П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet103/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

И К К И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш
Тун. Буталар қоплаган ■
жарлик; баландда Кабановлар боғининг 
девори; деворда дарча, юқорида сўқмоқ йўл.
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
К у д р я ш
(қўлида гитара блан киради).
Ҳечким йўқ. 
Нима бўлди-а! Ҳай, кутиб турайчи. 
(Тошга ўтиради.)
Зерикиб ўтиргандан кўра, ашула айтиб турай. 
(К уйлайди.)
www.ziyouz.com kutubxonasi


Донли казак отини суғоришга опкетти,
Марҳаматли қаҳрамон дарвозага тез етти,

Эшик ёнида туриб, бошлади ўй суришга,
й ў л излади: хотинин азоблаб ўлдиришга.
Хотин бўлса эрига ёлбордию, ёш тўкди,
Та'зим ҳилиб шу замон ҳузурида тиз чўкди:
Сен-ку, ахир калбимдан севган суюкли жоним!
Қўй ҳийнама, ўлдирма, оцшомда тўкиб қоним!
Сен ургин ва ўлдиргин мени ярим кечада!
Кўй ухласин тинчиб менинг ёш болаларим,
Мурғаккина болалар, барча ҳамсояларим.
Б о р и с киради.
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
К у д р я ш блан Б о р и с.
К у д р я ш
(қўшиғини тўхтатиб).
Оббо сеней! 
Ёввош 
деб юрсак, сен ҳам иш кўрсатадиганга ўхшайсан.
Б о р и с. Сенмисан, Кудряш?
К у д р я ш . Мен, Борис Григорьич!
Б о р и с. Сен буерда нима қилиб турибсан?
К у д р я ш . Менми? Керакдирки, тургандирман, Борис 
Григорьич, бўлмаса келармидим. Узингизга йўл бўлсин?
Б о р и с 
(атрофни кўздан кечириб).
Биласанми, Кудряш; 
менинг шу ерда туришим керак, сен бошқа жойга бориб 
турсанг ҳам бўлар дейман.
К у д р я ш . Йўқ, Борис Григорьич, сизни буерда бирин- 
чи марта кўриб турибман, бу ер менинг ўз жойим бўлиб 
қолган, мана бу сўқмоқни ҳам ўзим очганман. Мен сизни, 
тақсир, севаман, ҳарқандай хизматингизга тайёрман, аммо, 
6у йўлда кечаси менга йўлиқа кўрманг, худо сақласин, яна 
бирор фалокат юз бермасин. Ва’дага вафо керак, ҳа.
Б о р и с . Сенга нима бўлди, Ваня?
К у д р я ш . Ванянинг падарига ла’нат: 
Ваня эмиш! 
Биламан Ванялигимни. Сиз ўз йўлингиздан қолманг, вас- 
салом. Биттаси блан ва’далашдингми ўша блан бўл, сен 
блан ҳечкимнинг иши ҳам бўлмайди. Аммо бошқаларга 
кўз олайтирма! Бунга буерда йўл қўйишмайди, йигитлар 
оёгингни синдириб қўйишади. Мен ўзимники учун... Ҳада, 
агар меникига илашадиган бўлсанг, нақ кекиртагингни узиб 
оламан!
Б о р и с. Бекорга аччиғинг келаяпти: севганингни йўлдан 
уриш хаёлимга ҳам келгани йўқ. Агар мени чақиришмаган- 
да буерга келмас ҳам эдим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К у д р я ш. Ким чақирди)
Б о р и с. Қоронғи эди, яхши ажратаолмадим. Бир қиз 
мени кўчада тўхтатиб, мени шу ерга, Кабановлар боғининг 
орқасидаги сўқмоққа кел, деб тайинлаган эди.
К у д р я ш. Ким бўлди экан?
Б о р и с. Менга қара, Кудряш. Сенга ишонса бўладими, 
оғзинг бўш эмасми!
К у д р я ш . Айтаверинг, қўрқманг! Оғзим маҳкам.
Б о р и с. Мен сизларнинг урф-одат, тартибларингизни 
билмайман; мен сенга айтсам гап...
К у д р я ш . Ё, биронтасини яхши кўриб қолдингизми?
Б о р и с. Ҳ а, Кудряш!
К у д р я ш. Нима бўпти, ёмон эмас. 
Бу ҳгқда бизда 
эркинлик бор. Қизлар ҳам хоҳлаганларича ўйнаб юрабера- 
ди, ота-оналарининг иши ҳам бўлмайди. Ф ақат эрлик хотин- 
ларгина ичкаридан чиқишмайди.
Б о р и с. Тоза шўрим қурир экан-да бўлмаса.
К у д р я ш. Наҳотки эрлик хотинни яхши кўриб қолган 
бўлсангиз?
Б о р и с . Эрлик хотинни, Кудряш.
К у д р я ш . Эҳ, Борис Григорьич, бу йўлдан қайтиш 
керак.
Б о р и с. Айтишга осон! 
Балким, сенга барибирдир; 
биридан айниб иккинчисини топарсан. Мен бундай қилол- 
майман! Мен яхши кўрдимми...
К у д р я ш. Ахир, сиз, уни бутунлай ҳалок қиласиз-ку, 
Борис Григорьич.
Б о р и с . Худо сақласин! Уз паноҳингда асра мени 
худойим! Йўқ, Кудряш, бу мумкин 
эмас. 
Наҳотки, 
мен 
унинг ҳалок бўлишини истайин! Қаерда бўлса ҳам, уни бир 
кўрсам бас, бошқа ҳечнарса керак эмас менга.
К у д р я ш. Киши ўзига қандай қилиб ишонаолади, тақ- 
сир! Буердаги одгмларнинг нималигини ўзингиз биласиз! 
Тириклай ғажиб, тириклай гўрга тиқишади.
Б о р и с. Оҳ, гапирма, Кудряш, гапирма, бас, мени қўр- 
қитма!
К у д р я ш . У сизни яхши кўрадими?
Б о р и с. Билмайман.
К у д р я ш . Бирор марта бўлса ҳам кўришганмисиз?
Б о р и с. Бир марта амаким блан уйларига боргандим. 
Ибодатхонада ва боғда кўриб тураман. Оҳ, Кудряш, қандай 
ибодатлар қилади, бир кўрсанг эди! 
Ю зларидаги пок, 
малаклар кулгиси гўё қуёшдек нур сочади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К у д р я ш . Тағин Кабановларнинг 
еш келини бўлма- 
син-а?
Б о р и с. Худди ўшанинг ўзи, Кудряш!
К у д р я ш . Шунақа денг? Бўлмаса табрикласак бўлар 
экан-да!
Б о р и с. Нима блан?
К у д р я ш . Нима блан бўларди! Демак, сизни буерга 
чақириптими, ишингиз жойида экан.
Б о р и с. Наҳотки ўша чақирган бўлса?
К у д р я ш. Бўлмаса, ким бўларди?
Б о р и с. й ўқ, сен ҳазиллашаяпсан! 
Бу мумкин эмас! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish