(Туради.)
Д и к ой. Тўхта, қўшни, тўхта! Аччиғинг келмасин.
Уйингга ҳам кирарсан. Ана уйинг, қочиб кетгани йўқ.
К а б а н о в а . Агар иш блан келган бўлсанг, кўп ўкирма,
тузукроқ гапир.
Д и к о й. Иш-пиш йўқ, мастман, билдингми!
К а б а н о в а . Бу қилиғинг учун ё сени маҳтайликми?
Д и к о й. Мақтамаям, сўкмаям. Маст бўлдимми, иш
тамом. То ухламагунимча кайфим тарқалмайди.
К а б а н о в а . Ундай бўлса, бор, ухла!
Д и к о й. Қаёққа бораман!
К а б а н о в а . Уйингга. Бўлмаса қаёққа борардинг!
Д и к о й . Уйга боришни истамасамчи?
К а б а н о в а . Нега энди, хўш?
Д и к о й. Уйимда уриш бўлаяпти.
К а б а й о в а . Ким уришаяпти? Сендан бўлак ҳамуриша-
диган борми ўзи ?
Д и к о й . Уришқоқ бўлсам нима бўпти? Нима бўпти-а?
К а б а н о в а . Нима бўларди? Ҳечнима. Умринг хотин-
лар блан уришиб ўтади, хўш, нима обрў ортдирдинг. Қани?
Д и к о й. Хотинлар менга итоат қилиши керак. Мен улар-
га итоат қилиб бўпман!
К а б а н о в а . Анчадан бери ҳайронман сенга, уйингда
www.ziyouz.com kutubxonasi
шунча одамлар туриб — биттаси ҳам кўнглингни кўтаришол-
майди.
Д и к о й. Агар сен бўлганингда!
К а б а н о в а . Хўш, мендан нима истайсан?
Д и к о й. Яхши сўзлар блан кўнглимни кўтар. Бутун
шаҳарда сендан бўлак ҳечким кўнглимни ололмайди.
К а б а н о в а . Бор, Феклуша, айт бирор овқат тайёрлаш-
син.
Ф е к л у ш а ичкарига киради.
Ю р, уйга кирайлик!
Д и к о й. й ў қ , уйга кирмайман, уйга кирсам баттар бўла-
ман.
К а б а н о в а . Нима деб сени хафа қилишди?
Д и к о й. Саҳармардонлаб-а!
К а б а н о в а . Балким пул сўрашгаядир.
Д и к о й. Л а’натилар, худди
маслаҳатлашгандек куни
бўйи бири қўйиб, бири қистаб келади.
К а б а н о в а . Қисташган бўлишса, керакдир-да.
Д и к о й. Тушунаманку-я, ахир фе’лим шунақа бўлса нима
қилай; бериш кераклигини билиб турибман. Аммо яхшилик
блан беролмайман. Дўстим бўлса ҳам қистаб келса, сўкиб
соламан. Беришгаку-бераман-а, аммо жанжалсиз бермайман.
Пул тўғрисида оғиз очдингми, юрак-бағримга ўт тушади,
фақат ичим ёнади; шундан сўнг бексрдан-бекорга одамларни
сўкаман.
К а б а н о в а . Тергайдиганинг йўқ-да, шунинг учун ҳам
ҳовлиқасан.
Д и к о й. й ўқ, қўшни, ундай эмас! Сен қулоқ сол менга!
Бир вақт мана шунақа всқиа ҳам бўлган эди. Бир маҳал,
рўза кунлари худо деб тавба-тазарру’ қилиб юрган кезларим
эди, қаердан ҳам бир қаланғи келиб қолса бўладими: ўзи
ҳам ўтин олиб келиб берган эди, пулини қистаб келипти.
Қаердан келди баччағар, роса гуноҳга қолдим-да! Ш у қадар
гуноҳга қолдимки: тоза сўкдим, оғзимга келганини бўғзимга
ютмадим, оз бўлмаса уриб анжир қилиб ташлардим. Ф е’лим
қурсин, мана шунақа! Кейин узр сўрадим, тиз чўкиб афв
сўрадим, рост! Тўғри айтаяпман, ҳалиги кишининг оёғига
йиқилдим. Юрагим шунақа бўш: ҳовлининг ўзида, ҳамма-
нинг кўз олдида, лойга йиқилиб, ундан афв сўрадим.
К а б а н о в а . Нега
жўрттага қиласан?
Яхши эмас,
қўшни.
Д и к о й. Нега жўрттага бўлсин?
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а б а н о в а . Кўрганман, биламан. Кўрасанки,
сендан
бирор нарса сўрашмоқчи, дарров олдини олиб, жўрттага, ўз
одамларингдан биронтасига осиласан, кейин жаҳлинг чиқа-
дию, сенга ҳечким яқин келмайди. Мана шунақа, қўшни.
Д и к о й . Хўш, нима бўпти? Ким ўз молига ачинмайди!
Г л а ш а киради.
Г л а ш а. Марфа Игнатьевна, овқат
тайёр, марҳамат
қилинглар!
К а б а н о в а . Қани, қўшни, кирайлик! Насибангни
еб
чиқ!
Д и к о й. Хўп.
К а б а н о в а . Марҳамат!
(Дикойни олдинга ўтказиб
ичкари кириб кетади.)
Глаша қўлларини ҳовуштириб эшик олдида туради.
Г л а ш а. Борис Григорьевич келаяпти дейман. Амаки-
сини истаб юргандир? Ё ўзи айланиб юрибдимикин? Узи
шундай тамоша ҳилиб юрган бўлса керак.
Б о р и с киради.
У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
Г л а ш а , Б о р и с , кейин К у л и г и н
Б о р и с . Амаким сизларникидами?
Г л а ш а . Бизникида. Нима қилардинг?
Б о р и с. Уйдагилар ҳаерда экан, билиб кел, деб юбо-
ришди. Сизларникида бўлса ўтираверсин; кимга ҳам керак
у, кетганига уйдагилар ҳам хуроанд.
Г л а ш а. Агар биэнинг бека унинг хотини бўлгандами,
уни жиловлаб оларди. Мен, аҳмсҳ, буерда сен блан нима
қилиб турибман-а. Хайр.
(Кетади.)
Б о р и с . Ё раббий! Ҳеч бўлмаса, кўз қири блан бўлса
ҳам, уни бир кўрсам эди! Уйига кириш мумкин эмас; чақир-
маган ерга кириб бўлмайди, буерда. Шу ҳам ҳаёт бўлдию!
Бир шаҳарда* ҳатто бир маҳаллада турамизу, бир ҳафтада
зўрға бир марта учрашамиз, бу ҳам бўлса ё черковда, ё
бўлмаса йўлда. Буерда эрга тегиш — қора ерга кириш блан
баравар.
(Жимлик.)
Асли уни ҳеч ҳам кўрмаганимда яхши
бўларди. Гоҳо кўриб қоласану, шунда ҳам гўё ҳамма сенга
тикилиб тургандай бўлади. Фақат юрагинг эзилади, холос.
Ҳатто ўз-ўзинг блан муроса қилолмайсан, киши. Айланга-
ни чиқсанг, қандай қилиб шу эшик олдига келиб қолганинг-
www.ziyouz.com kutubxonasi
ни ҳам билмайсан. Нега буерга келдим-а? Уни кўришнинг
ҳеч иложи йўқ-ку, яна гап-сўз бўлиб, бечорани балога қўй-
май, хўп шаҳарга келган эканман-да!
( Кетмоқчи бўлади, шу
еақт қаршисидан КулигЬн киради.)
К у л и г и н . Хўш, тақсир? Айланиб юрибсиэми?
Б о р и с. Ҳ а,
айланиб юрибман,
бугун ҳаво
жуда
яхши-да.
К у л и г и н. Шунақа пайтда айланиб юриш
яхши-да,
тақсир. Жимжит, ҳаво тоза. Волганинг
нарёғидаги ўтлоқ-
лардан гул ҳидлари анқиб турипти, осмон тиниқ...
Чексиз кўкда тўлиб тошган юлдузлар,
Саноқсиэ юлдузлар — чақнаган кўзлар.
Юринг, тақсир, боққа борайлик, уерда ҳечким йўқ.
Б о р и с. Юринг!
К у л и г и н . Тақсир,
шаҳаримиз мана шунақа! Боғ
қилишдию, сайр қилишмайди. Ф ақат байрам кунлари айла-
нишади, қаерда айланишади дейсиз, янги кийимларини кўз-
кўз қилгани чиқишади. Майхонадан чиқиб келаётган пия-
ниста миршабдан бўлак ҳечкимни учратмайсиз. Камбағал-
бечораларга сайр қилиб юришга йўл бўлсин, улар кечаю-
кундуз иш блан овора. У бечоралар суткасига уч соатгина
ухлашади, холос. Бойлар нима қилишади денг? Ё улар айла-
нишни, ё тоза ҳаво олишни истамайдиларми? Ундай эмас.
Улар эшикларини аллақачон тақа-тақ занжирлашган, итла-
рини ҳам қўйиб юборишган... Сиз, уларни бирор иш блан
ёки тоат-ибодат блан машғул, деб ўйларсиз? Иўқ, тақсир.
Улар эшикларини ўғридан қўрққанларидан ҳам бекитиш-
майди, йўқ, улар уй ичларининг сиқиб сувини ичганларини,
одамларнинг тириклай хароб этганларини бошқалар кўриб
қолмасин учун яширинишади. Мана шу дарвозалар орқасида
не-не ёшлар тўкилади! Буларнинг сизга айтиб ўтиришнинг
ҳам ҳожати йўқ, тақсир! Ҳаммаси ўзингизга ма’лум. Бу дар-
возалар орқасида ифлос бузғунчиликлар тўлиб-тошиб ётиб-
ди! Ҳечким, ҳечнарса билмайди, ёпиқлик қозон ёпиқлигича
қолаверади — фақат биргина худонинг ўзига аён! Сен, мени
эл кўзида, кўчада иззат қил, менинг уй ичим блан ишинг
бўлмасин дейди; бунинг учун мени дейди: Қулфим бор,
дамбам бор, қора итим бор. Оила — бу махфий, яширин нар-
са! Биламиз қанақа махфий гаплар бўлишини! Бу махфий
ишлардан, тақсир, фақат унинг ўзигина хурсанд: қолган-
ларчи,— қолганлар ўлимига рози. Ш у.ҳам сир бўлдию? Ким
билмайди бу сирларни дейсиз! Қариндош-уруғ, жиян, етим-
www.ziyouz.com kutubxonasi
есирларни роса талашади, кейин уйдагиларни чунон боплаб
савалашадики, бечоралар, бу ҳақда ғинг дейишмайди. Мана
уларнинг махфий сирлари. Падарига минг ла’нат ўшаларниҒ
Биласизми, тақсир, шаҳримизда кимлар айлангани чиқади?
Успиринлар блан ёш қизлар. Улар ўз уйқуларини харом
қилиб, уйқулари ҳисобига жуфт-жуфт бўлиб айланишади.
Ана бир жуфти келаяпти.
К у д р я ш блан В а р в а р а кўринади. Улар ўпишади.
Б о р и с. Бунақа ишлардан камчилигимиз йўқ.
Кудряш кетади. Варвара ўз дарвозаси олдига бориб Борисни имлаб
чақиради. Борис унга яқинлашади.
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Б о р и с , К у л и г и н , В а р в а р а .
К у л и г и н. Мен, тақсир, боққа кетдим. Сизга халақит
бериб нима қилдим? Уша ерда кутиб тураман.
Б о р и с. Хўп, мен ҳозир бораман.
К у л и г и н кетади.
В а р в а р а
( рўмолига
бурканиб).
Кабановлар
бсғн
орқасидаги жарликни кўрганмисан?
Б о р и с. Кўрганман.
В а р в а р а. Кечқурун ўша ерга кел.
Б о р и с. Нега?
В а р в а р а .
Жиннимисан!
Келавер:
кейин биласан
нималигини. Хўп, тезроқ бор, сени кутиб туради.
Б о р и с кетади.
Ким блан учрашини билмади! Майли, бироз боши қотсин!
Яхши биламанки, Катерина чидолмай чопиб чиқади.
( Д ар-
возага кириб кетади.)
Do'stlaringiz bilan baham: |