Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қорақалпоғистон халқ шоири Кенгесбой Каримовнинг “Оғабий” романи, таниқли ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Одамлардан тинглаб ҳикоя”



Download 0,55 Mb.
Sana09.06.2022
Hajmi0,55 Mb.
#648343
Bog'liq
Rustam Musurmon


Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Қорақалпоғистон халқ шоири Кенгесбой Каримовнинг “Оғабий” романи, таниқли ёзувчи Хайриддин Султоннинг “Одамлардан тинглаб ҳикоя”, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Шодмонқул Саломнинг “Шеър сайёраси” номли китобларининг тақдимоти ўтказилди.
”Қорақалпоғистон халқ шоири Кенгесбой Каримовнинг тарихий мавзудаги “Оғабий” роман-диалогияси 2013 йил Нукусдаги “Билим” нашриётида чоп этилган. Асар асосан икки китобдан иборат бўлиб, биринчи китоб – “Кўч”ни ўтган йиллар давомида Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон қорақалпоқ тилидан ўзбек тилига ўгирган. Роман дастлаб 2015-2016 йилларда “Шарқ юлдузи” журналининг 4та сонида босилди. 2020 йилда эса Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан китоб ҳолида 2000 нусхада нашр этилди.

Қорақалпоқ халқининг сардорлари Эдегий, Ойдўстбий, Маманбий, Эрназарбий ҳақидаги асарларни ўзбек ўқувчилари яхши билишади. Бироқ шу пайтгача Оролбўйида яшаётган матонатли халқнинг яна бир жасур йўлбошчиси Оғабий ҳақида бирон асар битилмаган эди.
Биринчи китоб “Кўч”, иккинчи китоб “Ота юрт” деб номланади. Бош қаҳрамонлардан бири – Эрежеб Қулчи бий ўғли Оғабий тарихий шахс бўлиб, у ўз юртдошлари тинчлигию фаровонлиги ва бахту саодати учун донолик, ботирлик ва жасорат билан кураш олиб борган. Икки китобдан иборат йирик асар композицияси Оғабий ҳаёти ва тақдирига оид воқеалар ва бадиий тасвирлар атрофида умумлашган.

“Кўч” романида Эрежебнинг отаси Қулчи бий йўлбошчилигидаги катта бир кўчнинг Қизилқум саҳролари бўйлаб Бухородан Чимбойга кўчиши азоблари ва шодликлари, қайғули воқеалари ва қизиқарли саргузаштлари, қаҳрамонларнинг севги ва ҳижрон изтироблари, ўй-хаёллари, орзу-умидлари, шу билан биргаликда қорақалпоқ халқининг миллий қадриятлари, урф-одатлари, чўл табиатининг гўзал ва бетакрор манзаралари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ранг-баранг бадиий бўёқларда тасвирланади. Айниқса, ҳаёти учқур тулпорлар билан янада завқли ва фаровон бўлган халқнинг отга меҳри, сайислар ва чавандозларнинг турмуш тарзи, отни боқиш, парвариш қилиш, пойгага тайёрлаш лавҳалари романда ниҳоятда жонли ва ҳаётий тасвирлангани ўқувчининг диққатини оҳанрабодек жалб этади.
Ҳассос шоир Ҳамид Олимжоннинг
“Одамлардан тинглаб ҳикоя,
Ўсар эди шоирда ғоя”
деган машҳур сатрлари ўтган асар авлодларига ёд бўлиб кетган десак муболаға эмас.
Таниқли адиб Хайриддин Султоннинг “Одамлардан тинглаб ҳикоя” китоби ўттиз битта янги ҳикоядан иборат. Китоб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Адабиёт” нашриётида янги “Наср гулшани” рукнида илк китоб сифатида 5000 нусхада чоп этилди.
Тўпламга киритилган ҳаётномаларни муаллиф тўқиб чиқарган эмас, у фақат одамлардан эшитган ва бор ҳолида қоғозга туширган, холос. Ҳар бир қаҳрамон тақдирида шундоқ ёнимизда яшаётган турли инсонларнинг тарихи ва қисмати, бахтию бахтсизлиги, қувонч ва қайғуси ўзининг бадиий ифодасини топган.
Китобнинг “Одамлардан тинглаб ҳикоя” деб номланиши зукко ўқувчининг фикру зикрини ўзига тортади ва сўз заҳматкаши бўлмиш донишманд адибнинг мақсад-муддаосини савқи табиий равишда юрак-юракдан ҳис эта бошлайди.

Китоб сўзбошиси муаллифи Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид шундай ёзади:
“Илк таассурот шулки, китобга нозик дид ва маҳорат билан тартиб берилган. Оддий ўқувчи сифатида илғаганимиз – масалан, тўпламдаги биринчи асар – “Омад” ҳикояси “Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим” деган табаррук калом билан бошланади ва у гўёки бутун китобнинг мазмун-мундарижасини белгилаб беради. Сўнгги, “Мактуб” деб аталган, куйган кўнгил фарёди каби янграйдиган асар эса Яратганга муножот билан тугалланади. Ўттиз битта ҳикояда бир-бирини такрорламайдиган, бир-бирига ўхшамайдиган ёрқин характерлар, қаҳрамонларнинг ички дунёси, қалб туғёнлари уларнинг бевосита ўз тили, ўз нутқи орқали очиб берилади. Бу эса ёзувчининг бир қарашда жуда оддий, содда бўлиб туюладиган, аммо аслида ниҳоятда мураккаб бир ижодий услубни танлаб иш кўрганидан далолат беради”.Китобдаги ҳикоялар монолог тарзида ёзилган, яъни уларнинг ҳар бири фақат бир кишининг айтганидан иборат. Масалан, “Омад” ҳикоясини машҳур уламо Анвар қори Турсунов, “Отамнинг айтганини қилишим керак”ни шоир Ориф Одилхонов, “Ҳар иш бўлса – Худодан” ҳикоясини маънавият фидойиси Зокиржон Машрабов, “Одам бўлган одам”ни ҳарбий врач Зикрилла Эгамбердиев сингари реал шахслар сўзлаб берган, деб нақл қилинади.
“Монолог”, “Биринчи миллион”, “Отабекнинг жанозаси”, “Икки карра қаҳрамон”, “Миллатчининг жазоси”, “Бир умрнинг уч фасли” ҳикояларидаги қуйма, ёмби характерли бадиий сиймолар ҳам қайси бир жиҳатлари билан ҳаётда ўзингиз кўрган, учратган, суҳбатидан баҳраманд бўлган инсонларни ёдингизга солади.
Йилига фалакдан ерга қулайдиган беш юздан ортиқ метеоритнинг 99 фоизи океан ва саҳроларга тушади. Ер шаридаги миллиардлаб юракнинг айримларигагина шеър меҳмон бўлади. Биринчи табиат ҳодисасида тақдир бизни тош ёмғиридан асраса, иккинчисида ҳам, шубҳасиз, Худонинг меҳрибонлиги бор.

Моҳиятга қаралса, асл шеъру шоирнинг танқислиги ҳам худди юқоридаги каби илоҳий мўъжизадир. Шоирнинг шеърга кўчишдек ноёб палласини – қалбнинг изҳор бўлишини мўъжиза десак муболаға эмас!
Шодмонқул Саломнинг “Шеър сайёраси” китобида жам бўлган сара шеърлари ўқирманни шундай еру само оралиғидаги сирларга чорлайди, ўзига ошно этади, деб ўйлаймиз.
Китобга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шодмонқул Саломнинг 200 ортиқ сараланган шеъри киритилган.
“Шеър сайёраси” китоби “Адиб ва жамият” рукнида, “Ижод” жамоат фонди кўмагида, “Адабиёт” нашриётида 1000 нусхада чоп этилди.
Шоир қанотига ўт кетган қушдир,
Унга дон кўрсатманг, беринг осмонни.
То ёниб бўлгунча ёришсин олам,
Токи куйдирмасин куйган жаҳонни.
Тақдимот маросимида Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўрозбой Абдураҳмонов, Қорақалпоғистон халқ шоири Рустам Мусурмон, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Ғофуров, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, ёзувчи Хуршид Дўстмуҳаммад, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Эшқобил Шукур, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов муаллифларни янги китоблар билан табриклади, китоблар ҳақидаги фикр ва мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
О. Бекмуродова,
ЎзА
Шоир қанотиЁзувчилар уюшмаси
Мавзуга оид бошқа хабарлар

Ёш ижодкорларнинг китоблари тақдимоти

Жамият
14:55 / 26.02.2021



“Мендирман ўшал...”

Жамият
21:31 / 23.12.2021



Маҳтумқули ижоди – умумбашарий маданий мерос

Жамият
21:52 / 26.04.2022
Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish