П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(эрининг бўйнига осилиб).
Тиша, кетма! 
Худо ҳаққи, кетма! Жоним, худо ҳаққи, кетма!
К а б а н о в. Иложи йўҳ, Катя. Онам юборгандан кейин
бормай бўладими!
К а т е р и н а . Бўлмаса мени ҳам бирга олиб кет!
К а б а н о в
(унинг оғушидан чициб).
Иложи йўҳ.
К а т е р и н а . Нега иложи бўлмасин, Тиша, нега?
К а б а н о в . Сени олиб кетиб нима ҳузур топардим! Бу- 
ерда, ҳаммангиз менинг одобимни бераяпсизлар! Узим ҳуту- 
лолмай гарангку, яна сенинг эргашганинг ошиҳча.
К а т е р и н а . Наҳотки, мени ёмон кўриб ҳолган бўл- 
санг?
К а б а н о в. Емон кўрганим-ку йўҳ, бундай азобда ҳар- 
қандай гўзал хотиндан ҳам кечиб юборади киши! Узинг ўй- 
лаб кўр, нима бўлса ҳам, мен эркакман, ахир: бутун умр
ўзинг кўриб турибсан, мана шундай ўтадиган бўлса, хоти- 
нингни ҳам ташлаб қочасан! Биламанки, икки ҳафта бема- 
лол, эркин яшайман, ҳечким менга хўжайин бўлмайди, 
оёғимда кишан йўқ, наҳотки шундаям хотинни ўйласам?
К а т е р и н а . Сенинг бу гапларингни эшитиб, тағин қан- 
дай қилиб севай сени?
К а б а н о в. Бир гап-да! Яна нималар десам экан? Нима- 
дан ҳам қўрқасан? Ёлғиз эмассан-ку, онам бор ёнингда.
К а т е р и н а . Сен ^иенга онангни гапирма, юрагимни 
эзма! Оҳ, ҳолим хароб! 
(Йиғлайди.)
Мен шўрлик нима ҳам 
қилдим, бошимни қаерга ҳам урдим? Кимга ялинай? Е 
раббим, заволим келди шекилли! 
'
www.ziyouz.com kutubxonasi


К а б а н о в. Бас!
К а т е р и н а
(эрининг ёнига бориб

пинжига тиқилади).
Тиша, ё қолсанг, ё бўлмаса мени ҳам бирга оЛиб кетсанг, 
сени шу қадар ордоқлар эдим, оёғингга поёндоз бўлар эдим, 
жоним. 
(Эркалатади.)
К а б а н о в . Тушунолмай қолдим сенга, Катя! Эркала- 
тишлар уёқда турсин, гоҳо «чурқ» ҳам этмас эдинг, қозир 
эса, бевақт осилаяпсан.
К а т е р и н а . Тиша, сен мени кимга ташлаб кетаяпсан? 
Сенсиз бирор фалокат юз бермасайди?! Бирор фалокат!
К а б а н о в. Ахир, иложи йўқ, нима ҳам қилаолардик?
К а т е р и н а . Ундай бўлса... сен менга бирор ёмонроқ 
қасам ичириб кет... 
;
К а б а н о в. Қанақа қасам?
К а т е р и н а . Сен йўқлигингда ҳечқандай бегона киши 
блан кўришмаслигим, 
сўзлашмаслигим, сендан 
бошқани 
ўйламаслигим учун қасам ичир менга!
К а б а н ов. Нима ҳожати бор бунинг?
К а т е р и н а . Худо ҳаққи менинг айтганимни қил! Кўнг- 
лимни тинчит!
К а б а н о в. Киши ўзига қандай ишониб бўлади, хаёли- 
га нималар келмайди кишининг.
К а т е р и н а
(тиз чўкиб).
Ота-онамнинг дийдоридан бе- 
насиб бўлай! У дун’ёдан ҳам маҳрум бўлай, агар мен...
К а б а н о в
(уни турғизиб).
Бу нима қилганинг? Нима 
гап ўзи! Мана шу сўзларинг ўзи катта гуноҳ! Эшитмаганим 
бўлсин!
К а б а н о а а н и н г : «Бўл, Тихон!» деган овози вшитилади
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
Аввалгилар ҳамда К а б а н о в а , В а р в а р а ва Г л а ш а
К а б а н о в а . Бас энди. Тихон, жўнаш керак. Худога 
топширдим! 
(Ўтиради.)
Утиринглар! 
(Ҳаммаси ўтиради.
Жимлик.)
Хўп энди, хайр! 
(Туради, ҳамма туради.)
К а б а н о в
(онасига яқин келиб).
Хайр, онажон!
К а б а н о в а
(ерни кўрсатиб).
Оёғимга тиз чўк, оёғимга!
К а б а н о в онасининг оёгига тиз чўкади, кенин ўпишади.
Хотининг блан хайрлаш!
К а б а н о в. Хайр, Катя!
К а т е р и н а эрининг бўйнига осилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К а б а н о в а . Нега бўйнига осиласан, уятсиз! Уйнашинг 
блан хайрлашаётганинг йўқ-ку! Эринг-а, билиб қўй! Ё, йўл- 
йўриқни билмайсанми? Оёғига тиз чўк!
К а т е р и н а тиэ чўкади.
К а б а н о в . Яхши қол, синглим! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish