П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

Б И Р И Н Ч И К У Р И Н И Ш
Кўча. К а б а н о в л а р ҳовлисининг дарвозаси, дарвоза олдида
скамейка.
Б И Р И Н Ч И С А Ҳ Н А
К а б а н о в а блан Ф е к л у ш а скамейкада ўтиришипти.
Ф е к л V ш а. Замона охир бўлибди, холажон, замона 
охир бўлгандан кейин мана шунақа бўлади, Марфа Игнать- 
евна. Ҳали ҳам бўлса сизларнинг шаҳрингиз жаннат, осо- 
йишта, бошҳа шаҳарларни сра қўяверинг. Уерларда худди 
қиёмат-а, қиёмат, холажон. Тўполон, ола-ғовур, шовқин- 
сурон! Х алқ худди бўзчининг мокисидек уёқдан-буёққа чоп- 
гани-чопган.
К а б а н о в а . Биз шошилиб нима ҳам қилдик, шошмасак 
ҳам кунимиз ўтади, айланай.
Ф е к л у ш а. й ўқ, холажон, шаҳрингизнинг ссойишта, 
тинч бўлишига бошқа сабаб бор; сизга ўхшаган яхши киши- 
лар кўп буерда, ана ўшалар ўзларининг художўй ва сахий- 
ликлари блан шаҳарни гулдек безатиб турадилар; мэна шу- 
нинг учун ҳам бутун иш аста-секин, ўз маромида, тартиб 
блан олиб борилади. Бу югуриш-чопишлар, холажон, била- 
сизми? Ҳаммаси беҳуда! Мана Москвани олинг; одамлар 
худди ел қувгандай уёқдан-буёқҳа чопиб юришади, нега буна- 
қалигини ўзлари ҳам билишмайди. Мана шуни айтади-да, 
беҳуда оворагарчилик деб. Одамлар ҳам ҳовлиқишиб қол- 
ган, Марфа Игнатьевна, югурншгани, югуришган. Гўё у, 
бирор ишга кетаётгандай чопади, ошиқади, аслида, бечора- 
лар билмайдики, бу бир хаёл эканини, келадики, бўм-бўш, 
ҳечнарса йўқ, биргина хаёл! Шундан сўнг ғамга ботади. 
Вошқаси бўлса худди бирор танишини қувиб бораётгандай 
шошади. Четдан қараб турган киши, ҳечким йўқлигини дар-
www.ziyouz.com kutubxonasi


ров пайқайди. У бўлса, ола-тўполонда гўё етиб оладиган- 
дек ошиққани ошиққан. Бу ола-тўполон худди туманга 
ўхшайди-да, холажон. Буерда бўлса мана шунақа ажойиб 
кечалари ҳатто эшик олдига ҳам камдан-кам одам чиқиб ўти- 
ради. Москвадачи, ҳозир ола-ғовур, кўчаларда одамлар қай- 
найди, шовқин-сурон. Биласизми, Марфа Игнатьевна, ўтли 
аждаҳони ҳам аравага қўшадиган бўлишипти; 
буларнинг 
ҳаммаси тез юриш учун эмиш.
К а б а н о в. Эшитдим, айланай, эшитдим.
Ф е к л у ш а . Мен, холажон, ўз кўзим блан кўрдим; 
бошқалар ҳовлиқиб қолиб ҳечнарсани кўришмайди, улар- 
нинг кўзига машина бўлиб кўринади, улар унга машина 
деб ном қўйишипти, мен унинг панжаларини мана бундай 
(панжаларини кериб)
қилганини кўрдим. Лекин, уни ўтлн 
нафас олганини фақат художўй одамларгина пайқайди, холос.
К а б а н о в а . Ҳарқанақа ном қўйиш мумкин, машина де- 
с* ҳам бўлади; овом халқ ҳаммасига ишонаверади. Аммо, 
менинг устимдан зар тўксанг ҳам унга тушмайман.
Ф е к л у ш а . Нега керак экан-а, хола! Бундай балолар- 
дан ўзинг сақла эгам! Яна, бундан бошқа холэжон, Москва- 
да анча нарсаларни кўрдим. Бир кун эрталаб ғира-ширада 
кетиб борар эдим, қарасам, баланд бир уйнинг томида юзла- 
ри қопқора кимдир турипти. Кимлигини ўзингиз биласиз. У, 
гўё алланарсаларни сочаётгандай, қўлларини қимирлатадию, 
ҳақиқатда эса ҳечнарсани сочмайди. Кейин бундай ўйлаб 
қарасам, у ёмонлик уруғини сепаяпти, халқ ола-тўполонда 
фарқига бормай ўтиб кетаяпти. Мана шунинг учун ҳам улар 
югуришгани-югуришган, шунинг учун ҳам хотинларнинг 
ҳаммаси озғин, эти бориб суякларига ёпишган; худди улар 
бирор нарсасини йўқотгандай, гўё бирор нарсасини излаёт- 
гандек, ҳовлиқишади, ўзлари ғамгин, кишининг раҳми кела- 
ди уларга.
К а б а н о в а . Ажабланарлик ҳеч ери йўқ. бизнинг замо- 
намизда ҳаммаси ҳам бўлиши мумкин!
Ф е к л у ш а. Охир замонлар келаяп ги, Марфа Игнатьев- 
на, ғалати замонлар бўлаяпти. Одамлар бЪр-бирини ҳурмат 
қилишмай қўйди.
К а б а н о в а . Нега ҳурмат қилмас экан?
Ф е к л у ш а. Албатта, бу ола-тўполонда, сиз блан биз 
сезмаймиз! Ақлли, доно одзмлар ҳатто вақтнинг қисқариб 
бораётганини ҳам сезишади. Ез блан қиш бирам чўзиларди- 
ки, қачон тугаркин, деб хуноб бўлардинг киши; энди бўлса 
ўтиб кетганини ҳам сезмайсан. Ой-кунлар ҳамон ўша-ку, ахир;
www.ziyouz.com kutubxonasi


V
)
лекии, гуноҳларимизнинг кўплигидан, кундан-кунга қисқа- 
раяпти. Ақлли кишилар мана шунақа дейишаяпти.
К а б а н о в а . Бундан ҳам баттар бўлади, айланай, бун- 
дан ҳам баттар.
Ф е к л у ш а. Уша кунларни кўрсатмагин илоҳим!
К а б а н о в а . Балким кўрармиз ҳам.
Д и к о й киради.
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
Аввалгилару Д и к о й
К а б а н о в а . Қўшни, нега бемаҳалда санқиб юрибсан?
Д и к о й . Ким ман’ ҳиларди менга?
К а б а н о в а . Ким ман’ қиларди! Кимга керак?
Д и к о й . Ундай бўлса, гапнинг ҳам ҳожати йўқ. Ё ме- 
нинг бирор хўжайиним борми? Сенга ким қўйибди, мени 
тергашни, ялмоғиз!..
К а б а н о в а . Сен, кўп кариллаб кекиртагингни чўзавер- 
ма! Сўкадиган одамингни топиб сўк, ҳа, менга тишинг ўт- 
майди. Қаердан келган бўлсанг ўшаққа бор, жўна! Ю р, Фек- 
луша, уйга кирамиз. 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish