқча‖ аҳолини кўчи-
риб келтириш сиѐсатига алоҳида аҳамият берди. Кўчиб келганларнинг 36,7 % мол -
мулксиз, 61 % эса мутлақо пулсиз бўлишган. 1847 й. Еттисув вилоятига кўчиб келиш-
ган казакларнинг 50 оиласи Сергиополь станицасига жойлашдилар. 1856 - 60 йилларда
Или, Кўксув, Сарқоқ, Қорабулоқ, Надежда ва София станицалари пайдо бўлди. Жами
кейинги 20 й. ичида 14 та станица бунѐд этилди, уларда 15000 киши яшаган. Кўчиб
келган казаклар қирғизларнинг энг яхши ерларини тортиб олдилар. Улар эгаллаб олган
ерларидан молларини олиб ўтишга мажбур бўлган қирғизлардан товон талаб қилишган.
Россия марказдан аҳолини кўчириш ҳисобига ўз муаммоларини ҳал қилишга уринди.
1886 йилги ―Низом‖ асосида аҳоли аввалгидек ”сартлар ва қирғизлар”га эмас, бал-
ки ‖ ўтроқ ва кўчманчилар‖га ажратилди. Ўтроқ аҳоли учун бир босқичли (оқсоқоллар),
кўчманчи аҳолига икки босқичли (волост ва овуллар) бошқарув тизими жорий этилди.
Волост асосини мингдан икки минг хонадонгача, овул жамоаларини эса юз ўтовдан ик-
ки юз ўтовгача аҳоли ташкил этган. Волост бошқарувчисини сайловчилар вакиллари-
нинг қурултойи сайлаган. Рус маъмуриятининг аҳолига ―ўз-ўзини бошқариш‖ ва ‖сай-
лов ҳуқуқини бериши‖ номигагина бўлиб, аслида бошқариш тизгини уларнинг қўлида
эди. Бу усул шаҳарларни бошқаришда ҳам ўз аксини топган эди.
Босиб олинган шаҳарларда руслар учун ажратилган даҳалар пайдо бўлди. Бу
шаҳарларда ҳунармандчилик корхоналари, завод ва фабрикалар очган кишилар со-
лиқлар ва ҳарбий мажбуриятлардан озод бўлишди. Туркистонда саноат ишлаб чиқари-
шини ривожлантириш учун қулай шароит мавжуд бўлиб, бу 1-дан, тайѐр хом-ашѐни
узоқ масофаларга ташишга эҳтиѐж йўқлиги, 2-дан, арзон маҳаллий ишчи кучининг
мавжудлиги, 3-дан, келтирилган товарларга ортиқча талаблар қўймайдиган бозорлар-
нинг кўплигида эди.
1880-1899 йилларда Ўрта Осиѐ, 1900-1906 йилларда Оренбург-Тошкент темир
йўлларининг қурилиши ўлкада саноат ишлаб чиқаришининг ривожланиши ва хом-
ашѐни ташиб кетилишига катта қулайлик яратди. Темир йўллар курилишига қадар ҳар
йили ўлкадан туяларда ўртача 300000 пуд пахта ташиб кетилган бўлса, 1900 й. темир
йўллар орқали 6 млн пуд пахта ташиб кетилди. Ўлкада пахта тозалаш заводлари билан
бирга кўнчилик, ипак ўраш, совун ва шам тайѐрлаш, тамаки, ароқ-вино заводлари қу-
риш ва бошқаларга ҳам эътибор кучайди. Сенатор К.К.Пален маълумотига кўра 1908 й.
ўлкада 7 та ароқ-вино заводлари, 4 та коньяк заводи, 21 та пиво заводи, қанд, шакар,
нефтни қайта ишлаш заводлари ва гугурт фабрикаси, 20 на яқин тамаки фабрикаси
бўлган. Архив маълумотларига кўра, 1917 й. Туркистонда 1428 та саноат корхонаси
бўлиб, шундан 483 таси Фарғона вилоятида, 323 таси Сирдарѐ вилоятида, 253 таси Кас-
пий олди вилоятида, 175 таси Самарқанд вилоятида, 92 таси Бухоро амирлигида, 89 та-
си Еттисув вилоятида ва 13 таси Хива хонлигида қурилган. Бу корхоналарнинг 414 та-
сини пахта тозалаш заводлари ва 40 га яқинини ѐғ ишлаб чиқариш заводлари ташкил
этган.
Россиядан сифатли саноат маҳсулотларининг келтирилиши туфайли кўплаб ҳунар-
мандларнинг бозори касод бўлди. Улар ўз касбларини ўзгартиришга мажбур бўлишиб,
завод - фабрикаларга ѐлланиб ишлашга, мардикорчилик ѐки б. бирор касб билан шуғул-
91
ланишга мажбур бўлдилар. Пахтага эътиборнинг ошиб бориши ва унинг бошқа экин-
ларга нисбатан даромадлироқ эканлиги маҳаллий аҳолини кўпроқ бу соҳа билан
шуғулланишга мажбур этди. Бу ҳол аҳоли зич яшайдиган Фарғона вилоятида яққол се-
зилди. Вилоятнинг кўпгина уездларида деҳқонлар ўз томорқаларининг 50 % ва ундан
ҳам ошиқ қисмига пахта экишиб, дон ва б. маҳсулотларни бозордан сотиб ола бошла-
дилар. Дон темир йўл орқали Россия ва б. вилоятлардан келтирилди. Оқибатда, вилоят-
да пахта яккаҳокимлиги вужудга келишига замин яратилди.
Россиянинг Туркистон халқларига нисбатан юритган мустамлакачилик, улуғ
давлатчилик ва миллатчилик сиѐсати маҳаллий аҳолининг ҳақли равишда норозилик
ҳаракатларига сабаб бўлди. Халқ ўз эрки ва озодлиги учун қаттиқ курашди. Бу ку-
рашларда эркаклар билан бир қаторда аѐллар ҳам мардонавор жанг қилдилар. Жумла-
дан, Зиннатхон (Қурбонжон додҳоҳ) ўғиллари-Абдуллабек, Маҳмудбек, Ҳасанбек ва
Ботирбеклар билан Пўлатхон қўзғолонида фаол иштирок этди.
Ўлкада кўтарилган йирик халқ ҳаракатларидан бири 1892 й. Тошкентда бўлиб ўт-
ган ―Вабо‖ қўзғолони эди. Бу қўзғолон шаҳар меҳнаткашларининг аѐвсиз эксплуатация
қилиниши, чоризм амалдорларининг ўз мансабларини суи-истеъмол қилишлари, нарх-
наволарнинг тўхтовсиз ошиб бориши туфайли келиб чиқди. Қўзғолонни русларга қар-
ши деб ўйлаган полковник Путинцев казаклар полкини ѐрдамга чақирди. Аҳоли билан
чор қўшинлари ўртасидаги тўқнашувда 5 киши ҳалок бўлди, 80 киши Эски шаҳарга қо-
чатуриб Анҳорга чўкиб кетди. Подшо амалдорлари қўзғо-лончилардан аѐвсиз ўч олди.
Ушланган 60 кишидан 8 таси Сибирга сургун қилинди, 15 киши турмага ташланди.
Қолганлари турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Фарғона водийсида чоризмнинг зўравонлик сиѐсатига қарши кўтарилган йирик
қўзғолонлардан бири Дукчи эшон қўзғолонидир. Дукчи эшон ( Муҳаммад Али ) 1856 й.
Чимѐн қишлоғида камбағал косиб оиласида туғилган. 1866 й. оиласи Мингтепа
қишлоғига кўчиб келгач Султонхон эшон хизматига кириб, қуръонни ѐд олган. Султон-
хон вафотидан кейин унинг ишини давом эттириб, катта обрў қозонди. Босқинчи ҳуку-
матнинг маҳаллий аҳолига ўтказган жабру-зулмлари Дукчи эшонни бу ҳукуматга қар-
ши халқ озодлиги учун курашга раҳбарлик қилишига ундади. 1898 й. 17 майда 500 ки-
шидан иборат гуруҳ Дукчи эшон раҳбарлигида Андижон шаҳар горнизонига юриш
бошлади. Йулда уларга кетмон, пичоқ, ўроқ кўтарган кишилар қўшилдилар. Улар 18
май кечаси рус казармасига ҳужум қилдилар ва 22 та солдатни ўлдирдилар. Бироқ, рус
қўшинлари ҳужумни қайтардилар. Дукчи эшон гуруҳи чекинишга мажбур бўлди. Кей-
инчалик сотқинлар Дукчи эшонни тутиб беришди.
Дукчи эшон ва унинг издошлари устидан 1989 й. 11 июнда Андижонда суд бўлди.
Суд Дукчи эшон ва унинг беш сафдошини осиб ўлдиришга ҳукм қилди. 380 қўзғолончи
қўлга олиниб, улардан 15 киши умрбод, қолганлари 10 йилдан 20 йилгача Сибирга сур-
гун қилинди. Андижонда салла ўраб, оқ кийим кийган кўплаб мўмин-мусулмонлар
қатағон қилинган.
Маҳаллий аҳоли, айниқса, унинг зиѐли қатламлари босқинчи ҳукуматнинг зўравон-
лик сиѐсатига адоват билан қарадилар. Уларниг асосий қисми аҳолининг чоризмга
қарши исѐнларини қўллаб - қувватлаб турдилар. Фарғона вилоят ҳарбий губернатори
Н.А.Иванов маҳаллий зиѐлиларнинг қўзғолончилар билан хайриҳоҳлигини ўлка гене-
рал - губернатори Н.О.Розенбахга ѐзган рапортида кўрсатиб, ―Уни (Дукчи эшонни
Н.М.) тутиш учун биз кўраѐтган чора - тадбирларнинг самара бермаѐтганлигини, мен
аҳоли томонидан ҳам, зиѐлилар томонидан ҳам бизга нисбатан норозилик кучлилигида
деб биламан‖ деб тан олган эди. Маҳаллий зиѐлилар одатдаги ҳолларда ўзларини
кўрсатмас эдилар. Бироқ маҳаллий, диний урф - одатларга қарши кўрилган бирор чора-
тадбир уларнинг халқни қўзғолон кўтаришга ундашлари учун етарли эди.
XIX аср охирларида Туркистонда кўтарилган халқ-озодлик ҳаракатлари босқинчи
маъмурлар томонидан шафқатсиз бостирилган. Қўзғолон қатнашчиларидан 3000 киши
суд қилиниб, 51 киши қатл этилган, қолганлари узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм
92
қилинган. Қўзғолончиларнинг ер-мулклари давлат ҳисобига ўтказилган.
1905-07 йилларда чор маъмурлари ва маҳаллий бойлар, савдогарларнинг зўровон-
ликлари, ман-манликларига қарши Самарқанд вилоятида ҳам ҳаракат бошланиб, бу
ҳаракатга Номоз Примқулов бошчилик қилди. Ҳаракатнинг мақсади бойларни жилов-
лаб қўйиш, камбағал аҳолини ҳимоя қилиб, ижтимоий адолат тиклашга қаратилган эди.
1914 й. 1- жаҳон урушининг бошланиши Туркистон меҳнаткашлари бошига янги
кулфатлар келтирди. Аввало солиқлар оширилди. Туркистондан йиғиладиган ер солиғи
1914 йилдаги 6 859 021 сўмдан 1916 йилда 14 311 771 сўмгача етди, яъни икки баробар
кўпайди. Ҳунармандчилик солиғи эса 1 149 676 сўмдан 2 839 240 сўмга етди, натижада
ҳунармандларнинг аҳволи янада оғирлашди. 1915 й. чор ҳукумати тўқимачилик фабри-
калари эгалари манфаатларини кўзлаб, пахтага арзонлаштирилган нарх белгилади. Бир
пуд пахта толасининг нархи 30 сўмдан 24 сўмга туширилди. Натижада деҳқон ҳар пуд
пахтасидан 6 сўмгача зарар кўра бошлади. Саноат ва тўқимачилик маҳсулотлари нархи
эса тобора ошиб борди. Шундай вазиятда, 1916 й. 15 июнда подшо Николай II имзоси
билан ―Империяда рус булмаган эркак аҳолини ҳаракатдаги қўшинлар мудофаа ин-
шоотлари ва ҳарбий алоқа йўлларини қуриш учун олиб бориладиган тадбирларга жалб
қилиш‖ ҳақида фармони эълон қилинди. Фармонга биноан Туркистон ўлкасидаги 19
ѐшдан 31 ѐшгача бўлган 200 минг киши мардикорликка жўнатиладиган бўлди. Бундан
маҳаллий аҳолининг норозиликлари кучайиб, у йирик қўзғолонларга айланиб кетди.
Қўзғолон даставал 1916 й. июл ойининг бошларида Хўжанд, Самарқанд, Жиззах ва
Каттақўрғонда бошланди. Кейинчалик, бу қўзғолон руслар босиб олган деярли барча
шаҳар ва қишлоқларни қамраб олди.
Қўзғолон Жиззах шаҳрида ўзининг юқори нуқтасига кўтарилди. Шаҳарда 4000 ки-
шига яқин қўзғолончилар уезд бошлиғи полковник Рукинни, пристав Зотоголовни ва
миршабларни ўлдиришиб, сўнг шаҳарда 15 чақиримлик темир йўлни, кўприкларни,
станцияни ишдан чиқардилар. Жами Жиззах уездининг 15 та қишлоғида ғалаѐнлар
бўлди. Жиззах уезди ва Самарқанд вилоятларидаги ғалаѐнларни бостиришга Тошкент-
дан Жиззахга тўплар ва пулемѐтлар билан қуролланган махсус жазо отряди чақирилди.
14 июнда Тошкентдан полковник Владислав Лев бошлик рота, сапѐрлар взводи, 4
тўпли батареядан иборат жазо отряди юборилди. 18 июлда Жиззах шаҳри эгалланиб,
тўпга тутилди. Қўзғолончилар тоққа чекиндилар. Шу куни Зоминда ҳам қонли жанглар
бўлиб, рус босқинчилар кетмону-паншаха кўтарган деҳқонларни аѐвсиз қирдилар. Жазо
бўлинмалари деҳқонларни бир-биридан ажратиб олгач, 21 июл куни Сангзор дарѐси
бўйидаги жангда қўзғолончилар бутунлай мағлубиятга учрадилар. Мардикорликка
қарши қўзғолонлар Тошкентда ва Фарғона водийсининг шаҳар–қишлоқларида ҳам
бўлиб ўтди. Қўзғолонларнинг енгилишига сабаб унинг аниқ мақсади йўқлиги, ҳаракат-
га келтирувчи кучлари бир марказдан бошқарил-маганлиги, унинг тарқоқлигида эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |