ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ
ВАЗИРЛИГИ
ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ
Физика-математика
факултети
Хаёт фаолияти хавсизлиги
кафедраси
Сервис хизмати
Фанидан
КУРС ИШИ
Мавзу: Тикувчилик ишлаб чиқариш корхоналари,участка ва сехларнинг жойлашуви.
Бажарди: Абдужалилов Фаррухбек.
Фарғона - 2020
Мавзу: Тикувчилик ишлаб чиқариш корхоналари,участка ва сехларнинг жойлашуви.
Режа:
Тикувчилик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш.
2. Тикувчилик корхоналарида хавсизлик қоидалар.
3. Корхоналарда ишлаб чиқаришнинг самарали ташкил этишнинг таъминлайдиган тамоиллар.
4. Иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда бошқарув аппаратларни ўрни.
“Фарзиндларимизни мустақил ва кенг фикрлаш қобилиятига эга бўлган, онгли фикрлайдиган комил инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳасининг асосий мақсади ва вазифасидир”. (И.А.Каримов)
Кириш:
Ишхоналарда меҳнат унумдорлигини оширадиган ҳароитни яратишда ва шу ишнинг характери сабабли келиб чиқадиган бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишда меҳнат гигиенаси роли катта. Меҳнат гигиенаси меҳнат жараёни ва ишлаб чиқариш муҳитини одам соғлиги ва меҳнат қобилиятини юқори даражада сақлаб туришга хизмат қиладиган санитария–гигиена ва даволаш профилактика нормативлари ҳамда тадбирларини ишлаб чиқади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида одамга кўпинча паст ёки юқори ҳарорат, кучли иссиқлик нурлари, чанг, титраш, зарарли химиявий моддалар, шовқин ва бошқалар таъсир кўрсатади: булар киши соғлиғининг бузилишига ва иш қобилиятининг пасайишига олиб келади. Бундай нохуш таассуротлар ва улардан келиб чиқадиган асоратларнинг олдини олиш учун ишлаб чиқариш жараёнининг хусусиятлари, асбоб-ускуналар ва ишлов бериладиган материалларнинг ишловчилар организмига таъсири, меҳнатнинг санитарий ҳароитлари, меҳнат жараёнининг ҳарактери ва иш жараёнида физиологик функтсияларнинг ўзгариши ўрганиб чиқилади. Ишчилар соғлиги, шунингдек санитарий техника мосламалари ва қурилмаларининг ҳолати, санитарий маиший жихозлар, индивидуал ҳимоя воситалари синчиклаб текширилди. Меҳнат ҳароитларини яхшилаш мамлакатимизда муҳим вазифа ҳисобланади.
Саноат корхоналарида ишчиларнинг соғлигини мухофаза қилиш ва уларда уЧраши мумкин бўлган касалликларнинг олдини олишда энг муҳим тадбирлардан бири уларни вақти-вақтида медитсина текширувидан ўтказиб туришдир. Ишга кирувчилар ҳам олдиндан медитсина кўригилан ўтказилади, ишлаб чиқаришдаги муайян ноқулай омиллар таъсирига саломатлиги тўғри келадиган одамларни танлаб олишдан иборат.
Касб – касалликлари – меҳнат ҳароитининг ёмонлиги ва касбга алоқадор зарарларнинг организмга таъсири натижасида пайдо бўладиган касалликлар. Касб касалликлари кўлами саноатнинг техник жиҳатдан қанчалик жихозланганига боғлиқ. Касб касалликлари физик, химиявий ва биологик омиллар таъсирида пайдо бўлиши мумкин. Масалан, саноатдаги доимий шовқин ва виратсия қулоқнинг оғирлашиб қолишига сабаб бўлади. Юқори атмосфера босимида кессол касалига учралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |