П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(қулоқ солиб).
Улар нима дейишаяпти? 
Бирор кишини ўлдиради, дейишаяпти-ку.
К а б а н о в. Улар шунақа оғзига келган бемаза гапларни 
гапираверади.
К а б а н о в а . Сен ўзингдан каттага тил тегизма! Улар 
сендан кўра кўпроқ билишади. Кексалар билиб гапиради, 
ҳа. Кекса одам бекорга жаврамайди.
К а т е р и н а
(эрига).
Тиша, мен кимни ўлдиришини 
биламан.
В а р в а р а
(Катеринага оҳиста).
Оғзингни юм!
К а б а н о в. Сен қаердан биласан?
К а т е р и н а . Мени ўлдиради. Мени дуо қилинглар!
Хизматкорларн блан бой хотин киради. К а т е р и н а қўрқиб бақи- 
ради-да, яширинади.
О Л Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Аввалгилар ва б о й х о т и н .
Б о й х о т и н . Нега қочасан! Қочмай қўяқол! Қўрқаяп- 
санми; ўлишни истамайсан-а! Яшашни истайсан-а! Нега 
яшашни истамас экансан! Жамолингни қара! Ҳ а, ҳа, ҳа! 
Чиройликсан! Худога сиғин, ибодат қил, сени ҳуснингдан 
маҳрум қилсин! Чирой бошга бир бало! Узингни ҳам, бош- 
қани ҳам хароб этасан! Ана ўшанда кўрасан ҳуснингни! 
Кўпгина одамларни гуноҳга қўясан! Мана шу ҳусн деб улар 
бир-бирини пичоқлашади. Роса қизиқ бўлади-да! Кексалар 
ҳам, қариб-чириб, йўлидан гўри яқин бўлиб қолган бўлса 
ҳам, номусини ютиб, ҳусн-чиройга алданишади! Буларнинг 
гуноҳлари учун ким жавобгар? Булар учун сен жавоб бера- 
сан, сен! Яхшиси, бу ҳусн блан, ўзингни дар’ёга от! Тезроқ 
бўл, ҳа тезроқ! • 
,
К а т е р и н а ўзини бекитади.
Қаерга қочасан, тентак! Худодан қочиб қутулолмайсан! 
Хаммангиз дўзахнинг оловида ёнасиз!
Чиқиб кетади.
К а т е р и н а . Оҳ! Уламан!
В а р в а р а. Нега ўэингни қийнайсан ?! Бир четга ўтиб 
ибодат қилиб ол; балки енгил тортарсан.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К а т е р и н а
(девор ёнига боради ва тиз чўкади, кейин
бирдан ирғиб туради).
Оҳ! Дўзах! Жаҳаннам! Утли аж- 
даҳо!
К а б а н о в , К а б а н о в а ва В а р в а р а уни ўраб олишади.
Ю ракларим пора-пора бўлди! Ортиқ тоқатим қолмади! Она- 
жон! Тихон! Мен худо олдидаю, сизларнинг 
олдингизда 
гуноҳкорман! Сен йўқлигингда номаҳрамга назар солмай- 
ман, деб қасам ичганим эсингдами! Эсингдами, айт, эсинг- 
дами? Мен шармандани сенсиз нима қилганимни биласан- 
ми? Сен кетган куниёқ кечаси уйдан чиқиб кетдим...
К а б а н о в
(ўзини йўқотиб, кўз ёили циларкан Катери

нанинг енгидан тортади).
Бас, бас! Гапирма! Сенга нима 
бўлди! Онам шу ерда-я.
К а б а н о в а
(ғазаб блан).
Учини чиқариб қўйганинг- 
дан кейин, гапир энди.
К а т е р и н а . Ун кун ўйнадим... 
(Ииғлайди.)
К а б а н о в уни қучоқламоқчи бўлади.
К а б а н о в а . Тегма унга! Ким блан?
В а р в а р а. Елғон, ёлғон айтаяпти. 
Нима деятганини 
ўзи ҳам билмайди.
К а б а н о в а . Жим тур сен! Сенга нима ? Хўш, ким блан, 
айт!
К а т е р и н а . Борис Григорьич блан.
Момақалдироқ гулдирайди
Оҳ! 
(Эрининг қўлига ҳушсиз йиқилади.)
К а б а н о в а . Хўш, ўғлим! Бўш қўйиб беришнинг нати- 
жасини билдингми энди? Мен айтувдим-ку, қулоқ солма- 
динг! Кўргилигингни кўр энди!
18 
л . Н. Островский
www.ziyouz.com kutubxonasi


Б Е Ш И Н Ч И П А Р Д А
Биринчи пардадаги декорация. Оқшом пайтн.
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
Кулигин скамейкада ўтирипти. Боғ томонидан Кабанов ўтади.
К у л и г и н. 
(Куйлайди.)
Тун вулматида қопланди осмон,
Кишилар роҳатда ухлайдилар шу он... ва ҳокаэо.
(Кабановни кўриб қолиб.)
Саломалайкум, 
тақсир! 
Йўл 
бўлсин?
К а б а н о в. Уйга. Бизнинг воқиамизни эшитдингми, 
оғайни! Оғайни, бутун оила остин-устин бўлди.
К у л и г и н . Эшитдим, тақсир, эшитдим.
К а б а н о в. Москвага борганимни билармидинг? Кетиш 
олдимда онам роса насиҳат қилди, қани қулоғимга кирган 
бўлса, остонадан бир қадам чиқишим бланоқ роса айш қил- 
дим. Эркинликка чиққанимга хурсанд бўлиб тоза ўзимни 
қўйиб юбордим. й ў л бўйи ичиб кетдим, Москвада ичганим- 
ни айтмайсанми. Бир йиллигини бирйўла ўйнаб келдим-да. 
Уй-ичим сра эсимга ҳам келмаса. Бундай бўлиши хаёлимга 
ҳам келмовди. Узинг эшитдингми?
К у л и г и н. Эшитдим, тақсир.
К а б а н о в . Бахтсиз одам эканман, оғайни! 
Бекордан- 
бекорга ҳалок бўлаяпман.
К у л и г и н. Онангиз жуда шаддот хотин-да.
К а б а н о в . Шунақа. Ҳаммасига онам сабабчи! Оғайни, 
инсоф блан айтчи ўзинг; менга бу нима кўргилик! Ҳозирги- 
на Дикойнинг олдига кирдим, нима дейсан, оз-моз ичиб
www.ziyouz.com kutubxonasi


олдим ҳам юрагимдан бироз нари кетармикин деб ўйловдим; 
йўқ, баттар бўлди, Кулигин! Хотиним қилган гуноҳни сра 
кечириб бўлмайди.
К у л и г и н . Шунақа, қийин, тақсир! Тушуниш қийин 
бунга.
К а б а н о в. Йўқ, шошма! Бундан ёмон нарса борми! 
Бунинг учун уни ўлдирсанг ҳам озлик қилади. Онам бўлса; 
уни тириклай кўмиш керак, токи жазосини тортсин, дейди. 
Мен уни яхши кўраман, ҳатто чертишга ҳам кўзим қиймай- 
ди. Бироз урдим, буни ҳам онам ўргатди. Шўрликни кўр- 
ган сари ачинаман, Кулигин. Уни онам тириклай ғажиб 
ташлайди, ўзи ҳам сўррайиб, сояси қолди. йиғлагани- 
йиғлаган. Аҳволига қараб ичим туз сепгандай ачишади.
К у л и г и н. Нима бўлса ҳам, тақсир, иш ётиғи блан 
бўлгани дуруст эди! Кечирсангиз бўларди, ҳадеб юзига 
солиш ҳам яхши эмас. Узингиз ҳам жуда пок эмассиз-ку!
К а б а н о в. Нимасини айтасан!
К у л и г и н. Шундай бўлгандан кейин ҳадеб ичиб олиб 
койиберманг-да! Хотин бўлса шунчалик 
бўлар-да, тақ- 
сир.
К а б а н о в. Биласанми, Кулигин, менга қолса-ю бу ҳеч 
гап эмас эди-я, онам қўймаяпти-да... Унга гап уқдириб бўла- 
дими!..
К у л и г и н . Уз ақлингиз блан иш тутадиган вақтингиз, 
тақсир...
К а б а н о в . Нима қилай, ўзимни ўлдирайми! Сени 
ҳали ақлинг йўқ дейишади. Бундан чиқди, умрбэд биров- 
нинг ақли блан кун кўришим керак экан-да. Мана бўл- 
маса деб бор-йўғимни совуриб ичаман-да, ана ўшанда 
кўради, бирам жиннилик қилайки, онам кўриб ёқасини 
ушласин.
К у л и г и н. Эй, тақсир, 
эй, бўлар 
иш бўпти. 
Хўш, 
тақсир, Борис Григорьичга нима бўлди?
К а б а н о в . У ифлосни амакиси 
хитойларнинг Тяхта 
деган юртига жўнатаяпти. Уерда амакисининг бир таниш 
савдогар ошнаси бор экан, ўшанинг олдига, уч йилга кетади.
К у л и г и н. Хўш, ўзи нима дейдикин, тақсир?
К а б а н о в . Лўлилик қилаяпти: йиғлайди, холос. Боя 
амакиси блан уни роса исканжага олдик, тоза сўкдик. Лом 
демайди. Ёввойи одамларга ўхшаб қолибди. Мени нима 
қилсанглар қилинглар-ку, уни қийнаманглар, дейди! Унинг 
ҳам Катеринага раҳми келади.
К у л и г и н . Узи яхши одам, тақсир.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К а б а н о в . Кетишига ҳозирлик кўрилган, отлар 
ҳам 
тайёр. Лекин жуда хафа. Билиб турибманки, Катеринаблан 
хайрлашишни истайди. Хайрлашиб бўпти! Бас! 
Ахир, у 
менинг душманим, Кулигин! Уни тилка-пора қилиб ташлан- 
са ҳам оз.
К у л и г и н . Душманингиз 
бўлса ҳам 
кечиришингиз 
керак, тақсир!
К а б а н о в. Бор, шу гапларингни онамга айтиб кўрчи, 
онам нималар деркин. Шунақа, оғайни Кулигин, оиламиз 
бутунлай чок-чокидан сўкилиб кетди. 
Қариндош-уруғлик 
уёқда турсин, бири-бирига душман-а, Варварани ҳам онам 
ҳоли-жонига қўймай қийнагани-қийнаган эди, нима қилди 
дегин, уйдан қочди-кетди.
К у л и г и н. Қаёққа?
К а б а н о в. Ким билади қаёққа. Ванька Кудряш блан 
қочиб кетган дейишаяпти, у ҳам кўринмай қолди. Сенга 
ростини айтиш керак, Кулигин, бунга ҳам онам сабабчи, 
чунки уни ҳам ҳеч ерга чиқармасдан, сиқиб сувини ичарди. 
«Бундай қилманг, ёмон бўлади!» дер эдим. Мана айтггним 
бўлди. Энди мен нима қилсам бўлади, қани айтчи! Йўл- 
йўриқ кўрсат, оғайни! Уйдан бўлса кўнглим совиб кетди, эл 
кўзидан уяламан, бирор иш қилай десам — қўлим бормайди. 
Мана, ҳозир уйга кетаяпману — аммо юрагим дов бермай- 
ди, кўнглим ғаш.
Г л а ш а киради.
Г л а ш а. Шўрим қурсин, Тихон Иванич!
К а б а н о в. Яна нима бало бўлди?
Г л а ш а . Уй-ичи нотинчроқ бўлиб турипти!
К а б а н о в . Узинг паноҳ бер! Кундан-кун баттар! Га- 
пирсангчи, нима бўлди!
Г л а ш а. Сизнинг хотинингиз, бекям...
К а б а н о в . Нима бўлди? Улдими?
. Г л а ш а . йўқ, қаергадир кетибди, ҳеч ердан тополма- 
дик. Қидирмаган жойимиз қолмади.
К а б а н о в. Кулигин, оғайни; тезроқ бориш керак, 
қидириш керак. Оғайни, биласанми, мен нимадан қўрқаман? 
Яна аламига чидамай, ўзини бирор бало қилиб қўймасин 
тағин! Кейинги кунларда уни қайғу-алам еб қўйди! Туриб- 
туриб юрагим ачишади. Нега қарамадиларинг! Кўп бўлдими 
кетганига?
Г л а ш а. Ҳозиргина. Кўрмай 
қолибмиз, 
айб бизда. 
Токайгача ҳам қўриқлайсан, киши.
www.ziyouz.com kutubxonasi


К а б а н о в . Нега қараб турибсан, чоп!
Г л а ш а чиқиб кетади.
Ю р Кулигин, биз ҳам кетдик!
Чиқиб кетишади.
Саҳна бироз бўш қолади. Иккинчи томондан битта-битта босиб 
К а т е р и н а киради.
К а т е р и н а

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish