Иброҳим Раисий даврида Эрон ички ва ташқи сиёсатида бир қатор жиддий ўзгаришлар бўлиши ҳақида гапирмоқда



Download 77,5 Kb.
bet1/2
Sana10.04.2022
Hajmi77,5 Kb.
#540702
  1   2
Bog'liq
Eron maqola


Бизга маълумки сиз фаолият олиб бораётган кафедра республикада Яқин ва Ўрта Шарқ мамлакатлари тарихини ўрганиш бўйича бой тажрибага эга ва айни вақтда ягона марказ ҳисобланади. Яқин ва Ўрта Шарқ минтақасида алоҳида таъсирга ва аҳамиятга эга бўлган Эрон давлатида кечаётган ижтимоий сиёсий жараёнлар ҳам кафедра профессор ўқитувчиларининг доимий кузатувида. Сизга яхши маълумки 2021 йил август ойида инқилобдан кейинги 7 президент қасамёд қабул қилиб ўз фаолиятини бошлади. Кузатувчилар янги сайланган перзидент Иброҳим Раисий даврида Эрон ички ва ташқи сиёсатида бир қатор жиддий ўзгаришлар бўлиши ҳақида гапирмоқда. Биз бугун сиз билан Иброҳим Раисий бошқаруви йилларида Эрон ташқи сиёсатида қандай ўзгаришлар бўлиши борасида сухбатлашмоқчимиз. Айтингчи Раисийнинг асосан консерваторлардан иборат бўлган ҳукуматида 1) Эрон ташқи сиёсати манзаралари қандай бўлади?
2) Сизнингча Эрон ташқи сиёсатида айнан қандай ўзгаишлар амалга оширилади, сиз уларни бирин кетинлик билан санаб бероласизми?
3) Янги тайинланаган дипломатлар ҳақида нималар маълум?
4) Янги ҳукумат ташқи сиёсатнинг муҳим масалаларидан бири, ядровий дастур бўлиши ҳақида гапирдингиз, айнан қандай ўзгаришлар бўлади, Ҳасан Руҳонийнинг бу борадаги сиёсати энди ўзгарадими?
5) Эроннинг минтақавий сиёсатида нималар ўзгаради, Араб давлатлари билан муросасизлик давом этадми, Исроил биланчи?
6) Иброҳим Раисийнинг бош депломати Ҳусейн Амир Абдуллоҳиённинг Марказий Осиё минтақасига йўналтирилган ташқи сиёсати ҳамқида хозирча нималар маълум, Эроннинг Марказий Осиё давлатлари билан муносабатларида ҳам ўзгаришлар бўладими?

Эроннинг янги президенти Иброҳим Раисий ҳукуматидаги ташқи сиёсат гуруҳининг таркиби Эронда қарорлар қабул қилиш устидан консерваторлар деярли тўлиқ назоратга эга бўлишини кўрсатмоқда. Ҳусейн Амир Абдуллоҳиён, ташқи ишлар вазири, Маҳдий Сафарий ташқи ишлар вазири ўринбосари, Али Шамханий эса Эрон Миллий Хавфсизлик Олий Кенгаши котиби этиб тайинланди. Ушбу мақола президент Иброҳим Раисий давридаги Эрон ташқи сиёсати ва Амир Абдуллоҳиённинг ташқи ишлар вазири этиб тайинланиши борасида фикрлар баён қилинади.


Иброҳим Раисий даврида Эроннинг ташқи сиёсати
Эроннинг ички сиёсатида ташқи ишлар вазири лавозими жуда муҳим ҳисобланади. Бу позиция кучлар мувозанатига ва вазирлик ўринлари учун турли консерватив блоклар ўртасидаги рақобатга сезиларли таъсир кўрсатади. Собиқ президент Ҳасан Руҳонийнинг икки президентлик даврида ҳам Ташқи ишлар вазири лавозимининг муҳим аҳамият аниқ кўринган эди. Дипломатиянинг иқтисодга таъсири санксиялар натижасида энг кўп Эронда намоён бўлади. Шу сабабдан Эронда ҳар бир дипломатик гуруҳ таркиби ҳукумат кун тартиби ва ташқи сиёсатдаги устувор йўналиш кўрсатгичи сифатида кўрилади. Ташқи сиёсатда, Эрон ва P5+1 гуруҳи ўртасидаги ядровий музокараларни мамлакатда ҳокимият топширилгунга қадар кечиктириш, турли хил бошқа режаларни музлатиш билан биргаликда, қўшнилар билан яқинлашишга уринишлар ва Хитой билан стратегик келишувни амалга оширишга ҳаракат қилиш каби шунга ўхшаш қарорлар шуни кўрсатадики халқаро ҳамжамият Эроннинг янги дипломатик корпуси шаклланиш жараёнини диққат билан кузатиб бу мамлакат билан ҳал қилинмаган муаммолар юзасидан келажакда қандай йўл тутиши мумкинлигини кўрсатади.

Эроннинг келаси тўрт йилдаги ташқи сиёсатининг умумий кўрсаткичлари қуйидаги рахбарларнинг сиёсий иродасига боғлиқ бўлади: Президент Иброҳим Раисий, Олий Раҳбар Али Хумайний, унинг маслаҳатчилари ва ҳукуматдаги бошқа нуфузли шахсларга.


Эрон ташқи сиёсатида қўйидагилар амалга оширилади.
• Ташқи ишлар вазирлиги ўз ҳолича қолиши, яъни Эрон ташқи сиёсатини шакллантиришда устувор мавқеда бўлмаслиги аниқ. Президент Иброҳим Раисий даврида ҳам бу ҳолат ўзгармайди. Собиқ ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан ошкор қилинган интервюдан сўнг, Хуманий Ташқи ишлар вазирлиги унинг нуқтаи назари бўйича юқори мустақил доиралар белгилаган сиёсатни амалга ошириш воситасидан бошқа нарса эмаслигини аниқ таъкидлади. Сўнгги воқеалар бу ҳақиқатни тасдиқлайди. Ҳисоботларга кўра, Эрон мустақил институтлари Руҳоний ҳукуматининг сўнгги ҳафталарида ядровий дастур учун масъулиятни Эрон ташқи сиёсатининг энг муҳим муаммоси сифатида Миллий хавфсизлик бўйича Олий Кенгашга топширишга қарор қилган. Бу, шубҳасиз, ташқи сиёсат билан боғлиқ кўплаб масалалар ҳукуматнинг нормал тузилмасидан ташқаридаги бошқа институтлар ваколатида қолишини англатади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Эроннинг Хитой билан алоқаларини кенгайтириш масаласи ҳам Теҳрон ҳукумати ваколатларидан ташқарида. Шундай қилиб, бу ташқи ишлар вазирлигини дипломатик қарорларни шакллантиришга мутлақо таъсир қилмаслигини англатмайди, балки асосий масалалар бўйича кам таъсирга эга бўлиши демакдир.
• Янги ҳукумат ташқи сиёсатнинг муҳим масалаларидан бири, ядровий дастур бўйича Ҳасан Руҳоний тутган йўлдан эмас бошқа томондан боради. Янги Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амирабдуллоҳин Жавод Зариф бошчилигидаги собиқ дипломатик гуруҳнинг Ғарб музокаралар сиёсатини танқид қилди. Шунга мос равишда, Эроннинг ядровий дастури бўйича сиёсатида туб ўзгаришлар бўлиши эҳтимоли каттадир. Бироқ, бу ҳеч қандай ҳолатда эронликлар музокаралар столини тарк этишини англатмайди. Аслида Эроннинг янги президенти музокаралар эшигини ёпиш ниятида эмаслигига ишора қилган. Унинг ҳукумати, шунингдек, европаликларга музокараларни давом эттиришни кўриб чиқаётганига ишора қилди, эҳтимол, унинг шарқий шериклари уни музокаралар столини тарк этмасликка ундаган. Шунга қарамай, Эроннинг қарор қабул қилувчи доираларида Теҳрон ўзининг кўриладиган масала ва тузилиши жиҳатидан аввалгисидан фарқ қиладиган янги жамоа билан музокараларга қайтади деган катта таассурот сақланиб қолмоқда. Бу, албатта, музокараларни нолга қайтаради, чунки Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИРГC-тҳе Исламиc Револутионарй Гуард Cорпс) музокарачилар гуруҳининг кун тартибида кўпроқ устунликка эга бўлади ёки ҳеч бўлмаганда икки томоннинг кун тартиби ўртасида янада уйғунлик бўлади.
• Шарққа йўналтириш стратегиясининг амалга оширилиши кейинги босқичда Эрон дипломатик кун тартибида муҳим босқич бўлади. Бундан ташқари, Эроннинг янги президенти Хитой билан стратегик шериклик шартномасини фаоллаштиришга ҳаракат қилишини айтди. Олий раҳбарнинг дипломатик масалалар бўйича катта маслаҳатчиси Али Акбар Велаятий ҳам янги ҳукумат Хитой билан муносабатларни мустаҳкамлаш ва у билан стратегик келишувни фаоллаштиришни устувор вазифа қилиб қўйиши кераклигини таъкидлади. Буни Ғарбга муқобил Хитой томон ҳаракатланиш Эронда дипломатик ечимни шакллантиришда устунликка эга бўлган мустақил кучлар томонидан келишилган стратегик танлов эканлигидан далолат сифатида кўриш мумкин. Албатта, бу стратегия бошқа масалаларга, жумладан, Эроннинг ўзига қўйилган санксиялардан қисман халос бўлиш ва шу тариқа Теҳрон ва Пекин ўртасидаги ҳамкорликни осонлаштириш мақсадида ядровий масалалар бўйича музокараларга очиқлиги ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Минтақа давлатлари билан муносабатларга келсак, янги ҳукумат таркибидаги бир нечта амалдорлар, жумладан, янги президентнинг ўзи ҳам Эрон қўшнилари билан яқинлашиш ва келишмовчиликларни бартараф этиш йўлларини излаш истагида эканини таъкидлади. Буни минтақавий муносабатларни Эрон ядровий дастури билан боғлиқ муаммодан ажратиш, қўшниларга очиқлик сиёсатини таъкидлаш ва улар билан алоқаларни кенгайтириш вазиятида кўриш мумкин. Бироқ, Раисий ҳукуматининг бу йўлда олдинга силжиш бўйича Руҳоний ҳукуматининг Ҳормуз тинчлик ташаббуси доирасида таклиф қилганидан бошқа аниқ режаси йўқ кўринади. Эроннинг янги президенти жамоаси ва унинг яқинлари Эрон минтақавий сиёсатининг мафкуравий жиҳатларига устунлик берилишини кўрсатувчи бир қанча қадамлар қўйди, бу эса, шубҳасиз, Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси (ИРГC-тҳе Исламиc Револутионарй Гуард Cорпс) ва унинг минтақавий сиёсати устуворликларига кўпроқ мос келади. Парламентдаги қасамёд маросимига Раисий ҳукуматининг минтақадаги сиёсати “қаршилик кўрсатиш ҳаракатларини” қўллаб-қувватлаш бўлишини айтганидан ташқари, Яман, Ливан ва Ироқдан шиа ҳарбий етакчилари таклиф қилинган. Қолаверса, бу ҳарбий бошлиқлари таклиф қилинибгина қолмай, ҳукумат бошлиқлари ўрнига тингловчиларнинг олдинги қаторига ўтирдилар, чет эл делегацияларига ажратилган ўринлардан ҳам олдинроқ жой берилди.
Жавоб Янги тайинланаган дипломатлар ҳақида нималар маълум?

Download 77,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish