Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Саволлар
1. «Қайта қуриш» қандай сабабларга кўра вужудга келди?
2. Ошкоралик ва демократия мамлакатга нима берди? 
3. 80-йилларнинг охирларида миллий зиддиятлар нима сабабдан кучайди? 
Мавзу: ЎЗБЕКИСТОНДА ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ҚЎЛГА 
КИРИТИЛИШИ. ДЕМОКРАТИК ДАВЛАТ ВА ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ 
ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИНИНГ ЯРАТИЛИШИ. 
Режа: 
1. Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг қўлга киритилиши, унинг зарурияти ва 
аҳамияти.
2. Ўзбекистон мустақиллигининг ҳуқуқий асослари бўлган давлат рамзлари ва Кон-
ституциясининг қабул қилиниши. 
3. Демократик давлат ва фуқаролик жамияти асосларининг шаклланиши.


127 
4. Ўзбекистоннинг ўзига хос истиқлол ва тараққиѐт йўли. 
АДАБИЁТЛАР: 1,2,5,7,11,12,61,99,102,103. 
1970- йилларда СССРда содир бўлган турғунлик ҳолати мамлакатда ижтимоий-
иқтисодий ва сиѐсий вазиятни мураккаблаштириб юборди. Оқибатда, 80-йилларнинг 
бошларига келиб СССРнинг таназзули кучайди. Марказнинг собиқ иттифоқдош рес-
публикалар манфаатларига зид сиѐсати бошқа халқлар қатори ўзбек халқининг ҳам 
ҳақли норозилигини уйғотди. Барча республикаларда бўлгани каби, Ўзбекистоннинг 
ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтида юз берган ўзгаришлар, жамиятдаги мавжуд 
камчиликлардан ошкора норозилик ҳаракатларининг кучайиши, халқнинг дилида му-
стақилликка интилишнинг кучайишига туртки бўлди.
1989 й. 21 октябрда республика Олий Кенгаши Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақида 
қонун қабул қилиб, сиѐсий, ижтимоий- иқтисодий ва маданий ҳаѐтнинг барча соҳала-
рида иш юритиш ўзбек тилида олиб борилишини қонунлаштирилди. Бу қонуннинг 
қабул қилиниши мамлакатимизнинг мустақиллик сари ташлаган биринчи қадами бўл-
ди. Шу йўл билан марказдан келган лаѐқатсиз кадрлар тўдасини тугатиш сари зарур 
қадам қўйилди. 
Бу даврда Марказ билан иттифоқдош республикалар ўртасидаги муносабатлар яна-
да кескинлашиб, марказий ҳокимият томонидан мамлакатда сиѐсий, иқтисодий ва 
хўжалик ҳаѐтини бошқариш янада қийинлашди. СССР таркибидаги халқлар эндиликда 
эскича буйруқбозлик тизимига бўйсуниб яшашни истамай қолди. Натижада, ишлаб 
чиқариш жараѐнлари издан чиқиб, жамиятни бошқариш тартиби ва меҳнат интизоми 
бузилди. Ҳаѐтнинг ўзи энди республикалар суверенитети ва инсон ҳуқуқлари поймол 
қилинган тоталитар-буйруқбозлик тизимининг ортиқча эканлигини кўрсатди. 1990 й. 
24 март куни Республика Олий Кенгашининг I-сессиясида ―Ўзбекистон ССР президен-
ти лавозимини таъсис этиш ҳамда Ўзбекистон ССР Конституцияси (Асосий қонуни)га 
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида‖ қонунни, Ўзбекистон Олий Кенгаши-
нинг 2- сессияси (1990 й. 20 июл)да ―Мустақиллик Декларацияси‖нинг қабул қилини-
ши республикамизнинг сиѐсий, иқтисодий ва маънавий ҳаѐтига доир масалаларни му-
стақил ҳал этишга кенг йўл очиб берди. Юқорида кўрсатилган ҳужжатлар Ўзбекистон-
нинг давлат мустақиллигини эълон қилишда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. Айни 
вақтда, мамлакатимиз халқ хўжалигини бозор иқтисодиѐтига ўтказишнинг ўзига хос 
йўлини белгилаб олишга киришилди. Шу асосда, ―Ўзбекистон халқ хўжалигини соғло-
млаштириш ва бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг асосий принциплари ― ишлаб чиқилиб, у 
1990 й. 17 октябрда умумхалқ муҳокамасига қўйилди.
Шундай вазиятда Марказнинг тазйиқи остида 1991 й. 17 мартда Иттифоқни сақлаб 
қолиш ҳақида референдум ўтказилди. Референдумда ―Ўзбекистон янгиланаѐтган Итти-
фоқ (Федерация) таркибида мустақил, тенг ҳуқуқли республика бўлиб қолишига рози-
мисиз?‖ деган савол киритилган иккинчи бюллетень киритилди. 
1991 й. 19-21 август кунларида Москвада давлат тўнтаришига уриниш бўлди. Тўн-
таришни уюштирган кишилар мамлакатда юз берган парокандаликдан фойдаланиб 
қолмоқчи бўлишди. Лекин қайта қуриш йилларида кўзи очилган халқ эски тузум дои-
расида қолишни истамади. Айни пайтда, Ўзбекистон раҳбарияти ҳам марказдан бери-
лаѐтган ноқонуний кўрсатмаларни бажаришдан воз кечди. 20-августда республика 
раҳбариятининг бўлиб ўтган қўшма мажлисида Ўзбекистоннинг мустақилликка эри-
шиш йўли ўзгармаслиги ҳақида Баѐнот қабул қилинди. 
Ўзбекистон Олий Кенгашининг 1991 й. 31 августда бўлиб ўтган навбатдан ташқари 
6-сессияси ―Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигини эълон қилиш тўғри-
сида‖ қарор қабул қилди. Сессияда ―Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақилли-
ги тўғрисида Олий Кенгаш Баѐноти‖ қабул қилинди. Унда озод ва суверен давлат - 
Ўзбекистон Республикаси ташкил этилганлиги эълон қилинди. Сессия ―Ўзбекистон 
Республикаси давлат мустақилли-гининг асослари тўғрисида‖ги қонунни тасдиқлади. 1 


128 
сентябр-Ўзбекстон Республикаси мустақиллик куни – умумхалқ байрами деб эълон 
қилинди. 
Ўзбекистоннинг давлат мустақиллигига эришиши тарихий аҳамиятга молик муҳим 
воқеа бўлди. Республика халқи ва раҳбариятининг сай-ҳаракатлари натижасида давлат 
мустақиллиги тинч йўл билан демократик асосда (парламент розилиги билан) қўлга ки-
ритилди. Вайронагарчилик, қон тўкишлар содир бўлмади. Мустақилликнинг қўлга ки-
ритилиши халқимизнинг асрий орзуси билан боғлиқ объектив ва қонуний жараѐн эди. 
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 8-сессияси 1991 й. 29 декабр куни 
Ўзбекистон Республикаси президенти лавозимига муқобиллик асосида умумхалқ сай-
лови бўлиб ўтди. Сайловда қат-нашганларнинг 86 % И. Каримов номзодини ѐқлаб овоз 
бердилар. 1995 й. 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қаро-рига муво-
фиқ ЎР президентининг ваколат муддатини 1997 йилдан 2000 йилгача узайтириш 
бўйича умумхалқ референдуми бўлиб ўтди. 
Ўзбекисон мустақиллигига эришгандан кейин ўзининг Давлат рамзларини жорий 
қилиш тўғрисида амалий чоралар кўрди. Олий Кенгашининг VIII сессияси (1991 й. 18 
ноябр)да Давлат байроғи тўғрисида, Олий Кенгашнинг Х сессияси (1992 й. 2 июл) да 
Давлат герби тўғрисида, Олий Кенгашининг ХI сессияси (1992 й. 10 декабр) да Давлат 
мадҳияси тўғрисидаги қонунлар қабул қилинди.
Ҳар бир суверен давлатнинг ҳуқуқий асосларидан бири-унинг Конституцияси 
(Асосий Қонуни) ҳисобланади. Конституция тушунчасида давлатни бошқариш, мамла-
кат яхлитлигини, унинг мустақил давлат сифатида эътироф этилишини таъминлаш, 
ижтимоий ҳаѐтни такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари мужассамланган. 
Ўзбекистоннинг янги Конституциясини яратиш ғояси 1990 й. 20 июнда Мустақил-
лик Декларацияси қабул қилиниши билан юзага келди. Конституцияни яратишда АҚШ, 
Франция, Канада, Германия, Швеция, Япония, Италия, Испания, Греция, Туркия, Эрон, 
Ҳиндистон, Покистон, Миср, Венгрия, Болгария, Литва давлатларининг конституция-
лари ўрганиб чиқилиб, қиѐсий таҳлил қилинди. Шунингдек, МДҲ давлатларининг Асо-
сий қонунлари ва конституция лойиҳалари кўриб чиқилди. 
Мазкур тажрибалар асосида 1991 й. октябр ойидан 1992 й. сентябр ойигача Кон-
ституциянинг 3-лойиҳаси яратилди ва у 1992 й. 26 сентябрда матбуотда умумхалқ 
муҳокамасига қўйилди. Конституция Олий Кенгашнинг ХI сессияси (1992 йил 8 декаб-
ри)да қабул қилинди. У 6 бўлим, 26 боб ва 128 моддадан иборат бўлди. 
ЎР Конституциясининг ўзига хос хусусияти, унинг ҳуқуқий ва сиѐсий тафаккур-
нинг энг юксак ютуқларини ҳамда ҳозирги замон конституциявийлик илмини му-
жассам этгани, ўзбек халқи маданияти ва миллий анъаналарининг чуқур илдизларига 
суянганлигидан иборатдир. У мазмунан янги, принципиал сиѐсий ҳужжат бўлиб, унинг 
қоидалари доимий қонун устиворлигига асосланган, таъсис кучига эгадир.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг асосий тамойиллари қуйидагиларни 
ўз ичига олади: 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish