25-маъруза
ИНШООТ ДЕФОРМАЦИЯСИ, УНИНГ ТУРЛАРИ ВА
ҲОСИЛ БЎЛИШ САБАБЛАРИ. ИНШООТ
ЧЎКИШИ ВА ОҒИШИНИ АНИҚЛАШ
Режа:
25.1.Деформатсия ва унинг турлари.
25.2.Тик даврий ўзгаришини аниклаш.
25.3.Иншоот оғишини аниклаш.
25.4.Кўтарма ва қазилмаларда даврий ўзгаришни аниқлаш.
Таянч сўз ва иборалар:
деформация, чўкиш, силжиш, табиий, техноген ва антропоген сабаблар, таянч шоҳобчалар, марка, репер, нивелирлаш, горизонтал бурчаклар усули, створ усули.
25.1.ДЕФОРМАТСИЯ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Лойиҳа бўйича қурилган ҳар қандай иншоот вақт ўтиши билан турли сабабларга кўра ўзининг лойиҳавий ҳолатини бир мунча ўзгартиради. Бу деформатсия дейилади.
Деформатсия турлари:
Чўкиш; 2. Силжиш; 3. Оғиш; 4. Синиш.
Деформация ҳолатини ўрганишда доимий ёки даврий кузатувлар бажарилади. Деформасияни қзатиш, иншоот турига ва ўзгариш ҳарактерига қараб қзатиш ишлари олиб борилади. Қзатиш учун иншоот яқинида майдон ажратилиб унда қзатиш учун асос нуқталари барпо этилади. Репер ва мустаҳкам белгилар (марка) ўрнатилади.
Иншоотлар қурилиши даврида ва қурилгандан сўнг вақт ўтиши билан турли сабабларга кўра тик ёки горизонтал текислик бўйича чўкиши ёки оғиши мумкин. Буни иншоот даврий ўзгариши дейилади.
Даврий ўзгаришни қзатиш вақти-вақти билан олиб борилиб, унинг қиймати иншоот тури, тупроқ таркиби ва шунга ўхшаш сабабларга боғлиқ бўлади. Даврий ўзгаришни қзатиш СНиП Ш-2-75 га биноан техник топшириқ асосида бажарилади. Бунда:
иншоотни кузатадиган қисмлари, жойлари кўрсатилади;
таянч ва назорат қиладиган реперлар жойлашиши аниқланади;
кузатиш даврийлиги белгиланади;
даврий ўзгаришни қзатиш аниқлиги топилади;
топширадиган ҳужжатлар рўйхати белгиланади.
25.2.ТИК ДАВРИЙ ЎЗГАРИШИНИ АНИКЛАШ
Даврий ўзгаришни кузатиш аниқлиги СНиП III-2-75 га биноан қуйидагича:
1 мм — тошлоқ жойларда;
3 мм — қум, тупроқ ерларда;
10 мм — кўтармада;
15 мм — кўтарма, қазилмалар учун.
Горизонтал даврий ўзгаришни аниқлащса ўқ чизиқ бўйича ўлчаш, кестирма, триангулясия ва фотограмметрик усуллардан фойдаланилади.
Тик даврий ўзгариш асосан геометрик, тригонометрик, гидростатистик ва гидродинамик нивелирлаш, ҳамда фотограмметрик усуллар билан аниқланади.
.
створ
25.1-расм
Ўпирилиш — катта ҳажмдаги тупроқнинг баъзи сабабларга биноан қиялик бўйича силжишидир.
Ўпирилишни геодезик усуллар билан аниқлаш ўқ бўйича, ўлчаш створ усули билан ва тарам нурлари ёрдамида бажарилади. Бу усулларда ўпирилиш қўзғалмайдиган, ўпирилиш чегарасидан ташқарида жойлашган нуқгаларга нисбатан аниқланади.
Ўпирилишни ўқ бўйича ўлчаб аниқлащда Р ва q пунктларга нисбатан 1, 2, 3, 4, 5 нуқталар ўрни ўзгариши ўлчаб аниқланади. Створ усулида (25.1,б–шакл) створ чизиғига нисбатан 1, 2, 3, 4, 5 нуқталар ўрни ўзгариши ўлчаб топилади. 1, 2, 3, 4 нуқталар (25.1,в–шакл) нинг ўрни АВ нисбатан тарам нурлар ёрдамида топилади.
25.3.ИНШООТ ОҒИШИНИ АНИКЛАШ
Усуллари:
1. Тик проексиялаш (юқорига) усули, юқорига проесСиялашда “ПВП” асбоб ишлатилади.
2. Ёнбош нивелирлаш усули.
Нивелир рейкаси иншоот асосига горизонтал ҳолатда (теодолитга нисбатан перпендиқляр) қўйилади.
; ; ; .
25.4.КЎТАРМА ВА ҚАЗИЛМАЛАРДА ДАВРИЙ ЎЗГАРИШНИ АНИҚЛАШ
Кўтарма ва қазилмаларда даврий ўзгаришни аниқлаш — бу иншоотларнинг бузилиб кетмаслигига ва вақтида баъзи бир чораларни кўришга имкон беради.
ёрилиш чегараси
Деформатсион нуқталар
25.2–расм
25.3-расм
Даврий ўзгаришни аниқлаш асосан вақти-вақти билан ер иншоотларида ўрнатилган деформатсион нуқталарни нивелирлашдан иборатдир. Бунда: I—VII таянч нуқталари; 1—6-лар даврий ўзгаришни аниқловчи нуқталар. Ер иншоотларини эгри жойларида даврий ўзгаришини аниқлашда АВ чизиги-базис ўтказилади ва базис (25.2–расм) камида 1:3000 ҳато билан ўлчанади. Сўнгра таянч нуқталари С, В, D ўрнатилиб, жойда ёпиқ полигон ясалади. Уларга нисбатан даврий ўзгаришни аниқловчи нуқталар ўрнатилади ва бу нуқталарнинг силжиши нивелирлаб аниқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |