П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet105/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

чўкади.)
Энди мевинг ихтиёрим 
сенда, 
тушунаяпсанми! 
(Унинг бўйнига осилади.)
Б о р и с
(Катеринани қучиб).
Жоним!
К а т е р и н а . Биласанми, негадир шу топда бирдан
ўлишни истаб қолдим!
Б о р и с. Энди яхши яшаб келаётганимизда, нега ўлмоқ 
керак?
К а т е р и н а . Йўқ, менинг ҳаётим тамом бўлди! Мен 
энди ортиқ яшамайман!
Б о р и с. Бас, гапирма бу гапларингни, юрагимни эзма...
К а т е р и н а . Сенга осон, ихтиёринг ўзингда, менчи?!
Б о р и с. Бизнинг севишганимизни ҳечким сезмайди. 
Наҳотки, сенга менинг раҳмим келмаса!
К а т е р и н а . Оҳ, нега раҳминг келсин менга, ҳечкимда 
айб йўқ,— мен ўз ихтиёрим блан келдим. Раҳм қилма, йўқ, 
яхшиси мени ҳалок эт! Майли, менинг бу шармандалигим- 
дан ҳамма огоҳ бўлсин, майли! 
(Борисни қучоқлайди.)
Сени деб гуноҳдан қўрқмаганимдан кейин, нега одамлар- 
нинг та’наю дашномларидан қўрқай? Бу осий дун’ёда дак- 
кию дашномларга чидасанг, охиратда 
гуноҳларинг енгил 
бўлади дейдилар.
Б о р и с. Шундай саодатли дамда буларни ўйлашнинг 
нима ҳожати бор!
К а т е р и н а . Тўғри айтасан! Ҳали ўйлашга ҳам, йиғ- 
лашга ҳам фурсат топилади.
Б о р и с. Мени ҳайдаб юборасан, деб қўрқувдим.
К а т е р и н а
(кулиб).
Ҳайдаб! Мана шу юрагим блан 
ҳайдаш қўлимдан келармикин! Агар сен келмаганингда, 
олдингга ўзим борар эдим.
Б о р и с. Мен бу қадар севишингни билмас эдим.
К а т е р и н а . Сени кўпдан севаман. Бизникига 
кирга- 
нинг бошимга бало бўлди. Сени кўрдиму, ўзимни билмай 
қолдим. Агар ана ўшандаёқ мени чақирганингда, балким 
эргашиб кетар эдим: дун’ёнинг нариги 
бурчига 
борсанг 
ҳам, сен блан кетар эдим.
Б о р и с . Эринг кўпга кетдими?
К а т е р и н а . Икки ҳафтага.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Б о р и с. О, ундай бўлса роса ўйнаймиз! Вакт кўп ҳали. 
К а т е р и н а . Уинаймиз. 
Ундан 
кейин... 
(Уйланиб.)
Дарчага қулф соладилар. Ана унда менинг ўлганим яхши! 
Мабода қулф солмасалар, вақт топиб сен блан учрашиб 
турарман!
К у д р я ш блан В а р в а р а киради.
Т У Р Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
Аввалгнлару, К у д р я ш блан В а р в а р а
В а р в а р а . Қалай, муросага келдиларингми?
К а т е р и н а юзини Б о р и с н и н г кўкрагига яширади.
Б о р и с. Ҳа.
В а р в а р а. Бир айланиб келсаларинг 
бўларди, 
биз 
кутиб турамиз. Керак бўлса Ваня чақиради.
Б о р и с блан К а т е р и н а кетишади. 
К у д р я ш блан В а р в а р а 
тошга ўтиради.
К у д р я ш. Дарчадан чиқишни зап топибсизлар-да. 
Биздақалар учун жуда қулай-да.
В а р в а р а. Ҳаммасини ўзим ўйлаб топдим.
К у д р я ш. Сен, қизи тушмагур, бўш келмайсан. Онанг 
билиб қолса нима бўлади?
В а р в а р а. Билиб бўпти! Ақли бўлса билади-да. 
К у д р я ш . Бордию фалокат босиб билиб қолсачи?
В а р в а р а. Бирам уйқуси қаттиқки, тўп отиб ҳам уйғо- 
таоЛмайсан. Эрталабгача данг қотиб ухлайди.
К у д р я ш . Ким билади! Қўққис уйғониб қолса-чи?
В а р в а р а. Уйғонса нима қипти! Дарчани боғ томондан 
занжирлаб қўйганмиз; тақиллатиб, тақиллатиб кетаверади. 
Ухлаб қолибмиз, эшитмабмиз, деймиз. Ҳ а, бундан ташқа- 
ри, Глаша ҳам кўз-қулоқ бўлиб турипти; бирор нарса бўл- 
са Глаша хабар қилади. Эҳтиёт бўлиш керак, холос! Бўл- 
маса, бирор фалокат бўлса балога қолармиз.
К у д р я ш гитарни бирнеча бор чертиб қўяди. В а р в а р а К у д р я ш -
н и н г елкасига бошини қўяди, у бўлса, парво қилмай оҳиста гитари-
ни чертади.
В а р в а р а 
(эснаб).
Соат неча бўлди экан, билиш керақ 
эди.
К у д р я ш. Униккидан ошди.
В а р в а р а. Қаердан биласан?
К у д р я ш. Қоровул шақилдоғини чалди,
www.ziyouz.com kutubxonasi


В а р в а р а 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   101   102   103   104   105   106   107   108   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish