Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

Қадриятлар жамият аъзолари ўртасида обрў эътиборли, нуфузли кишилар ишти-
рокида яратилган моддий ва маънавий бойликлар мажмуидан иборат бўлиб, борлиқ ва 
жамиятда ҳамда инсон ҳаѐтида содир бўладиган муайян ҳодисалар, воқеалар, ҳолатлар 
ва уларнинг кишилар ижтимоий, маънавий ва маданий ҳаѐтига таъсирини билишда 
қўлланилади. Қадриятлар воқеа, ҳодисаларга муносабатни акс этдирувчи тушунча си-
фатида жамият ҳаѐтининг асосий мазмунларидан бирини ташкил этади. Одамлар онги-
да маънавий ва ахлоқий қадриятларни такомиллаштирмасдан жамиятни ривожланти-
риб бўлмайди. Қадриятлар ўз навбатида инсоният тарихий тараққиѐти натижасида ша-
клланиб боради. Уларнинг миқдори ва сифатининг юқори ѐки пастлиги инсоният та-
раққиѐти даражасининг кўрсаткичидир.
Қадриятлар моҳияти ва мазмунига қараб моддий, маданий ва маънавий, умумбаша-
рий, диний, минтақавий, миллий қадриятларга бўлинади. Шу билан бирга, сиѐсий, 
ижтимоий-иқтисодий ҳаѐт шаклларини акс этдирадиган ахлоқий, синфий, ҳуқуқий, ил-
мий ва бошқа қадриятлар ҳам бўлиши мумкин. Қадриятлар дунѐни билиш ҳамда эгал-
лаган билимларимизнинг ҳақиқатга мослиги даражасини аниқлашда мезон сифатида 
ҳам қўлланилиши мумкин. 
Жамият тараққий этган сари умуминсоний қадриятлар кўпайиб боради. Улар ўзида 
инсоният ўз тараққиѐти жараѐнида эришган ютуқларини (жумладан, тинчлик, тенглик, 
озодлик, инсонпарварлик, қонун устиворлиги ва б.) ўзида акс этдиради. Умуминсоний 
қадриятлардан фарқли ҳолатда, миллий қадриятларда дунѐнинг бошқа халқларида 
учрамайдиган урф-одатлар, расм-русумлар, маросимлар ва анъаналарда ўзига хослик 
мавжуддир. Маҳаллий қадриятларнинг сараланиб, умуммиллий манфаатларга мосла-
шиб борганлари миллий қадриятлар даражасига кўтарилади. Жамиятдаги соғлом 
муҳитнинг мавжудлиги қадриятларни яратиш, уларни такомиллаштириш ва саралаш-
нинг бош манбаидир. Миллий қадриятларнинг етуклари жаҳон миқѐсига чиқиши ва 
умуминсоний қадриятларга айланиши мумкин. Миллий ва маънавий қадрият-ларни 
чуқур англаб етиш, уларни асраб-авайлаган ҳолда келажак авлодларга етказиш ѐшлар-
нинг ўзлигини англашларига, ватани ва миллатига бўлган ишончи ва ҳурматини му-
стаҳкамланишига хизмат қилади.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгандан кейин миллий қадриятларни тиклаш ва 
ривожлантиришга бўлган эътибор кучайди. Чор Россияси ва советлар ҳукмронлиги 
даврида халқимиз қарамлик жабрини кўп тортиб, топталган ва унутиш даражасигача 
олиб борилган миллий қадриятлар, анъаналар, моддий ва маънавий бойликлари, 80-
йиллар ўрталарида таъқиқлаб қўйилган миллий маросимлар, урф-одатлар, Рўза ва Қур-
бон ҳайитлари. сунъий равишда ―Навбаҳор‖ байрамига айлантирилган ―Наврўз‖ байра-
ми, унутилган ―Ҳосил байрами‖, ―Қовун сайли‖ ва б. байрамлар қайта тикланди. 1992 
й. 27-мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ―Рўза ҳайитини дам олиш куни 
деб эълон қилиш тўғрисида‖ фармони эълон қилинди. 


135 
Мамлакатимиз маънавий ҳаѐтини янада яхшилаш мақсадида 1994 йил 23 апрелда 
―Маънавият ва маърифат‖ жамоатчилик маркази ташкил этилди. Марказ қошида ―Ол-
тин мерос‖ халқаро хайрия жамғармаси тузилди. Маънавий меросга буюк аждодларим-
издан бизгача етиб келган маънавий бойликлар - сиѐсий, фалсафий, ҳуқуқий ва диний 
қарашлар, ахлоқ - одоб меъѐрлари, илм - фан ютуқлари, тарихий, бадиий ва санъат 
асарлари мажмуи киради. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан кейин буюк даҳолар, 
ватанимиз бахти ва озодлиги учун курашган саркардаларнинг таваллуд кунлари ни-
шонлана бошланди. Жумладан, Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллиги (1991), 
Мирзо Улуғбек таваллудининг 600 йиллиги (1994), Амир Темур таваллудининг 660 
йиллиги (1996), Имом ал-Бухорий таваллудининг 1225 (1998), Ал-Фарғоний таваллу-
дининг 1200 йиллиги (1998), Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги 
(1999), Имом ал-Мотурудий таваллудининг 1130 йиллиги (2000), Бурҳониддин 
Марғиноний таваллудининг 910 йиллиги (2000), Термиз шаҳрининг 2500 йиллиги 
(2002) кенг нишонланди. Ислом оламининг забардаст алломалари - ватандошларимиз 
имом Абу Исо ат - Термизийнинг 1200 йиллиги, Маҳмуд аз - Замахшарийнинг 920 йил-
лиги, Нажмиддин Кубронинг 850 йиллиги, Баҳоуддин Нақшбанднинг 675 йиллиги ва 
Хўжа Аҳрори Валийнинг 600 йиллиги кенг кўламда нишонланиши юртимизда иймон, 
дину диѐнат қайтадан тикланаѐтганлигининг намунасидир.
Биргина Амир Темур таваллудининг халқаро миқѐсда нишонланиши тарихий 
ҳақиқатнинг юзага чиқиши, аждодларимиз амалган оширган буюк ишларнинг бугунги 
авлод томонидан тан олинишидир. ―Қизил империя‖ Амир Темурни қоралаш орқали 
ўзбек халқи тарихини таҳқирлаш сиѐсатини олиб борган бўлса, хорижда бу буюк зотга 
бағишланган кўплаб илмий, бадиий, санъат асарлари яратилди, музейлар очилди. 
Амир Темур сиймосининг бугунги кундаги мазмун ва моҳияти шундаки, у бир то-
мондан ѐшларни аждодлар ўтмиши билан фахрланиш, озодликнинг қадрига етиш ва 
келажакка ишонч билан қарашга даъват этса, иккинчи томондан, халқимизнинг ўзлиги-
ни англашига, дунѐнинг қайси ерида бўлмасин эркинлик, юксак маданият ва маънави-
ятнинг қадрига етишга ундайди. 
Маълумки, 80-йилларнинг охирларида турли сафсаталар, ҳатти-ҳаракатлар, ―ғо-
явий‖ курашлар, ―хонаки‖ ва ажнабий сиѐсатдонларнинг кўпайиши оқибатида жамият-
да фикрлаш тарзи бузилиб, саросималик, тўқнашувлар ва парокандалик кайфиятлари 
кучайган эди. Мустақиллик шароитида халқни янги йўлдан бошлаб бориш, унинг қа-
рашлари ва орзу-умидларини аниқ бир мақсад сари йўналтириш, кучларни уйғун-
лаштириш учун мафкура зарур эди. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ЎР Конституциясида 
барча фуқаролар учун виждон эркинлиги кафолатланган. Унга кўра ҳар ким хоҳлаган 
динига эътиқод қилиш ѐки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга, диний 
қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди. Бироқ, бу талабларга ҳамма жой-
да ҳам тўла риоя қилинавермади. Айрим шахслар томонидан оила аъзолари, қарин-
дош-уруғлари, қўни-қўшниларини масжидларга қатнашга, диний расм-русумларни 
мантазам бажаришга мажбур қилиш ҳоллари ҳам учраб турди. Бундай ҳаракатларнинг 
ташаббускорлари ‖ваҳҳобийлик‖ оқими тарафдорлари бўлиб чиқдилар. Улар 
халқимизнинг динга ҳурмати баландлигидан фойдаланиб, давлатга қарши фаолият олиб 
боришга ҳаракат қилишди. Шу муносабат билан, ЎР Олий Мажлиси XI сессияси (1998 
й. апрел) жамиятда ҳар бир кишининг виждон эркинлигини таъминлаш, динга муноса-
батидан қатъий назар фуқароларнинг тенглигини эътироф этишда айрим камчиликлар 
мавжудлигини эътиборга олиб, ―Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғриси-
да‖ги Қонун янги таҳрирда қабул қилди. 
Мустақилликнинг дастлабки йиллари тажрибаси республика аҳолисининг миллати, 
дини, сиѐсий ва ғоявий қарашларидан қатъий назар истиқлолни мустаҳкамлашга чор-
ловчи миллий мафкура зарурлигини кўрсатди. Чунки, кўпинча мафкурасиз одамлар 
онггида манқуртлик, қалби ва феъл - атворида андишасизлик, ўзлигини англамаслик, 
миллий ифтихор туйғусидан маҳрумлик ҳиссиѐтлари намоѐн бўлади. Бу жамиятда 


136 
беқарорлик ва парокандаликни келтириб чиқаради. 
Миллий мафкура халқнинг мақсад-муддаоларини ифодалайди, тарих синовларидан 
ўтишда руҳини кўтариб, унга таянч бўлади. Истиқлол мафкураси кўпмиллатли Ўзбеки-
стон халқининг эзгу ғоя-озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаѐт барпо этиш йўли-
даги асрий орзу-интилишлари, ҳаѐтий идеалларини ўзида акс этдиради. Бу мафкура 
халқни халқ, миллатни миллат этадиган, унинг шаъну шарафи, ор-номуси, ишонч-
эътиқодини ифодалайдиган, жамиятимизнинг ўзига хос тараққиѐт йўли, турмуш тарзи, 
туб манфаатларига таянган ҳолда муттасил ривожланиб, такомиллашиб борадиган ғоя-
лар тизимидир. 
Миллий истиқлол мафкураси: 
-ЎР Конституцияси, миллий ва умуминсоний қадриятлар, демократия тамойиллари-
га асосланади; 
-халқимизнинг асрлар давомида шаклланган юксак маънавияти, анъана ва удумла-
ри, улуғ аждодларимиз қолдирган мерослардан озиқланади; 
-адолат ва ҳақиқат, эркинлик ва мустақиллик ғоялари ҳамда халқимизнинг ишонч ва 
эътиқодини акс этдиради; 
-юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини таъминлашга хизмат қилади; 
-жамият аъзоларини, аҳолининг барча қатламларини Ўзбекистоннинг буюк кела-
жагини яратишга сафарбар этади; 
-миллати, тили ва динидан қатъий назар, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қал-
бида она Ватанга муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини 
қарор топтиради; 
-жамоатчилик қалби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркин тамойиллари-
га риоя қилган ҳолда маърифий йўл билан синг-дирилади. 
Миллий истиқлол мафкурасининг бош ғояси-озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон 
ҳаѐт барпо этишдир.
Миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғоялари Ватан равнақи, юрт тинчлиги, 
халқ фаровонлиги, комил инсонни вояга етказиш, ижтимоий ҳамкорлик,миллатлараро 
тотувлик, динлараро бағрикенглик (толерантлик) дан иборатдир. 
Мафкура-инсон руҳияти, тафаккур ва дунѐқарашини ўзгартирадиган кучли восита-
дир. Унинг ғоялари халқнинг ишонч-эътиқоди,интилиш ва манфаатлари ифодасига ай-
лансагина етарлича самара беради. Шунинг учун ҳам мафкура соҳасидаги тарғибот ва 
ташвиқот ишларини фуқароларнинг тушунчаси ва тафаккур даражасини инобатга олган 
ҳолда амалга ошириш тақозо этилади.
Таълим мамлакат ижтимоий-иқтисодий, ғоявий-маданий ҳаѐтнинг муҳим тар-
моғидир. Таълим асослари Ўзбекистонда унинг Конституцияси ва ―Таълим тўғриси-
да‖ги Қонун билан кафолатланган. Таълим ислоҳатида асосий эътибор таълим-
тарбиянинг миллий заминини мустахкамлашга, уни жаҳон андозалари даражасига 
кўтаришга қаратилди. 
Олий Мажлиснинг XI сессияси (1997 й. 29 август) да қабул қилинган ―Таълим 
тўғрисида‖ қонун ва Кадрлар тайѐрлаш миллий дастури асосида таълимнинг янги ти-
зими жорий этилди. ―Таълим тўғрисида‖ қонуннинг 10-моддасига мувофиқ ЎзР да 
таълимнинг қуйидаги турлари амалга оширилади: 
мактабгача тиълим; 
умумий ўрта тиълим; 
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими; 
олий таълим; 
олий ўқув юртидан кейинги таълим; 
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайѐрлаш; 
мактабдан ташқари таълим. 
Мустақиллик йилларида 300 дан ортиқ янги типдаги таълим муассасалари очилди. 
Республикада 62 та олий ўқув юрти, жумладан 16 та университет фаолият кўрсатмоқда. 


137 
Фақат 1998-2000 йиллар мобайнида 160 та ўқувчига мўлжалланган замонавий 26 та 
касб ҳунар коллежлари, 47 та академик лицейлар қурилиб фойдаланишга топширилди. 
Бу тадбирлар учун 135 млрд сўм маблағ сарфланди. Ўрта махсус ўқув юртларига зарур 
бўлган жиҳозлар сотиб олиш учун жалб қилинган чет эл инвестицияларининг миқдори 
150 млн АҚШ долларини ташкил этди.
Республика ҳукумати ѐшларни ақлий имкониятларини кенгайтириш ва маънавий 
етуклигини таъминлаш мақсадида 1996 й. 17 апрелда ―Камолот‖ жамғармасини ташкил 
этди. Иқтидорли талабаларни танлаш, уларни хорижий мамлакатларда ўқитиш мақса-
дида 1997 й. 7 январда ―Умид‖ жамғармаси, педагогик кадрларни тайѐрлаш ва қайта 
тайѐрлашни таъминлаш бўйича ―Устоз‖ жамғармалари ташкил этилди. Ҳозирги вақтда 
3000 талаба ва аспирантлар чет мамлакатларда таълим олмоқдалар, 2,2 минг педагоглар 
малакаларини оширдилар. Республикада 9575 та мактаб фаолият кўрсатмоқда, уларда 
ўқишлар 7 тилда олиб борилади. 1999 йил охирига келиб, республикада профессор-
педагоглар таркиби 1111 тага етган 30 та академик лицейлар, профессор-педагоглар 
таркиби 4584 нафарни ташкил қилган 120 та касб-ҳунар коллежлари ишлаб турибди. 
Лицейларда 7281, касб-ҳунар коллежларида 30454 ўқувчи таълим олмоқда. 
Президент мазкур ўқув юртлари истиқболи ҳақида тўхталиб, ‖2005 йилга қадар биз 
республикамизда 1611 та касб-ҳунар коллежи ва 181 та академик лицейдан иборат 
бўлган ўрта махсус ва касб-ҳунар ўқув юртларининг замонавий тармоқларини бунѐд 
этишимиз керак. Бу тўққизинчи синфларни битирувчиларни ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълими мактабларига тўла қамраб олишни таъминлайди‖, деган эди.
Таълим ва тарбиянинг бош вазифаларидан бири ѐшларни Ватанга меҳр-муҳаббат 
руҳида тарбиялашдир. Бу вазифани кун тартибига қўйилишидан мақсад XXI асрда 
мамлакатимиз илмий салоҳиятини янада ошириб, янги самарали фан ва техника воси-
таларидан фойдаланган ҳолда, дунѐнинг етакчи мамлакатлари қаторидан ўрин олишига 
барча имкониятларни яратишдан иборатдир 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish