Тошкент Тиббиёт Академияси



Download 1,93 Mb.
bet1/199
Sana04.07.2022
Hajmi1,93 Mb.
#739031
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199
Bog'liq
Фармакология redact



Тошкент Тиббиёт Академияси

Хакимов З.З.
Фармакология фанидан маърузалар матни


Тошкент - 2015
ДАВЛАТ ФАРМАКОПЕЯСИ
Фармакопея – дори моддалар сифатини белгилайдиган, тиббиёт ва фармация қонунларининг умумдавлат стандартлар ва низомлар тўпламидир.
Ҳар бир давлатнинг ўз фармакопеяси бўлади. Улар жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига қарашли Халқаро фармакопея талаблари асосида иш кўради.
Давлат фармакопеяси расмий дастур бўлиб, унинг талабларига дори моддалар ишлаб чиқарадиган, сотадиган ва қўллайдиган муассасалар риоя қилишлари шарт.
Фармакопеяда дори моддаларининг номлари, кимевий формулалари, физик-кимевий хоссалари, сифати, сақлаш қоидалари, бир марталик ва суткалик миқдор (доза)лари берилади. Унда заҳарли (А) ва кучли таъсир кўрсатадиган (Б) дори моддаларнинг рўйҳати келтирилади. Фармакопеяга киритилган дори моддалар – официнал (officina - дорихона) дорилар, фармакопеяга киритилмаган, шифокорнинг кўрсатмасига биноан дорихоналарда тайерланадиган дори моддалар магистрал (magister - ўқитувчи) дорилар деб аталади.
ДОРИХОНА (грек сўзи - Apotheke - омбор)
Дорихона – бу дори моддаларини тайёрлаш, сақлаш ва тарқатишга мўлжалланган муассасадир.
Ҳозирги вактда дорихоналарда асосан магистрал ва тезда бузилиши мумкин бўлган (қайнатмалар, дамламалар, шилимшиқлар) дори моддалари тайёрланади. Бундан ташқари дорихонада рецептсиз берса бўладиган тайёр дорилар ҳам сотилади.
Бундан ташқари беморларни даволаш жараёнида ишлатиладиган баъзи анжомлар минерал сувлар, боғлов материаллари, кўзойнаклар ва бошқалар чакана моллар сифатида сотилади. Дорихоналар 2 турда бўлади:

  1. Очиқ турдаги дорихоналар;

  2. Ёпиқ турдаги дорихоналар.

Дорихонада фармацевтик маълумотга эга бўлган ходимлар ишлайди.
Очиқ турдаги дорихоналарда қуйидаги хоналар мавжуд: қабул хонаси, рецептура хонаси, ассистентлар хонаси, кокторий, стерилизациялаш, захира ва ювиш хоналари. Булардан энг муҳими рецептура бўлимидир. Бу ерда рецептлар қабул қилинади ва тайёр дорилар берилади, олий фармцевтик маълумотга эга бўлган назоратчи–рецептор шу ишларни бажаради. У дори моддаларини ёзилиш қоидаларини, уларни дозаларини, дорилар аралаштирилганда бир-бирига мос келиши ва бошқаларни билиши керак.
Рецептура хонаси махсус айланма шкафлар билан жиҳозланган бўлиб, тайёрланган дорилар шу шкафда сақланади.
Ассистентлар хонасида дорилар тайёрланади, буни одатда 2 та ассистент бажаради. Улар ўзлари тайёрлаган дориларнинг сифатига тўла жавобгардир. Ассистентларнинг иш жойлари тайёрланадиган дори турига қараб жиҳозланади.
Масалан, 1 жой қаттиқ дори тури – сочмаларни, 2 – дори эритмаларини, 3 юмшоқ дори турлари – малҳамлар ва бошқа дориларни тайёрлаш учун жиҳозланган бўлади. Бундан ташқари ассистентларнинг хонасида заҳарли ва кучли таъсирга эга бўлган дори моддалари сақланадиган жавонлар ҳам бўлади. Ассистентни ишини назоратчи-рецептор текшириб боради.
Стерил бўлиши шарт бўлган дорилар алоҳида хонада асептик шароитда тайёрланади. Стерилизация хонаси ниҳоят даражада тоза бўлиши керак.
Дамлама ва қайнатмалар тайёрланадиган хона кокторий деб аталади. Дистилляторлар ҳам шу хонада бўлади.
Ювиш хонаси. Дорихонадаги ҳамма идишлар шу ерда ювилади. Бу хона 2 еки 3 секцияли ювиш машиналари, қуритиш жавонлари ва тоза идиш сақланадиган жавонлари билан жиҳозланган бўлади.
Қабул бўлими рецепт талаб қилинмайдиган тайёр дори турларини, беморларни парваришида қўлланиладиган буюмларни сотишни бажаради. Ушбу бўлимнинг материал хонаси бўлади.
Кечаси аҳолига хизмат қилиш учун навбатчи дорихоналар ишлайди. Унда тажрибали провизорлар ишлайди, бундан ташқари катта шаҳарларда дорилар тўғрисида маълумот берадиган махсус маълумот бюролари кечаю-кундуз телефон алоқа тармоғи орқали мулоқатда бўлади. Бундай дорихоналарда дориларни беришдан ташқари врач келгунча биринчи ёрдам кўрсатиш ҳам мумкин.
Ёпиқ турдаги дорихоналар маълум даволаш муассасаси таркибида бўлиб унда даволанаётган беморларни дори-дармонлар билан таминлайди.



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   199




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish