П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet100/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Варвара блан ўпиша-
ди.)
Яхши қол, Глаша! 
(Глаша блан ўпишади.)
Хайр, она- 
жон! 
(Эгилади.)
К а б а н о в а . Хайр! Узоқ хайрлашсанг — шунча кўп кўз 
ёши бўлади.
К а б а н о в чиқади, унинг кетидан 
К а т е р и н а ,
В а р в а р а ,
Г л а ш а ҳам чиқади.
О Л Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а б а н о в а
(ёлғиз).
Нима ҳам дейсан, ёшлик-да! 
Уларни кўриб кулгинг қистайди! Агар ўз кишим бўлмаган- 
да тоза кулардим-да. Н а тартибни билишади ва на қоида- 
ни. Тузук-қуруқ хайрлашишни ҳам билишмайди! Хайрият, 
ҳали қайси уйда кексалар бор экан, ўша ерда тартиб-қоида 
бор, кексалар бўлмаса дун ё остин-устин бўларди. Тентак- 
лар, эркин яшамоқчи бўлишади, бир эркин яшаб кўриш- 
синчи, тамоша қилайлик; бир масхараси чиқиб шэрманда 
бўлишсин! Эски одатларнинг садқаси кетсанг! Бошқа уйлар- 
га киргинг ҳам келмайди. Кирганингда ҳам, кўнглинг ай- 
ниб, қочиб чиқасан, киши. Қарилар ўлиб кетгандан кейин 
олам нима бўларкин, билолмайман. Илоҳим ўша кунлардан 
асра!
К а т е р и н а блан В а р в а р а киради.
Е Т Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а б а н о в а , К а т е р ч н а ва В а р в а р а .
К а б а н о в а . Эримни жуда яхши кўраман, деб мақта- 
нувдинг: кўрдик қандай яхши кўришингни. Бўлак хотин 
бўлганда эди, эри кетиши блан камида бир ярим соат, чув- 
вос уриб йиғларди, сенинг бўлса парвойингга ҳам келмайди.
К а т е р и н а . Йиғлаб нима қилай, йиғлашни ҳам бил- 
майман, одамлар олдида кулги бўлайми?!
К а б а н о в а . Нимасини билмайсан. Агар яхши кўрга- 
нингда билар эдинг.* Яхши билмасанг ҳам, ҳеч бўлмаса, кўз 
ёши қилиб ҳам қўймайсан, булар ҳам одобдан, гапларинг ба- 
риси тилингнинг учида экан. Хўп, майли, мен ибодатга ки- 
раман, менга халал берманглар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


В а р в а р а. Мен кўчага чиқаман.
К а б а н о в а . Менга нима! Чиқсанг чиқавер! Уйна, ўй- 
найдиган чоғинг. Вақти келиб уйда ўтириб қоларсан.
К а б а н о в а блан В а р в а р а чнқади.
С А К К И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а т е р и н а
(ёлғиз, ўйчан).
Мана уйимиз ҳам жимжит 
бўлиб қолди. Энди роса зерикасан киши! Хеч бўлмаса, би- 
ровларнинг боласи бўлса ҳам майли эди! Оҳ! Болам ҳам 
йўқ: бола бўлганда ўша блан овунар эдим. Болалар блан 
сўзлашишни бирам яхши кўраман — улар фаришталардек 
гуноҳсиз, пок бўлишади. 
(Жимлик.)
Асли гўдаклигимда 
ўлиб кетсам яхши бўлар экан. Осмонда учиб юриб ерга қа- 
рардим, ҳаммасини кўриб хурсанд бўлардим. Қаерга иста- 
сам ўша ерга учиб борар эдим. Далага учиб чиқардиму, худ- 
ди капалаклардай, гулдан-гулга қўнар эдим. 
(Уйланиб.)
Ва’дага мувофиқ бирорта иш бошлайман, бозордан сурп олиб 
келаман, кийим тикаману камбағал-бечораларга улашаман. 
Улар мени дуо қилишади. Варвара блан бир ишга ўтирай- 
ликки, вақт ўтганини ҳам билмай қолайлик. Иннайкейин, Ти- 
ша ҳам келиб қолади.
В а р в а р а кирадн.
Т У Қ Қ И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
Қ а т е р и н а блан В а р в а р а
В а р в а р а
(ойна олдига бориб рўмол ўрайди).
Энди 
мен ўйнагани чиқаман; Глаша бизга боққа жой солиб қўяди, 
онам кўнди. Боғда, малина кўчати орқасида, дарча бор, онам 
ҳамавақт қулфлаб калидини ўзи олиб юрарди, мен калидни 
олволдим, онам билиб қолмасин, деб ўрнига бошқа калид 
қўйиб қўйдим. Ма, балки керак бўлиб қолар. 
(Калндни бе-
ради.)
Агар кўрсам дарча томондан кел, деб айтаман.
К а т е р и н а
(чўчиб, калидни қайтариб).
Бўлмаган гап! 
Нега! Керак эмас! Керак эмас! Керак эмас!
В а р в а р а. Сенга керак бўлмаса, менга керак бўлар: ол, 
еб қўймайди сени.
К а т е р и н а . Нималар қилмоқчисан сен, шаддот! Яхшн 
эмас! Уйламадингми? Сенга нима бўлди ўзи! Сенга нима 
бўлди?
В а р в а р а. Бас, кўп гап эшакка юк, ёмон кўраман вал- 
жирашни, вақтим йўқ. Уйнаб қолишим керак. 
(Кетади).
www.ziyouz.com kutubxonasi


К а т е р и н а
(ёлғиэ, цўлида калид).
Нима қилаяпти-а? 
Нималарни ўйлаб топаяпти? Оббо, тентак қиз эй, чинакам 
тентак! 
(Калидга қараб.)
Мана шу мени ҳалсж ҳилади! 
Мана шу! Буни олисларга, д ар ё тубига ташлаб юбориш 
керакки, ҳечким, ҳечким буни тополмасин. Худди оловдай 
қўлни куйдирадия. 
(Уйланиб.)
Биз, шўрлик, хотин-қизлар, 
мана шундай ҳалок бўламиз. Тутҳинликда ким ҳам шод 
юрарди? Хаёлингга нималар ҳам келмайди. Бир-икки дуч 
келган ҳаловат ҳам бошимизни гангитиб қўяди, ҳандай иш 
қилиб бўлади-а! Фалокатга йўлиқиш қийинмас! Кейин умр- 
бод йиғла-сиқта; ўрнига келмайди, яна тутқинликнинг ўзи 
кўзингга тўтиё бўлиб кўринади. 
(Ж имлик.)
Тутқинлик нақа- 
дар азоб, нақадар аччиқ! Бунинг дастидан йиғламаган ким 
бор? Ҳаммадан кўпроқ биз шўрлик хотин-қизлар йиғлай- 
миз. Мана мен ўзим! Бутун умрим азоб-уқубатда, ёруғлик- 
дан дарак йўқ! Ҳечнарсани кўрмай ўтаман! Кундан-кунга 
баттар. Яна бунинг устига бу гуноҳчи! 
(Уйланиб.)
Агар 
қайнанам бўлмаганда! Сиқиб сувимни ичди менинг... Унинг 
дастидан ўз уйим, ҳатто деворлар ҳам кўзимга аллақандай 
хунук бўлиб кўринади. 
(Уйчан калидга қарайди.)
Ташлаб 
юборайми буни? Албатта, ташлаб юборишим керак. Қандай 
қилиб бу қўлимга тушиб қолди-а? Мени йўлдан оздириб, ҳа- 
лок қилмоқчими! 
(Қ улоқ солиб.)
Кимдир келаяпти. Бирам 
юрагим ўйнаб кетдики. 
(Калидни чўнтагига солади.)
йўқ!.. 
Ҳечким йўқ!.. Нега бунчалик қўрқиб кетдим! Ҳатто калид- 
ни ҳам яшириб қўйибман... Унинг жойи шуер экан, майли 
тураверсин! Тақдир буни ўзи истайди шекилли! Ҳеч бўлма- 
са уни олисдан кўрсам шу ҳам гуноҳми! Гаплашсам нима 
бўпти?! Эримга нима дейман-а?.. Ахир, ўзи хоҳламадику. 
Балким, бутун умр бўйи бундай учрашувни кўрмасман. Ке- 
йин: фурсат келдию, фойдаланаолмадим, деб бошимни тошга 
урайки, ўрнига келмас. Нилшлар деяпман, нега ўзимни- 
ўзим алдаяпман? Энди ўлсам ҳам уни кўришим керак. Ким- 
га риёкорлик қилаяпман ўзи!.. Калидни ташлаб юбориш 
керакми! Улсам ҳам ташламайман! Бу энди меники! Нима 
бўлса бўлсин, Борисни кўришим керак. Оҳ, тезроқ қоронғи 
тушса эди!..
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   96   97   98   99   100   101   102   103   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish