лаштириш‖ жараѐнида унинг мазмуни бирмунча ўзгартирилди. Бунда асосий эътибор
маҳаллий аҳолини давлат бошқарувига жалб қилиш эмас, балки фақат давлат аппара-
тини аҳолига яқинлаштиришга қаратилди.
Ўзбекистон худудида кўплаб миллат вакиллари истиқомат қилишарди. 1926 йилги
аҳоли рўйхатига биноан бу ерда 490 минг тожик, 130 минг қозоқ, 81 минг қирғиз, 72
минг араб, 36 минг ўйғур яшар эди. 1937-38 йилларда мустабид тузум зўровонлиги ту-
файли Узоқ Шарқдан 74500 корейслар мажбуран Ўзбекистонга кўчирилди. Бу даврда
кичик элатларнинг мавқеи пасайиб, улар ўзларини катта элат вакиллари қилиб кўрса-
тишга ҳаракат қила бошладилар. Миллий республикаларнинг хуқуқлари бутунлай
109
чеклаб қўйилди. Улар янги конституцияга мувофиқ муҳим масалаларни ҳал қилиш у
ѐқда турсин ҳатто туман чегараларини белгилаш ҳуқуқига ҳам эга эмас эдилар.
Ижтимоий - сиѐсий, иқтисодий ва маданий ҳаѐтни янгидан қуришнинг муқобил
йўлларини ѐқлаб чиққан республика партия ва давлат арбоблари марксча - ленинча
назария принципларига, партиянинг социализм қуриш жабҳасидаги бош йўлига ―шубҳа
қилишда‖ айбланди. Халқ хўжалигини саноатлаштириш, қишлоқларда жамоалаштириш
сиѐсатини амалга ошириш ва маданий қурилиш йилларида кўп минглаб кишиларга
қонунсиз ҳатти-ҳаракатлар ва зўровонликлар қилинди. Биргина Ўзбекистондан мин-
глаб кишилар қулоқлар сифатида РСФСР ва Украина томонларга сургун қилинди.
Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиѐсий ҳаѐти устидан марказнинг назорати кучайиб
борди. Тазйиқ кўрсатиш механизми ишга тушиб, ―Ўнглар‖ мухолифати уйлаб топилди,
турли ―оғмачилар‖ фош этилди ва улар устидан жиноий ишлар қўзғатилди. Ўзбекистон
КП 1929 йил февралда ўтган 4 съездида ВКП (б) МК нинг тазйиқи билан бу масала
махсус мухокама қилиниб, хушѐрликни ошириш, ўнглардан келадиган хавфларга қар-
ши курашишга келишиб олинди. Шундан кейин ―синфий душманлар‖ га қарши кураш
бошланди. Янгича қурилишнинг муқобил йўлларини таклиф қилган раҳбарлар ва мута-
хассислар марказ сиқувига олинди. 30- йиллар бошида диндорларни таъқиб қилиш ку-
чайди, диний адабиѐтлар билан бир қаторда халқимизнинг ўтмиши, маданияти ва
маънавияти билан боғлиқ қанчадан - қанча қадимий китоблар йўқ қилинди, мачитлар ва
черковлар бузиб ташланди. Инсон ҳуқуқлари поймол этилди.
1929 йилдан Ўзбекистонда қатағонлик сиѐсати бошланди. М. Абдурашидхо-
новдан кейин, унинг шогирди ва ҳаммаслаги деган айб билан Ўзбекистон Олий суди
раиси Қосимов ҳибсга олинди. ―қосимовчилик‖, ―худойбегановчилик‖ деган тамғалар
ўйлаб топилди. Улардан кейин республикада партия ва давлат арбоблари, ѐзувчи, шоир
ва олимларни қамоққа олиш бошланди. Республика Ички ишлар Халқ Комиссарлиги
(НКВД) томонидан Ф.Хўжаев, А.Икромов, Д.Манжара, С.Сегизбоев, А.Каримов ва
бошқалар ҳибсга олиндилар. Биргина 1937 й. август - сентябрь ойларида қамалганлар
орасида ЎзКП МК котиблари С.Болтабоев, И.Худойқулов, А.Цехер ва б., МК бўлим
мудирлари М.Шермуҳамедов, М.Усмонов, К.Бере-гинлар, комсомол раҳбарлари
И.Ортиқов, Т.Рисқулов, Ф.Тарасов, халқ комиссарлари А.Исломов, М.Турсунхўжаев,
вилоятлар раҳбарлари Д.Ризаев, К.Болтаев, Н.Исроилов, И.Ирисматов ва б. бор эди.
Большевиклар (жумладан, В.Куйбишев) «Ўзбекистондан хорижга, жумладан Герма-
нияга бориб таълим олаѐтган ѐшлар буржуа ғоялари таъсирига берилмоқдалар», деган
шубҳа билан қарадилар. 1923 й. ТуркАССР ХКС раиси Турар Рисқулов Германияда
бўлиб ҳақиқий аҳвол ҳақида шундай фикр билдирган. ― Туркистон ўқувчилари 11 та,
Бухоро ўқувчилари 47 кишидир. Улар ўз вазифаларини яхши тушунадилар, ундан кей-
ин уларда юртларига қайтиб, ўз халқи ва ҳукуматига фойда келтириш ҳаракати бор‖.
Бироқ, 1925 йил Германияга борган Ўрта Осиѐ Давлат университети ректори Меерсон
бу ерда ўқиѐтган туркистонлик талабаларга сохта айблар қўйиб, уларнинг ўз юртларига
қайтарилишини талаб қилди. Бу ўз таъсирини кўрсатди. Таътилга келган талабаларнинг
кўпчилиги Германияга қайтиб бориб ўқишдан маҳрум этилди.
1927 й. бошларида Ўзбекистон зиѐлиларининг Самарқандда бўлган 1 - қурул-
тойидан кейин жадид зиѐлиларининг ғоявий қараш-ларини ―фош қилиш‖ васвасалари
янада кучайди. Шу йили ѐзги таътилга келган Солиҳ Муҳаммад, Насриддин Шераҳмад
ўғил-ларига Германияга қайтишга рухсат берилмади. Берлин қишлоқ хўжалиги акаде-
миясини битириб, Тошкентда Шредер номи боғдор-чилик илмий - текшириш институ-
тида ишлаб турган А.Муродий 1930 й. 25 апрелда миллий истиқлолчилик ҳаракати
аъзоси сифатида айбланиб, қамоққа олинди. 1929 й. 25 ноябридан бу ҳаракат аъзолари
сифатида 85 киши ҳибсга олинган. Ўрта Осиѐ Давлат сиѐсий бошқармасининг 1931й.
25 апрелдаги ҳукмига кўра М.Абдурашидхонов, У.Хўжаев, Т.Мусабоев, С.Тиллахонов,
Н.Шерахмедовлар отувга, Абдуваҳоб Муродий дастлаб отувга, кейинчалик 10 йил
қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
110
1937-39 йилларда ўз ватанига содиқ минглаб зиѐлилар, жумладан ѐзувчи-шоирлар
А.Қодирий (1894-1938) А.Фитрат (1886-1937), Чўлпон (1897-1938), кейинроқ У.Носир
(1912-1944) Сталин истибдодининг бегуноҳ қурбонлари бўлдилар. Шу вақт ичида
Ўзбекистонда қамоққа олинган 41 минг кишининг 4 минги отиб ташланди, қолганлари
турли муддатларга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |