Саволлар:
1. Нима сабабдан Феврал инкилобидан кейин Туркистон зиѐлиларининг сиѐсий фаол-
лашуви кучайди?
2. Туркистон мухториятининг ҳалокати сабаблари нимада?
3. Бухоро амирлиги ва Хива хонликларининг тугатилиши сабаблари нимада?
4. Нима сабабдан истиқлолчилар ҳаракатининг мағлубиятга учради?
5. Давлат чегараланишининг ўтказилиши қандай оқибатларга олиб келди?
14 - Мавзу: 1920-30- ЙИЛЛАРДА СОВЕТ ҲОКИМИЯТИНИНГ МАМЛАКАТДА
МАЪМУРИЙ-БУЙРУҚБОЗЛИК СИЁСАТИ ВА УНИНГ МУСТАМЛАКАЧИЛИК
102
МОҲИЯТИ.
Режа:
1. Советларнинг маъмурий-буйруқбозлик сиѐсатининг бошланиши.
2. Ўзбекистонда саноат ишлаб чиқаришининг қайта шаклланиши.
3. Ўзбекистонда жамоалаштириш сиѐсати ва унинг оқибатлари.
4. Таълим, фан ва маданият, миллий муносабатларда большевиклар мафкураси ҳукм-
ронлигининг кучайиши.
АДАБИЁТЛАР: 1,4,9,11,79,84,90,99,100,102,103.
―Ҳарбий коммунизм‖ режимининг бутун мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаѐтига
етказган зарари янги иқтисодий сиѐсат жараѐнида яққол кўзга ташланди. Шу жумладан,
1921-22 йилларда Ўзбекистонда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий тадбирларда
сиѐсий ва иқтисодий калтабинлик таъсирининг кучайиб бориши натижасида омманинг
моддий аҳволи янада оғирлашди. 20-йилларнинг бошларидаги очарчилик 1 млн 200
мингдан ошиқ кишини ўз домига олди. Фақат 1921 йилнинг сентябр-октябр ойларида
Фарғона вилоятида очларнинг сони 227059 нафар бўлиб, очликдан 64336 киши ўлган
бўлса, 159959 киши ўлим хавфи остида қолди. Бунинг устига Россиянинг марказий
районларини қамраб олган қурғоқчилик туфайли 1921 й. охирларига келиб, бу район-
лардан республикага 330 минг очлар келишган эдилар. Шунга қарамасдан, Марказнинг
кўрсатмаси билан 1922 й. 1-январдан бошлаб, республика аҳолисига ―очлик солиғи‖
жорий этилди. Натижада, Фарғона вилоятининг оч қолган аҳолисидан ҳам солиқ йўли
билан 6600 пуд маҳсулот ўндириб олинди.
1923 йилнинг ўрталаридан бошлаб, янги иқтисодий сиѐсатнинг амалга оширилиши,
қишлоқ хўжалиги ва саноат тикланишга юз тутиши натижасида аҳвол бирмунча яхши-
лана бошлади. 1925-29 йилларда ўтказилган ер-сув ислоҳотлари ҳам ижтимоий-
иқтисодий аҳволга сезиларли таъсир кўрсатди. Ер олган деҳқонларга маълум иқтисо-
дий ѐрдамлар қўрсатилди. ―Бойлар‖нинг ерларида ташкил топган янги хўжаликлар бел-
гиланган солиқнинг 25%ини, қўшимча ер олганлар эса-75% ини тўлар эдилар. Уларга
бадавлат хўжаликлардан тортиб олинган иш қуроллари тақсимлаб берилди. Фарғона,
Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги дехқон хўжаликларининг 79,9% шундай йўл
билан иш ҳайвонларига эга бўлдилар. 25586 хўжаликка ем-хашак ва иш қуроллари со-
тиб олиш учун, 11154 хўжаликка озиқ-овқат учун ссуда берилди.
Республика меҳнаткашларининг турмуш даражаси пастлигига қарамасдан муста-
бид тузум эътиборини дон экинларига эмас, балки пахта экишга қаратди. 1928 йил охи-
рида лалми экинлар 1913 йилга нисбатан 82%ни, суғориладиган экинлар 81%ни, қора
моллар 94%ни, пахта етиштириш эса 122%ни ташкил этди. Оқибатда, 1929 йилда ҳам
Ўзбекистонда баъзи озиқ-овқат маҳсулотларига қарточка тизими сақлаб қолинди.
20 - йилларнинг охирларида мамлакатда маъмурий-буйруқ-бозлик тизими кучайиб,
янги иқтисодий сиѐсат (НЭП) ўз моҳиятини йўқота бошлади. Оқибатда, эркин савдо ва
хусусий тадбиркорликка чек қўйилди. Мамлакатни саноатлаштириш ва қишлоқ хўжа-
лигини жамоалаштириш ҳаракати кўпинча халқнинг ҳоҳиш -истакларига зид равишда,
куч ишлатиш йўли билан амалга оширилди. Мамлакатда озиқ-овқат танқислигини бар-
тараф қилиш учун деҳқонларнинг етиштирган маҳсулотлари мажбуран тортиб олиниб,
шаҳарларда ―карточка‖ тартиби жорий қилинди. 1929 йилгача халқ хўжалиги 1 йиллик,
1929 йилдан 5 йиллик режалар асосида бошқарилди. 1 - беш йилликдан бошлаб сано-
атлаштириш ва қишлоқ хўжалигини жамоалаштириш сиѐсатига зўр берилди. Ўша
даврдан эътиборан республиканинг бутун ижтимоий-иқтисодий ҳаѐти коммунистик
партиянинг қаттиқ назорати остига олинди. Инсонларнинг ҳаѐти, уларнинг ўй-
фикрлари мавҳум янги жамият куриш ғоясини амалга оширишга, ҳаддан ташқари тиғиз
ва уддалаш ниҳоятда оғир бўлган беш йиллик топшириқларни бажаришга бўйсунди-
103
рилди.
Совет ҳукумати белгиланган вазифаларнинг моддий томонларини ҳал қилишда за-
ѐм тарқатиш орқали аҳолидан пул йиғиб олиш усулидан кенг фойдаланди. Аҳолига ма-
фкуравий, кўпинча маъмурий тазйиқ кўрсатилиши натижасида 1924-29 йилларда заѐм
сотиш 45 баробар кўпайди. Иқтисодиѐтнинг бундай усулда тикланишига қараб рес-
публиканинг миллий даромади ҳам кўпайди. У 1924/25 хўжалик йилидаги 20338 минг
сўмдан 1932 йилда 837,8 млн. сўмга етди. Улардан 1932 йили ижтимоий эҳтиѐжларга
332,7 млн. сўм ажратилди. Лекин, бутун иш юритиш тизими Марказдан белгилаб бе-
рилганлиги туфайли Ўзбекистон бюджет маблағларидан мустақил фойдалана олмас
эди.
Янги иқтисодий сиѐсат таъсирида 20-йилларнинг II-ярмида озиқ-овқат, саноат
маҳсулотларининг турлари ва миқдори кўпайиб борди. Аҳолининг уларни харид қилиш
имкониятининг ҳам ўсганлиги, унинг турмуш даражасида ижобий силжишлар бўлаѐт-
ганлигини кўрсатар эди. Бироқ, 20-йилларнинг охирларида сталинча маъмурий
буйруқбозлик тизими янги иқтисодий сиѐсатни сиқиб чиқара бошлаши натижасида
иқтисодда волюнтаризм сиѐсати кучайди. Социализм қурилишини жадаллаштиришга
қаратилган бундай сиѐсатнинг оқибати халқни таланишига, қоғоз пулларнинг кўпайиб,
нарх-навонинг шиддат билан кўтарилишига олиб келди. Шундай шароитда қишлоқ
хўжалик маҳсулотларини мажбуран етказиб беришдан иборат усулнинг қўлланилиши
деҳқонларнинг аҳволини янада оғирлаштирди. Бу усул 1932-33 йилларда очарчилик
фожиаларини келтириб чиқарди. Тадқиқотчилар фикрига кўра, бу даврда очарчилик
қурбонларининг сони иттифоқ бўйича 7 млн. кишини ташкил этган. Ўзбекистонда ҳам
бу даврда яшаган кишиларнинг хотираларига кўра, ―кўчалар ва йўлларда сон-саноқсиз
жасадлар уюми ѐтарди‖. Халқ томонидан ―ўлим араваси‖ деб аталган юк машиналарида
уларни ‖худди ўтин каби ортишар… ва бир амаллаб умумий чуқурга кўмишарди‖.
Қишлоқларда бир илож қилиб омон қолишга интилган меҳнаткашларга ѐрдам бе-
риш ўрнига уларга қарши қатағон қилиш чоралари кучайтирилди. Очлик гирдобига
тортилган қишлоқ аҳолисининг далалардан дон, картошка ва б. маҳсулотларни олиб
кетишга уринишларига қарши қаттиқ жазо чоралари қўлланди. Мушкул аҳволда қолган
деҳқонларнинг очликдан қутилишга бўлган уринишларига жавобан 1932 йил 7 август-
да СССР ҳукумати социалистик мулкни муҳофаза қилиш тўғрисида қонун қабул қилди.
Бу қонунда «колхоз… мулкини талон-торож қилганлиги учун суд жазоси сифатида
отиш ва барча мол-мулкини мусодара қилиш», юмшатувчи ҳолатларда эса – «10 йилдан
кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум этиш ва бутун мол-мулкини мусодара
қилиш» белгилаб қўйилди. Ўзбекистонда мазкур қонунга мувофиқ 1933 йилнинг ўзида
2,5 минг деҳқон маъмурий жавобгарликка тортилди.
Гарчи 30-йилларнинг ўрталарида шаҳар аҳолисининг моддий таъминотини яхши-
лашга доир айрим ижобий ўзгаришлар амалга оширилган бўлса-да, умумий аҳвол му-
раккаблигича қолаѐтган эди. 1933 йилда ишчилар ва хизматчиларнинг ўртача йиллик
иш ҳақи 1929 йил даражасидан ошиб 168%ни, 1937 йилда эса у 280%ни ташкил этди
(бу ўсиш асосан пулнинг қадрсизланишидан келиб чиққан эди). Ижтимоий эҳтиѐжлар
учун қилинадиган харажатлар ҳам ортиб борди. Агар 1932 йилда Ўзбекистондаги
ижтимоий-маданий тадбирларга давлат бюджетидан 188,4 млн. сўм ажратилган бўлса,
1938 йилда 824,3 млн. сўм ажратилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар ишчилар
синфи аҳволини яхшилашга қаратилган бўлса-да, қишлоқ аҳолиси зарур ижтимоий
таъминот доирасидан четда қолаверди.
1920-йилларнинг ўрталарига келиб Совет давлати халқ хўжалигининг асосий тар-
моғи бўлган саноат ишлаб чиқаришига эътибор кучайди. Ҳукумат регионларни
«ихтисослаштириш» баҳонасида Россия, Украина, Белоруссия каби ғарбий республика-
ларда асосий эътиборини оғир саноатни ривожлантиришга қаратган бўлса, Ўзбеки-
стонда эса асосан пахтачиликни ривожлантириш билан боғлиқ бўлган саноат тармоқла-
ри ва енгил саноат корхоналари бунѐд этилди. 1925-1940 йилларда қурилиб ишга ту-
104
ширилган бундай корхоналар жумласига 1-Бўзсув (1926) ва 2-Бўзсув (1928) ГЭСлари,
Самарқанд, Бухоро, Қўқон, Термиз, Асака шаҳарларидаги иссиқлик электростанцияла-
ри, Ўрта Осиѐда пахтачилик машинасозлигининг тўнғичи бўлган «Тошқишлоқмаш»,
Қувасой цемент заводлари барпо этилди. «Чирчиққурилиш», Тошкент тўқимачилик
комбинати қурилиши жадаллашди. Фарғона тўқимачилик фабрикаси ва ѐғ заводи,
Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва б. шаҳарларда тикувчилик фабрикалари, Фарғона кон-
серва, Хилково цемент заводлари, Тошкент «Ўртоқ» тамаки фабрикаси, Самарқанд, Бу-
хоро ва Марғилонда ип йигирув фабрикалари, «Чимѐн» ва «Санто» нефть конлари ба-
засида ташкил этилган нефть заводлари, «Тоштрам», «Қизил Шарқ» ва бошқа кўплаб
пахта тозалаш, сут-ѐғ тайѐрлаш, совун заводлари ишга туширилди.
Олиб борилган ишлар натижасида Ўзбекистон саноатида 1925-1926 хўжалик йили-
да ишлаб чиқаришнинг ялпи маҳсулоти 1913 йилги ҳажмнинг 79,4 %ини ташкил қилди,
ишчилар сони 11900 кишига етди. Улардан 29,3 %ини маҳаллий миллатлар вакиллари
ташкил қилди. Ўзбекистон иқтисодиѐти аграр хусусиятга эга бўлганлиги, бу ерда сано-
ат ишлаб чиқаришини ривожлантиришни тақозо қилар эди. 1927 й. Ўзбекистон халқ
хўжалигида қишлоқ хўжалигининг салмоғи 62,6%, саноатнинг салмоғи 38,4%ни таш-
кил этар, айни пайтда саноат ишлаб чиқаришининг 90% қишлоқ хўжалиги хом ашъѐси-
ни қайта ишлашга асосланган эди.
Иттифоқдош республикалар иқтисодиѐтидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга
интилган Марказ Ўзбекистон халқ хўжалигини чор Россияси давридагидек энг аввало
хом ашѐ етказиб берувчи манбага айлантиришга киришди. Шу мақсадда биринчи беш
йиллик даврида Ўзбекистонда 289 та саноат корхонаси ишга туширилди, 79 та корхона
қайта қурилди. Саноатнинг асосий ишлаб чиқариш фондлари 3 баравар, нефть қазиб
чиқариш 2,5 баравар, металл ишлаш саноати маҳсулотлари 6 баравар, цемент ишлаб
чиқариш 3,5 баравар ортди. Енгил саноатнинг пойабзал ишлаб чиқариш, тикувчилик ва
ип газлама ишлаб чиқариш соҳаларида иш суръатлари муттасил ошиб борди.
Саноатнинг ривожланиши электр энергиясига бўлган талабни ошириб борди.
Натижада, Фарғона, Самарқанд, Тошкент ва б. вилоятлар худудларида янги электор
станциялари қурилди. Барча электр станцияларининг сони 1928 йилдаги 16 тадан 1932
йили 49 тага етди, электр қуввати ишлаб чиқариш эса 7 баравардан зиѐдроқ ошди. 1932
йилда республикада 89,7% пахта толаси, 54,2% цемент, 56,4% ўсимлик ѐғи, 47,2% ипак
хом ашѐси ишлаб чиқарилди.
Иккинчи беш йиллик(1933-37)да ҳам Ўзбекистонда барпо қилинадиган саноат кор-
хоналари Марказ эҳтиѐжларини ҳисобга олган ҳолда режалаштирилди. Масалан,
Чирчиқдаги азотли ўғитлар заводи ва Тошкент тўқимачилик комбинати, Фарғона йиги-
риш-тўқиш фабрикаси, Қўқон суперфосфат заводларини барпо этишдан мақсад Ўрта
Осиѐда пахтачиликни ривожлантириш эди. Бу даврда жами 189 та турли саноат корхо-
налари қурилди. Улар орасида Хавдоғ ва Учқизил нефть конлари, Тошкент матбаа ком-
бинати, Бухоро иссиқлик электр станцияси, Қодирия ва Бўржар станциялари, Тошкент
лак-бўѐқ заводи ва б. бор эди.
Учинчи беш йилликда уруш бошланганига қадар ишга туширилган 134 та саноат
корхонаси орасида Чирчиқ электр-кимѐ комбинати, Тошкент тўқимачилик комбинати-
нинг иккинчи навбати, Мўйноқ балиқ-консерва заводи бор эди. Чирчиқ ГЭСи, Олмалиқ
мис эритиш комбинати, Қувасой ГРЭСи, Товоқсой ва Самарқанд ГЭСлари, Ангрен
кўмир кони қурилишлари жадаллаштирилди. Натижада, Ўзбекистон халқ хўжалигида
саноатнинг салмоғи 1928 йилдаги 43%дан 1940 йилда 70%га етди. Уруш бошланиши
арафасида республиканинг саноат потенциали 1445 та йирик ва ўрта, 19000 майда
саноат корхоналаридан иборат эди. Йирик саноат салмоғи 1928 йилги 16,3%дан 1940
йилди 32,8%га кўтарилди.
Уруш гарчи Ўзбекистон худудидан ўтмаган бўлсада, фронтга ва мамлакат ичкари-
сига озиқ-овқат маҳсулотлари, ишчи кучи ва моддий ресурслар атказиб берилиши оқи-
батида ўзбек қишлоқларининг ишлаб чиқариш кучларига жиддий путур етказди.
105
Do'stlaringiz bilan baham: |