Ўзбекистон тарихи маърузалар матни



Download 1,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/64
Sana21.02.2022
Hajmi1,53 Mb.
#53751
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64
Bog'liq
ozbekiston tarixi

йиллик” (1386), ―Беш йиллик‖ (1392) ва “Етти йиллик‖ (1399) деб ном олган ҳарбий 
юришлари жараѐнида ўттиздан ортиқ жанглар уюштирди. Натижада, Хуросон, Эрон, 
Ироқ, Озарбай-жон, Туркистон, Арманистон, Шимолий Ҳиндистон, Олтин Ўрда ва 
Туркия ҳудудларини, жами 27 мамлакатни эгаллаб, ўз салтанатини Шарқда Хитой де-


78 
ворларига қадар, шимолда – Москва, ғарбда Ўрта Ер денгизига, Жанубда эса Миср че-
гарасига қадар кенгайтирди. 
Амир Темурнинг буюк давлат арбоби, саркарда ва айни пайтда адолатпарвар, бунѐ-
дкор шахс сифатидаги мураккаб фаолиятини тасдиқловчи кўплаб мисоллар мавжуддир. 
Жумладан, француз олими Жан Поль Руннинг «Тамерлан» асарида шундай дейилган: 
«Соҳибқироннинг айрим фазилатлари, чунончи, ўз ишларидан мағрурланишига қара-
май муомалада ўта оддийлиги, дунѐнинг ярмини титратган амир бўла туриб, бир дин-
дор зотнинг оѐқ томонига қўйишларини васият қилиши, шароб ичишни ман қилган 
ҳолда ажойиб мажлисларни ташкил қилиши; ақалли қошини ҳам чимириб қўймай, 
қирғинбарот урушлар қила туриб, одамларни адолатга ундаши; суҳбатларда уруш 
даҳшатларини эслашни ѐқтирмаслиги, кўп биноларни вайрон қилгани ҳолда маъмурий 
қурилишларга бош-қош бўлиши, озгина фурсатни ҳам қўлдан бой бермай илмий муно-
заралар уюштириши; … энг даҳшатли жазо кўрилаѐтганда ҳам гуноҳкорни, агар 
ноҳақлик бўлса, авф этишдек олижаноб фазилатни намойиш қилиши, … Бунга ўхшаш 
фазилатлари ва кутилмаганда ҳар қандай мантиқий хулосани ҳам чиппакка чиқарувчи 
ҳатти-ҳаракатлари Темур шахсининг ўта мураккаб ва буюклигини кўрсатади. Темур 
ўзига тенг келадиганлардан Доро, Искандар, Цезарь, Чингизхон, Бонопартлар каби ўт-
ган замоннинг энг улуғ зотлари қаторида туради»
1
.
Амир Темур вафоти (1405 й. 18 феврал)дан кейин унинг империяси бўлакларга 
бўлиниб кетган бўлса-да, бу ҳудудларда темурий шаҳзодалар ҳокимиятни ўз қўлларида 
сақлаб қолдилар. ―Зафарнома‖да ѐзилишича, Амир Темурнинг 4 ўғли ва 2 қизи бўлиб, у 
вафот этганда ундан 2 ўғил ва бир қиз, 29 невара, 5 чевара, жами 36 шахзода (қизлардан 
ташқари) қолган эди. Катта ўғли Жаҳонгир Мирзо (1356-1376) касалланиб 20 ѐшида 
вафот этган. Иккинчи ўғли Умаршайх Мирзо (1356-1394) 38 ѐшида Курдистонда Хар-
мату қалъаси ѐнида ўқ тегиб ҳалок бўлган. 
Темурийлар ўртасида тож-тахт учун курашни Мироншоҳ Мирзонинг 22 ѐшли ўғли 
Халил Султон Мирзо (1384-1411) бошлаб берди. У 1405 й. 18 мартда Самарқанд тахти-
ни эгаллади. Унинг ҳукмронлиги 1409 йилгача, яъни Шоҳруҳ Мирзо Мовароуннаҳрни 
эгаллаганга қадар давом этди. Шоҳруҳ Мирзо Мовароуннаҳр ҳукмронлигини катта 
ўғли Улуғбек Мирзога (1394-1449), Балх ва Бадахшон вилоятларини иккинчи ўғли Иб-
роҳим Мирзога (1394-1435), Ҳисор ҳукмронлигини Муҳаммад Султон Мирзонинг ўғли 
Муҳаммад Жаҳонгир Мирзога (1396-1433), Фарғонани эса Умаршайх Мирзонинг ўғли 
Аҳмад Мирзога (1383-1425) суюрғол тариқасида инъом қилди. Ўзи Ҳиротда туриб ота-
сининг буюк салтанатини тиклашга киришди. Табиатан юмшоқ кўнгил, илм-фанга 
мойил, маърифатпарвар ҳукмдор бўлган Шоҳруҳ Мирзо (1377-1447) даврида Эрон ва 
Туронда нисбатан тинчлик ва осойишталик ҳукм сурди. Ҳирот Шарқнинг кўркам, обод, 
фан ва маданияти ривожланган шаҳарларидан бирига айланди.
Отасининг ѐрдамида 1409 й. Самарқанд тахтини эгаллаган Мирзо Улуғбек дастлаб 
давлатни Шоҳмалик васийлигида, 1411 йилдан бошлаб мустақил идора эта бошлайди. 
Абдураззоқ Самарқандийнинг ѐзишича, 1413 й. Улуғбекка қарши Умаршайхнинг ўғли 
Искандар Мирзо исѐн кўтарган. Исѐнни бостириш ва Мовароуннаҳрда тартиб ўрнатиш 
учун Шоҳруҳнинг ўзи қўшинлари билан келган. Умаршайхнинг Фарғона ҳокими 
бўлган яна бир ўғли Аҳмад Мирзо Улуғбекка бўйсунмаганлиги учун у Фарғона водиси-
га қўшин тортган. Аҳмад Мирзо тоғларга қочиб кетган. Улуғбек Андижон ва Асхини 
1416 й. Қашғарни ҳам эгаллаган.
Улуғбекнинг ҳарбий юришлари кўпроқ мудофаа характерига эга бўлиб, у бобоси 
каби ноѐб ҳарбий қобилият соҳиби эмас эди. Бу униг 1427 й. Бароқхон бошлиқ кўчман-
чи ўзбеклардан мағлубиятида намоѐн бўлди. Шундан кейин Улуғбек ўз умрининг асо-
сий қисмини илм-фанга бағишлаган бўлса-да, бироқ, XV асрнинг 30-40 йилларида ота-
си билан бирга кўчманчи ўзбеклар хони Абулхайрхон (1428-1468) га қарши жанглар 
олиб боришга мажбур бўлди. 1447 й. Шоҳруҳ вафотидан кейин хотини Гавҳаршод бе-
1
Халқ сўзи, 1992 йил 9 апрель.


79 
гим давлат ишларига аралашиб, Улуғбек ўрнига Бойсунғур Мирзонинг ўғли Алоуд-
давланинг валиаҳд қилишга астойдил киришди. Унинг маслаҳати билан Улуғбекнинг 
Шоҳруҳ қўшинларига бошлиқ бўлган ўғли Абдуллатиф 1447 й. апрелида Нишопурда 
фитна туфайли Алоуддавла қўшинларидан енгилди ва асир олиниб Ҳиротдаги Ихтиѐ-
риддин қалъасидаги зиндонга ташланди. Бу вақтда Балхни эгаллаган Улуғбек Абдулла-
тифнинг ҳаѐтини сақлаб қолиш учун Алоуддавла билан битим тузишга мажбур бўлди. 
Битимга кўра Улуғбек Ҳирот ва Хуросонга бўлган даъвосидан воз кечди. Абдуллатиф 
зиндондан озод этилиб, Балх ва Амударѐ икки соҳилидаги ерларнинг ҳокими этиб тай-
инланган.
1448 й. баҳорида Улуғбек ва Абдуллатифнинг 90 минг кишилик қўшини Алоуд-
давлага қарши Ҳиротга юриш бошлаган. Ҳирот яқинидаги Тарноб жангида Алоуддавла 
мағлубиятга учраб, биродари Абулқосим Бобур ҳузурига қочган. Жангда қозонилган 
ғалабада Абдуллатифнинг ҳиссаси катта бўлди. Бироқ, Улуғбек ғалаба ѐрлиғига Абду-
лазиз номини ѐздиради. Улуғбек қўшинлари Ҳиротни, кейинчалик Хуросоннинг катта 
қисмини эгалласада, ҳужумни охиригача етказмасдан орқага қайтган. Бу хатолар 
Улуғбекка қимматга тушди. Унинг ўғли Абдуллатиф билан оралари бузилди. 1949 й. 
баҳорида Абдуллатиф Улуғбекка қарши ошкора уруш ҳаракатларини бошлаб юборди. 
Шу йилнинг кузида Самарқанд яқинидаги Дамашқ қишлоғи ѐнида ота ва бола ўртасида 
бўлган жангда Улуғбек қўшинлари енгилди. Жангдан чекинган Улуғбекни Самарқанд 
ҳокими Мироншоҳ қовчин шаҳарга киритмади. Шундан кейин, Улуғбек ҳокимиятни 
Абдуллатиф Мирзога топшириб, умрининг қолган қисмини илм-маърифатга бағи-
шлашга қарор қилди. У ўғлидан Каъбатуллоҳ зиѐратига бориш учун рухсат олиб, йўлга 
отланган. Аммо, тезда орқадан етиб келган Аббос исмли навкар, 1449 й. 25 октябр куни 
кечқурун тунаш учун тўхтаган Улуғбекни бўйнини қилич билан чопиб ўлдирган. Ора-
дан кўп ўтмай, 1450 й. 9 май куни Абдуллатиф ҳам Бобо Ҳусайн баҳодир томонидан 
ўлдирилган. 
Абдуллатиф Мирзо вафотидан кейин, Самарқанд тахтини Иброҳим Султоннинг 
ўғли, Улуғбекнинг куѐви Абдулло Мирзо эгаллади. Бухоро тахтини эгаллаган Султон 
Абу Саййид (Мироншоҳнинг набираси) унга қарши чиқди ва 1451 й. Абулхайрхон ѐр-
дамида Самарқанд тахтини эгаллади. шундан кейин Мовароуннаҳрда Абу Саййиднинг 
ўғиллари Султон Аҳмад Мирзо (1469-1493), сўнгра Султон Маҳмуд Мирзо (1493-1494) 
ва ниҳоят, Маҳмуднинг ўғли Султон Али Мирзо (1494-1501) лар даврида феодал 
тарқоқлик ниҳоятда кучайди.
Темурийлар сулоласи Мовароуннаҳр ва Хуросонда XVI асрнинг бошларигача
Ҳиндистонда эса XIX асрнинг 50-нчи йилларигача, қарийб 488 йил ҳукмронлик қилди-
лар. Соҳибқирон Амир Темур даврида асос солинган ижтимоий-иқтисодий муноса-
батлар, унинг авлодлари даврида ҳам давом эттирилди. Албатта, амирлар ва султонлар 
ўртасида олиб борилган ўзаро урушлар ўлканинг ижтимоий-иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐ-
тига салбий таъсир қилган бўлса-да, мамлакат иқтисодий-ижтимоий ҳаѐтини тартибга 
солиш бўйича бир қатор ишлар қилинди. Жумладан, ерга эгалик килиш ҳуқуқи аввалги 
ҳолатда: “Мулки девоний” – давлат ерлари; “Мулк ерлари- хусусий ерлар; ―Мулки 

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish