Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

 
Саволлар
1. Шайбонийлар ҳукмронлиги темурийлар бошқарувидан қайси жиҳатлари билан фарқ 
қилади? 
2. Нима учун Аштархонийлар даврида феодал тарқоқлик кучайди? 
3. Ўрта Осиѐ нима учун хонликларга бўлиниб кетди? 
4. Хонликлар даврида нима учун Ўрта Осиѐ халқлари сиѐсий ва иқтисодий жиҳатдан 
бирлашмади?
 
12 – Мавзу: РОССИЯНИНГ ТУРКИСТОННИ 
БОСИБ ОЛИШИ. ЧОРИЗМ ИСТИБДОДИГА ҚАРШИ 
ХАЛҚ-ОЗОДЛИК КУРАШЛАРИ. ЖАДИДЛАР ҲАРАКАТИ. 
Режа
1. Туркистоннинг Россия томонидан босиб олиниши ва ўлкада мустамлакачилик сиѐса-
тининг ўрнатилиши. 
2. Туркистоннинг Россия хом ашъѐ базасига айлантирилиши. 
3. Саноат ишлаб чиқаришининг вужудга келиши ва ривожланиши. 
4. Чоризм зулмига қарши халқ озодлик курашлари. 
5. Жадидлар ҳаракати ва таълим тизими..
АДАБИЁТЛАР: 1,4,10,23,24,38,41,42,,56,58,73,79,83,99,100,102,103. 
ХIХ аср ўрталарида Ўрта Осиѐ хонликлари ўртасида ўзаро низоларнинг кучайиши
аҳолининг ижтимоий – иқтисодий аҳволини янада оғирлаштирди. Бундан фойдаланган 


88 
чор Россияси ўлка худудларини босиб олиш режаларини амалга оширишга киришди. 
Аввало, Россия Ташқи ишлар вазирлиги минтақани ўрганиш учун зарур тайѐргарлик 
ишларини олиб борди. Масалан, 1858 й. учта экспедиция тузилди. Н.В.Хаников бошчи-
лигидаги экспедиция Эрон ва Ҳирот воҳасига; Ч. Валихонов бошчилигидаги экспеди-
ция Шарқий Туркистонга; Н. П. Игнатъев бошчилигидаги экспедиция Бухоро ва Хива 
хонликларига юборилди. Игнатъев ўз миссиясини шундай баҳолайди: “...Биз Ўрта 
Осиѐда эгаллашимиз лозим бўлган аҳволни тўғри баҳолашимизга,...шунингдек, ўзимиз-
нинг муҳим манфаатларимизни тўғри ва қудратли тарзда ҳимоя қилишимиз учун кўз-
лаган мақсадимизни ҳам аниқлаб олишимизга имкон берди‖. Чоризмнинг Туркистонни 
босиб олишдан кўзда тутган мақсади - ўлкани хом ашѐ манбаига айлантириш, ўлка бо-
зорларини эгаллаб олиш ва шарқ мамлакатларига чиқиш учун стратегик жиҳатдан му-
стаҳкамланиб олиш эди. 
Чор Россияси Туркистонга юришини дастлаб 1853 й. генерал Перовский 2500 ки-
шилик қўшин ва 17 та тўп билан Оқмачит қалъасига ҳужум қилишдан бошлади. 
Қалъани 400 га яқин киши қарийб бир ой ҳимоядан кейин мағлубиятга учраб қалъани 
русларга топширишди. Қўқон хонлигининг Ёқуббек бошчилигидаги 13000 кишилик 
қўшинлари ҳам руслар билан тўқнашиб, мағлубиятга учради. 
Россия қўшинлари 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида Қўқон хонлигига қарашли 
Авлиѐота, Тўқмоқ, Пишкек, Туркистон, Чимкент ва б. бир қатор шаҳарларни эгаллаб, 
1864 й. 27 октябрда Тошкент шаҳрини қамал қилишди. Тошкентга Қўқондан Алимқул 
лашкарбоши бошлиқ қўшинлар етиб келишди. Тўқнашувларда рус қўшинлари талофат 
кўришиб, Чимкентга чекинишди. 1865 й. 9 майда М.Черняев Тошкентга қайта ҳужум 
бошлади. Шаҳар руслар томонидан 42 кунлик қамалдан кейин эгалланди. Шаҳар 
оқсоқоллари 15 июнда сулҳ тузишга мажбур бўлдилар. 
Чор Россияси босқинчилик сиѐсатини давом этдириб, 1866 й. Хўжанд ва қаттиқ 
қаршиликлардан кейин Жиззах шаҳрини босиб олди. Россия ҳукумати янги босиб 
олинган жойларни идора қилиш ва босқинчилик ҳаракатларини давом этдириш мақса-
дида 1867 й. 11 июлида Туркистон генерал - губернаторлигини таъсис этди. Биринчи 
генерал - губернатор қилиб К.П.Кауфман тайинланди. 1868 й. 1 майда Кауфман 8300 
нафар қўшин билан Самарқандга ҳужум бошлади. Чўпонота тепаликларида Бухоро 
амири қўшинлари енгилди. 2 майда Самарқанд, 18 майда Каттақўрғон шаҳарлари рус-
лар томонидан эгалланди. 2 июнда Зирабулоқ яқинида амирнинг 15 минг отлиқ, 6 минг 
нафар пиѐда қўшинлари 14 та енгил замбараги билан русларга қарши жангга ташлан-
ган. Уларга қарши русларнинг 18 та пиѐдалар ротаси 14 та тўп ва 600 та казаклари 
жангга кирган. 
Зирабулоқ жанги давом этаѐтган кунларда Абдумалик тўра, Жўрабек, Бобобеклар 
бошчилигида 50 мингга яқин ўзбек, тожик, туркман, қорақалпоқ қавмлари Самарқанд-
даги руслар гарнизонига ҳужум уюштирдилар. Руслар оғир вазиятда амир қўшинлари 
билан жангни давом этдириб Самарқандга қўшин юбормадилар. Тажрибасизлик ва 
уқувсизлик туфайли амир қўшинлари жангда енгилди. Самарқанд ҳимоячилари ҳам 
иғво туфайли содир бўлган парокандалик туфайли мағлубиятга учрадилар. 1868 й. 23 
июнда имзоланган сулҳга кўра, Зирабулоққача босиб олинган ерлар чоризм ихтиѐрига 
ўтди. Бухоро амирлиги қарам давлатга айлантирилди. Қўзғолончиларнинг маркази 
Қарши шаҳрига генерал Абрамов бошчилигида 6 та рота, 8 та тўп ва 200 кишилик бата-
рея юборилди. Шаҳар тўплар ѐрдамида вайрон этилди, аҳолиси қирғин қилинди.
Россиянинг кейинги ҳаракати Хива хонлигини бўйсундиришга қаратилди. Рус 
қўшинлари Хивага уч томондан юриш уюштириб, йўлда учраган барча шаҳар ва 
қишлоқларни талаб, 1873 й. 29 майда Хива остоналарида пайдо бўлган руслар мудо-
фаачиларга қарши жангларда ўша даврнинг замонавий қуролларидан ўқ узишган. 
Муҳаммад Раҳимхон (Феруз) Хивани вайрон бўлишини истамай уни ташлаб кетди. Рус 
қўшинлари Хивани эгалладилар. 1873 й. 12 августда тузилган Гандимиѐн шартномаси-
га кўра хонлик Россияга қарам давлатга айлантирилди. Амударѐнинг ўнг соҳилидаги 


89 
ерлар Россия ихтиѐрига ўтди. Рус саноатчилари ва савдогарларига хонлик худудида 
бож тўламасдан савдо қилиш, саноат корхоналари қуриш ҳуқуқи берилди. Хива хонли-
ги рус босқинчиларига 2,2 млн сўм миқдорида товон тўлашга мажбур этилди. 
Қўқон хонлигининг бир қатор шаҳарларини эгаллаб, уларни зўрлик билан ўз тасар-
руфига киритиб олган Россия билан 1868 й. 13 февралда Қўқон хонлиги ўртасида имзо-
ланган шартномага кўра рус савдогарлари хонлик худудларида эркин савдо қилиш, ўз 
савдо агентликларини тузиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Хонликка тегишли ерларнинг кат-
та қисми Россия ихтиѐрига ўтди. Шундай вазиятда, Худоѐрхон мустамлака-чилар билан 
келишиш йўлларини излар эди. Бу маҳаллий мулкдорлар ўртасида норозиликларни 
келтириб чиқарди. 1873 й. кўтарилган Пўлатхон қўзғолони кучайгач, Худаѐрхон унга 
қарши Исо Авлиѐ, Абдураҳмон Офтобачи ва Саримсоқ эшик оғаси бошчилигида 4 минг 
кишилик қўшин жўнатди. Аммо қўшинлар 1875 й. 17 июлида қўзғолончилар тарафига 
ўтиб кетишди. Хоннинг ўғли, Андижон ҳокими Насриддинбек, хоннинг укаси Султон 
Муродбек ўз қўшинлари билан қўзғолончилар тарафига ўтиб кетишди. Қўзғолончилар 
Ўш, Наманган, Андижон, Асака каби шаҳарларни эгалладилар. 20 июлда хоннинг ки-
чик ўғли Муҳаммад Аминбек 4 минг қўшини билан қўзғолончилар сафига қўшилди. 
Яккаланиб қолган Худоѐрхон тахтни ташлаб Хўжандга, 1875 й. августида аҳли-аѐли, 
500 га яқин ҳамроҳлари, 40 арава хазинаси билан Тошкентга фон Кауфман ҳузурига 
паноҳ излаб келди. Худаѐрхоннинг тахтга ўтирган ўғли Насриддинбек қўзғолончиларга 
хиѐнат қилиб, уни бостириш учун руслардан ѐрдам сўради. 1876 й. февралда рус 
қўшинлари қўзғолонни шафқатсиз бостиргач, Қўқон хонлиги тугатилди. Шундай 
қилиб, Бухоро амирлиги ва Хива хонликлари қарам давлатларга айлантирилган бўлса, 
Қўқон хонлиги худудлари Туркистон генерал - губернаторлиги ихтиѐрига ўтказилди. 
Россия империяси бошқа ўлкалардан фарқли равишда Туркистон ўлкасини 
бошқаришда ҳарбий-маъмурий тизимни кенг қўллади. Рус ҳукумати Туркистонни 
бошқариш учун 1865-1916 йилларда ўнта лойиҳа ишлаб чиқди. Туркистон генерал-
губерна-торлиги 5 вилоят (Сирдарѐ, Фарғона, Самарқанд, Еттисув, Каспийорти) ва 27 
уездга бўлиб идора қилинди. Уларни рус армияси генераллари ва зобитлари бошқариш-
ган. Барча маъмурий, полиция ва суд ҳокимияти уларнинг измида бўлган. Чор маъмур-
лари ўлкани руслаштириш сиѐсатига алоҳида эътибор бердилар. Туркистонда очилган 
давлат муассасалари, судлар, банклар ва бошқа ташкилотларда иш юритиш фақат рус 
тилида олиб борилди. 
Чор Россияси ҳукмронлиги даврида ер масаласига ҳам алоҳида эътибор берилди. 
Маҳаллий аҳолининг ерга бўлган муносабати ўрганиб чиқилгандан кейин, бу масала 
ҳам Россия ҳукумати манфаатларига мослаштирилди. Ўлкада яшаѐтган кўчманчи 
халқларнинг ерлари давлат мулки деб эълон қилинди ва ўз эгаларига чекланмаган муд-
датга фойдаланишга берилди. 1869 й. Ер ишлари вазирлиги томонидан тузилган комис-
сия таклифига кўра мулкий ерларгина хусусий мулк деб тан олинди. Қолган ерлар эса 
давлат мулки деб эълон қилинди. 
Чор маъмурлари ўз манфаатлари йўлида деҳқонлар ерларини очиқдан-очиқ тортиб 
олиш ҳоллари ҳам учраб турди. Масалан, 1870 й. очиқ бозорлар қуриш баҳонасида 
тошкентлик деҳқонлардан 300 десятина, 1871 й. Тошкентда Константиновский от заво-
ди ширкатини жойлаштириш учун 23 минг десятина ер тортиб олинди. Чор маъмурла-
рининг сурбетликлари маҳаллий аҳолининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Маъмур-
лари ерларни ўз эгаларига қайтаришга мажбур бўлдилар. Фақат 2 минг десятина ер 
ширкат ихтиѐрида олиб қолинди. Бошқа вилоятларда ҳам аҳвол шундай эди. 1871 йил-
гача чоризмнинг аграр сиѐсати молиявий солиқлар асосида амалга оширилди. Илгариги 
солиқлар янада кўпайтирилиб, уларни мунтазам подшо хазинасига тушириш чоралари 
кўрилди. 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish