3-мавзу. Демографик таркиблар ва унинг таҳлили 1-маъруза машғулоти



Download 0,78 Mb.
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi0,78 Mb.
#176250
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
3-мавзу (2)

3-мавзу. Демографик таркиблар ва унинг таҳлили 1-маъруза машғулоти


1.Демографик таркиблар ва уларнинг турлари

2.Ёш-жинс таркибининг таҳлили

3.Ёш-жинс пирамидаси шаклларининг таҳлили

1-режа.Демографик таркиблар ва уларнинг турлари


Аҳоли сони демографик таҳлилда таянч кўрсаткич ҳисобланади. Бу кўрсаткичнинг ўзи ҳам, бошқа кўплаб таҳлилий кўрсаткичларни (туғилиш ва ўлимнинг умумий коэффициенти, аҳолининг табиий ўсиши, аҳоли зичлиги ва б.) ҳисоб-китоб қилиш учун асос сифатида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Белгиланган санадаги аҳоли сони ҳақидаги маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари бўйича олинади. Рўйхатга олиш даврлари оралиғида статистик тўпламларда аҳоли сони, қоидага кўра, йил бошидаги ёки йил охиридаги ҳолат бўйича келтирилади. Бу маълумотлар туғилганлар, ўлганлар, кўчиб келганлар ва кўчиб кетганларни жорий қайд қилишни ҳисобга олган ҳолда сўнгги рўйхатга олиш материалларига йиллик тузатишлар киритиш йўли билан аниқланади.
Аҳоли сони доимий ёки мавжуд аҳоли бўйича ҳисоблаб чиқилиши мумкин. Бунда олинадиган муайян аҳоли пункти учун мутлақ кўрсаткичлар бир-биридан анча фарқ қилади.
Доимий аҳоли (de jure population) – ушбу аҳоли пунктида доимий яшайдиган, жумладан, вақтинчалик (аҳоли сонини ҳисобга олиш пайтида) бўлмаган аҳоли.
Мавжуд аҳоли (de facto population) – ушбу аҳоли пунктида аҳоли сонини ҳисобга олиш пайтида турай-жой бинолари ва улардан ташқарида бўлган аҳоли.
Доимий яшаш (йўқлик) мезони сифатида 6 ойга тенг бўлган вақт оралиғи олинади. Масалан, агар аҳолини рўйхатга олиш даврида оила бошлиғи 6 ойдан узоқ вақт хизмат сафарида бўлган бўлса, у доимий аҳоли сонида (вақтинчалик йўқ сифатида) ва у хизмат сафарига борган жойда мавжуд аҳоли сонида (вақтинчалик яшовчи сифатида) ҳисобга олиниши лозим.
Вақтинчалик яшовчилар сони вақтинчалик йўқлар сонига тенг бўлиши лозим. Умуман олганда мамлакат бўйича мавжуд аҳоли ва доимий аҳоли сони унчалик фарқ қилмайди.
    • Доимий аҳоли сонини баҳолаш охирги аҳолини рўйхатга олиш маълумотлари асосида ҳисобланиб, унга ҳар йили туғилганлар ва муайян ҳудудга кўчиб келганлар сони қўшилиб, ўлганлар ва муайян ҳудуддан кўчиб кетганлар сони айрилади

Download 0,78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish